Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.11.2020 й. 753-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 ноябрдаги

753-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки

бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни

ривожлантириш агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Агентлик алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширувчилар томонидан лицензия талабларигариоя этилишини назорат қилиш, шунингдек, алкоголь ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун корхоналар ўртасида истеъмол этил спиртини белгиланган тартибда тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларига, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.

7. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, қисқартирилган номи - Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Agency of the Republic of Uzbekistan for Regulation of the Alcohol and Tobacco Market and Wine Development, қисқартирилган номи - Agency for Regulation of the Alcohol and Tobacco Market and Wine Development;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство по регулированию алкогольного, табачного рынка и развития виноделия Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Агентство по регулированию алкогольного, табачного рынка и развития виноделия.


8. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 6-уй.



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек, соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошириш;

виночилик хомашё базасини мустаҳкамлашга ва саноатбоп токзорлар плантацияларини кенгайтиришга, виночилик корхоналарини комплекс модернизациялашга, замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этишга ҳамда виночилик соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш;

маҳаллий вино тайёрловчиларнинг халқаро миқёсда рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, соҳага инвестицияларни жалб этишда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш;

ўзбек виноларининг миллий брендини яратиш ва уни жаҳон бозорларида кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларининг, шу жумладан, замонавий ахборот тизимларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш орқали мониторингини олиб бориш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга риоя этилиши ҳамда сақланиш сифатини, шу жумладан, уларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш;

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширувчилар томонидан лицензия талабларига риоя этилишини ҳамда алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлардан солиқлар ва йиғимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш бўйича давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

алкоголь ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун корхоналар ўртасида истеъмол этил спиртини белгиланган тартибда тақсимлаш бўйича ваколатли орган функциясини амалга ошириш.


10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек, соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошириш соҳасида:

виночилик ва узумчилик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, маҳалллий алкоголь, шу жумладан, вино маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланувчилар орасида тарғиб қилиш мақсадида фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркаларни, шунингдек, хорижда, ташкил этади ҳамда алкоголь соҳаси корхоналарининг уларда иштирок этишига кўмаклашади;

саноатбоп узумчилик ва виночилик, янги турдаги алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маркетинг соҳаларида "ноу-хау"дан фойдаланиш билан боғлиқ илмий-инновацион лойиҳаларни молиялаштиради;

коллекцион вино ва коньяк маҳсулотларини захирага қўйиш ва сара миллий бренд маркаларининг коллекцион маҳсулотлар аукцион савдоларида иштирок этишига кўмаклашади;

кластер асосида техник навли узумчилик ва виночиликни ривожлантиришнинг давлат ва мақсадли дастурларини, шу жумладан, инновацион ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий қилиш йўли билан техник навли узум плантацияларининг ва тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқади;

халқаро ташкилотлар, шунингдек, бошқа давлатларнинг алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича органлари билан Агентлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан белгиланган тартибда ҳамкорликни амалга оширади;

алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш, тармоқ норматив-ҳуқуқий базасини, техник ва технологик регламентлар ва халқаро стандартларни такомиллаштириш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар йиғилишларида, конференция ва семинарларда иштирок этади;


б) виночилик хомашё базасини мустаҳкамлашга ва саноатбоп токзорлар плантацияларини кенгайтиришга, виночилик корхоналарини комплекс модернизациялашга, замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этишга ҳамда виночилик соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш соҳасида:

виночилик соҳасидаги етакчи хорижий мутахассилар ва юридик хизмат ходимларини жалб этиш, илғор чет эл тажрибасини алмашиш, замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан таклифлар киритади;

илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа ваколатли ташкилотлар билан биргаликда агротехнологияларни такомиллаштириш ва узум ҳосилдорлигини ошириш, тармоқ маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантириш мақсадида узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланадиган алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни модернизация қилиш юзасидан таклифларни тайёрлайди;

саноатбоп узум плантацияларида маҳаллий селекция навлари, хусусан, ўсиш, етиштириш муҳитининг абиотик ва биотик шароитларига кўпроқ мослашган Европа клонлари ва автохтон навлар улушини ошириш чораларини кўради;

техник навли узумчилик ва виночилик соҳасида ягона давлат сиёсати ижросини таъминлайди, ушбу йўналишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, узумчилик ва виночилик йўналиши бўйича ўз фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар билан ҳамкорлик қилади;

техник навли узумчилик ва виночилик, шу жумладан, узум экиш материалини ишлаб чиқариш соҳасида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади ва таклифлар киритади;

узумчилик ва виночилик соҳасида юқори малакали хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб қилади, шунингдек, тармоқ мутахассисларини ва техник навли узум етиштирувчиларни республиканинг етакчи корхоналари, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларида малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни, шунингдек, чет элда малакасини оширишни ташкил этишга кўмаклашади;

олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари, шу жумладан, халқаро илмий-тадқиқот институтлари билан узумчилик ва виночилик соҳасида илмий-техник ютуқларни ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш мақсадида ҳамкорлик қилади;

олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабаларига бевосита тармоқнинг ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналарида амалиёт ўташларида кўмаклашади;

саноатбоп узум экиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича питомник-кўчатхоналарни барпо қилишда кўмаклашади ва уларнинг фолиятларини мувофиқлаштиради;


в) маҳаллий вино тайёрловчиларнинг халқаро миқёсда рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, соҳага инвестицияларни жалб этишда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари билан биргаликда тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишда тармоқ корхоналарига кўмаклашади, шунингдек, узумчилик маҳсулотлари ташқи бозори конъюнктурасини ўрганади, маҳаллий узумчилик маҳсулотларини оммалаштириш ва тармоқ маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

"Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда корхоналарда узум, мевалар ва реза мевалардан тайёрланадиган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича халқаро стандартларни жорий қилишга кўмаклашади ва таклифлар киритади;


г) ўзбек виноларининг миллий брендини яратиш ва уни жаҳон бозорларида кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш соҳасида:

узум, мева резаворлардан вино ва виночилик маҳсулотларининг янги турлари ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, улардан ўзбек миллий вино брендини яратиш ҳамда жаҳон бозорларида тарғиб қилиш мақсадида тармоқ ишлаб чиқарувчилари ва якуний маҳсулот савдоси билан шуғулланувчиларни кенг жалб этган ҳолда миллий ва халқаро фестиваллар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил қилади ва уларда иштирок этади;

алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга тегишли дегустация ҳудудларини туроператорларнинг йўналиш дастурларига киритилишини ташкил этишга кўмаклашади;


д) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг айланмаси ҳажмларининг, шу жумладан, замонавий ахборот тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш орқали мониторингини олиб бориш соҳасида:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимини (кейинги ўринларда - Ахборот тизими) ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми ва айланмасини назорат қилиш учун яратади, жорий этади ва мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ахборот тизимининг "Asl belgisi" маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Asl belgisi" МАТ) билан интеграциялашувини таъминлайди;

ахборот-коммуникация тизимлари орқали истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ҳақиқий ишлаб чиқариш ҳажмлари ва айланмаси мониторингини олиб боради;

лицензиат томонидан ахборот тизимига ўз вақтида ва ҳаққоний ахборот киритилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ахборот тизимининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва айланмаси бўйича манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда мулкдорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ва ҳисобга олиш ахборот тизимига ахборот узатувчи бошқа ҳисобга олиш ва қайд этиш воситаларини ўрнатади;


е) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга риоя этилиши ҳамда сақланиш сифатини, шу жумладан, уларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш соҳасида:

назорат қилувчи органлар сўровига биноан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятини текшириш ва мониторинг тадбирларида белгиланган тартибда иштирок этади;

текширишлар ўтказиш йўли билан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техник ва технологик нормаларга риоя этилишини, маҳсулотларни сақлаш сифатини ва уларнинг айланмасини, шу жумладан, фойдаланиладиган хомашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилади;

истеъмолчиларнинг ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг сифати бўйича мурожаатларини тегишли чоралар кўриш мақсадида ўрганиб чиқади;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга нисбатан молиявий санкциялар қўллашни сўраб судга мурожаат қилади, шунингдек, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясига таклиф киритади;

ишчи органлар фаолиятида иштирок этади, алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш соҳасидаги техник ва технологик регламентлар, стандартлар, шунингдек, санитария-гигиена нормаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклифларни кўриб чиқади ва киритади;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик бўйича профилактика ва тушунтириш ишларини олиб боради;

ишлаб чиқарувчи корхоналарда этил спиртининг ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулот намуналарини уларнинг сифати норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида синовдан ўтказади ва синов натижалари бўйича истеъмол этил спирти маҳсулотларнинг мувофиқлиги ёки ишлаб чиқариш жараёнига қайта ишлаш учун қайтариш тўғрисида хулосалар беради;

"Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотларда халқаро стандартларни жорий қилишга кўмаклашади ва таклифлар киритади.


ж) алкоголь маҳсулотларинининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаштириш соҳасида:

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ушбу фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомлар талабларидан келиб чиққан ҳолда беради ва расмийлаштиради;

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлган ташкилотлар реестрини юритади;

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;

лицензиат томонидан "Asl belgisi" МАТга ҳамда Ҳисобга олиш ахборот тизимига ишончли маълумотларнинг ўз вақтида киритилишини назорат қилади;

белгиланган талабларга мувофиқ лицензияларнинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни, тугатишни ёки бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилади, шунингдек, уларнинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради;


з) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголли маҳсулотларнинг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширувчилар томонидан лицензия талабларига риоя этилишини ҳамда рухсат гувоҳномаси мавжуд бўлмаган алкоголли маҳсулотнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларга алкоголли маҳсулотнинг сотилмаслигини назорат қилиш, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлардан солиқлар ва йиғимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш бўйича давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш соҳасида:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятига лицензия талабгорининг аризасини қабул қилиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида, лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тўғрисида қарор лойиҳаларини тайёрлаш, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш жараёнида лицензия талаблари ва шартларининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назорат қилади;

алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича лицензияга эга бўлган ташкилотларга нисбатан огоҳлантириш, молиявий санкция ва (ёки) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш каби таъсир чораларини белгиланган тартибда қўллаш жараёнини амалга оширади;

чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналарида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга оширади, уларни ваколатли органлар билан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш мақсадида синов лабораторияларида экспертизадан ўтказади;

назорат ва текшириш органларининг сўрови бўйича алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш ва сифатини текширишларда белгиланган тартибда иштирок этади;

лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар ва йиллик лицензия тўлови ўз вақтида тўланишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан тармоқ ташкилотлари томонидан солиқлар, шу жумладан, акциз солиғининг ўз вақтида тўланиши бўйича лицензия талабларига риоя қилиниши юзасидан ўзаро ҳамкорлик қилади;


и) алкоголь ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун корхоналар ўртасида истеъмол этил спиртини белгиланган тартибда тақсимлаш бўйича ваколатли орган функциясини амалга ошириш соҳасида:

алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ташкилотлар ўртасида истеъмол этил спиртини белгиланган тартибда тақсимлайди;

алкоголь ва бошқа махсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари томонидан истеъмол этил спирти мақсадли ишлатилишини қонунчиликда белгиланган тартибда текширади ва назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига истеъмол этил спиртини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш баланси параметрларига таклифлар беради;

2021 йил 1 июлдан бошлаб реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда 2022 йил 1 январдан бошлаб истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган автотранспорт воситаларида ташилиши таъминланишини назорат қилади.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Агентликга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборот-маълумотларни давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат статистика органларидан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик маълумотларни бепул асосда олиш;

алкоголли ва тамаки маҳсулотлари сифатини белгилаш ва назорат қилиш бўйича қўшма тадбирлар ўтказиш;

Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномаларни тузиш ва ўз ваколатига доир масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада ифодалаш;

Агентлик ваколатига доир масалалар бўйича хорижий тармоқ идоралари, илмий ва таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

узумчилик ва виночилик соҳасида жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

биноларга хизмат кўрсатиш, асбоб-ускуналар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва ташкилий техника, дастурий таъминот ҳамда Агентлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа товарлар таъминоти ва фойдаланиш ишларини бажариш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

виночилик соҳасидаги хорижий мутахассислар ва консультантларни белгиланган тартибда (агар қонунчиликда белгиланган бўлса) ва/ёки шартнома асосида жалб этиш;

Агентлик ва унинг тизимига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўриш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва уларнинг айланмаси соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат стандартлари, техник регламентларини такомиллаштириш, шунингдек, уларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича "Ўзстандарт" агентлигига таклифлар киритиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш;

2020 йил 1 октябрдан бошлаб истеъмол ва техник этил спирти, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи ташкилотларда тегишли лицензия ёки гувоҳномаларсиз ишлаб чиқилган ва сотилган, идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланмаган, қалбаки акциз маркали ёки акциз маркаси мавжуд бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳақида далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, махсус ваколатли органни хабардор қилган ҳолда текширишларни амалга ошириш;

текширилаётган ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш;

алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга рухсат этувчи махсус гувоҳномалар берадиган давлат солиқ инспекцияларидан ушбу савдо шохобчаларининг рўйхати ва манзилини сўраб олиш;

зарур ҳолларда текширилаётган ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонунбузарликларни белгиланган муддатда бартараф этиш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотлар сотилишини тақиқлаш ёки ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриш тўғрисида тақдимнома киритиш;

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи ташкилотларда аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш;

қонун хужжатларига асосан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида ваколатли органга таклиф киритиш, шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилиш, шунингдек, уларнинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш;

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. Агентликнинг таркибий бўлинмалари ҳуқуқ ва мажбуриятлари Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган низомлар билан белгиланади.


13. Агентлик:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳамда виночилик соҳасидаги ягона давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ўз вақтида бажарилишини ташкил қилиш учун жавоб беради.



4-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


14. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

Агентлик марказий аппарати;

"Энология лабораторияси" давлат унитар корхонаси;

"Узумчилик ўқув маркази" давлат унитар корхонаси;

Этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар.


15. Агентликка Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.


16. Директор ўз мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатилиши шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


17. Директор Агентлик директорининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга эга бўлади.


18. Директор ўрнида бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига мувофиқ унинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.


19. Ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда Агентлик давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шунингдек, давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари билан ҳамкорликда қабул қилинган қарорлар билан саноатбоп узумчилик, алкоголь ва тамаки соҳасидаги тадбирларни ўтказиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳларни тузади.


20. Агентлик марказий аппаратига 6 та автотранспорт воситасини, шу жумладан, 5 та шахсий бириктирилган автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит белгиланади.



5-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


21. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Агентликка қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижро этилиши жараёнини танқидий жиҳатдан ва чуқур таҳлил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларини бажариш;

Агентлик ходимларининг ваколатларини белгилаш, ўзининг ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Агентлик фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилиш учун шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

Агентлик фаолиятини режалаштиришни ташкил қилиш, Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши жараёнини назорат қилишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил қилиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, марказий аппарат ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентлик кадрлар захирасини шакллантириш;

бўш лавозимларга тавсия қилинган, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг касбий маҳорати, ваколатлилиги, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва маънавий-маърифий сифатларининг юқори савияси кафолатланганлигини таъминлаш;

кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда киритиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритишни ташкил қилиш;

Агентликка тақдим қилинган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни синчиклаб ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, уларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда келишиш (виза қўйиш);

Агентлик директори, ўринбосарлари ва ходимларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларини амалга ошириш ва ташкил қилиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш, хизмат сафарига ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш;

ўз ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Агентлик мажлисларида эшитиш, якунлар бўйича зарур чоралар кўриш;

ўз ўринбосарлари ва Агентлик ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;

Агентлик ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш, шунингдек, уларга риоя қилинишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини қабул қилиш, шунингдек, ҳуқуқий амалиёт ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;

Агентлик ва унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлаш;

"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, Агентликнинг ахборот тизими самарадорлиги ва сифатини ошириш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойига чиқиб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушаётган мурожаатларнинг ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлашни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирокини таъминлаш;

давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларининг Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ тушиши ва ишлатилишини назорат қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган шартномалар ва битимлар тузиш;

Жамғарманинг муқаддам берилган маблағлари бўйича, шу жумладан, шартнома шартларини қайта тузиш ва узайтириш бўйича қарорлар қабул қилиш;

Агентлик марказий аппарати ва тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставлари, низомлари, лавозим йўриқномалари ва бошқа локал ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш, Агентлик марказий аппарати ходимлари, "Энология лабораторияси" давлат унитар корхонаси, "Узумчилик ўқув маркази" давлат унитар корхонаси ва Этил спиртининг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;

Жамғарманинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига виночилик соҳасида хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан номзодни ва унинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини келишилган ҳолда шартнома асосида жалб қилиш;

Агентлик ва унунг тизимидаги ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, белгиланган тартибда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

зарур ҳолларда Агентлик тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш киритиш.

Агентлик директори қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.


22. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

директор вақтинча ўрнида бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини бажариш;

Агентликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, бўлинмаларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларини ижро этиш;

директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жойига қўйиш бўйича директорга таклифлар тақдим қилиш, уларнинг касбий маҳорати, билими, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва маънавий-аҳлоқий сифатларининг юқори савияси кафолатланганлигини таъминлаш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил қилиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари келгусида директор томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига келгусида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритиш учун мутасадди ташкилотларга ўз вақтида киритилишини таъминлаш;

Агентликка тақдим қилинган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва атрофлича кўриб чиқиш, уларни синчиклаб ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлиги, сафар харажатларига ажратилган маблағларнинг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларнинг раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб бориш, Агентлик мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлар бўйича зарур чоралар кўриш;

Агентликнинг саноатбоп узумчилик, виночилик, алкоголь ва тамаки соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш, ушбу соҳада қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни директорга киритиш;

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолиши мақсадга мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқиш бўйича директорга таклиф киритиш, уларга юкланган вазифалар ва функционал вазифалар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини оширишнинг тизимли чораларини амалга ошириш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойига чиқиб қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

Директор ўринбосарлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширадилар.



6-БОБ. АГЕНТЛИК РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


23. Агентлик директори:

Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши;

ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлиги соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ўзининг функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун жавоб беради.


24. Агентлик директори ўринбосарлари:

мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлиги соҳалари бўйича;

ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун жавоб берадилар.



7-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ВА ИШЧИ ИНДИКАТОРЛАР


25. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.


26. Агентлик директори ва директор ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари ва индикаторларига асосланади.

Агентликнинг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, шунингдек, марказий аппарати, тизимидаги корхона ва ташкилотлар ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Агентлик директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари ва индикаторлари асосида амалга оширилади.


27. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:

Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;

Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.



8-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


28. Агентлик ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини амалга ошириш ва марказий аппарат таъминоти билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, иш ҳақи фонди, ходимларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, қўшимча ҳақ, устамалар, мукофотлар, ижтимоий ва бошқа тўловлар ҳамда маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ҳаражатлар қопланиши жамоа шартномалари, шунингдек, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатлар асосида Жамғарма маблағлари ва қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади.


29. Агентлик директори ва директор ўринбосарларининг соҳадаги хизмат муддати, давлат бошқаруви, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда қуйидаги миқдорларда тўланади:

3 йилдан 5 йилгача - 10 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз;

10 йилдан 20 йилгача - 30 фоиз;

20 йилдан ортиқ - 40 фоиз;

Агентлик марказий аппарати бошқармаси, бўлими бошлиқлари ва қуйи лавозимлардаги ходимларининг узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда) ойлик устамалар штатлар жадвалига мувофиқ ҳар ойда қуйидаги миқдорларда тўланади:

1 йилдан 5 йилгача - 10 фоиз;

5 йилдан 10 йилгача - 20 фоиз;

10 йилдан 15 йилгача - 30 фоиз;

15 йилдан 20 йилгача - 40 фоиз;

20 йилдан 25 йилгача - 50 фоиз;

25 йилдан ортиқ - 60 фоиз.


30. Агентлик тизимидаги ходимларга байрам саналарида икки лавозим маошигача миқдорда мукофотлар тўланиши мумкин.


31. Агентликнинг юқори малакали ходимларига ўз хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарганликлари учун Агентлик директори томонидан лавозим маошларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан 300 фоиз миқдоригача устама белгиланиши мумкин.



9-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШИ


32. Агентлик директори Вазирлар Маҳкамаси олдида Агентлик фаолияти натижалари тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот беради.


33. Вазирлар Маҳкамаси Агентлик директори фаолиятининг унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг қилиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.


34. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида жонбозлик кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйган жиддий камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


35. Агентликни қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 декабрь









































Время: 0.1806
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск