ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.11.2020 й. 738-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 21 ноябрдаги

738-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг

фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига кирувчи шахслар (кейинги ўринларда - ёшлар) учун, SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси филиалининг (кейинги ўринларда - филиал) болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаси битирувчилари, шунингдек, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оила фарзандлари учун SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг ёшларга ҳамрохлик қилиш хизматларининг (кейинги ўринларда - хизмат) мақомини ва уларни ташкил қилиш тартибини белгилайди.


2. Хизмат SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) бошқарувининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда ташкил қилинади ва филиалнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


3. Хизматда ёшларнинг ижтимоий-коммуникатив, ўзига хос кўникмаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, пухта билим олишлари, ақлан етук бўлиб етишишлари, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш учун қулай шароитлар яратилади. Хизмат таълим олишда, касб-ҳунарга эга бўлишда, барқарор даромадли иш топишда, ўзининг мустақил ҳаётини қуришда ижтимоий ва ҳаётий кўникмаларга эга бўлишда сифатли мураббийлик қилиб (кўмаклашишга) тўғри йўл-йўриқ кўрсатишга қаратилган.


4. Ёшларга ҳамрохлик қилиш хизматнинг педагог ва бошқа ходимлари томонидан амалга оширилади. Педагог ва бошқа ходимларнинг функционал вазифлари ҳамда ёшларга хизмат кўрсатиш стандартлари уюшма томонидан тасдиқланади.



2-БОБ. ХИЗМАТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


5. Хизматнинг мақсади ёшларга самарали ва сифатли ижтимоий ва психологик-педагогик ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш, уларда мустақиллик, эркинликни ва жамиятга яхши мослашиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.


6. Хизматнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

ёшларга психологик-педагогик ёрдам бериш, ўз келажаги учун масъулиятни ҳис қилиш, низоли вазиятларни бартараф этиш ва руҳий зарбаларга қаршилик кўрсатиш кўникмаларини ривожлантириш, шахсий ва оилавий бюджетни режалаштириш малакаларини ривожлантириш орқали уларнинг ижтимоий ҳимоясини ва жамиятга мослашувини таъминлаш;

ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, шахсий, оилавий ва турар жой гигиенасига риоя қилиш кўникмаларига ўргатиш;

ёшларда маънавий ва маданий қадриятларни, яхши хулқ-атворни, ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялаш;

ёшларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз касбларини ўзлари танлашлари учун шароитлар яратиш, уларни ишга жойлашишларига кўмаклашиш;

қўшимча таълим олишга имкониятлар яратиш;

зарур ҳужжатларни тўплаш ва ваколатли органларга топшириш йўли билан ёшларни хусусий уй-жой олиш, турар жой олишга бўлган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

ёшларни мустақил ҳаёт кечириш босқичига қадам босишларида барча чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш орқали қўллаб-қувватлаш;

ёшларни ўз оиласи билан муносабатларини тиклашларига кўмаклашиш, шунингдек, ёшларни ўз оиласига бирлаштириш мақсадида манфаатдор тарафлар вa ҳамкорлар билан биргаликда ишларни олиб бориш;

ёшларни ўз оиласини қуришларида кўмаклашиш, оилани сақлашга ёрдам берадиган оилавий қадриятларни тарбиялаш;

ёшлар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий давлат органлари ва бошқа масъул ташкилотлар билан узвий ҳамкорлик қилиш;

ёшларни самарали ижтимоий интеграция ва реинтеграция қилиш учун шароитлар яратиш.



3-БОБ. ХИЗМАТ ТОМОНИДАН ТАРБИЯВИЙ

ЖАРАЁННИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


7. Хизматдаги тарбиявий жараён педагог томонидан бажарилади. Ҳар бир педагог 3 дан 8 нафаргача бўлган ёшларга ҳамроҳлик қилади.


8. Филиалнинг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати битирувчиларини умумий ўрта таълим муассасини тугатиши хизматга ўтказиш учун асос бўлади.


9. Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари битирувчиларини хизматга қабул қилиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

умумий ўрта таълим муассасасини тугатганлик;

ёшларни яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ва/ёки ваколатли давлат органининг мурожаати/йўлланмаси.


10. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалардаги ёшлар хизматга ваколатли давлат органининг мурожаати асосида қабул қилиниши мумкин.


11. Ёшларнинг хизматга қабул қилиниши учун эркин хоҳиш билдириши қабулнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

Ёшларни хизматга қабул қилишда алоҳида ёндашув қўлланилади ва ёшларнинг вазияти эътиборга олинади.


12. Ёшларни хизматга қабул қилиш филиал директорининг буйруғи билан тасдиқланадиган Болаларни қабул қилиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади.


13. Тарбиялаш учун хизматга олиниши мумкин бўлган ёшлар сони филиал маъмурияти томонидан Уюшманинг ички ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


14. Хизмат ўз ишида қуйидаги тамойилларга амал қилади:

барча ҳаракатлар ва қарорлар хизматда тарбияланаётган ёшларнинг энг яхши манфаатлари йўлида қабул қилинади ҳамда уларнинг жинси, этник келиб чиқиши, ёши, соғлиғи, диний ва ижтимоий мақомидан қатъи назар, қўллаб-қувватланади;

хизматда тарбияланаётган ёшлар билан ишлашда хизмат ходимлари махфийлик, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тамойилларига амал қиладилар.


15. Ёшлар ўз-ўзини таъминлашнинг қуйидаги асосий мезонларига эришганларида хизматдан чиқариб юбориладилар:

ўз фаолиятидан ёки оила аъзосидан олинадиган барқарор ва етарли даромаднинг мавжудлиги;

ижтимоий алоқалар ва кўникмаларга эга бўлиш - жамиятда яшаш ва самарали ўзаро ҳаракат қилиш, бошқа одамлар билан яхши муносабатларни ўрнатиш, низоларни ҳал қилиш, ўз ҳуқуқларини амалга ошириш, мажбуриятларни бажариш, бошқа фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилиш қобилиятини кўрсатиб берувчи ижтимоий мослашув даражаси;

ишга жойлашиш ёки тадбиркорлик, компьютер саводхонлиги кўникмаларига эга бўлиши, умумий ва касбий таълим, қўшимча таълим ва касбий тайёргарликнинг ёшларнинг шахсий манфаатлари ва қобилиятларига мувофиқ бўлиши, чет тилларини, ўз пул маблағларини бошқаришни билиши;

уй-жойнинг мавжудлиги - уй-жой билан таъминланган: хусусий уй-жойи бор ёки узоқ муддатли ижара шартлари асосида уй-жойни ижарага олган ёки қариндошларининг уйида яшаши.

Ёшлар ўз-ўзини таъминлашнинг қуйидаги қўшимча мезонларига эришиши ҳам мақсадга мувофиқдир:

ҳаётий кўникмаларга эга бўлиш - кундалик ҳаётда зарур бўлган амалий кўникмаларга эга бўлиш, ўз соғлиғига ғамхўрлик қилиш, уй ишларини олиб бориш, иш ва ўқиш билан бир қаторда ўз қизиқишларига вақт топиш;

ҳиссий барқарорлик - ҳаётга нисбатан ижобий қараш, ўз ўтмишини қабул қила олиши ва кимгадир керакли бўлиш туйғусини шакллантириши, шунингдек, ўзи ва бошқаларга ғамхўрлик қила олиши;

21 ёшга, айрим ҳолларда 23 ёшга тўлган бўлиши.


16. Агар ёшлар бирон-бир расмий равишда тасдиқланган сабабларга кўра талабалар ётоқхонасида турар жой билан таъминланмаган бўлса ёки биологик қариндошлар уларга яшаш жойини беришдан бош тортган ҳолларда ёки тиббий, психо-эмоционал эҳтиёжлар ва бошқалар мавжуд бўлса, улар хизмат биносида яшашлари мумкин.


17. Ёшларнинг келажакдаги ҳаёт йўлини кузатиб бориш ва уларга мушкул вазиятда психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш мақсадида хизмат биноларидан ташқарида яшовчи ёшлар хизмат томонидан кузатиб борилади.



4-БОБ. ХИЗМАТ ТАЪМИНОТИ ВА УНИ МОДДИЙ-ТЕХНИК

ЖИҲАТДАН ТАЪМИНЛАШ


18. Хизмат таъминоти ва уни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш давлат бюджети маблағлари, муассислар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Ишчиларга тўланадиган иш ҳақи, коммунал хизматлар, бино ва иншоотларни сақлаш, уларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, хизматнинг бошқа харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади.

Хизмат юқорида санаб ўтилган харажатларга қўшимча сифатида муассислар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига ҳам харажатларни амалга ошириши мумкин.

Хизмат биноларида яшайдиган ва таълим муассасаларидан стипендия олмайдиган ёки уларнинг ҳаёт таъминоти учун бошқа нафақалар тўланмайдиган ёшлар учун озиқ-овқат, кийим-кечаклар, пойабзаллар, кўрпа-ёстиқлар, чойшаблар ва сочиқлар, кундалик хўжалик ва шахсий гигиена буюмлари, китоблар ва ўқув қуроллари учун харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


19. Хизмат биноларида яшайдиган ва таълим муассасаларидан стипендия олмайдиган ёки уларнинг ҳаёт таъминоти учун бошқа нафақалар тўланмайдиган ёшлар учун харажатлар миқдорини аниқлашда ушбу Низомга 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, юмшоқ буюмлар ва шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш нормалари қўлланилади.


20. Хизмат биноларида яшайдиган ва таълим муассасаларидан стипендия олмайдиган ёки уларнинг ҳаёт таъминоти учун бошқа нафақалар тўланмайдиган ёшларнинг харажатларини қоплаш мақсадида уларнинг таъминоти учун ҳар ойда хизмат координаторига нормативларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган пул маблағлари тўланади.


21. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида бир марта (тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида икки марта) сотиб олиш хизмат координатори томонидан амалга оширилади.

Хизмат координатори ёшларнинг ёшига мувофиқ равишда балансланган овқатланишини таъминлайди. Ёшлар сифатли ва тўлақонли овқатланишининг ташкил этилганлиги уларнинг умумий ривожланишини мунтазам равишда мониторинг қилиш натижаларига ва соғлиғи кўрсаткичларига кўра аниқланади.

Овқат пишириш учун зарур бўлган маҳсулотлардан сарфланган маҳсулотларни кейинчалик таомнома бўйича ҳисобдан чиқармасдан фойдаланилади.

Маҳсулотлар чакана савдо ташкилотларидан харид қилинганда тўлов чеклари сақлаб қўйилади, озиқ-овқат бозоридан нақд пулга харид қилинган маҳсулотлар учун эса далолатнома тузилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа товарларни ҳисобдан чиқариш хизмат координатори томонидан тақдим этилган чеклар ва далолатномалар асосида ойда бир марта амалга оширилади.



5-БОБ. ХИЗМАТ ШТАТИ ВА БОШҚАРУВИ


22. Хизмат ишини бошқариш филиал директорининг бевосита раҳбарлигида координатор томонидан амалга оширилади.


23. Хизмат ходимларининг сони 4-иловада келтирилган Намунавий штатларга мувофиқ белгиланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Хизматда тарбияланаётган болаларни озиқ-овқат

билан таъминлаш меъёрлари (бир киши ҳисобига

кунига граммда (брутто)

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи


Норма


1.

1-нав буғдой нон


600

2.

1-нав буғдой уни


45

3.

Картошка уни (крахмал)


3

4.

Ёрма, макарон маҳсулотлари


90

5.

Қанд-шакар


90

6.

Қандолат маҳсулотлари


25

7.

Сариёғ


35

8.

Ўсимлик ёғи


20

9.

Сут-қатиқ маҳсулотлари


500

10.

Сметана


20

11.

Творог


50

12.

Пишлоқ


15

13.

Гўшт, парранда гўшти


150

14.

Колбаса маҳсулотлари


25

15.

Балиқ


90

16.

Тухум (дона)


1

17.

Картошка


400

18.

Сабзавотлар, шу жумладан, томат пастаси


455

19.

Ҳўл мевалар, резаворлар, шарбатлар


250

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак 5 гр.


15

21.

Чой


0,5

22.

Какао


1

23.

Йодланган туз


12

24.

Хамиртуруш


1

         

Изоҳ:


1. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳсулотларни алмаштириш жадвалига мувофиқ айрим турдаги озиқ-овқатларни алмаштиришга рухсат этилади. Овқатланиш ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида ташкил этилади.


2. Хизматда ёшларнинг спорт ва бошқа тадбирларда иштирок этиши учун Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида бўлган вақтларида овқатланиш нормаларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ёки овқатланиш харажатлари учун нақд пул бериш ҳуқуқи берилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Ёшларни кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ

буюмлар билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Кийим-бош, пойабзал

ва юмшоқ буюм номи


Ўлчов

бирлиги


Сони


Фойда-

ланиш

муддати

(йил)


Ўғил

болалар

учун


Қизлар

учун


Кийим-бошлар

1.

Қишки пальто / куртка


та

1

1

2

2.

Мавсумий пальто, куртка


та

1

1

2

3.

Мактаб формаси


тўплам

1

1

1

4.

Ўғил болалар учун костюмлар (галстук билан)


тўплам

2

-

2

5.

Жун костюм (байрамлар учун)


тўплам

1

-

2

6.

Ўғил болалар учун ип газламадан тикилган мактаб кўйлаклари


та

3

-

1

7.

Ўғил болалар учун ип газламадан тикилган устки кўйлаклар


та

3

-

1

8.

Қизлар учун кўйлаклар (юбкалар, блузкалар)


та

-

3

1

9.

Қизлар учун халатлар/уй кўйлаклари


та

-

2

1

10.

Қишки кўйлаклар (байрамлар учун)


та

-

1

1

11.

Жун свитерлар (жемперлар)


та

2

2

2

12.

Ёзги кўйлаклар (байрамлар учун)


та

-

3

1

13.

Ёзги бош кийим


та

1

1

1

14.

Қишки бош кийим


та

2

2

1

15.

Қизлар учун трико ва шимлар


та

-

4

1

16.

Дастрўмол


та

6

6

1

17.

Ўғил болалар учун шим камарлари


та

1

-

1

18.

Шарф


та

1

1

2

19.

Қўлқоплар (бошмалдоқли қўлқоп)


жуфт

2

2

1

20.

Ич кўйлак


тўплам

4

4


21.

Спорт формаси, кроссовкалар


тўплам

1

1

1

22.

Бюстгальтер


та

-

3

1

23.

Спорт трусиги


та

2

2

1

24.

Майкалар


та

4

4

1

25.

Пайпоқлар, ип газлама гольфилар


жуфт

5

5

1

26.

Пайпоқлар, жун гольфилар


жуфт

5

5

1

27.

Ботинкалар, туфлилар (шиппак)


жуфт

3

3

1

28.

Шиппаклар


жуфт

2

2

1

29.

Этиклар, қишки ботинкалар


жуфт

1

1

1

30.

Калишлар


жуфт

1

1

1

31.

Спорт костюми (ярим жун)


та

1

1

1

32.

Тунги пижамалар


та

2

1

1

33.

Колготкалар


та

-

5

1

34.

Чўмилиш кўйлаги, плавкилар


та

1

1

1

35.

Резина шапка


та

1

1

2

36.

Иш кийими


тўплам

1

1

2

37.

Портфеллар, сумкалар


та

1

1

1

38.

Рюкзак/шахсий буюмларни сақлаш учун сумка


та

1

1

3

Юмшоқ буюмлар

39.

Чойшаблар


та

3

1

40.

Кўрпа чойшаблари


та

2

1

41.

Ёстиқ жилди


та

3

1

42.

Сочиқ


та

2

1

43.

Пахмоқ сочиқ


та

2

1

44.

Жун ёки момиқли адёл


та

1

6

45.

Пахмоқ адёл


та

1

3

46.

Тўшак


та

1

4

47.

Пар ёстиқлар


та

1

6

48.

Ўринга ёпиладиган чойшаб


та

1

3

49.

Каравот олдига тўшаладиган гиламча


та

1

4

        





Низомга

3-ИЛОВА



Ёшларни шахсий гигиена буюмлари билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Шахсий гигиена

буюмларининг номи


Ўлчов

бирлиги


Бир нафар болага


Ўғил болалар учун


Қизлар учун


Сони

Фойдаланиш

муддати (йил)


Сони


Фойдаланиш

муддати (йил)


1.

Тиш пастаси


та

12

1

12

1

2.

Тиш чўткаси


та

3

1

3

1

3.

Кир совун


та

12

1

12

1

4.

Атир совун


та

24

1

24

1

5.

Кир ювиш порошоклари


пакет

(400 г.)


12

1

12

1

6.

Соқол олиш буюмлари


та

12

1

5

1

7.

Тароқ


та

2

1

2

1

8.

Ҳожатхона қоғози


рулон

24

1

24

1

9.

Шампунь


та

(200 г.)


12

1

12

1

10.

Дезодорант (аэрозоль)


та

6

1

6

1

11.

Гигиена қистирмалари


ўрам

(10 тадан)




12

1

12.

Момиқ пахта


ўрам

(200 г.)




4

1

13.

Пойабзал мойи


тюбик

6

1

6

1

14.

Соқол олингандан кейин ишлатиладиган лосьон


флакон

(100-150 г.)


6

1



15.

Баданни ювиш учун губка


та

2

1

2

1

16.

Тоғора


та

1

3

1

3

        





Низомга

4-ИЛОВА



Ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИ

Т/р

Лавозимлар номи


Бир ўлчов

бирликка


Штат бирлик-

лари сони


ЯТС бўйича разряди


1.

Координатор


хизмат

1

8

2.

Болалар ва ўсмирлар билан тарбиявий иш олиб борувчи педагог-ташкилотчи*


хизмат

8

Халқ таълими муассасасидаги педагог-ташкилотчининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади


3.

Хизмат хоналари фарроши


хизмат

0,5

1

            

*) Ҳар бир педагог-ташкилотчи ҳамроҳлик қиладиган ёшларнинг сонидан келиб чиқиб, педагог-ташкилотчи штат бирлиги сони белгиланганидан кўп ёки кам бўлиши мумкин.


Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Уюшма хизматнинг умумий штатлар сони доирасида ушбу штат нормативларига ўзгартиш киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 ноябрь






































Время: 0.0489
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск