ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 03.12.2020 й. ЎРҚ-653-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 10.11.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.11.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.12.2020 й.

N ЎРҚ-653



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 10 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 20 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган "Давлат тили ҳақида"ги 3561-ХI-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 167-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 257-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 335-модда; 2011 йил, N 10, 274-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда) 5-моддасидаги "мактабгача тарбия болалар муассасаларини" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги 513-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-394-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 9, 340-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модда иккинчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этади ҳамда ўтказади, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этади";


2) 10-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашда иштирок этади";


3) 32-модданинг биринчи қисмидаги "ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари" деган сўзлар "олимпия захиралари коллежлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги 818-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-591-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 885-модда) 11-моддасининг тўртинчи хатбошисидаги "мактабгача таълим муассасалари" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 218, 224-моддалар, N 7, 430-модда, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 3, 161-модда, N 5, 259, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 471-модда, N 9, 592-модда, N 11, 787-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 204-модда, N 7, 449-модда, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда) 198-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"198-модда. Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки

бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш


Оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантириш, пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, -

базавий ҳисоблаш миқдорининг юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 5-модданинг учинчи хатбошисидаги "90, 109, 110, 161, 162-моддаларига" деган сўзлар "90, 109, 110, 161-моддаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 79-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"79-модда. Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни

ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш,

шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш


Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик, -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 91-1-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги "иккидан бир қисмидан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - уч бараваридан беш бараваригача" деган сўзлар "бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан йигирма бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги "уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - беш бараваридан ўн бараваригача" деган сўзлар "беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан ўттиз бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, -

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


4) 162-модда чиқариб ташлансин;


5) 245-модданинг биринчи қисмидаги "77-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 90-1, 94, 99, 100, 101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида" деган сўзлар "77-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида, 79-моддасининг иккинчи қисмида, 90-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида, 90-1-моддасида, 91-1-моддасининг тўртинчи қисмида, 94, 99, 100, 101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида), 102, 103, 104, 105, 106, 107, 108, 110, 111-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 261-модданинг биринчи қисмидаги:

"78, 79, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида" деган сўзлар "78-моддасида, 79-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 80, 81, 82, 83, 84-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"91, 91-1, 91-2, 91-3, 92, 93, 95-моддаларида" деган сўзлар "91-моддасида, 91-1-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 91-2, 91-3, 92, 93, 95-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"162-моддасида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 287-модданинг 5-бандидаги "162" рақами чиқариб ташлансин;


8) 291-модда биринчи қисмининг "в" кичик бандидаги "162" рақами чиқариб ташлансин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги 2018-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда, N 12/2, 362-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда) 38-1-моддасининг иккинчи қисмидаги "1 гектардан" деган сўзлар "5 гектардан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги 265-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 10, 473-модда; 2010 йил, N 5, 177-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 265, 267-моддалар, N 9, 589, 592-моддалар) 19-моддасининг биринчи қисмидаги "мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар ва бошқа муассасаларда" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотларида, мактабларда ва бошқа муассасаларда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 8, 469-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 199-модда, N 10, 593-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 83-модданинг тўртинчи қисмидаги "мактабгача таълим муассасалари" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 149-модданинг учинчи қисмидаги "Муассасаларнинг (мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим муассасалари, даволаш муассасалари ва бошқа муассасаларнинг), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари" деган сўзлар "Ташкилотларнинг (мактабгача таълим ташкилотларининг, умумтаълим муассасаларининг, даволаш муассасаларининг ва бошқа муассасаларнинг), фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахслари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 384, 385-моддалар; 2018 йил, N 12, 781-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 3, 166-модда, N 12, 886-модда; 2020 йил, N 1, 2-модда, N 11, 652-модда) 6-моддасининг тўртинчи қисмидаги "кўпи билан беш нафар шогирдни" деган сўзлар "шогирдларни" деган сўз билан алмаштирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 215-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 84-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 470-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2017 йил, N 10, 605-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда,N 9, 589-модда, N 11, 791-модда) 11-моддасининг бешинчи қисмидаги "ихтисослаштирилган мактабгача тарбия болалар муассасаларига" деган сўзлар "кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-226-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 340-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 9, 589-модда, N 12, 891-модда) 18-моддасининг тўртинчи қисмидаги "Мактабгача таълим муассасаларида" деган сўзлар "Мактабгача таълим ташкилотларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июнда қабул қилинган "Архив иши тўғрисида"ги ЎРҚ-252-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 6, 233-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилаётганда уларнинг архив ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли давлат ёки нодавлат архивларига топширилиши керак";


2) 7-модданинг:

номидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 17-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"17-модда. Архивларнинг турлари ва тоифалари


Архивлар давлат ва нодавлат архивлари турларида ташкил этилиши мумкин.

Давлат архивлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

миллий архивлар;

марказий давлат архивлари;

вилоят ва туман (шаҳар) давлат архивлари;

тармоқ давлат архивлари";


4) 20-модда:

иккинчи қисмидаги "Давлат архивлари" деган сўзлар "Миллий архивлар, марказий, вилоят, туман (шаҳар) давлат архивлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Тармоқ давлат архивлари тегишли вазирликнинг, давлат қўмитасининг ёки идоранинг фаолияти натижасида яратилган архив ҳужжатлари билан жамланади.

Нодавлат архивлар қонунчиликда белгиланган тартибда жамланади";

учинчи - еттинчи қисмлари тегишинча бешинчи - тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


5) 24-модданинг иккинчи қисми "давлат архивларига" деган сўзлардан кейин "электрон кўчирма нусхалари билан бирга, алоҳида қимматга эга бўлган ва ноёб ҳужжатлар учун эса суғурта нусхалари билан бирга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


6) 25-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Давлат архивларининг бинолари мазкур архивларни архив ҳужжатларини сақлашни ва улардан фойдаланишни ташкил этиш талабларига жавоб берадиган бинолар билан таъминламасдан туриб бошқа шахсга ўтказилмаслиги лозим";

учинчи - олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 5, 265-модда, N 8, 470-модда, N 9, 588-модда, N 11, 791-модда, N 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 203-модда, N 11, 652-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 63-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим ташкилотларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, олимпия захиралари коллежларида ва бошқа таълим муассасаларида сақлаб турилганлиги учун";


2) 72-модда 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "шунингдек улар тасарруфидаги мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари таълим муассасаларини" деган сўзлар "шунингдек улар тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларини, умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари таълим муассасаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги ЎРҚ-589-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 12, 883-модда; 2020 йил, N 5, 297-модда) 21-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисмнинг иккинчи хатбошисидаги "мактабгача таълим муассасаларининг" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмнинг иккинчи хатбошисидаги "умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларини" деган сўзлар "умумтаълим муассасаларини ва давлат мактабгача таълим ташкилотларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 243-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) мактабгача таълим ташкилотларида болаларга қараш бўйича хизматларни";


2) 376-модда биринчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"солиқ тўловчининг болаларини мактабгача таълим ташкилотларида ўқитиш, тарбиялаш ҳақини тўлаш".


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда) иловаси қуйидаги мазмундаги 49-банд билан тўлдирилсин:

"

49. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи





а) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш (тола ва уруғ)


БҲМнинг

3000 баравари





б) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиб кириш (олиб чиқиш) (тола ва уруғ)


БҲМнинг

200 баравари





в) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида қайта ишлаш (тола ва уруғ)


БҲМнинг

200 баравари





г) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида сақлаш (тола ва уруғ)


БҲМнинг

200 баравари





д) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида реализация қилиш (бериш) (тола ва уруғ)


БҲМнинг

200 баравари





е) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиш (тола ва уруғ)


БҲМнинг

200 баравари





ж) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида ташиш (тола ва уруғ)


БҲМнинг

200 баравари


".

18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 26 майда қабул қилинган ЎРҚ-621-сонли Қонуни билан тасдиқланган "Соғлом турмуш" медали тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 5, 300-модда) 1-бандининг бешинчи хатбошисидаги "мактабгача таълим муассасаларининг" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


20-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 декабрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 4 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 7 декабрь, 48-сон, 532-модда





































Время: 0.1803
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск