ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Кон-кариндошлик. Болаларнинг насл-насабини белгилаш. Алимент мажбуриятлари. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш /

Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.11.2020 й. 738-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 21 ноябрдаги

738-сон қарорига

1-ИЛОВА



Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг

фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ва тўлиқ давлат таъминотидаги болалар (кейинги ўринларда - болалар) учун SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг (кейинги ўринларда - хизмат) мақомини ва уларни ташкил қилиш тартибини белгилайди.


2. Хизмат SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси филиалининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади (кейинги ўринларда - филиал), унинг доирасида болалар оилада ёки оилага ўхшаш муҳитда, шунингдек, муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида тарбияланадилар.


3. Хизмат боланинг оилада яшаш, тарбияланиш, соғлигини сақлаш, таълим олиш, маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбияланиш, меҳнат тарбиясига бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, болага нисбатан номуносиб муомалада бўлишдан ҳимоя қилиш ва жамиятга қўшиш мақсадида тузилади.


4. Хизматнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:

оилада ёки оилага ўхшаш муҳитда, шунингдек, муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида болаларнинг ақлий, руҳий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишига ёрдам берадиган қулай муҳитни яратиш;

болалар ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини сақлашни таъминлаш;

умумий ўрта таълим олишларини таъминлаш;

болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ва уларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш;

болаларни миллий урф-одатлар асосида Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;

болаларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз касбларини ўзлари танлашлари учун шароит яратиш;

муқобил парваришлаш ҳолатидаги боланинг ўз оиласи билан алоқа боғлашига кўмаклашиш;

болани ўз оиласига реинтеграция қилиш (қайтариш).



2-БОБ. ХИЗМАТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


5. Хизмат SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) бошқарувининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишган ҳолда ташкил қилинади.



3-БОБ. ХИЗМАТ ТОМОНИДАН ТАРБИЯВИЙ

ЖАРАЁННИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


6. Хизмат тарбиявий жараённи оилада ёки оилага ўхшаш муҳитда, шунингдек, муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида ташкил қилади. Хизмат оилага ўхшаш муҳитда тарбиявий жараённи таъминлаш учун тарбиячи бошчилигида (SOS она/ота-она) оила деб аталадиган гуруҳни ташкил қилади. Қоида тариқасида ҳар бир оилада турли ёш ва жинсдаги 4 нафардан 7 нафаргача бола тарбияланади. Айрим ҳолларда оилада 8 нафар бола тарбияланиши мумкин. Тарбиячилар (SOS она/ота-она) оилавий уйда доимий равишда яшайдилар.

"SOS - Киндердорф Интернешнл" халқаро жамиятининг ва Уюшманинг тегишли ҳужжатларида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда оиладаги болалар сони тарбиячининг (SOS онанинг/ота-онанинг) пенсияга чиқиш режасини бажариш даврида уч йилгача бўлган муддатда белгиланганидан (4 нафар боладан) кам бўлиши мумкин.


7. Хизматдаги ҳар бир оила филиал ҳудудидаги алоҳида уйга жойлаштирилади ёки маҳалла ҳудудидаги якка тартибдаги уйга (квартирага) жойлаштирилади.


8. Хизмат камида 6 та оилани ташкил қилади.


9. Ўз оиласидан ажраб қолган ва қисқа муддатли муқобил парваришлашга эҳтиёжи бор бўлган болалар 8 ойгача муддатга қисқа муддатли муқобил парваришлашга қабул қилинади.

Қисқа муддатли муқобил парваришлаш филиал ҳудудидаги алоҳида уйда ёки маҳалла ҳудудидаги якка тартибдаги уйда (квартирада) ташкил қилиниши мумкин. Қисқа муддатли муқобил парваришлаш хизмати оилага тенглаштирилади.


10. Бола қисқа муддатли муқобил парваришда бўлган вақтида ушбу хизмат томонидан болани ўз оиласига реинтеграция қилиш ёки боланинг манфаатларига мос келадиган муқобил ечимни топиш ишлари олиб борилади (SOS оила, қондош оила, патронат оила ва муқобил парвариш қилишнинг бошқа шакллари).


11. Қисқа муддатли муқобил парваришлашнинг битта таркибий бўлинмасидаги болалар сони 8 тадан ошмайди.


12. Қисқа муддатли муқобил парваришлашда ишлайдиган тарбиячилар кеча-кундуз навбатчилик билан ишлайдилар.


13. Хизматда тарбияланишга қабул қилинган болаларнинг ёши, қоида тариқасида, 3 ёшдан бошлаб ва умумий ўрта таълим муассасасини тугатгунгача бўлган ёш ҳисобланади. Уч ёшдан кичик бўлган болалар катта акалари ва опаларидан ажралмаслик учун хизматга қабул қилинади. Уюшма билан келишган ҳолда болалар, агар қандайдир расмий тасдиқланган сабабларга кўра талабалар ётоқхонасида турар жой билан таъминланмаган бўлса ёки биологик қариндошлар уларга яшаш жойини беришдан бош тортган ҳолларда ўрта махсус таълим муассасасини тугатгунга қадар хизматда тарбияланиши мумкин.


14. Болани парвариш қилиш боланинг ривожланишидаги барча эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, боланинг ўз оиласидаги оилавий муносабатлари, унинг туғилиб ўсган оиласи тарихи ва ўтмишда унга нисбатан номуносиб муомалада бўлганлик тажрибаси хам эътиборга олинади.


15. Хизмат ходимлари болаларнинг ака-укалари ва опа-сингилларини, бошқа қариндошларини қидириб топишга, уларнинг муносабатларини қўллаб-қувватлашга кўмаклашишлари шарт, болаларнинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Низоли ҳолларда болалар ва уларнинг ота-оналари ва/ёки қариндошлари ўртасидаги муносабатлар тартиби васийлик ва ҳомийлик органи томонидан белгиланади.


16. Филиал маъмурияти болаларнинг ота-оналари ва/ёки қариндошлари билан учрашиб туришларига кўмаклашиши ва уларнинг ота-оналик ҳуқуқлари тикланган тақдирда улар билан бирлашишларига ҳамда болаларнинг манфаатларига зид бўлмаган бошқа ҳолларда қаршилик кўрсатмаслиги керак.


17. Филиал маъмурияти болаларнинг ота-оналари ва/ёки қариндошлари билан учрашиб туришларига қаршилик кўрсатишлари (боланинг манфаатларига зид бўлган ҳолатлар бундан мустасно) мумкин эмас.



4-БОБ. БОЛАЛАРНИ ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


18. Болаларни хизматга қабул қилиш қонун ҳужжатларида, ушбу Низомда белгиланган тартибда ва Уюшманинг ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Болаларни хизматга қабул қилиш тарбияланувчи яшайдиган жой бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармасининг йўлланмаси асосида амалга оширилади.

Хизматга 10 ёшдан катта болалар уларнинг розилиги билан қабул қилинади.


19. Хизматга юбориладиган ҳар бир бола учун васийлик ва ҳомийлик органи томонидан, бошқа тарбия муассасасидан ўтказишда эса - тарбия муассасаси маъмурияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

туман (шаҳар) ҳокимининг болани хизматга жойлаштириш ҳақидаги қарори ва йўлланмаси;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома ва амбулатория картаси;

маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

ота-онаси тўғрисидаги ҳужжатлар (ўлим тўғрисидаги гувоҳноманинг, суднинг ҳукми ёки қарорининг нусхаси, ота-онасининг касаллиги тўғрисидаги, ота-онасининг қидирилаётганлиги тўғрисидаги маълумотнома, ота-онасининг йўқлигини ёки улар ўз фарзандларини тарбиялай олмаслигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар);

ака-ука ва опа-сингилларнинг мавжудлиги ва уларнинг турган жойи тўғрисидаги маълумотнома;

болага тегишли мол-мулкнинг рўйхати ва мол-мулкнинг сақланиши учун жавобгар шахслар тўғрисидаги маълумотлар;

илгари эгаллаб турилган турар жойни вояга етмаганларга бириктириш тўғрисидаги ҳужжатлар;

суднинг алимент ундириш тўғрисидаги қарори нусхаси, шунингдек, нафақа, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);

боланинг номига очилган банк ҳисоб рақами мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжат (агар мавжуд бўлса).


20. Тарбиялаш учун хизматга берилиши мумкин бўлган болалар сони филиал маъмурияти томонидан Уюшманинг ички ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


21. Агар хизматга тарбиялаш учун берилган болаларда бошқа жойда турган мол-мулк мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу мол-мулкни муҳофаза қилиш мол-мулк турган жойдаги ваколатли орган томонидан амалга оширилади.


22. Хизматдан чиқаришда тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

а) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 16 ёшга тўлганларга эса паспорт ҳам;

б) Хизматда бўлганлик ҳақида маълумотнома;

в) соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

г) маълумоти тўғрисида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

д) ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар.

Боланинг мол-мулкка, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириш тўғрисидаги ижро варақаси ва шахсий ҳужжатлар йиғма жилдидаги бошқа хужжатлар ҳам берилади.


23. Тарбияланувчиларнинг хизматдан чиқиши тўғрисида филиал директорининг буйруғи қабул қилинади.


24. Тарбияланувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бундан кейин тарбиялаш учун қайтарилиши ушбу Низомнинг 23-бандига мувофиқ амалга оширилади. Боланинг ёшидан, йил вақтидан ва қайтиш ҳолатларидан қатъи назар, бола яшайдиган жой бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг хулосасига мувофиқ чиқарилган ҳокимнинг қарори тарбияланувчининг қайтиши учун асос ҳисобланади.



5-БОБ. ХИЗМАТДАГИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


25. Хизматда тарбияланаётган болалар Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.


26. Хизматда тарбияланаётган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ филиал маъмурияти ва ваколатли давлат органлари томонидан ҳимоя қилинади.


27. Хизматда тарбияланаётган болалар мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек, бошқа қонуний асосларга кўра ота-оналар, қариндошлар ёки бошқа шахслардан уларга ўтган мол-мулкка, турар жойга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.


28. Хизматда тарбияланаётган болалар унга берилиши керак бўлган алиментлар, ижтимоий нафақалар, пенсияга бўлган ҳуқуқни (боқувчисини йўқотганда, ногирон бўлиб қолганда) ҳамда ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга ҳуқуқни ўзида сақлаб қолади. Ушбу тўловлар боланинг номига очилган банк ҳисоб рақамларига ўтказилиши керак.


29. Хизматда тарбияланаётган болалар ўзларига тегишли бўлган уй-жой ижарага берилишидан олинган даромадларга, ижодий, касбий, меҳнат фаолиятидан ва бошқа фаолиятдан олинган даромадларга бўлган ҳуқуқни сақлаб қоладилар. Битимлардан олинган даромадлар филиал маъмурияти томонидан фақат болаларнинг манфаатларини кўзлаб ҳамда ваколатли органларнинг розилиги билан сарфланиши мумкин.


30. Хизматда тарбияланувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш филиал жойлашган ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан таъминланади.


31. Хизматда тарбияланаётган болалар мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида умумий асосларда таълим-тарбия оладилар.

Бунда болалар давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлган вақт учун тўлов ундирилмайди.


32. Хизмат томонидан болалар учун қўшимча таълим (тўгараклар, студиялар, спорт секциялари ва ҳоказолар) ташкил этиши мумкин.


33. Болаларнинг ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларига бориши билан боғлиқ йўл ҳақи ва овқатланиш харажатлари болаларга тўланади.


34. Битирувчилар филиал маъмурияти билан келишган ҳолда улар ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлагунларига қадар, ушбу муассасада ётоқхона мавжуд бўлмаган ёки ётоқхонада бўш жой бўлмаган тақдирда оилада яшашлари мумкин.

Бунда уларнинг таъминоти учун харажатлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.


35. Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасасида таълим олаётган хизматнинг битирувчилари ўзлари таълим олаётган таълим муассасалари маъмурияти билан келишган ҳолда таътил даврида, дам олиш ва байрам кунларида яшаганлик учун ҳақ тўламасдан хизматда туришлари мумкин. Хизматда 2 кундан ортиқ вақт яшаётган ўқувчилар ва талабалар хизмат учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш шарти билан овқат билан таъминланадилар.



6-БОБ. ХИЗМАТ ТАЪМИНОТИ ВА УНИ

МОДДИЙ-ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАЪМИНЛАШ


36. Хизмат таъминоти ва уни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш давлат бюджети маблағлари, муассислар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Ишчиларга тўланадиган иш ҳақи, ҳар бир оиланинг бюджети, коммунал хизматлар, бино ва иншоотларни сақлаш, уларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, хизматнинг бошқа харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ молиялаштирилади.

Хизмат юқорида санаб ўтилган харажатларга қўшимча сифатида муассислар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига ҳам харажатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


37. Оилалар харажатларини қоплаш мақсадида ҳар бир тарбиячига болалар таъминоти учун белгиланган нормативларга мувофиқ ҳар ойлик пул маблағлари тўланади.

Ҳар бир алоҳида оила бюджетига қуйидагилар киради:

болалар ва тарбиячиларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун харажатлар;

кийим-кечаклар, пойабзаллар, кўрпа-ёстиқлар, чойшаблар ва сочиқлар, кундалик хўжалик ва шахсий гигиена буюмлари учун харажатлар;

ўйинлар, ўйинчоқлар, китоблар, ўқув қуроллари, бошқа майда хўжалик буюмлари сотиб олиш харажатлари, шу жумладан, мактаб ёшидаги болалар учун кундалик майда харажатлар;

болаларнинг транспорт харажатлари учун тўловлар;

соғломлаштириш, таълим бериш ва маданий-оммавий тадбирлар учун харажатлар.


38. Тарбиячи томонидан оила бюджети маблағларидан тежаб қолинган пуллар оилавий байрамлар ва оиланинг бошқа мақсадлари учун ишлатилиши мумкин.


39. Ҳар бир оилани молиялаштиришга харажатлар ажратиш ушбу Низомнинг 1, 2 ва 3-иловасида белгиланган меъёрларга мувофиқ амалга оширилади.


40. Мактаб ёшидаги болалар учун кундалик майда харажатларга ҳар бир бола учун ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бешдан бири миқдорида маблағ ажратилади.


41. Хизматнинг молиявий бошқарув тизими ҳар бир оилада молиявий жавобгарлик ва ҳисобот беришга йўналтирилган.

Маъмурий-бошқарув механизмлари филиал раҳбарияти томонидан ҳар бир оиланинг табиий жараёнларига аралашишни камайтиришни назарда тутади.



7-БОБ. ХИЗМАТ ШТАТИ ВА БОШҚАРУВИ


42. Хизмат ишини бошқариш филиал директорининг бевосита раҳбарлигида хизматнинг координатори томонидан амалга оширилади.


43. Хизмат ходимларининг сони 4-иловадаги Намунавий штатларга мувофиқ белгиланади.


44. SOS она/ота-оналар (кейинги ўринларда - тарбиячи) Уюшма томонидан белгиланадиган тартибда танлов асосида ишга қабул қилинади ва оила бошлиғи ҳисобланади.


45. Тарбиячи жисмоний ва юридик шахслар билан муносабатларда, шунингдек, судларда тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган қонуний вакил ҳисобланади.


46. Тарбиячи қуйидагиларга мажбур:

болаларни тарбиялаш, уларнинг соғлиғи, жисмоний, руҳий, ахлоқий-маънавий камол топиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш;

болаларнинг қадр-қимматини таҳқирлаш, зулм қилиш, шафқатсизлик ва менсимаслик каби муносабатлардан холи бўлган мақбул педагогик усуллар билан болаларни тарбиялаш;

оилада ахлоқий-маънавий ва уй муҳитини яратиш;

ўз мажбуриятларини тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказган ҳолда бажармаслик;

бола учун ўзига берилган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш;

ҳар олти ойда тиббий диспансер кўригидан ўтиш;

қонун ҳужжатларига ва меҳнат шартномасига мувофиқ бошқа мажбуриятларни бажариш.


47. Тарбиячи ота-оналар (уларнинг ўрнини босадиган шахслар) учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради, алимент тўлаш мажбурияти бундан мустасно.


48. Тарбиячи хизмат томонидан ташкил қилинган турар жойлардаги оилаларда тарбиячилик иш фаолиятининг бутун муддати мобайнида яшайди.


49. Хизматнинг барча раҳбар, педагог ва бошқа ходимларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан ишлашнинг махсус шароитлари учун иш ҳақи ставкасига 50 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ белгиланади.

Тарбиячилар ва тарбиячининг ёрдамчиларига болалар билан кеча-кундуз, шу жумладан тунги вақтда ишлаганлиги учун иш ҳақи ставкасига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ белгиланади. Тунги вақтда ишламаган кунлари учун уларга ушбу қўшимча ҳақ 50 фоиз миқдорида белгиланади.


50. Тарбияланувчиларни мустақил ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш мақсадида филиал маъмурияти ваколатли орган билан келишган ҳолда болаларни меҳнатга, тадбиркорликка ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолиятга жалб қилиш ҳуқуқига эга.


51. Хизмат тарбияланувчиларининг таъминоти учун берилган маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча нормалар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланиши лозим. Айрим сабабларга кўра ўтган молия йилида тўланмаган пул маблағлари кейинги молия йилида тўланади.


52. Филиалнинг барча молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобини бош бухгалтер амалга оширади.


53. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


54. Барча тарбиячилар моддий жавобгар шахс ҳисобланади ва белгиланган тартибда ҳисобот топширади.


55. Хизмат тарбияланувчиларининг овқатланишини ташкил этиш тарбиячи томонидан амалга оширилади.


56. Озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида бир марта (тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳафтасига камида икки марта) сотиб олиш тарбиячи томонидан амалга оширилади.

Тарбиячи болаларнинг ёшига мувофиқ равишда балансланган овқатланишини таъминлайди.

Тарбиячи овқат пишириш учун зарур бўлган маҳсулотлардан сарфланган маҳсулотларни кейинчалик таомнома бўйича ҳисобдан чиқармасдан фойдаланади.

Оиладаги болаларнинг сифатли ва тўлақонли овқатланишининг ташкил этилганлиги болаларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиш, умумий ривожланиши, ўсиши, вазнини мониторинг қилиш, шунингдек, врач ёки филиал маъмуриятининг танлаб назорат қилиши натижаларига кўра аниқланади.


57. Маҳсулотлар чакана савдо ташкилотларидан харид қилинганда тўлов чеклари сақлаб қўйилади, озиқ-овқат бозоридан нақд пулга харид қилинган маҳсулотлар учун эса далолатнома тузилади.


58. Озиқ-овқат маҳсулотларини ва бошқа товарларни ҳисобдан чиқариш тарбиячилар томонидан тақдим этилган чеклар ва далолатномалар асосида, филиалнинг доимий ишлайдиган комиссияси томонидан ойда бир марта амалга оширилади.


59. Доимий ишлайдиган комиссия таркиби филиал директори томонидан белгиланади ва унинг буйруғига асосан тасдиқланади.


60. Узоқ масофада жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқиётган болаларга тарбиячи томонидан тушлик пул қийматидан ошмайдиган миқдорда тушликка нақд пул берилади.


61. Тушлик учун нақд пуллар нормативлари доимий ишлайдиган комиссия томонидан болаларнинг ёшига қараб тасдиқланади.


62. Хизмат врачи тарбиячиларга озиқ-овқат маҳсулотларини, кийим-кечаклар, пойабзаллар, кўрпа-ёстиқлар, чойшаблар ва сочиқлар, хўжалик ва шахсий гигиена буюмларини танлашда маслаҳат ёрдами беради ва овқатланишни ташкил этиш ва унинг сифатини танлаб назорат қилади.

Врач бухгалтерия ва тарбиячиларнинг дори-дармонлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, пойабзаллар, кўрпа-ёстиқлар, чойшаблар, сочиқлар, хўжалик ва шахсий гигиена буюмлари харид қилиш учун ишлатган маблағлари билан боғлиқ бўлган барча ҳисоб-китоб ёзишмаларини тўсқинликсиз олиш ҳуқуқига эга.


63. Хизматнинг (филиалнинг) молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш Уюшма томонидан ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Хизматда тарбияланаётган болаларни озиқ-овқат

билан таъминлаш меъёрлари (бир киши ҳисобига

кунига граммда (брутто)

T/p

Озиқ-овқат маҳсулотининг номи


Бир нафар болага


Мактабгача

ёшдаги


Мактаб

ёшидаги


1.

1-нав буғдой нон


240

600

2.

1-нав буғдой уни


35

40

3.

Картошка уни (крахмал)


3

3

4.

Ёрма, макарон маҳсулотлари


70

90

5.

Қанд-шакар


60

90

6.

Қандолат маҳсулотлари


15

25

7.

Сариёғ


30

35

8.

Усимлик ёғи


15

20

9.

Сут-қатиқ маҳсулотлари


500

500

10.

Сметана


20

20

11.

Творог


40

50

12.

Пишлоқ


10

15

13.

Гўшт, парранда гўшти


125

150

14.

Колбаса маҳсулотлари


15

25

15.

Балиқ


40

90

16.

Тухум (дона)


1

1

17.

Картошка


250

400

18.

Сабзавотлар, шу жумладан, томат пастаси


350

455

19.

Ҳўл мевалар, резаворлар, шарбатлар


200

250

20.

Қуруқ мевалар, шу жумладан, наъматак 5 гр.


15

15

21.

Чой


0,5

0,5

22.

Какао


1

1

23.

Йодланган туз


10

12

24.

Хамиртуруш


1

1

         

Изоҳ:


1. Мактабгача ёшдаги болалар учун овқатланиш нормаси боланинг мактабгача таълим муассасасида бўлишини ҳисобга олган ҳолда (болаларни бепул озиқ-овқат билан таъминлайдиган лагерларда, санаторийларда, стационар даволаш муассасаларида) камайтирилади.


2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳсулотларни алмаштириш жадвалига мувофиқ айрим турдаги озиқ-овқатларни алмаштиришга рухсат этилади. Овқатланиш ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида ташкил этилади.


3. Хизматда болаларнинг қариндошлариникида бўлган вақтларида овқатланиш нормаларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларини бериш ёки овқатланиш харажатлари учун нақд пул бериш ҳуқуқи берилади.


4. Хизматда болаларнинг спорт ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида бўлган вақтларида овкатланиш нормаларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ёки овқатланиш харажатлари учун нақд пул бериш ҳуқуқи берилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Хизматда тарбияланаётган болаларни кийим-бош,

пойабзал ва юмшоқ буюмлар билан таъминлаш

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Кийим-бош, пойабзал

ва юмшоқ буюм номи


Ўлчов

бирлиги


Бир нафар болага


Мактаб ёшидаги


Мактабгача ёшдаги


сони


Фой-

даланиш

муддати

(йил)


сони


Фой-

даланиш

муддати

(йил)


Ўғил

бола-

лар

учун


Қизлар

учун


Кийим-бошлар

1.

Қишки пальто / куртка


та

1

1

2

1

2

2.

Мавсумий пальто, куртка


та

1

1

2

1

2

3.

Мактаб формаси


тўплам

1

1

1

-

-

4.

Ўғил болалар учун костюмлар (галстук билан)


тўплам

2

-

2

2

2

5.

Жун костюм (байрамлар учун)


тўплам

1

-

2

1

2

6.

Ўғил болалар учун ип газламадан тикилган мактаб кўйлаклари


та

3

-

1

-

-

7.

Ўғил болалар учун ип газламадан тикилган устки кўйлаклар


та

3

-

1

3

1

8.

Қизлар учун кўйлаклар (юбкалар, блузкалар)


та

-

3

1

3

1

9.

Қизлар учун халатлар/уй кўйлаклари


та

-

2

1

2

1

10.

Қишки кўйлаклар (байрамлар учун)


та

-

1

1

1

1

11.

Жун свитерлар (жемперлар)


та

2

2

2

2

2

12.

Ёзги кўйлаклар (байрамлар учун)


та

-

3

1

3

1

13.

Ёзги бош кийим


та

1

1

1

1

1

14.

Қишки бош кийим


та

2

2

1

2

1

15.

Қизлар учун трико ва шимлар


та

-

4

1

4

1

16.

Дастрўмол


та

6

6

1

6

1

17.

Ўғил болалар учун шим камарлари


та

1

-

1

-

-

18.

Шарф


та

1

1

2

1

2

19.

Қўлқоплар (бошмалдоқли қўлқоп)


жуфт

2

2

1

2

1

20.

Ич кўйлак


тўплам

4

4

2

5

2

21.

Спорт формаси, кроссовкалар


тўплам

1

1

1

1

1

22.

Бюстгальтер


та

-

3

1

-

-

23.

Спорт трусиги


та

2

2

1

1

1

24.

Майкалар


та

4

4

1

4

1

25.

Пайпоқлар, ип газлама гольфилар


жуфт

5

5

1

6

1

26.

Пайпоқлар, жун гольфилар


жуфт

5

5

1

6

1

27.

Ботинкалар, туфлилар (шиппак)


жуфт

3

3

1

3

1

28.

Шиппаклар


жуфт

2

2

1

2

1

29.

Этиклар, қишки ботинкалар


жуфт

1

1

1

1

1

30.

Калишлар


жуфт

1

1

1

1

1

31.

Спорт костюми (ярим жун)


та

1

1

1

1

1

32.

Тунги пижамалар


та

2

1

1

2

1

33.

Колготкалар


та

-

-

1

6

1

34.

Чўмилиш кўйлаги, плавкилар


та

1

1

1

1

1

35.

Резина шапка


та

1

1

2

1

1

36.

Иш кийими


тўплам

1

1

2

1

1

37.

Портфеллар, сумкалар


та

1

1

1

-

-

38.

Рюкзак/шахсий буюмларни сақлаш учун сумка


та

1

1

3

1

5

Юмшоқ буюмлар

39.

Чойшаблар


та

3

1

5

1

40.

Кўрпа чойшаблари


та

2

1

2

1

41.

Естиқ жилди


та

3

1

4

1

42.

Сочиқ


та

2

1

2

1

43.

Пахмоқ сочиқ


та

2

1

2

1

44.

Жун ёки момиқли адёл


та

1

6

1

6

45.

Пахмоқ адёл


та

1

3

2

3

46.

Тўшак


та

1

4

2

3

47.

Пар ёстиқлар


та

1

6

2

4

48.

Ўринга ёпиладиган чойшаб


та

1

3

1

3

49.

Каравот олдига тўшаладиган гиламча


та

1

4

1

4

         





Низомга

3-ИЛОВА



Хизматда тарбияланаётган болаларни шахсий

гигиена буюмлари билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Шахсий гигиена

буюмларининг номи

Ўлчов

бирлиги

Бир нафар болага


Мактабгача ёшдаги


Мактаб ёшидаги


Ўғил болалар учун


Қизлар учун


сони

Фойдаланиш

муддати (йил)


сони

Фойдаланиш

муддати (йил)


сони

Фойдаланиш

муддати (йил)


1.

Тиш пастаси


та

12

1

12

1

12

1

2.

Тиш чўткаси


та

3

1

3

1

3

1

3.

Кир совун


та

12

1

12

1

12

1

4.

Атир совун


та

24

1

24

1

24

1

5.

Кир ювиш порошоклари


пакет

(400 г.)


12

1

12

1

12

1

6.

Соқол олиш буюмлари


та



12

1

5

1

7.

Тароқ


та

2

1

2

1

2

1

8.

Ҳожатхона қоғози


рулон

24

1

24

1

24

1

9.

Шампунь


та

(200 г.)


12

1

12

1

12

1

10.

Дезодорант (аэрозоль)


та

6

1

6

1

6

1

11.

Гигиена қистирмалари


ўрам

(10 тадан)






12

1

12.

Момиқ пахта


ўрам

(200 г.)






4

1

13.

Пойабзал мойи


тюбик

6

1

6

1

6

1

14.

Соқол олингандан кейин ишлатиладиган лосьон


флакон

(100-150 г.)




6

1



15.

Баданни ювиш учун губка


та

2

1

2

1

2

1

16.

Тоғора


та

1

3

1

3

1

3

            





Низомга

4-ИЛОВА



Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАРИ

Т/р

Лавозимлар номи


Бир ўлчов

бирликка


Штат

бирлик-

лари сони


ЯТС бўйича разряди

1.

Филиал директори


хизмат

1

"Меҳрибонлик" уйи директорининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади


2.

Директор ёрдамчиси


хизмат

1

5

3.

Координатор


хизмат

1

8

4.

Тарбиячи (она)


оила

1

Халқ таълими муассасаларидаги тарбиячининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади


5.

Тарбиячининг ёрдамчиси


оила

0,5

2

6.

Психолог


хизмат

1

Халқ таълими муассасаларидаги психологнинг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади


7.

Болалар ва ўсмирлар билан тарбиявий иш олиб борувчи педагог-ташкилотчи


хизмат

1

Халқ таълими муассасаларидаги педагог-ташкилотчининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади


8.

Ижтимоий ходим


хизмат

3

6

9.

Тўгараклар раҳбари


хизмат

1

Халқ таълими муассасаларидаги тўгарак раҳбарининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади


10.

Бош бухгалтер


хизмат

1

10

11.

Бухгалтер


хизмат

1

6

12.

Врач


хизмат

1*

Амбулатор муассасалари врачларига белгиланган тармоқ тариф разрядлари қўлланилади


13.

Логопед


хизмат

0,5

Мактабгача таълим болалар муассасалари логопедининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади


14.

Енгил автомобиль ҳайдовчиси


хизмат

1

1-3**

15.

Қоровул


хизмат

4

1

16.

Боғбон


хизмат

1

2

17.

Хўжалик мудири


хизмат

1

4

18.

Хизмат хоналари фарроши


хизмат

1

1


Қисқа муддатли муқобил

парвариш қилиш***





19.

Етакчи ижтимоий ходим

таркибий

бўлинма


1

7

21.

Тарбиячи


таркибий

бўлинма


3

Халқ таълими муассасаларидаги педагог-ташкилотчининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади


22.

Ошпаз


таркибий

бўлинма


1

4

          

*) тиббиёт ходимларининг тармоқ тариф жадвали бўйича

**) двигателнинг ҳажмига қараб қуйидаги разрядлар белгиланади:

Двигателнинг иш ҳажми (литрда)


Разряд


1,8 гача


1

1,8 дан 3,5 гача


2

3,5 дан юқори


3

***) Уюшма директорининг буйруғи асосида ташкил қилинади.


Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Уюшма хизматнинг умумий штатлар сони доирасида ушбу штат нормативларига ўзгартиш киритилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 ноябрь














































Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск