ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.12.2020 й. ПҚ-4906-сон "Ўзбекистон Қаҳрамони ва ҳалқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2020 й.

N ПҚ-4906



ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ ВА

ХАЛҚ ШОИРИ АБДУЛЛА ОРИПОВ

ТАВАЛЛУДИНИНГ 80 ЙИЛЛИГИНИ

КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг бетакрор ижодий мероси, унинг Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни мадҳ этган етук бадиий асарлари, сермазмун ҳаёти ва ижтимоий фаолиятининг халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлод тарбиясидаги беқиёс ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда жамоатчилик вакилларининг 2021 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита (А. Арипов) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқласин:

2021 йил март ойининг учинчи ўн кунлигида Ўзбекистон Халқаро анжуманлар саройида Абдулла Орипов хотирасига бағишланган тантанали адабий-бадиий хотира кечасини ўтказиш;

Абдулла Ориповнинг ўзбек тилидаги икки жилдлик "Танланган асарлар"ини, қорақалпоқ, рус, инглиз ва бошқа тилларга таржима қилинган шеърий тўпламларини, шунингдек, "Абдулла Орипов замондошлари хотирасида" китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида "Абдулла Орипов ижодий меросининг ўзбек ва жаҳон адабий-эстетик тафаккури тараққиётидаги ўрни" мавзусида халқаро илмий-назарий конференция ўтказиш ҳамда анжуман материалларини алоҳида тўплам ҳолида чоп этиш;

Тошкент вилояти Қибрай тумани Арғин маҳалласидаги Абдулла Орипов яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатиш;

Абдулла Ориповнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;

мамлакатимиз театрларида Абдулла Орипов асарлари асосида спектакллар саҳналаштириш;

умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган "Мен нечун севаман Ўзбекистонни?" мавзусида иншолар танловларини ўтказиш;

Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактабида ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида "Митти юлдуз жилолари" шеърият беллашувини ўтказиш;

таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмлар ҳамда Адиблар хиёбонида таниқли ижодкорлар, олимлар, маданият ва санъат намояндалари иштирокида Абдулла Орипов ижодига бағишланган учрашувлар, давра суҳбатлари, китобхонлик ва шеърият кечалари ташкил этиш.

Ташкилий қўмитага Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирларни юксак савияда ташкил этиш, мазкур қарор ва чора-тадбирлар дастурининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини мувофиқлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.


4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 декабрдаги

ПҚ-4906-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири

Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини

кенг нишонлаш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

       

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Тошкилий қўмита раисининг ўринбосари


А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


X. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси


А. Жўрабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари


Б. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


О. Назарбеков

-

маданият вазири


И. Мажидов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


Ш. Шерматов

-

халқ таълими вазири


А. Шин

-

мактабгача таълим вазири


Ж. Абруев

-

молия вазири ўринбосари


А. Ходжаев

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори


А. Саъдуллаев

-

Ёшлар ишлари агентлиги директори


М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


Ф. Абдухолиқов

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори


А. Нуриддинов

-

Бадиий академия раиси


К. Каримов

-

Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Ж. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


З. Мирзаев

-

Қашқадарё вилояти ҳокими


Р. Холматов

-

Тошкент вилояти ҳокими


Ш. Сирожиддинов

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори


Ў. Умрзоқов

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти ректори


А. Эркаев

-

Қарши давлат университети катта ўқитувчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор


У. Азимов

-

Ўзбекистон халқ шоири


М. Тоиров

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон халқ шоири


Д. Бегимқулов

-

адабиётшунос олим


      

Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига шу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 декабрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 3 декабрь


































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск