ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2020 й. ПҚ-4901-сон "Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2020 й.

N ПҚ-4901



ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИ ЕТИШТИРИШ

ВА ҚАЙТА ИШЛАШ, УЛАРНИНГ УРУҒЧИЛИГИНИ

ЙЎЛГА ҚЎЙИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ИЛМИЙ

ТАДҚИҚОТЛАР КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика ҳудудларида доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашга доир илмий тадқиқотларнинг ягона базасини яратиш, хорижий давлатларнинг илғор илмий ишланмаларини ўрганиб бориш, етакчи илмий муассасалар билан ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда замонавий технологиялар, илмий ишланмаларни республикага жорий этиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишни кучайтириш мақсадида:


1. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академиясининг "Шифобахш" доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази негизида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази (кейинги ўринларда - Марказ)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлаш, улардан оқилона фойдаланишнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш;

республика ҳудудидаги ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар ареалларини ўрганиш ва захираларини аниқлаш, мавжуд биоресурслар генофондини сақлаш, оналик плантацияларини ташкил этиш;

уруғлик материалларини етиштириш ва тайёрлаш, кўпайтириш, коллекцион кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда уларнинг хомашёларини қайта ишлаш билан боғлиқ илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш;

доривор ўсимликларни муайян тупроққлим шароитини ҳисобга олган ҳолда маданий ҳолда етиштиришни йўлга қўйиш бўйича аниқ илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;

тупроққлим шароитларини ҳисобга олиб, маданий ҳолда етиштириладиган доривор ўсимликларнинг агротехнологик хариталарини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси буюртмасига кўра ишлаб чиқиш;

доривор ўсимликлар кимёвий таркибини ўрганиш, маҳсулотини стандартлаш ва сертификатлаш;

доривор ўсимликларга бўлган ички ва ташқи бозорлар талабини ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

доривор ўсимликлар етиштирувчи ва қайта ишловчи фермер хўжаликлари, ташкилотлар ва бошқа субъектлар раҳбарлари ва мутахассисларининг малакасини ошириб боришга йўналтирилган дастурларни тайёрлаш ва ўқитиш тизимини ташкил этиш.


3. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги Марказнинг ўрмон фонди ерларида намунавий плантациялар, лабораториялар барпо этиш, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш мақсадида хусусий секторни жалб этган ҳолда доривор ўсимликларни етиштириш ва илмий-ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:

доривор ўсимликларни етиштириш, илмий-ишлаб чиқариш кластерлари фаолияти банк кредитлари, ташаббускорлар маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

доривор ўсимликларни кластер ва кооперация усулида етиштириш бўйича халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган аниқ лойиҳалар Марказ томонидан тижорат банкларига тақдим этилади.


4. Белгилансинки:

Марказга ташқи ва ички бозор талаблари ҳамда маркетинг натижаларидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 июнга қадар доривор ўсимликлар экинларини жойлаштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади;

доривор ўсимликларни тўплаш (ғамлаш), уларни олиб кириш ва ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар берганлик, аризаларни кўриб чиққанлик учун ундирилиб, маҳаллий бюджетга йўналтириладиган тўловларнинг 20 фоизи Марказ томонидан табиий ҳолда ўсувчи, шу жумладан йўқолиб бораётган доривор ўсимликларни сақлаш, хатловдан ўтказиш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, оналик кўчатзорларини ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштиришга доир технологик хариталар ишлаб чиқиш харажатларини қоплаш учун йўналтирилади;

Марказ амалга оширилган чора-тадбирлар, эришилган ютуқлар, амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни ҳар чоракда тааллуқлилигига қараб Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этиб боради.


5. Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказига 1-иловага мувофиқ рўйхатдаги муассасалар услубий ва амалий ёрдам бериш учун бириктирилсин.

Бунда, ҳар бир муассаса табиий ҳолда ўсувчи, шу жумладан йўқолиб бораётган доривор ўсимликларни сақлаш, хатловдан ўтказиш, уларнинг маданий плантацияларини яратиш, оналик майдонлари ва кўчатзорларини ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштиришга доир технологик хариталар ишлаб чиқиш бўйича илмий асосланган таклифлар ва ишланмалар ишлаб чиқиш учун мутахассисларни бириктиради.


6. Марказ Фанлар академияси (Б.С. Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахманов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) билан биргаликда:

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилган доривор ўсимликларга доир илмий тадқиқотлар, янги инновацион ишланмалар бўйича маълумотлар базасини шакллантирсин, шунингдек, уларнинг тизимли равишда янгилаб борилишини таъминласин;

тиббиётда ва халқ табобатида фаол қўлланиладиган доривор ўсимликлар коллекцияси участкаси ва генбанкини ташкил этсин;

Марказ ҳузурида доривор ўсимликлар хомашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораториясини ташкил этсин. Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Марказнинг аниқ ҳисоб-китобларига асосан Жаҳон банкининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида жалб этилган кредит маблағларидан мазкур лабораторияни ташкил этишга йўналтириш чораларини кўрсин.


7. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Ж. Бакиров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев):

доривор ўсимликлар соҳаси бўйича ривожланган давлатларга мутахассисларни ўқитиш учун хорижий стажировкалар ташкил этиш;

доривор ўсимликларни етиштириш ва улардан дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш учун халқаро молия институтларининг грантларини жалб этиш;

Фанлар академияси (Б.С. Юлдашев) билан биргаликда доривор ва зиравор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш масалаларига бағишланган халқаро ва республика бўйича конференция ҳамда симпозиумларнинг доимий равишда ўтказиб борилишини таъминласин;

"Ўзстандарт" агентлиги (Д.Н. Саттаров) билан биргаликда Марказ ҳузурида доривор ўсимликлар хомашёси ва улардан олинадиган маҳсулотларни сертификатлаш ва стандартлаштириш лабораториясини ташкил этиш, уни белгиланган тартибда жаҳон стандартларига жавоб берадиган аккредитациядан ўтказиш чораларини кўрсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йилда доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиб, тасдиқланишини таъминласин.


8. Қуйидагиларнинг:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлигининг Нукус, Хўжайли, Қоракўл, Бахмал, Зомин, Китоб, Узун, Бойсун, Бурчмулла, Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликларини доривор ўсимликларни етиштиришга, Қуйи Чирчиқ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигини доривор ўсимликлар уруғ ва кўчатларини тайёрлашга ихтисослаштириш;

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Жиззах, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликларининг тегишинча Ғаллаорол, Когон ҳамда Ургут ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


9. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги "Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий ишлаб чиқариш маркази" давлат муассасаси тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки:

Марказнинг бюджетдан молиялаштириладиган 28 нафар бошқарув ходимларининг штат бирликлари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги мавжуд штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилади. Бунда Молия вазирлиги 2021 йилдан бошлаб Марказ таъминоти харажатларини молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутсин;

Марказ Давлат бюджети, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, хизмат кўрсатиш ва ўзи етиштирган доривор ўсимликларни сотишдан тушадиган ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Марказда республикада илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ходимларнинг лавозим маошига қўшимча ҳақ тўлаш тизими жорий этилади. Бунда қўшимча ҳақ белгиланиши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


10. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Ў. Маджидов) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Ж. Бакиров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

республика олий таълим муассасалари биология йўналишларининг 3 ва 4-курслари таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиётини йўлга қўйсин;

кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, барча қишлоқ хўжалигига ихтисослашган коллеж ва техникумларда мутахассисликлар классификациясини инобатга олган ҳолда "Доривор ўсимликлар етиштириш агротехнологияси" йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйсин.


11. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Ж. Бакиров) икки ой муддатда:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказининг илмий салоҳиятини ошириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


12. Марказ Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Дархон қўрғони, Чимкент йўли кўчаси, 2-уйда жойлашган Ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежининг фойдаланилмасдан турган биносига жойлаштирилсин.


13. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н.Ж. Бакиров) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ганиев белгилансин.

Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июнь ва 2021 йил 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 26 ноябрдаги

ПҚ-4901-сон қарорига

1-ИЛОВА



Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш

илмий-ишлаб чиқариш марказига услубий ва амалий

ёрдам бериш учун бириктирилаётган муассасалар

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Муассаса номи


Амалга ошириладиган вазифалар


1.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти


Маҳаллий ва хориждан келтирилган доривор дарахт ва бута ўсимликларини республиканинг турли вилоятларида иқлимлаштиришда, ўсиши ва ривожланишида ҳамда кўпайтириш, уларни ҳудудларнинг тупроққлим шароитида агротехникасини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.


2.

Фанлар академияси ҳузуридаги ботаника институти


Республиканинг ҳудудларида табиий ҳолда ўсувчи доривор ва озиқ-овқатбоп, техник ўсимликларнинг захираларидан оқилона фойдаланишда, уларнинг ареалларини ва табиий захираларини ўрганишда, ўсимлик дунёси объектлари биологияси ва анатомиясини ўрганишда, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар нав-намуналарини йиғиш ва улардан доривор моддалари энг кўп тўпланадиган навларини кўпайтириш, ишлаб чиқаришга жорий этишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.


3.

Фанлар Академияси ҳузуридаги Ўсимлик моддалари кимёси институти


Етиштирилаётган доривор ўсимликларнинг сифат кўрсаткичлари ва биологик фаол моддалари миқдорлари бўйича амалдаги меъёрий техник ҳужжатлар (фармакопея мақола) талабларига мос келишини текширишда, ёввойи ҳолда йиғиштирилган доривор ўсимликлар чинлигини фармолого-анатомик тадқиқотлар асосида аниқлашда, доривор ўсимликлар таркибини ўрганишда, алколоид, гликозид, кварцетин, витамин, антиоксидант ва бошқа моддалар кўп йиғиладиган навларни ажратишда, нав ва намуналарни дориворлик моддалари бўйича баҳолашда ёрдам бериш.

Бир турдаги доривор ўсимликларнинг турли тупроққлим шароитида етиштирилган ўсимлик хомашёларини товаршунослик таҳлил қилишда ва фитокимёвий таққослашда ҳамда уларнинг сифатига баҳо беришда, Ўзбекистон шароитида интродукция қилинган доривор ўсимликлар хомашёсининг халқаро стандартлар талабига мос келишини ўрганишда, уларга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган ҳолда миллий стандартларни жорий этишда кўмак бериш.

Етиштирилаётган доривор ўсимликларнинг селекцион навларини биологик фаол моддаларининг сифат ва миқдор кўрсаткичлари бўйича қиёсий таққослашда ва истиқболли навларини саралашда ёрдам кўрсатиш.


4.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий тадқиқот институти


Тайёрланган доривор ўсимликлар хомашёсининг турлари бўйича алоҳида таҳлил ўтказиб, аналитик паспортлар тақдим этиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш.


5.

Тошкент давлат аграр университети


Доривор ўсимликлар соҳасида бакалаврлар, магистрлар, илмий ходимлар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича мутахассисларни Марказга бириктириш.


             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 26 ноябрдаги

ПҚ-4901-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш

илмий ишлаб чиқариш маркази" давлат муассасаси

ТУЗИЛМАСИ



































Илмий кенгаш


Бош директор



























































































Бош директорнинг илмий ва инновациялар бўйича ўринбосари







Бош директорнинг ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари


Илмий котиб








































Бухгалтерия ҳисоби ва режалаштириш бўлими

2














































Доривор ўсимликлар интродукцияси ва агротехникаси лабораторияси

3



Доривор ўсимликлар фитокимёси ва стандартизацияси лабораторияси

3



Доривор ўсимликларни етиштириш ва тайёрлаш бўлими

2























Бош юрисконсульт








































Кадрлар бўйича мутахассис

Доривор ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси

3



Доривор ўсимликлар хомашёсини қайта ишлаш технологияси лабораторияси

3



Доривор ўсимликлар кадастри ва мониторингини юритиш бўлими

2




























Халқаро алоқалар ва ахборот-таҳлил бўлими

2













































Маркетинг бўлими

2








































































































Ихтисослашган давлат ўрмон хўжаликлари

13


























































































































Ҳамкорликда ташкил этилган корхоналар

2













































































             

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 28 нафар.

Техник ва ёрдамчи ходимлар сони амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида шакллантирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 30 ноябрь, 47-сон, 524-модда






































Время: 0.1508
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск