ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2020 й.

N ПҚ-4907



ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ

ЎТКИР ҲОШИМОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ

80 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган атоқли адиб ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасидаги улкан аҳамиятини инобатга олиб, адиб таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва жамоатчилик вакилларининг 2021 йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита (А. Арипов) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқласин:

2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий-бадиий хотира кечасини ўтказиш;

адибнинг ўзбек тилидаги "Танланган асарлар"ини, қорақалпоқ, рус ва бошқа хорижий тилларга таржима қилинган асарларини, шунингдек, "Ўткир Ҳошимов замондошлари хотирасида" китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида "Замонавий ўзбек адабиёти ривожида Ўткир Ҳошимов ижодининг ўрни ва аҳамияти" мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш;

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Дўмбиробод маҳалласидаги адиб яшаган уйда ёдгорлик лавҳаси ўрнатиш;

Ўткир Ҳошимовнинг асарлари асосида спектакллар саҳналаштириш ёва янги фильмлар яратиш;

Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирига Ўткир Ҳошимов номини бериш;

республика ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида "Ўткир Ҳошимов асарларининг билимдонлари" танловини ўтказиш;

мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида адиб асарлари асосида иншолар танловларини ўтказиш;

таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмлар ҳамда Адиблар хиёбонида таниқли ижодкорлар, олимлар, маданият ва санъат намояндалари иштирокида Ўткир Ҳошимов ижодига бағишланган учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда китобхонлик кечаларини ташкил этиш;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларида Ўткир Ҳошимов асарлари асосида яратилган телевизион фильмларни кенг намойиш этиш.

Ташкилий қўмитага Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш, мазкур қарор ва чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.


4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 декабрдаги

ПҚ-4907-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов

таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

       

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Тошкилий қўмита раисининг ўринбосари


А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


X. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


А. Жўрабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари


Б. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


О. Назарбеков

-

маданият вазири


И. Мажидов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


Ш. Шерматов

-

халқ таълими вазири


А. Шин

-

мактабгача таълим вазири


Ж. Абруев

-

молия вазири ўринбосари


А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори


А. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


Ф. Абдухолиқов

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори


А. Нуриддинов

-

Бадиий академия раиси


Ж. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


А. Мараҳимов

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори

И. Ғафуров

-

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, адабиётшунос


Х. Дўстмуҳамедов

-

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи, филология фанлари доктори, профессор


Ш. Ризаев

-

филология фанлар номзоди, адабиётшунос


      

Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига шу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 декабрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 3 декабрь
































Время: 0.2294
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск