ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.12.2020 й. ПҚ-4905-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2020 й.

N ПҚ-4905



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИДА ЎЗ КАСБИНИНГ

УСТАСИ УНВОНИ УЧУН КЎРИК-ТАНЛОВНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари фаолиятини янада рағбатлантириш, Ватан олдидаги шарафли бурчини адо этишдаги хизматлари учун уларни муносиб тақдирлаш, шунингдек, ҳарбийларнинг шижоати, мардлиги ва матонатини янада мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида:


1. 2004 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида "Энг илғор сержант", "Энг илғор гуруҳ командири", "Энг илғор взвод командири", "Энг илғор батальон командири" ва "Энг илғор бригада командири" номинацияларида ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танлов (кейинги ўринларда - кўрик-танлов) ўтказиб келинаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танлов тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танловнинг ташкилий қўмитаси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Кўрик-танловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, уни ўтказиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш масъулияти кўрик-танлов ташкилий қўмитасига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, бирлашмалар ва қўшилмалар қўмондонлари ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари билан биргаликда кўрик-танловнинг сифатли ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича зарур чораларни кўрсин.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардиясига ажратиладиган бюджет маблағлари;

ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бунда кўрик-танлов ғолиблари ва совриндорларига тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қўшилмалар ва қисмлар, ҳарбий округлар ва уларга тенглаштирилган бўлинмаларга кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда унинг ғолибларини тақдирлашда кўмаклашсин.


6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий-ахборот воситаларига кўрик-танловни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармойишлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 1 декабрдаги

ПҚ-4905-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида

ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танловнинг

ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

1. Б.Х. Тошматов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, ташкилий қўмита раҳбари

2. П.И. Эргашев

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари - Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи

3. А.М. Жумабоев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

4. Р.С. Ниязов

-

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раиси

5. Ш.Х. Мамажонов

-

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари

6. Б.Т. Мусурмонқулов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари - Бош штаб бошлиғи

7. Б.Ю. Мирзарахимов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари

8. Б.Т. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари

9. Ф.Ш. Махмудов

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари

10. С.С. Шукуров

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари

  

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли мажбуриятларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 1 декабрдаги

ПҚ-4905-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим фармойишлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида энг яхши касб эгаси унвони учун танловни ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида" 2004 йил 11 февралдаги Ф-1906-сон фармойиши.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида энг яхши касб эгаси унвони учун танловни ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисида"ги фармойишига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2008 йил 4 октябрдаги Ф-3076-сон фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 декабрь







































Время: 0.1819
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск