ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2020 й. ПҚ-4902-сон "Андижон вилояти Хонобод шаҳрида "Life Khonobod" инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2020 й.

N ПҚ-4902



АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ХОНОБОД

ШАҲРИДА "LIFE KHONOBOD" ИНВЕСТИЦИЯ

ВА ТУРИСТИК ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида замонавий технология асосида маъданли ичимлик суви ишлаб чиқариш, экспорт географиясини кенгайтириш ва тармоққа инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда замонавий дам олиш мажмуасини ташкил этиш мақсадида:


1. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлигининг "Water life mineral" масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда - инвестор) қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳани (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун Андижон вилояти, Хонобод шаҳри, "Янгиҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини, "Хонобод" даҳаси ҳудудидаги захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобидан инвесторнинг асосланган талабига мувофиқ босқичма-босқич 10 гектаргача бўлган ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

I босқичда - "Life Khonobod" бренди остида маъданли сув ишлаб чиқариш, аҳоли ва туристлар учун ичимликлар галереяси (бювет), эсдалик буюмлари (сувенир) дўкони ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар намойиш этиладиган шоурумларни;

II босқичда - замонавий дам олиш маскани (меҳмонхона мажмуаси) ташкил этишни.


2. Белгилансинки, лойиҳани амалга ошириш доирасида инвестор қуйидаги мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади:

I босқичда (2020-2021 йиллар) - ўз маблағлари ва хорижий кредитларни жалб қилиш ҳисобига 14,3 млн евро миқдорида инвестиция киритиш ва камида 200 та янги иш ўрнини яратиш;

II босқичда (2022-2023 йиллар) - ўз маблағлари ва банк кредитини жалб қилиш орқали 20,0 млрд сўм инвестиция киритиш ҳисобига замонавий 150 ўринли дам олиш маскани (меҳмонхона мажмуаси)ни қуриш ва камида 30 та янги иш ўрнини яратиш.


3. Андижон вилоят ҳокимлиги (Ш.К. Абдурахманов):

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Х.С. Турахужаев) билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш учун зарур ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини лойиҳани ишга тушириш муддатига қадар қоплаш шарти билан инвесторга ажратиб берилишини;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Ш. Қудратов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Ў. Аккулов) билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган шартлар асосида инвестор билан тўрт томонлама инвестиция шартномаси тузилишини ҳамда инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг юритилишини таъминласин.

Бунда, инвестор томонидан инвестиция лойиҳалари, шунингдек, белгиланган ижтимоий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиб, ушбу ер майдонида аввал белгиланган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар параметрларидан кам бўлмаган янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиб берилишини таъминласин.


4. Қурилиш вазирлиги (Б.И. Закиров):

Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.К. Абдурахманов) билан биргаликда лойиҳа амалга оширилиши муносабати билан Хонобод шаҳри бош режасига тегишли ўзгартириш киритилишини таъминласин;

лойиҳани амалга ошириш доирасида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши юзасидан назорат ўрнатсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринингтуризм ва спорт масалалари бўйича ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 30 ноябрь, 47-сон, 525-модда






































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск