ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Санъатнинг бошқа турлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2020 й. 754-сон "Республикада айрим давлат театрлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2020 й.

N 754




РЕСПУБЛИКАДА АЙРИМ ДАВЛАТ

ТЕАТРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 майдаги ПФ-6000-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек республика ҳудудларида театр санъатининг бой анъаналарини янада юксалтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Навоий, Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг:

Навоий ва Тошкент вилоятларида - қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари;

Наманган ва Сирдарё вилоятларида - қўғирчоқ театрлари (кейинги ўринларда - давлат театрлари) фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

давлат театрлари давлат муассасаси ҳисобланади;

давлат театрларини бошқариш ва молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси давлат театрлари биноларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи ташкилот ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

Навоий, Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда театр соҳасидаги малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, илғор хорижий тажриба ва техник ечимлар ҳамда замонавий шаҳарсозлик тамойилларидан келиб чиқиб, давлат театрлари биноларининг концепциясини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда давлат театрлари биноларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун талаб этиладиган маблағларни 2021 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурининг Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги учун ажратилган лимитлар доирасида марказлаштирилган капитал қўйилма маблағларини қайта тақсимлаш ҳисобидан йўналтирсин;

икки ой муддатда Навоий, Наманган, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм ва Тошкент вилоятлари давлат театрлари биноларини қуриш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлашни 2021-2023 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат театрларининг фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни ушбу театрлар биноларини қуриш ишлари якунланиб, белгиланган тартибда фойдаланишга топширилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги давлат театрларининг бинолари белгиланган тартибда фойдаланишга топширилгандан сўнг бир ой муддатда:

а) уларнинг устави ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

малакали кадрлар билан таъминланишини ҳамда самарали фаолият юритишини;

б) давлат театрларининг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан:

республика ва хорижий театрларнинг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда давлат театрлари ижодкорларига режиссура ва актёрлик маҳорати ҳамда саҳна ҳаракати ва саҳна нутқи бўйича махсус маҳорат дарслари ташкил этилишини;

давлат театрларида тажрибали актёрларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларда артистик қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган тўгаракларни ташкил этишни таъминласин.


6. Давлат театрларининг ҳар бирига 1 тадан шахсий хизмат енгил автотранспорт воситаларини ва 1 тадан махсус транспорт (автобус)ни сақлаш учун лимит ажратилсин.


7. Навоий, Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари:

давлат театрларига янги бинолар қуриш учун белгиланган тартибда шаҳар марказидан томошабинлар ташриф буюришига ҳар томонлама қулай, транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси мавжуд бўш турган ер майдонлари ажратилишини;

давлат театрлари фаолияти йўлга қўйилгандан сўнг уларга 1 тадан шахсий хизмат енгил автотранспорт воситаси, 1 тадан автобус харид қилиш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратилишини;

давлат театрлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида "дўстлар клублари"ни ташкил этиш ва ҳомий ташкилотлар билан театрлар ҳамкорлиги йўлга қўйилишини;

ҳар чорак якуни бўйича "дўстлар клублари"ни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ахборот киритиб борилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда янги ташкил этиладиган давлат театрларида қуйидагиларни назарда тутувчи замонавий ахборот-коммуникация тизимларини театрларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан жорий этсин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январдаги "Билет операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 18-сон қарори билан белгиланган тартиб асосида Билет операцияларининг ягона электрон тизимига уланиш;

давлат театрларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ягона электрон ахборот тизимига уланган видеокузатув камералари ва автоматик тизимлар (турникетлар) билан жиҳозлаш ҳамда келгусида "Хавфсиз шаҳар" аппарат-дастурий комплексига интеграциялаш;

ташриф буюрувчилар учун белгиланган тартибда Wi-Fi хизматини жорий этиш;

б) Ўзбекистон Бадиий академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида "Қўғирчоқ ясаш технологияси" ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш;

қўғирчоқ театри режиссёрлиги, актёрлиги ва драматургия йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимларни ташкил қилиш;

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида "Қўғирчоқ театри рассоми" ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш чораларини кўрсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 декабрь




















Время: 0.0026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск