ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.11.2020 й. ПФ-6119-сон "Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.11.2020 й.

N ПФ-6119



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ

ТАРМОҒИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ, ЖАДАЛ

ВА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

2021-2025 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

СТРАТЕГИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Қурилиш тармоғини янада такомиллаштириш, архитектура ҳамда қурилиш органлари ва муассасаларини изчил ривожлантириш механизмларини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таъминлаш, соҳага рақамли технологияларни илғор жорий этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш ва ушбу жараёнда жамоатчиликнинг самарали иштирокини таъминлаш;

шаҳарсозлик фаолиятининг сифати ва хавфсизлигини ошириш;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, рационаллиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, қурилиш тармоғи ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

шаҳарсозлик фаолиятини рақамлаштириш, тармоққа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантириш стратегиясини 2021-2025 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 3-иловага мувофиқ белгилансин:

2025 йил охирига бориб "Бизнес юритиш" халқаро индексида (Doing Business Index) "қурилишга рухсатномалар олиш" (Dealing with Construction Permits) йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг позициясини жорий 61,7 баллдан 78,2 баллгача яхшилаш;

Ўзбекистон Республикасининг геологик, табиий-иқлим, сейсмологик ва бошқа хусусиятларини инобатга олган ҳолда 2025 йилга бориб миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини камида 50 фоиз даражасида халқаро норматив ва стандартлар билан уйғунлаштиришга эришиш;

2025 йилга бориб шаҳарларнинг барчасини ва шаҳар посёлкаларининг 25 фоизини бош режалар билан қамраб олишга эришиш;

2025 йилга бориб "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими доирасида қўшимча тўртта электрон платформа яратилишини, шунингдек, уларнинг идоралараро ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилинишини таъминлаш;

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг "ҳажм" услубини жорий этиш улушини 2025 йилга бориб республикадаги қурилиш объектлари умумий сонининг 50 фоизигача етказиш;

2025 йилга бориб архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларидан бирининг халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингларидаги Осиё мамлакатларининг энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига (ТОП-1000) кириши.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб қурилиш устидан жамоат назоратини таъминлаш мақсадида:

а) аҳоли пунктларининг бош режалари жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади. Бунда аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат муҳокамаси қуйидаги тартибда амалга оширилади:

I босқич - фуқароларни жамоат муҳокамасини ўтказиш муддатлари, жойи ва тартиби билан таништириш;

II босқич - аҳоли пункти бош режасининг лойиҳаси бўйича жамоат муҳокамаларини (яшовчилар, ердан фойдаланувчилар ва кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг муҳокамалари, ижтимоий сўровлари, фикрларини тўплаш ва бошқа усуллар) ўтказиш;

III босқич - жамоат муҳокамасининг қайд этилган натижалари асосида жамоат фикрини таҳлил қилиш;

IV босқич - жамоат муҳокамаси натижалари ҳақида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет тармоғи орқали аҳолини хабардор қилиш;

б) аҳоли пунктлари бош режаларининг юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, жамият ва давлат манфаатларига мувофиқлиги юзасидан жамоат экспертизасини амалга ошириш имконияти жорий этилади;

в) аҳоли пунктининг таклиф этилган бош режасидан норози бўлган жамоат назорати субъектларининг ташаббусига кўра аҳоли пунктининг муқобил бош режасини ишлаб чиқиш ёки унга ўзгартириш (тузатиш) киритиш механизми жорий этилади;

г) аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат муҳокамасини ташкил этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юкланади.


5. Белгилансинки, 2021 йил 1 мартдан бошлаб:

а) икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади;

б) қуйидагилар:

жисмоний ва юридик шахсларга, асосий фаолият тури сифатида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи ташкилотлар бундан мустасно, мустақил равишда (хўжалик усулида), қурилиш ташкилоти билан қурилиш пудрати шартномасини тузмасдан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш;

аҳоли пунктлари ҳудудларининг функционал зоналарида жойлашган, бундай турдаги қурилиш учун мўлжалланмаган ер участкаларида кўп қаватли кўп квартирали уйларни қуриш;

лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларнинг қаватлари сонини кўпайтириш (устки қават қуриш);

ўзгартирилган лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан қурилаётган бино ва иншоотларнинг қаватлари сонини (лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш йўли билан) кўпайтириш тақиқланади;

в) лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий эксперт хулосаси эксперт ташкилоти томонидан "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидаги "Эксперт хулосаларининг ягона реестри"га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари бундан мустасно.


6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига техник тартибга солиш соҳасидаги миллий норматив ҳужжатлар, давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш, шунингдек, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги хорижий норматив ҳужжатларни мослаштириш бўйича ишлар (товарлар, хизматлар)нинг давлат харидларини, кейинчалик улар тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай давлат харидлари махсус ахборот порталида жойлаштирган ҳолда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга оширишга рухсат берилсин.

7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.И. Закиров) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда якка тартибдаги уй-жой қурилиши соҳасидаги сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътиборни қаратган ҳолда, ушбу соҳада ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

2020 йил 1 декабргача Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинча низом лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини;

2021 йил 1 июнгача бирламчи рухсат бериш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказишдан тортиб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган барча қурилиш жараёнларини назарда тутувчи Ягона маъмурий қурилиш регламенти ишлаб чиқилишини;

2021 йил 1 июнгача илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида лойиҳа-қидирув ва қурилиш фаолиятига суғурталаш тамойилларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;

2021 йил 1 августгача Қурилиш вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш комплаенс тизимининг жорий этилишини, 2022 йил 1 январгача эса ISO 37001 халқаро стандартига (Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими) мувофиқлик сертификати олинишини;

2021 йил 1 сентябргача фуқароларга қурилаётган объектлар тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш, қурилиш объектларида аниқланган қоидабузарликларни қайд этиш (фото ва видеоматериаллар кўринишида) ва уларни қурилиш соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органларга юбориш имконини берувчи "Огоҳ фуқаро" электрон тизимининг яратилишини;

2022 йил 1 мартгача Халқаро ижтимоий таъминот ассоциациясининг (ISSA) концепциясини жорий этишга асосланган "Қурилиш майдончаларида жароҳатланишга барҳам бериш" дастурининг ишлаб чиқилишини;

2022 йил 1 июлгача шаҳар муҳити элементларининг мақсади, анъанавий архитектура ва маданияти, шунингдек, жойнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудий "дизайн-код"нинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини;

2022 йилдан бошлаб, ҳар йили 1 декабргача жорий йил вазифаларининг ижро этилишини чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси йилда ушбу Стратегия доирасида амалга ошириш кўзда тутилган чора-тадбирлар бўйича режа-графикларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.

8. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги (А.Х. Камилов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 июнгача муддатда Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сон Конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқсин ва ўрганиш натижаларига кўра Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.


9. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.И. Норқулов) ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Стратегияни амалга оширишга доир "Йўл харитаси"да кўрсатилган чора-тадбирларни амалга оширишда йўналишлар бўйича зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


10. Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ҳамда уларнинг туман бўлимлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўйсунувига берилсин.

Қурилиш вазирлиги (Б.И. Закиров) икки ой муддатда Тошкент шаҳри Қурилиш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳри туманлари қурилиш бўлимларининг вазифалари, функциялари ва ташкилий тузилмаларини қайта кўриб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига:

Стратегия ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент назоратини ўрнатиш;

вазирлик ва идоралар, шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Стратегияни амалга ошириш доирасида қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини ҳар чоракда Сенат ва Қонунчилик палатаси мажлисларида эшитиб бориш тавсия этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


13. Қурилиш вазирлиги (Б.И. Закиров) бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Бош вазир ўринбосарлари (А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров, С.У. Умурзаков):

мутасадди вазирлик ва идораларнинг ушбу Фармонда назарда тутилган кўрсаткичларга тўлиқ ва ўз вақтида эришилишини таъминлаш бўйича биринчи навбатдаги вазифаларини белгиласин ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирсин;

зарур маблағларнинг ўз вақтида ажратилиши, манзилли сарфланиши ва тўлиқ ўзлаштирилишини таъминласин;

ҳар ойда масъул шахсларнинг қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб борсин;

зиммасига юкланган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминламаган мансабдор шахсларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача бўлган таъсир чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиб борсин;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров:

икки ҳафта муддатда қурилиш тармоғини ривожлантиришнинг белгилаб қўйилган устувор йўналишлари бўйича идоралараро ишчи гуруҳларини тузсин;

ушбу Фармонда назарда тутилган кўрсаткичларга эришиш жараёнида вужудга келадиган жорий муаммоларни жойида тезкор ҳал этиш чораларини кўрсин.


15. Мазкур Фармоннинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиш, ижро учун масъул органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида ахборот тақдим этилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 27 ноябрдаги

ПФ-6119-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация

қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг

2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини

амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ҲУДУДЛАРНИ ШАҲАРСОЗЛИК ЖИҲАТИДАН РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА УШБУ

ЖАРАЁНДА ЖАМОАТЧИЛИКНИНГ САМАРАЛИ ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ

1.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош схемасини ишлаб чиқиш.


1. Бош схемани ишлаб чиқиш учун етакчи мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2023 йил

октябрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), "Ўзшаҳарсозлик-ЛИТИ" бош лойиҳа институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Лойиҳани келгуси йиллар Инвестиция дастурига киритиш бўйича таклифлар киритиш.

2023 йил

октябрь


3. Бош схема концепциясини тайёрлаш.


2024 йил

декабрь


4. Бош схема лойиҳасини ишлаб чиқиш, вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025-2027

йиллар


2.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш схемалари ҳамда агломерация ҳудудларини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш.


1. Ҳудудий схемаларни ва агломерация ҳудудларини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш учун етакчи мутахассисларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2023 йил

октябрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), "Ўзшаҳарсозлик-ЛИТИ" бош лойиҳа институти, "ТошкентбошпланЛИТИ" бош лойиҳа институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Лойиҳаларни келгуси йиллар Инвестиция дастурига киритиш бўйича таклифлар киритиш.


2023 йил

октябрь


3. Ҳудудий схемаларнинг концепциясини тайёрлаш.

2024 йил

декабрь


4. Ҳудудий схемалар ва агломерация ҳудудларини ривожлантириш стратегиялари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025-2027

йиллар


3.

Ҳудудий "Дизайн-код"ни жорий этиш.

1. "Дизайн-код"дан фойдаланиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2021 йил

май


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Республика ҳудудлари шаҳарсозлигининг маҳаллий хусусиятларини ўрганиш.

2021 йил

ноябрь


3. "Дизайн-код"ни қўллаш бўйича тавсиявий норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2022 йил

июль

4.

Шаҳар муҳитини математик (3D) моделлаштириш бўйича стандартлар мажмуини жорий этган ҳолда "Ақлли шаҳар" технологиялари элементларидан фойдаланиш.

1. Шаҳар муҳитини математик (3D) моделлаштириш бўйича стандартлар мажмуини ишлаб чиқиш.

2021 йил

июнь


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Шаҳар муҳитини математик (3D) моделлаштириш бўйича стандартларни қабул қилиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

декабрь


5.

Аҳоли пунктларининг бош режаларига оммавий ҳужжат мақомини бериш.

1. "Шаффоф қурилиш" МАТ доирасида тегишли ахборот порталини яратиш.

2021 йил

август


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)

2. Портални Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

2021 йил

декабрь


3. Аҳоли пунктларининг бош режалари ахборот порталида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ахборотни кенг ёритиш.

2022 йил

март


4. Аҳоли пунктларининг бош режаларини жамоатчилик иштирокида тизимли равишда муҳокама қилиш.

Доимий равишда

6.

2025 йилга бориб шаҳарларни бош режалар билан тўлиқ, шаҳар қишлоқларини 25 фоизгача қамраб олиш.

1. Республика шаҳарларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган дастур доирасида шаҳарлар ва шаҳар қишлоқларининг 18 та бош режаси ишлаб чиқилишини таъминлаш.

2021-2022 йиллар


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш ва қуришга доир шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2022 йил

август

7.

Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллашнинг Ягона стандартларини яратиш.

1. Қурилиш ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, лойиҳа ташкилотлари ходимлари орасидан ишчи гуруҳи тузиш.

2021 йил

март


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қўллашнинг Ягона стандартларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

декабрь


3. Ягона стандартларни тасдиқлаш.

2022 йил

май

8.

Шаҳарни режалаштириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи шаҳарни режалаштириш соҳасидаги хорижий тажрибаларни ўрганиш бўйича "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш:

ҳудудларнинг бош режаларини ишлаб чиқишга жалб қилинган Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, шунингдек, лойиҳа ташкилотлари мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳини ташкил этиш;

хизмат сафарлари жадвалини тузиш орқали чет эл тажрибасини ўрганишни ташкиллаштириш;

мутахассисларнинг малакасини ошириш тадбирларини (маърузалар, семинарлар, тренинглар ва ҳоказо) ўтказиш учун шаҳарларни режалаштириш соҳасидаги етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

ҳар бир хизмат сафари ва (ёки) малака ошириш тадбирларининг якуни бўйича шаҳарни режалаштириш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳайъатида кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш учун киритиш;

Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига таклифларни киритиш.

2021 йил февраль


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИ СИФАТИ ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ ОШИРИШ

9.

Техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий ҳужжатларни геология, табиий-иқлим, сейсмология ва бошқа хусусиятларни инобатга олган холда хорижий норматив ҳужжатлар билан уйғунлаштириш.



1. Хорижий компанияни жалб қилиш.

2021 йил январь


Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларни ислоҳ қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А.Раматов), Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Техник топшириқларни келишиш, шартномалар тузиш.

2021 йил февраль


3. Жалб қилинган хорижий компания билан биргаликда техник тартибга солиш соҳасидаги миллий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда халқаро норматив ҳужжатлар билан солиштириш.

2024 йил октябрь (доимий асосда)

4. Халқаро меъёрларни техник жиҳатдан тартибга солишга доир миллий нормативларга имплементация қилиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2024 йил октябрь


5. Техник тартибга солиш соҳасидаги янгиланган миллий ҳужжатларни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил декабрь


6. Янгиланган норматив базани яратиш.

2025 йил давомида

10.

Бино ва иншоотларнинг хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги, объектнинг ҳаётий даври мобайнида инновацион технологияларни қўллашга қаратилган техник жиҳатидан тартибга солишга доир миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш



1. Республикамизда ва хорижий мамлакатларда бино ва иншоотларнинг хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги, объектнинг ҳаётий даври мобайнида инновацион технологияларни қўллаш бўйича мавжуд амалиётни таҳлил қилиш;

2021 йил

май


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

Энергетика вазирлиги

(А.Султонов)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А.Хаджибаев)

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

(Б.Гулямов)

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(А.Максудов)

"Ўзстандарт" Агентлиги

(Д.Саттаров)


2. Бино ва иншоотларнинг, шу жумладан табиий ва техноген характердаги фавқулодда ҳолатлардаги хавфсизлигига (ёнғин, механика, экология ва бошқа) доир талабларни ўз ичига олувчи бино ва иншоотлар хавфсизлиги ва энергия тежамкорлиги бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш, келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

ноябрь

11.

Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари, алоҳида конструктив элементларнинг техник ҳолатини "бузмайдиган" усул билан мониторинг қилиш тизимларини жорий этиш.

1. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари, алоҳида конструктив элементларнинг техник ҳолатини "бузмайдиган" усул билан мониторинг қилиш тизимларини қўллаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2021 йил

май


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)


2. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари техник ҳолатини мониторинг қилиш тизимларини жорий этиш бўйича техник нормативлар ва стандартларни ишлаб чиқиш.

2022 йил

январь


3. Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкциялари техник ҳолатини мониторинг қилиш тизимларидан фойдаланган ҳолда лойиҳа ечимларини қўллаш масалаларини лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш амалиётига жорий этиш.

Доимий равишда

12.

Шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар, шу жумладан хорижий норматив ҳужжатлар, илмий-техник кутубхонасини ташкил қилиш.

1. Илмий-техник кутубхонани жойлаштириш масаласини ишлаб чиқиш.


2021 йил

июль


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Шаҳарсозлик фаолиятини техник тартибга солиш соҳасидаги миллий ва хорижий илмий-техник адабиётлар рўйхатини шакллантириш.


2022 йил

апрель


3. Илмий-техник адабиётларни сотиб олишни молиялаштириш масаласини ишлаб чиқиш.


2022 йил

октябрь


4. Миллий ва хорижий илмий-техник адабиётлар кутубхонаси фондини шакллантириш.

2023-2024 йиллар

13.

Лойиҳа-қидирув ёки қурилиш фаолиятига суғурта қилиш тамойилларини жорий этиш.

1. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш фаолиятида суғурта қилишни қўллашнинг энг яхши халқаро тажрибасини ўрганиш.

2021 йил

апрель


Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

2. Таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ҳамда аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

май

14.

Давлат хизматларини ҳамда рухсат бериш тартиб-таомиллари, лойиҳа ҳужжатлар экспертизаси, шунингдек, қурилиш соҳасидаги назорат билан шуғулланувчи ваколатли органлар ва ташкилотларнинг ходимларини даврий аттестациядан ўтказиш тизимини жорий этиш.

1. Қурилиш объектларининг хавфлилик тоифаларига қараб аттестациядан ўтказишга нисбатан табақалаштирилган талабларни ишлаб чиқиш.

2021 йил

октябрь


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тизимли равишда, икки йилда камида бир марта аттестациядан ўтказишни амалиётга жорий этиш.

2022 йилдан бошлаб


3. Ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимларининг ягона реестрини тузиш ва юритиш.

биринчи аттестациядан сўнг, доимий равишда

15.

Етакчи халқаро архитекторлар ва лойиҳачиларни жалб қилган холда тренинглар, семинарлар, маҳорат дарслари, ўқув курсларини ташкиллаштириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларни, жумладан Ўзбекистон архитекторлар кенгаши ва Ўзбекистон муҳандис-консультантлар уюшмасининг ролини ошириш.

Тренинглар, семинарлар, маҳорат дарслари, ўқув курсларини ташкил этиш учун етакчи халқаро архитекторлар ва лойиҳачиларни жалб қилиш бўйича 2021-2023 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

май

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси (А.Тохтаев),

Ўзбекистон Муҳандислар-консультантлар уюшмаси (А.Халматов)


16.

Лойиҳа ва пудрат ишига "устоз - шогирд" тамойилларини татбиқ қилиш.

1. Устозлар томонидан ёш архитекторлар, лойиҳачилар ва қурувчиларнинг ишларига тақриз бериш тартибини жорий этишни назарда тутувчи устозлик тамойилларидан фойдаланиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

январь


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси (А.Тохтаев),

Ўзбекистон Муҳандислар-консультантлар уюшмаси (А.Халматов)

2. Устозликнинг моҳиятини тушунтириш учун лойиҳа ва қурилиш пудрат ташкилотлари иштирокида тематик семинарлар ўтказиш.

2022 йил

I ярим йиллик


17.

Маҳаллий дастурчилар томонидан лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлаб чиқаришини бошқариш соҳасида рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш бўйича танловлар ўтказиш.

1. Етакчи IT-мутахассислар ва пудрат ташкилотларини жалб қилган ҳолда танловларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи тузиш.

2021 йил

март


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков),

лойиҳа ташкилотлари,

дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчилари

2. Маҳаллий дастурчилар томонидан дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш бўйича танловлар ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

ноябрь

18.

Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сон Конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши.

1. Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сон Конвенциясига (Женева, 1988 йил 20 июнь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш ва унинг натижаларига кўра асосли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

2021 йил

июнь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А.Хаджибаев),

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б.Гулямов),

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К.Рафиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сон Конвенциясини ратификация қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

октябрь

19.

Халқаро ижтимоий таъминот ассоциациясининг (ISSA) концепциясини жорий этишга асосланган "Қурилиш майдончаларида жароҳатланишга барҳам бериш" дастурини қабул қилиш.

1. "Қурилиш майдончаларида жароҳатланишга барҳам бериш" дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи тузиш.

2021 йил

май


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б.Гулямов),

Электр энергетикада назорат инспекцияси (У.Эгамбердиев),

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К.Рафиков),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Қурилиш майдончаларида жароҳатланишга барҳам бериш" дастурини қабул қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш:

қурилиш тармоғининг барча ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш, шу жумладан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассис лавозими киритиш;

соҳага малакали кадрлар, муҳандислар ва техник мутахассисларни жалб қилиш, иш жойларида хавфсизлик ва гигиена масалалари бўйича ходимлар, ишлаб чиқариш ходимлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш ва билимларини текширишни ташкил этиш;

қурилиш майдончаларида потенциал таҳдидларни аниқлаш, касбий хавф-хатарларни баҳолаш, назорат қилиш ва бошқаришни ўз ичига олувчи Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизимига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими, ISO : 45001 халқаро стандарти қурилиш тармоғи объектларида жорий этилишини таъминлаш.

2022 йил

март

20.

Иш жойларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизликка риоя қилиш масалаларида ходимларнинг иштирок этиши орқали кадрларга инвестиция қилиш, уларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:

иш жойларида хавфсизлик ва гигиена талабларига риоя қилиш масалаларида ходимларнинг иштирок этиши орқали мотивация тадбирларини ўтказиш;

Халқаро меҳнатни муҳофаза қилиш куни - 28 апрелда фахрий ёрлиқлар, кўкрак нишонлари, мукофотлар, сувенирлар, санаторийларга имтиёзли йўлланмалар топширган ҳолда "Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло раҳбар", "Меҳнат муҳофазасида фаол, илғор ва аъло мутахассис" номинациялари бўйича танловлар ўтказишни амалиётга киритиш.

2021 йил

август

Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К.Рафиков),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов),

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Б.Гулямов),

Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ МАЪМУРИЙ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ, РАЦИОНАЛЛИГИ ВА ШАФФОФЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ШУНИНГДЕК,

ҚУРИЛИШ ТАРМОҒИ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

21.

Тадбиркорлик фаолияти объектларини қуришга ер участкаларини сотиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва ҳужжатларни тайёрлаш муддатларини қисқартириш.

1. Электрон аукционларни ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва келишиш, шу жумладан ҳужжатларни келишиш муддатларини таҳлил қилиш.

2021 йил

март


Кадастр агентлиги (Х.Турахужаев),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Айрим рухсат бериш тартиб-таомиллари ва ҳужжатларни келишиш муддатларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотнома киритиш.

2021 йил

ноябрь


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

февраль

22.

"Бизнес юритиш" халқаро индексининг (Doing Business Index) қурилишга рухсатномалар олиш (Dealing with Construction Permits) қисмида Ўзбекистон Республикасининг позициясини яхшилаш.

1. Қурилишга рухсатномалар олиш жараёнини (муддатлар, тартиб-таомиллар сони, қиймат, сифат) такомиллаштириш қисмида халқаро тажрибани ўрганиш.

2021 йил

апрель


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов) манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Илғор хорижий тажрибани миллий тартиб-таомиллар билан солиштириш.

2021 йил

июль


3. Таклифлар ва чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.

2021 йил

октябрь

23.

Лойиҳа ва пудрат ишлари (хизматлари)нинг хариди жараёнларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш соҳасидаги харид тартиб тамойилларини такомиллаштириш бўйича қарори лойиҳасини тасдиқлаш:

электрон тендер платформасини жорий этиш;

харид тартиб-тамойилларига сарфланадиган вақтни икки баравар қисқартириш;

электрон рейтингни жорий этиш ҳисобига танлов (тендер) ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини баҳолаш тартибини бекор қилиш;

намунавий харид қилиш ҳужжатларини тасдиқлаш.

2021 йил

январь

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н.Шарипов),

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев),

Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов),

"Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров)

24.

Шаҳарсозлик субъектлари фаолиятидаги лицензиялаш ва рухсатнома тартиб-тамойилларини тубдан такомиллаштириш.

1. Хорижга хизмат сафарларини ташкиллаштириш йўли билан лойиҳа ташкилотларни лицензиялаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш;

2021 йил

декабрь


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш:

а) хавфлиликнинг I тоифасидаги объектлар учун архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини хабарнома юбориш тартибига ўтказиш;

б) хавфлиликнинг II, III, IV тоифаларидаги объектлар учун архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги мутахассисларни мажбурий сертификатлашга асосланган ҳолда лицензиялаш тартибини жорий қилиш ва бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

билим, тажриба ва иш стажи, лойиҳалаштиришнинг замонавий услублари ва технологияларини қўллаш ва бошқа мезонларни баҳолаш;

лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги мутахассисларни қайта аттестациядан ўтказиш (5 йилда камида бир марта) асосида уларни даврий сертификатлаш;

в) лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги сертификатланган мутахассисларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, махсус идентификация карталари ва QR-коддан фойдаланган ҳолда уларнинг касбий фаолиятини кузатиб бориш.

2022 йил

май

Қурилиш пудрат ташкилотларини қурилиш йўналишлари ва тоифалари бўйича, шунингдек, қурилиш пудрат ташкилотлари электрон рейтингига боғлаган ҳолда гуруҳлашни ҳисобга олиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳамда фаолиятини лицензиялашдан ташқари усуллар билан тартибга солиш мумкин бўлмаган, қурилиш-монтаж ишларининг алоҳида турлари билан шуғулланувчи қурилиш пудрат ташкилотларини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш:

а) қурилиш пудрат ташкилотларини лицензиялаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш;














2021 йил

январь

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

б) электрон рейтинг доирасида қурилиш пудрат ташкилотларининг фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг турлари ва/ёки қурилиш объектларининг хавфлилик тоифалари кесимида лицензиялашга муайян мезонларни қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

2021 йил

март


в) қурилиш пудрат ташкилотларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

апрель


25.

Кафолат муддати тугагач кафолат суммасини тўлаш миқдорини қайта кўриб чиқиш.

1. Кафолат муддати тугагач объектларнинг хавфлилик тоифасига қараб кафолат суммасини тўлаш миқдорини аниқлаш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш, шунингдек, уни тўлаш муддатларини қайта кўриб чиқиш.

2021 йил

сентябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Марказий банк (М.Нурмуратов)

2. Таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотнома киритиш.

2021 йил

ноябрь


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

март

26.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг "ҳажм" услубини босқичма-босқич жорий этиш ва унинг асосида шаҳарсозлик фаолияти субъектлари (буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи) томонидан қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширилиши.

1. Хорижий мамлакатларнинг энг яхши тажрибасини ўрганиш, зарур бўлганда, қурилишда харид қилиш учун бошланғич қийматни аниқлашни, ўзаро ҳисоб-китобларнинг нарх шаклланишини, ҳисоботларни шакллантириш ва молиялаштиришни таҳлил қилиш учун халқаро консалтинг компаниялари ва экспертларни жалб қилиш.


2021 йил

сентябрь


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов),

Транспорт вазирлиги (И.Махкамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

2. Ўрганиш асосида "ресурс" ва "ҳажм" услубларини солиштириш.


2022 йил

январь


3. "Ҳажм" услубини жорий қилишни давом эттириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

ноябрь


4. Марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар доирасида "ҳажм" услубини тажриба-синов тарзида қўллаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.


2022 йил мобайнида


5. Инвестиция дастурининг камида юзта лойиҳаси бўйича "ҳажм" услубини киритиш.


2023-2024 йиллар


6. Қурилиш объектларининг умумий сонида "ҳажм" услуби улушини 50 фоизгача етказиш.

2025 йил

декабрь

27.

"Қурилиш материаллари миллий классификатори" электрон платформасини жорий этиш.

1. Электрон платформани жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.


2021 йил

февраль

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков),

Транспорт вазирлиги (И.Махкамов),

Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов),

"Ўзстандарт" агентлиги (Д.Саттаров),

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси (А.Баходиров)

2. Ишчи гуруҳ томонидан Техник топшириқ ҳамда ваколатли органларнинг ўзаро алоқа қилиши механизмини ишлаб чиқиш.


2021 йил

июль

3. Қурилиш материалларига мавжуд стандартларни ва статистик ҳисоботлар шаклларини хатловдан ўтказиш, яратилаётган классификаторнинг тузилиши бўйича таклифлар тайёрлаш.

2021 йил

декабрь


4. Қурилиш материаллари миллий классификаторини, шу жумладан ҳар бирига индивидуал кодларни берган ҳолда қурилиш материалларининг батафсил техник тавсифларини шакллантириш.

2022 йил

июль


5. Шу жумладан ишлаб чиқарувчилар дислокацияси ва логистика ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган электрон платформани тажриба-синов тарзида ишга тушириш.

2023 йил

февраль

28.

Қурилиш қийматини аниқлашнинг бозор тамойиллари ҳамда буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ўртасидаги шартномавий муносабатларга асосланган муқобил механизмларини параллель равишда ишлаб чиққан ҳолда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг смета қисмини давлат экспертизасидан ўтказишга доир талабларни бекор қилиш.

1. Бозор тамойиллари ҳамда шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачи ва ишлар (хизматлар) ижрочиси ўртасидаги шартномавий муносабатларга асосланган қурилиш қийматини аниқлаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил

февраль


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов)

2. Қурилиш вазирлиги томонидан лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари смета қисмини давлат экспертизасидан ўтказишга доир мажбурий талабларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил

октябрь

29.

Давлат ва унга тенглаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича қурилиш соҳасидаги техник буюртмачилар тизимини хусусий тадбиркорлик субъектларини техник буюртмачи функцияларини амалга оширишга жалб қилиш ҳисобига тубдан ислоҳ қилиш.

1. Эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида буюртмачи функцияларини амалга оширувчи хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатини тасдиқлаш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

декабрь


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов),

Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тошкент шаҳрида қурилиш-монтаж ишлари тугаллангунча ва танлаб олинган объектлар фойдаланишга топширилгунча 10 та лойиҳани амалга оширишни бошқариш, шу жумладан "аутсорсинг" асосида инжиниринг хизматларини жалб қилиш (муаллифлик ва техник назорат, лойиҳани бошқариш) бўйича эксперимент ўтказиш.

2022 йил

декабрь

30.

Давлат лойиҳа-қидирув ташкилотларини трансформация қилиш

1. Давлат лойиҳа-қидирув ташкилотларини молиявий ва технологик аудитдан ўтказиш учун хорижий экспертларни жалб қилиш.

2021 йил

январь


Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)

2. Ҳар бир давлат лойиҳа институти бўйича ривожлантиришнинг тижорат концепцияларини, шу жумладан техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларни ишлаб чиқиш.

2021 йил

апрель


3. Инвестициялар жалб қилиш ва (ёки) қурилиш ташкилотларининг давлат лойиҳа ташкилотлари билан кооперациясини таъминлаш мақсадида инвесторлар қидириш ҳамда инвесторлар ва муваффақиятли фаолият юритаётган қурилиш компаниялари билан музокаралар ўтказиш.

2022 йил

январь


4. Музокаралар якунларидан келиб чиқиб давлат акциялар (улушлар) пакетларини танлов асосида ишончли бошқарувга бериш, акцияларни қўшимча эмиссия қилган ҳолда (устав фондини кўпайтирган ҳолда) инвестицияларни жалб қилиш тўғрисида ёки бошқа келишувларга кўра бўйича битимлар тузиш.

Доимий равишда, битимлар тузиш якунларига кўра


5. Қуйидагилар орқали лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятида давлат иштироки улушини қисқартириш:

лойиҳа-қидирув ташкилотлари устав капиталидаги давлат акциялар пакетини сотиш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари акцияларини (устав фондини оширган ҳолда) қўшимча эмиссия қилиш.

2021-2022 йиллар

31.

Кўчмас мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ипотека объектини расмийлаштириш шарти билан тижорат банклари томонидан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш даврида бериладиган, қурилишнинг улушли иштирокчилари ипотека кредити маблағлари ҳисобига қурилиш пудрат ташкилотларини молиялаштиришни тезлаштириш имкониятини таъминлаш.

1. Тижорат банклари томонидан улушли иштирок этиш асосида кўп квартирали уйларнинг қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш даврида ипотека кредитлари босқичма-босқич берилишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2021 йил

февраль


Марказий банк (М.Нурмуратов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

2. Ипотека кредити ва ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2021 йил

август

32.

Қурилиш кластерларини жорий этиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш, Испания, Финляндия ва бошқа мамлакатларнинг қурилиш кластерларини бориб кўриш.

2021 йил

август


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов),

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси (А.Баходиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Мувофиқлаштирувчи органни белгилаш.

2021 йил

октябрь


3. Хорижий тажрибани ўрганиш асосида республика ҳудудларининг эҳтиёжига қараб кластер ҳамкорлиги (ишлаб чиқариш-қурилиш, инвестиция-қурилиш ва лойиҳа-қурилиш кластерлари) услубиятини ишлаб чиқиш.

2022 йил

февраль


4. Кластер усулида тажриба алмашиш ҳамда қурилиш-монтаж жараёнларининг алоҳида йўналишлари бўйича усталар ва тор ихтисослик мутахассисларини ўқитиш тизимини киритиш.

2022 йил

август


5. Иккинчи босқичда кластер ҳамкорликни қурилиш, лойиҳалаштириш ва биргаликда инвестициялаш йўналишлари бўйича кенгайтириш.

2023 йилдан бошлаб, доимий равишда

33.

Муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфраструктурасининг етарли қуввати билан таъминланган кўп квартирали уйларни қуриш учун ер участкаларини аукционга қўйиш.

1. Халқаро консалтинг компанияларини жалб қилиб, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда республика шаҳарларидаги селитеб ҳудудларни ривожлантиришнинг тижорат концепцияларини ишлаб чиқиш:

истиқболда урбанизациялашув жараёнлари;

истиқболда аҳоли томонидан уй-жой мулкининг сотиб олинишига прогноз эҳтиёжни ўрганиш ва таҳлил қилиш;

етарли қувватга эга бўлган муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфраструктурасининг мавжудлиги.

2021 йил

ноябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Кадастр агентлиги (Х.Турахужаев)

2. Республика шаҳарларидаги селитеб ҳудудларни ривожлантириш концепцияларининг қоидалари ва тақдимотларини маҳаллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

2022 йил мобайнида


3. Инвесторларни танлашнинг аниқ мезонларини ("замонавий менежмент" тизимининг жорий этилганлик даражаси, уларнинг фаолиятини бошқариш тизими, режалаштириш самарадорлигини баҳолаш), тегишли инвестиция шартларини бажаришга доир талабларни белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил

декабрь


4. Кўп квартирали уйларни қуриш учун ер участкаларини аукционга қўйиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва сотиш.

2024-2025 йиллар

34.

Қурилишда анъанавий лой ғишт ўрнини босувчи энергия тежамкор қурилиш материалларининг янги турларини қўллаш имкониятларини ўрганиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи 2022-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

маҳаллий хомашё асосида анъанавий лой ғишт ўрнини босувчи қурилиш материалларининг янги турларини жорий этиш масаласини ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий техноген чиқиндиларнинг қайта ишланмалари ва ресурс тежамкор технологиялар, табиий газ ўрнини босувчи ёнилғи-энергетика ресурсларининг қайта тикланадиган ва муқобил турларини қўллаш имкониятини ўрганиш.

2022 йил

январь


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси (А.Баходиров),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (А.Максудов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Энергетика вазирлиги (А.Султанов)

35.

Табиий декоратив ва пардозлаш тошлари захираларининг янги конларини ўзлаштириш бўйича геология-қидирув ишларини тезлаштириш.

1. Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта ишлаб чиқариш давлат дастури доирасида табиий декоратив ва пардозлаш тошлари (гранит, мармар, травертин, габбро ва бошқалар) захираларининг янги конларини ўзлаштириш бўйича геология-қидирув ишларини олиб бориш.

2021-2023 йиллар


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б.Исламов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

2. Ҳар бир объект бўйича қуйидагиларга оид аниқ муддатлар ва чора-тадбирларни белгилашни назарда тутувчи "тармоқ жадваллари"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

геология-қидирув ишларини олиб боришга геологик топшириқлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

прогноз ресурслар ва фойдали қазилмалар захиралари ўсишини ҳисоблаган ҳолда геология-қидирув ишларини олиб бориш;

геология-қидирув ишларининг натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси мажлисларида кўриб чиқиш учун тақдим этиш.

2021 йил

февраль

36.

Қурилишда энергия жиҳатидан самарадор ва энергия тежамкор материалларни қўллаш амалиётини кенгайтириш.

Қурилишда энергия жиҳатидан самарадор ва энергия тежамкор материалларни (газобетон, пенобетон, полистиролбетон, базальт асосида иссиқлик сақловчи материаллар, полистирол билан тўлдирилган сэндвич панеллар ва бошқалар) қўллашни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

февраль

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси (А.Баходиров),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

37.

Бино ва иншоотларнинг энергетика аудити тизимини кенг жорий этиш.

1. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тасдиқлаш.

2020 йил

декабрь

Энергетика вазирлиги (А.Султанов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

2. Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлик синфлари бўйича таҳлилий маълумотлар базасини шакллантириш.

Доимий равишда


38.

Комплекс қурилиш синов лабораториясини ташкил қилиш.

1. Комплекс қурилиш синов лабораторияси биносини қуриш ва асбоб-ускуна, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш.

2021 йил

август


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

2. Қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг конструкциялари, қурилиш материаллари ва буюмларини синовдан ўтказиш ишларини бошлаш.

2021 йил

сентябрь

IV. ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ, ТАРМОҚҚА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

39.

Жорий этилган электрон платформалар ишлашини "Шаффоф қурилиш" МАТ билан қамраб олиш.

1. Электрон платформаларни Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида жорий этиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи таркибий ва ҳудудий бўлинмалар мутахассисларини улардан фойдаланиш бўйича ўқитиш.

2020 йил

декабрь


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўқитишни амалга ошириш ва электрон платформалардан синов тарзида фойдаланиш.

2021 йил

февраль

40.

"Шаффоф қурилиш" МАТнинг электрон платформалари ва геопортални идоралараро ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш.

1. "Шаффоф қурилиш" МАТ ва геопортални бошқа ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқиш.

2021 йил

январь


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. "Шаффоф қурилиш" МАТнинг қуйидагилар билан интеграция қилинишини таъминлаш:

электрон ҳукумат тизимлари;

юридик шахсларнинг маълумотлар базалари;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг ахборот тизимлари.

2021 йил

март


3. Геопорталнинг "Ягона давлат кадастри тизими" билан интеграция қилинишини таъминлаш.

2021 йил

март

41.

Геопортал маълумотлар базаларига ишлаб чиқилган ва тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларининг тўлиқ киритилишини таъминлаш.

1. Маълумотлар базаларига ишлаб чиқилган ва тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларини жойлаштириш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

февраль


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Маълумотлар базаларига ишлаб чиқилган ва тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларини жойлаштириш.

Режа-жадвалга кўра

42.

Илмий-техник кутубхона негизида "Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар" маълумотлар базасини яратиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил август


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

2. "Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар" электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

декабрь


3. Маълумотлар базасини қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан тўлдириш.

2023 йилдан бошлаб доимий равишда

43.

Фуқароларга қурилаётган объектлар тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш, қурилиш объектларида аниқланган қоидабузарликларни қайд этиш (фото ва видеоматериаллар кўринишида) ва уларни қурилиш соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органларга юбориш имконини берувчи "Огоҳ фуқаро" тизимини яратиш.

1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

апрель


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

2. "Огоҳ фуқаро" ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2021 йил

сентябрь


3. "Огоҳ фуқаро" ахборот тизимини синов тарзида ишга тушириш.

2021 йил

ноябрь


4. "Огоҳ фуқаро" ахборот тизимидан синов тарзида фойдаланиш бошланганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2022 йил

Январь

44.

Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи таркибий ва ҳудудий бўлинмаларни сервер ва компьютер асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

1. Хатловдан ўтказиш ҳамда зарур сервер ва компьютер асбоб-ускуналари рўйхатини аниқлаш.

2021 йил

март


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

2. Сервер ва компьютер асбоб-ускуналарини сотиб олиш бўйича дастлабки ҳисоб-китоб ва буюртманомани тайёрлаш ҳамда Молия вазирлигига тақдим этиш.

2021 йил

апрель


3. Сервер ва компьютер асбоб-ускуналарини сотиб олишга пул маблағларини ажратиш.

2021 йил

июнь


4. Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи таркибий ва ҳудудий бўлинмаларни сервер ва компьютер асбоб-ускуналари билан таъминлаш.

2021 йил

Декабрь

45.

Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг интернет ресурсларига кенг полосали кириш имконияти билан қамраб олиш.

1. Хатловдан ўтказиш ва интернет ресурсларига кенг полосали кириш даражасини аниқлаш.

2021 йил

март


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

2. Қурилиш вазирлиги тизимига кирувчи таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг интернет ресурсларига кенг полосали киришини таъминлаш учун рўйхатни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этиш.

2021 йил

апрель


3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан интернет-ресурсларга кенг полосали киришни таъминлаш.

2022 йил

июнь

46.

Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари ва аҳолини "Шаффоф қурилиш" МАТ электрон платформалари ва геопорталдан фойдаланишга ўқитиш.

1. Шаҳарсозлик фаолияти субъектлари ва аҳолини "Шаффоф қурилиш" МАТ электрон платформалари ва геопорталдан фойдаланишга ўқитиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

декабрь


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ, шу жумладан видеоконференцалоқадан фойдаланган ҳолда ўқитишни амалга ошириш.

2021 йил

март

47.

"Шаффоф қурилиш" МАТ электрон платформалари ва геопортал функционалининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

1. Пресс-релиз ва тақдимот материалини ишлаб чиқиш.

2021 йил

февраль

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев)

2. "Шаффоф қурилиш" МАТ электрон платформалари ва геопортал функционалини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Доимий равишда

48.

Қурилиши тугалланган объектларнинг ижро тасвирларини геофонд маълумотлар базасига киритиш.

Қурилиши тугалланган объектларнинг ижро тасвирлари бўлиши мажбурийлигига доир талабни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

июль

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

49.

Ер участкалари, истиқболда, шунингдек, бино ва иншоотлар тўғрисида ахборот олиш функционалини яратиш.

1. Геопортални қурилиш олиб бориш таклиф қилинаётган ер участкалари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш қисмида Кадастр агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилиш.

2021 йил

июнь


Кадастр агентлиги (Х.Турахужаев),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)


2. Геопортални кўчмас мулкнинг манзилли реестри билан интеграция қилиш.

2021 йил

август

50.

Қурилиш соҳасидаги органлар томонидан тақдим этилаётган, қурилиш соҳасида кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш.

1. Қурилиш соҳасида кўрсатилаётган давлат хизматларини хатловдан ўтказиш.

2021 йил

апрель

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

2. Қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини "Шаффоф қурилиш" МАТ билан интеграция қилиш.

2021-2022 йиллар


51.

Жорий этилаётган ахборот тизимлари ва электрон маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

1. Ахборот хавфсизлиги таъминотини аудитдан ўтказиш.

2021 йил

сентябрь

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

"Киберхавфсизлик маркази" ДУК (Д.Чиченков),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

2. Ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2022 йил

октябрь

3. Жорий этилаётган ахборот тизимлари ва электрон маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлиги таъминотини мониторинг қилиш.

Доимий равишда

V. ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДА КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

52.

Архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар таълими муассасаларини "Электрон таълим" миллий тармоғига улаш.

1. "Электрон таълим" миллий тармоғига уланадиган архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар таълими муассасалари рўйхатини шакллантириш.

2023 йил

июнь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)

2. Архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар таълими муассасаларини сервер ва компьютер асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш.

2023 йил

декабрь


3. Архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар таълими муассасаларини "Электрон таълим" миллий тармоғига улаш бўйича ижрочиларнинг қўшма қарорини қабул қилиш.

2024 йил

январь

53.

Архитектура ва қурилиш соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш.

1. Етакчи хорижий, хусусан Япония, Туркия, ХХР олий таълим муассасалари билан музокаралар ўтказиш.

2021-2022 йиллар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

2. Қуйидагилар бўйича келишувлар тузиш:

Ўзбекистон Республикасида архитектура ва қурилиш соҳасидаги хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини очиш;

хорижий архитекторлар ва муҳандисларни ўқитишга жалб қилиш;

талаб энг юқори бўлган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича битирувчиларга икки томонлама диплом берган ҳолда қўшма таълим дастурларини очиш.

Музокаралар якунларига кўра


3. Тошкент архитектура-қурилиш институтини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш бўйича ижрочиларнинг қуйидагиларни назарда тутувчи қўшма қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш:

миллий рейтингдаги позицияларини оширишни таъминлаш;

унинг халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингларидаги энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига (ТОП-1000) кириши.

2021 йил

август

54.

Архитектура-қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар таълими муассасалари негизида ўқитишнинг замонавий ва инновацион услубларини қўллаш.

1. Касб-ҳунар таълими муассасаларини замонавий педагогик ва ахборот технологиялари билан қамраб олишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил

февраль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

2. Ўқитувчиларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича туркум дастурлар ишлаб чиқиш.

2021 йил

май


3. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлган энг тажрибали ходимлар орасидан ўқитувчилар танлаб олинишини таъминлаш.

Доимий равишда


4. Қурилиш соҳасидаги ривожланиш тенденциялари ва амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда янги авлод тармоқ дарсликлари ва ўқув қўлланмалари туркумини тайёрлаш.

2022 йил

сентябрь


5. Архитектура ва қурилиш соҳасидаги хорижий адабиётлардан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг инновацион услубларини қўллаш.

2023 йилдан бошлаб

55.

Республиканинг архитектура-қурилиш коллежларида коучинглар ўтказишни жорий қилиш.

1. Профессионал юқори малакали коучларни таклиф қилган ҳолда тренинг ва семинарлар ўтказиш орқали ўқитувчиларни коучинг тамойиллари ва кўникмаларига ўқитиш.

2021 йил мобайнида


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

2. Коллежларни ривожлантириш стратегиясини (коуч услубидаги педагогик кенгаш) ишлаб чиқиш.

2022 йил

май


3. Ўқитишдаги инновацион ёндашувни апробациядан ўтказиш бўйича педагогларнинг тажриба алмашишини ҳисобга олган ҳолда машғулотларга коучинг ёндашувини жорий этиш.

2022 йил

охиригача


4. Имтиҳонларга тайёрланишда, ўз мақсадларини белгилашда ва касбга йўналтиришда психологик-педагогик кузатув остида таълим олаётганлар учун коучинг-сессиялар ўтказиш.

2023 йилдан бошлаб, доимий равишда


5. Педагогик кенгаш, ижодий гуруҳлар йиғилишлари, лабораториялар ишини олиб боришда коуч услубидан фойдаланиш.

2023 йилдан бошлаб доимий равишда

56.

Қисқа муддатли курслар доирасида қурилиш соҳасидаги тор ихтисослик мутахассисларини ўқитиш.

1. Ишлаб чиқариш таълимининг малакали усталари ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш учун жалб қилиш.

2020-2021 йиллар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

2. Қисқа муддатли курсларни жорий этиш ва қурилиш соҳасидаги тор ихтисослик мутахассисларини ўқитиш.

2021 йил

январь


3. Таълим олувчиларнинг танланган касбга мувофиқ мутахассислигини идентификация қилувчи махсус касбга мувофиқлик сертификатларини бериш.

Курслар тугагандан сўнг


4. Сертификатларнинг QR-коди ва маълумотлар базасини интеграция қилиш йўли билан мутахассисларни аниқлаб олиш тизимини яратиш.

2021 йил

декабрь

57.

Мослаштириш марказларини ҳамда технологиялар ва инновацияларни трансфер қилишни ривожлантириш.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда 2021-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

илм-фан ва реал секторнинг самарали ўзаро алоқаси механизмларини шакллантириш;

қурилиш тармоғи иштирокчиларининг билим, кўникма ва технологик ечимларга бўлган эҳтиёжларини мунтазам равишда мониторинг қилиш;

архитектура ва қурилиш соҳасида олиб борилаётган фундаментал, қидирув ва амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар самарадорлигини ошириш.

2021 йил

март

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

58.

Истеъдодли ёшларни архитектура ва қурилиш фанлари соҳасидаги илмий ва ижодий фаолиятга жалб этишни рағбатлантириш тизимини яратиш.

1. Ёш олимлар учун касбий танловлар тизимини жорий этиш.

2021 йил

март

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)

2. Суҳбат ўтказиш ҳамда истеъдодли мутахассисларни лойиҳа ва қурилиш пудрат ташкилотларига ишга жойлаштириш чораларини кўриш.

Доимий равишда

59.

Архитектура ва қурилиш соҳасидаги илмий салоҳият натижадорлигини ошириш.

1. Ўзаро манфаатли халқаро илмий ва илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, маҳаллий олимлар ва ташкилотларнинг халқаро илмий уюшмалар ва бошқа профессионал бирлашмаларда иштирок этишини таъминлаш тизимини яратиш.

2022 йил

май


Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Мажидов)

2. Архитектура ва қурилиш соҳасидаги журналлар рейтингини ошириш чораларини кўриш.

Доимий равишда

60.

Кадрларни бошқариш тизимини ривожлантириш ҳамда қурилиш органлари ва муассасалари тизимига малакали ходимларни жалб қилиш.

1. Бошқариш, малака талаблари асосида кадрларни танлаб олишнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2021 йил

июнь


Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи идоравий ҳужжатни ишлаб чиқиш:

HR-менежмент тизимини жорий қилиш, шу асосда Қурилиш вазирлигининг ижобий имижини, кадрларни қўллаб-қувватлаш, бошқариш ва назорат қилишнинг самарали тизимини яратиш;

кадрларга оид маркетинг тизимини фаоллаштириш, малакали кадрларни жалб қилишга қаратилган рекрутментнинг янги услубларини (онлайн-рекрутмент, фаол хедхантинг) жорий этиш;

кадрларга оид контроллинг тизимини (ўзини ўзи назорат қилиш тизимини) ривожлантириш;

Қурилиш вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун коррупцияга қарши курашиш комплаенс тизимини жорий этиш.

2021 йил

август


3. Қуйидагилар бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш:

қурилиш органлари ва муассасалари ходимлари учун халқаро экспертлар иштирокида хорижий амалиёт, семинарлар, маҳорат дарслари ва ўқув курсларини ташкил этиш;

қонун ҳужжатларидаги янгиликлар ва долзарб муаммоларни ҳисобга олган ҳолда Қурилиш вазирлиги тизими ходимлари учун ўқув дастурларини яратиш ва янгилаш;

меҳнат жамоасини профессионализм, ходимларнинг янгиликларга (стресс-менежмент, тайм-менежмент, тимбилдинг ва бошқалар) интилувчанлиги ва мослашувчанлигига эришиш мақсадида ижтимоий жиҳатдан ривожлантириш.

2021-2023 йиллар

61.

Ходимларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи KPI тизимини жорий қилиш:

ходимларга сифат ва сон жиҳатидан талаблар ва кўрсаткичлар қўйиш, уларнинг манфаатлари ва эҳтиёжларини аниқлаш;

илғор ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали ижро интизомини баҳолаш;

кадрлар малакасини ошириш тизимидаги ўзгаришларни кузатиб бориш;

иш ҳақи тўлашнинг янги услубларини жорий қилиш (ходимлар фаолияти самарадорлигининг рейтинг тизими мезонларини, идоравий рағбатлантириш дастурларини янгилаш).

2021 йил

август

Қурилиш вазирлиги (Б.Закиров)




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 27 ноябрдаги

ПФ-6119-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси қурилиш

тармоғини модернизация қилиш, жадал ва

инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга

мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

Т/р

Кўрсаткич номи

Жорий ҳолат

Мақсад:

2021 йил

2023 йил

2025 йил

2.

2025 йилга бориб миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини халқаро норматив ва стандартлар билан уйғунлаштиришга эришиш.

-

10%

30%

50%

3.

2025 йилга бориб "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими доирасида қўшимча тўртта электрон платформа яратилишини таъминлаш.

-

1

2

4

4.

2025 йилга бориб лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг "ҳажм" услубини жорий этиш улушини республикадаги қурилиш объектларининг умумий сонига нисбатан 50 фоизгача етказиш.

-

-

25%

50%

5.

2025 йилга бориб архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларидан бирининг халқаро тан олинган ташкилотлар рейтингларидаги Осиё мамлакатларининг энг яхши олий таълим муассасалари рўйхатига (ТОП-1000) кириши.

-

-

-

1

6.

2025 йилга бориб шаҳарларнинг барчасини бош режалар билан қамраб олишга эришиш.

95%

96%

98%

100%

7.

2025 йилга бориб шаҳар посёлкаларининг 25 фоизини бош режалар билан қамраб олишга эришиш.

14%

18%

22%

25%




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 27 ноябрдаги

ПФ-6119-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 майдаги "Капитал қурилишда лойиҳа ва қурилиш ишларини амалга ошириш тартибини оптималлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5445-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикасининг давлат ривожланиш дастурларига киритилган" сўзлари "бюджет тизими бюджетларидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафиллиги остидаги қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни истисно этган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида"ги ПФ-5515-сон Фармонида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Қурилиш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги "Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5577-сон Фармонида:


а) 1-банднинг "б" кичик бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 5-банднинг "а" кичик бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тегишлича тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5624-сон Фармони 1-бандининг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига уни давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган этиб белгилаган ҳолда Агентликнинг мазкур соҳадаги ваколатларини ўтказиш. Бунда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизими порталида қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича оператор этиб белгилансин".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5963-сон Фармони 1-банднинг "г" кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қурилиш соҳасида ўтказиладиган давлат харидларида электрон рейтингларга киритилган ва тегишли мезонлар (иш тажрибаси, молиявий барқарорлиги, штатида маълумотлари "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган малакали ходимларнинг мавжудлиги ва бошқа мезонлар) бўйича ижобий кўрсаткичларга эга бўлган лойиҳа-қидирув ва қурилиш пудрат ташкилотларининг иштирок этишига йўл қўйилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги "Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3550-сон қарорининг 2-иловаси қуйидаги мазмундаги 3-2-банд билан тўлдирилсин:

"3-2. Бинолар, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларини капитал қуриш ва таъмирлаш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини амалга ошириш учун тендер (танлов) ҳужжатларини ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказишда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисмида экспертиза ўтказилади".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3953-сон қарорининг иловаси қуйидаги мазмундаги 39-банд билан тўлдирилсин:

"39. Техник тартибга солиш соҳасидаги миллий норматив ҳужжатлар, давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш, шунингдек, шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги хорижий норматив ҳужжатларни мослаштириш".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4427-сон қарорида:


2-банднинг "а" кичик банди бешинчи хатбошисидан ", архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилади. Бунда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш харажатлари ер участкасини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банднинг "а" кичик банди олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февралдаги "Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги ПҚ-4586-сон қарорида:


2-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш";

учинчи-бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 ноябрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 28 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 30 ноябрь, 47-сон, 521-модда





































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск