ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агрономия тадбирлари. Ўсимликлар ҳимояси ва карантини /

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 02.12.2020 й. 765-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 декабрдаги

765-сон қарорига

ИЛОВА



Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш

воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга

олиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий атамалар қўлланилади:


ариза берувчи - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берган юридик ва жисмоний шахслар;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, олиб келиш, реализация қилиш ва қўллаш учун рухсат берадиган тартиб-тамойил;


кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини биологик самарадорлигини, токсикологик-гигиеник ва экологик, тупроқ микрофлораси ва фаунасига таъсирини аниқлаш учун синовларни ташкил этиш;


кимёлаштириш воситалари - қишлоқ хўжалиги экинларининг ривожланишини жадаллаштириш, пишиб етилишини тезлаштириш, ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек, тупроқ унумдорлигини яхшилаш учун фойдаланиладиган кимёвий ва бошқа воситалар;


комбинацияланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари - таркибида икки ва ундан кўп таъсир этувчи моддаси бўлган препаратлар;


рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


таъсир этувчи модда - ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг препаратив шакли таркибидаги биологик актив қисми;


ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари - ўсимликларни ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган кимёвий ва биологик воситалар;


ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналитик стандарти - ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг препаратив шакли таркибидаги биологик актив қисми (таъсир этувчи модда)нинг стандарт намунаси;


ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналоги - битта таъсир этувчи модда асосида, худди шундай препаратив шаклда тайёрланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари;


фойдаланиш регламенти - кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш қоидалари;


эталон - рўйхатга олинадиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари самарадорлигини қиёслаш варианти.


3. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ёки хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши шарт.


5. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) қарорига асосан берилади.

6. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома беш йил муддатга берилади.


7. Белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш, олиб келиш, реализация қилиш ва қўллаш таъқиқланади.



2-БОБ. РЎЙХАТГА ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА

ГУВОҲНОМАНИ ОЛИШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАР

ТАҚДИМ ЭТИШ


8. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчилар (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакил) ушбу Низомга мувофиқ қуйидагиларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

маҳаллий ариза берувчилар томонидан бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишлаб чиқарувчининг розилик хати ва ишлаб чиқариш сертификати;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказган ташкилотлар номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) бошқа шахс фойдаланганда тузилган лицензия шартномаси ёки комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси нусхаси;

мазкур Низомнинг 3-9-иловаларида назарда тутилган тартибда йиғилган, қисмлар бўйича гуруҳланган ва рақамланиб, тегишли равишда ариза берувчилар (раҳбари)нинг имзоси билан тасдиқланган техник ҳужжатлар тўпламининг бир хилдаги уч нусхаси;

синовлар ўтказиш учун зарур бўлган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг намуналари ва таққослаш учун эталонлари;

аналоги бўлмаган янги ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда уларга тегишли аналитик стандарти;

янги микробиологик кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, 6, 7 ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

таркибида янги таъсир этувчи моддаси бўлган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3-9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

препаратив шакли ўзгарган ва (ёки) концентрацияси ўзгарган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналоги рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, , 4 ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

янги препаратив шакли ўзгарган ва (ёки) титри ўзгарган микробиологик ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, 6 ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

таркибида олдин Агентлик томонидан рўйхатдан ўтказилган таъсир этувчи моддалари бўлган комбинациялашган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, 4 ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар;

қайта рўйхатга олиш ёки қўллаш соҳаси кенгайтирилаётган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилаётганда 3, ва 9-иловаларга мувофиқ шаклдаги маълумотлар тақдим этилади.


9. Ариза берувчилардан ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва намуналарни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


10. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар бевосита, почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Бунда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари намуналари бевосита ёки почта алоқа воситаси орқали тақдим этилади.


11. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва тегишли намуналар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатда ҳужжатларнинг қабул қилинган санаси ва қабул қилган шахснинг лавозими, фамилияси, исми кўрсатилиб, имзоси қўйилган ҳолда дарҳол ариза берувчиларга берилади (юборилади).



3-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ, РЎЙХАТГА

ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА БЕРИШ ЁКИ

УНИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


12. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда ариза берувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларини ўтказиш режасини тасдиқлайди.

13. Рўйхатга олиш синовлари:

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг биологик самарадорлигини аниқлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан;

токсикологик-гигиеник хоссаларини аниқлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати рухсат этган илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан;

экологик хоссаларини аниқлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан ўтказилади.


14. Рўйхатга олиш синовларини ўтказиш учун зарур бўладиган маблағлар ариза берувчилар билан синовни ўтказувчи ташкилотлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ариза берувчилар томонидан тўлаб берилади.


15. Рўйхатга олиш синовлари режасига мазкур Низом талабларига мувофиқ рўйхатга олиш учун тақдим этилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари киритилади.


16. Синовни ўтказувчилар синов ўтказиш схемаси ва иш дастурларини ишлаб чиқади ва ариза берувчилар билан келишган ҳолда тасдиқлайди.


17. Рўйхатга олиш синовини ўтказиш учун ариза берувчилар синов бошланишидан бир ой олдин синовни ўтказувчиларга зарур миқдордаги кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари намунасини, таққослаш учун эталонларни ва таъсир этувчи моддаларнинг аналитик стандартларини тақдим этиши шарт.


18. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уларнинг аналитик стандартлари ҳамда эталонлар миқдори иш дастурига мувофиқ синовларни ўтказадиган ташкилотлар томонидан аниқланади.


19. Тақдим этиладиган намуналарнинг ишончли сақланиши, мақсадга кўра хавфсиз фойдаланилиши учун жавобгарлик синовдан ўтказувчилар зиммасида бўлади.


20. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари ишлаб чиқариш шароитида ўсимликларнинг тўлиқ вегетация даврида (кўпи билан икки йилда) ўтказилади. Бунда:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларнинг ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатига (кейинги ўринларда - Рўйхат) киритилмаган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари шошилинч чоралар кўриш талаб этиладиган вазиятларда бир йилгача муддатга тажриба тарзида қўллаш учун республика ҳудудига олиб киришга рухсат этилади. Бунда параллел равишда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари ўтказилади;

халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган, олдин ўрганилган ва таъсир этувчи модда тўғрисида тўлиқ асосли маълумотлар ҳамда қўллаш бўйича регламентлар мавжуд бўлган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг аналоглари ўсимликнинг битта вегетация даврида биологик самарадорлик бўйича ўтказилган синов натижаларига кўра рўйхатга олинади;

кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш учун токсикологик-гигиеник, санитария-гигиеник ва экологик хусусиятларни ўрганиш бўйича ариза берувчи томонидан асосланган маълумотлар, шу жумладан, хорижий давлатларда ўтказилган синовлар хулосаси тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан токсикологик-гигиеник, санитария-гигиеник ва экологик синовлар ўтказилмасдан ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар экспертизасининг хулосаси асосида рўйхатга олиш учун тавсия этилади;

заҳарлилик даражаси учинчи ва тўртинчи синфда бўлган минерал ўғитлар, микроўғитлар, биостимуляторлар ҳамда биоўғитлар лаборатория таҳлилларининг натижаси асосида рўйхатга олинади;

мувофиқлик сертификатига эга бўлган ҳамда рўйхатга киритилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини республика ҳудудига олиб киришга рухсат этилади;

республика ҳудудига кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиб кириш учун талаб этиладиган мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб беш иш кунидан ошмаслиги лозим.


21. Таркибида олдин Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган таъсир этувчи моддаси бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари аналоглари 2-3 та асосий экин турининг битта вегетация даврида ўтказилган синовнинг ижобий натижаларига кўра рўйхатдан ўтказилиши мумкин.


22. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари синовдан ўтказилган далаларда етиштирилган ҳосилдан давлат санитария назоратини амалга оширувчи органнинг рухсати билан фойдаланиш мумкин.


23. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг эҳтиёжлари учун зарур бўлган алоҳида ҳолларда кичик майдонларда етиштириладиган ўсимликларни ҳимоя қилишда ишлатиладиган, бироқ тижорат қийматига эга бўлмаган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари Агентлик томонидан молиялаштирилади.

Бунда ишлаб чиқарувчи кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг намунасини синовни ўтказувчиларга зарур миқдорда етказиб беради.


24. Синовларнинг белгиланган тартибда ўтказилиши, натижаларнинг ишончлилиги, хулосалар ва тавсияларнинг объективлиги (холисоналиги) учун синовни ўтказувчилар жавобгар ҳисобланади.


25. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш тўғрисида ариза берган, шунингдек, уларни яратган шахслар кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовлари натижаларига доир хулоса тайёрланишида қатнашиши мумкин эмас.


26. Синовни ўтказувчилар синовлар ва экспертиза натижалари бўйича илмий ҳисобот тайёрлайди ва унинг асл нусхасини Агентликка тақдим этади.

27. Ишчи орган ўтказилган синовлар якунига оид илмий ҳисоботлар, хулосаларни таҳлил этади, умумлаштиради ва ўттиз кун муддатда Агентликка киритади. Агентлик тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, муҳокама қилади ҳамда кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасини рўйхатга олиш ёки рад этиш тўғрисида тегишли қарорни қабул қилади.

28. Кимёлаштириш ёки ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасини рўйхатга олганлик учун чет эллик ариза берувчи томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорда, восита қайта рўйхатга олинганда ёки қўллаш доираси кенгайтирилганда 100 баравари миқдорида бир марталик йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ундирилади. Чет эл валютасидаги тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тўлов тўланадиган кун учун белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

Маҳаллий ариза берувчилардан мос равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 ва 10 баравари миқдорида бир марталик йиғимлар ундирилади.

29. Агентлик ариза берувчиларга мазкур Низомга 10-иловада келтирилган намунадаги рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани расмийлаштиради ва беради (ёки юборади).

30. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ўсимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона ўтларга қарши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари, дефолиантлар ҳамда ўсимликларни ўсишини бошқарувчи воситалар рўйхатини юритади ҳамда веб-сайтида эълон қилиб боради.

31. Рўйхатни юритиш ва эълон қилишга Агентликнинг кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасини рўйхатга олиш ҳақидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади.

32. Рўйхатни юритиш ва эълон қилиш харажатлари Агентлик томонидан қопланади.

33. Рўйхатга олиш муддати тугагандан сўнг, ариза берувчининг аризасига кўра кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари кейинги муддатга қайта рўйхатга киритилиши мумкин.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хулосалари асосида қабул қилинган Агентликнинг қарори кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини кейинги муддатга қайта рўйхатга киритилишига асос бўлади.

34. Қуйидагилар кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлиши мумкин:

рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва намуналарнинг ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши, рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ушбу Низомга мувофиқ кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш синовларини ўтказиш якунлари бўйича асослантирилган салбий хулосалар берилиши.


35. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома беришнинг бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.


36. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани беришнинг рад этилганлиги тўғрисидаги хабарнома ариза берувчига ёзма шаклда, рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).


37. Ариза берувчи рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш сабабларини бартараф этишга ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.


38. Ариза берувчи томонидан рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш сабабларини бартараф этилиши натижасида кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг сифати, самарадорлиги ва хавфсизлик хоссаларининг ўзгаришига олиб келса, у ҳолда ариза янгидан берилган ҳисобланади.


39. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда илгари ариза берувчига ёзма равишда баён қилинмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.


40. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома бериш рад этилгани тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва қайта кўриб чиқилади.



4-БОБ. РЎЙХАТГА ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА

ГУВОҲНОМАНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ДУБЛИКАТЛАР БЕРИШ


41. Ариза берувчининг ташкилоти қайта ташкил этилганда, унинг номи ёки жойлашган манзили ўзгарганда, фаолият кўрсатиш жойи (почта манзили) ўзгартирилмасдан ариза берувчи ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилганда, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани қайта расмийлаштириш бўйича маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза берилиши шарт. Бунда ариза берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


42. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома қайта расмийлаштирилганда, рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.


43. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳномани қайта расмийлаштириш ва уни аризачига бериш ариза олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.


44. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган ҳолларда ариза берувчининг аризасига биноан унинг дубликати берилади ва уни расмийлаштириш ариза олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Дубликат расмийлаштирилганда тўловлар ундирилмайди.


45. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг дубликатини расмийлаштириш ва уни аризачига бериш ариза олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.



5-БОБ. РЎЙХАТГА ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА

ГУВОҲНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


46. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуннинг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.


47. Рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган, рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир маротаба қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:

Агентлик томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилиши бўйича текширувлардан бош тортиш;

ҳаракатларни ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши ёхуд зарар етказишнинг реал хавфини юзага келтириш.


48. Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг рўйхатга олинганлиги қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

қўлланилаётган воситалар таркибида аралашмалар бўлса ёки уларнинг таркиби рўйхатга олинган таркибдан фарқ қилса;

рўйхатга олинган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари қўлланилганда фуқаролар соғлиғига, атроф муҳитга ёки фойдали энтомофагларга зарар етказилиши эҳтимоли тўғрисида янги илмий жиҳатдан тасдиқланган маълумотлар мавжуд бўлса.


49. Рўйхатга олинган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг номақбул хоссалари, биологик жиҳатдан самарадорлиги паст эканлиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хулосасига кўра Агентлик томонидан уларнинг рўйхатга олинганлиги бекор қилинади.


6-БОБ. РЎЙХАТГА ОЛГАНЛИК ТЎҒРИСИДА

ГУВОҲНОМАЛАР РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


50. Агентлик рўйхатга олганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг реестрини юритади.

51. Рўйхатга олганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилади:

ариза берувчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили, телефони;

рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами;

рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддати;

рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳноманинг қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, уни бекор қилиш ва унинг дубликати беришнинг асоси ва санаси.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


52. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш

воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш

ТАРТИБИ

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар



Бажариш

муддатлари






1-босқич

Ариза берувчи

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш гувоҳномаси олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатларни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига тақдим этади

Йил давомида




2-босқич

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Рўйхатга олиш синовларини ўтказиш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишади ва тасдиқланишини таъминлайди

Йил давомида




Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

Ариза берувчиларнинг мурожаатига кўра токсикологик-гигиеник синовлар режасини шакллантиради



Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Ариза берувчиларнинг мурожаатига кўра экологик-токсикологик синовлар режасини шакллантиради





3-босқич

Ариза берувчи


Синовлар ўтказиш учун препаратлар намунаси, эталон ва стандартларни ҳамда техник ҳужжатларни тақдим этади

Синовлар бошланишдан 1 ой олдин





4-босқич

Илмий-тадқиқот институтлари

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг биологик самарадорлигини аниқлаш синовларини ўтказади


Ўсимликнинг битта вегетация даврида





5-босқич

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини токсикологик-гигиеник ва экологик жиҳатдан баҳолаш синовларини ўтказади

6 ойгача бўлган муддатда





6-босқич

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Синовлар якунига оид илмий ҳисоботлар, хулосаларни умумлаштириб, Агентлик мажлиси учун ҳужжатларни тайёрлайди

Синовлар натижалари асосида 30 кун муддатда





7-босқич

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Синовлар якунига оид умумлашган хулосаларни кўриб чиқиш, муҳокама этиш, рўйхатга олиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

10 кун муддатда





8-босқич

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Гувоҳномаларни расмийлаштиради ва ариза берувчига беради (ёки юборади)


тўловлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг, 10 кун муддатда




Низомга

2-ИЛОВА



Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш

воситаcини Ўзбекистон Республикасида

рўйхатга олиш учун

АРИЗА*

Т/р

Маълумотлар

1

Ариза берувчи тўғрисида маълумот

Ариза берувчи (номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли)


Почта адреси ва жойлашган манзили, телефон, факс, е-mail


Раҳбарнинг Ф.И.О


Ишлаб чиқарувчи ташкилот тўғрисида маълумот

Ташкилот номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли


*) Ариза ариза берувчилар томонидан йил давомида тақдим этилади

2

Лецензия рақами, фаолият тури, амал қилиш муддати


Юридик манзили телефон, факс, е-mail


Раҳбар Ф.И.О


3

Восита тўғрисида маълумот

Номи (савдо номи)


Халқаро патентланмаган номи


Препарат шакли


Препарат тури


Концентрацияси (г/л, г/кг, ФБ/г, ФБ/мл)


Қўлланилган экин тури ёки объекти


Зарарли организм


Сарф меъёри


Қўллаш усули


Қўллаш даври (ҳимояланадиган ўсимликнинг ривожланиш фазаси)


Қўллаш такрорийлиги


4

Восита хомашёси тўғрисида маълумот

Таъсир этувчи модда(лар)ни ишлаб чиқарувчи ташкилот, давлат


Таъсир этувчи модда(лар) (ISO)


5

Воситанинг яроқлилик муддати тўғрисида маълумот

Яроқлилик муддати


Бирламчи ўрамни биринчи маротаба очилгандан ёки эритилгандан сўнг сақлаш (яроқлилик муддати)


6

Воситани сақлаш тўғрисида маълумот


Тўлдирилган сана: 20___ йил "_____"_________


Ариза берувчининг Ф.И.О., имзоси






Низомга

3-ИЛОВА



Тақдим қилинаётган ўсимликларни ҳимоя қилиш

воситаларининг физикавий-кимёвий

хусусиятлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

а) Таъсир қилувчи модданинг физикавий-кимёвий хусусиятлари

1

Таъсир қилувчи модда (ISO, IUPAK, CAS RN бўйича)


2

Структуравий формуласи

(оптик изомерлари кўрсатилсин)


3

Эмпирик формуласи


4

Молекуляр оғирлиги


5

Агрегат ҳолати


6

Ранги, ҳиди


7

Ҳарорат 1-20°С ва 40°С бўлганида буғларнинг босими, мм.смб.уст да кўрсатилсин


8

Сувда эриши


9

Органик эритувчиларда эриш кўрсаткичи, мг/100 мл


10

Эриш ҳарорати


11

Қайнаш ва музлаш ҳарорати


12

Чақнаш ва алангаланиш ҳарорати


13

Зичлиги (модда газсимон ҳолатда бўлса), ҳароратнинг t-0°C ва босим 760 мм симоб устунида кўрсатилсин



б) Техникавий маҳсулотнинг физикавий-кимёвий хусусиятлари

1

Техникавий маҳсулотнинг тозалиги, аралашмаларнинг сифатий ва миқдорий таркиби


2

Агрегат ҳолати


3

Ранги, ҳиди


4

Эриш ҳарорати


5

Чақнаш ва алангаланиш ҳарорати


6

Зичлиги (модда газсимон ҳолатда бўлса), ҳароратнинг t-0°C ва босим 760 мм симоб устунида кўрсатилсин


7

Термо ва фотобарқарорлиги


8

Техникавий маҳсулотнинг тозалигини, шунингдек, маҳсулотнинг таркиби, изомерлари, аралашмаларни ва ш.к. аниқлаш учун қўлланадиган таҳлилий усул (ушбу банд резюмеда акс этмайди)



в) Препаратив шаклининг физикавий-кимёвий хусусиятлари

1

Агрегат ҳолати


2

Ранги, ҳиди


3

Сув эмульсияси ёки суспензиясининг барқарорлиги


4

РН


5

Намлик даражаси (%)


6

Ёпишқоқлиги


7

Дисперслиги (зарраларга ажраши)


8

Зичлиги


9

Зарраларнинг (кукун, гранула ва ш.к.) ўлчами


10

Намланиши


11

Чақнаш ва алангаланиш ҳарорати


12

Қайнаш, музлаш ва кристаллашув ҳарорати


13

Портлаш хавфи


14

Учувчанлиги


15

Коррозион хусусияти


16

Аралашмаларнинг сифатий ва миқдорий таркиби


17

Кимёвий номланиши


18

Бошқа пестицидлар билан бирга қўллаш имконияти


19

Таъсир қилиш тезлиги


20

Ҳимоявий таъсир даври


21

Мутагенлик ва фитотоксик хусусияти


22

Резистентлик юзага келиш имконияти


23

Токсик хусусияти (хавфлилик тоифаси кўрсатилади)


24

Қолдиқ (сувда, ҳавода, тупроқда, озиқ-овқат маҳсулотларида) миқдорларини аниқлаш усули илова қилинсин

Мослаштирилган услубларни тақдим этишга йўл қўйилади





Низомга

3а-ИЛОВА



Тақдим қилинаётган кимёлаштириш ва барча

турдаги минерал ўғитларнинг физикавий-кимёвий

хусусиятлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

а) Таркибий ташкил этувчи моддаларнинг физикавий-кимёвий хусусиятлари

1

Таркибий ташкил этувчи моддаларнинг (ISO, IUPAK, CAS RN бўйича) номланиши (жумладан, қўшиладиган органик моддалар: гуминлар, ўсимликларни ўсишини бошқарувчи препаратлар)


2

Структуравий формуласи

(оптик изомерлари кўрсатилсин)


3

Эмпирик формуласи


4

Молекуляр оғирлиги


5

Агрегат ҳолати


6

Ранги, ҳиди


7

Сувли эритмаларнинг музлаш ҳарорати


8

Сувда эриши


9

Органик эритувчиларда эриш кўрсаткичи, мг/100 мл


10

Эриш ҳарорати


11

Қайнаш ва музлаш ҳарорати


12

Маҳсулотнинг ишлатиш шакли. Таркибига кирувчи компонентларнинг меъёрий техник ҳужжатлари



б) Тайёр ўғитнинг физикавий-кимёвий хусусиятлари

1

Агрегат ҳолати


2

Ранги, ҳиди


3

Сувли эритманинг барқарорлиги


4

РН


5

Ўғитнинг намлиги, (%).


6

Зичлиги


7

Намланиши


8

Термо ва фотобарқарорлиги


9

Сувли эритмани қайнаш, музлаш ва кристаллашув ҳарорати


10

Коррозион хусусияти


11

Аралашмаларнинг сифатий ва миқдорий таркиби ва сертификациялаш кўрсаткичлари


12

Умумий азотнинг массавий улуши (N)%, кам эмас шу жумладан

Аммонийли азот(N-NН4)

Карбамидли азот (N-NН2)

Нитратли азот (N-NО3)


13

Сувда эрувчан фосфор пентаоксид (P2O5)нинг массавий улуши, %, кам эмас


14

Сувда эрувчан калий (K2O)нинг массавий улуши, %, кам эмас


15

Кальцийнинг масса улуши, %, кам эмас


16

Сувда эрувчан магний (MgO), %, кам эмас


17

Умумий сувда эрувчан Бор, %, кам эмас


18

Умумий сувда эрувчан темир (Fe), %, кам эмас


19

Умумий сувда эрувчан рух (Zn), %, кам эмас


20

Умумий сувда эрувчан марганец (Mn), %, кам эмас (шунингдек бошқа микроэлементлар)


21

Сочилувчанлиги, %


22

Гранулаларнинг статик мустаҳкамлиги, mPs (kgh/ kv. cm) камида


23

Гранулометрик таркиби, қуйидаги ўлчамли   гранулаларнинг масса улуши:

1 mm дан кам, кўп эмас

1 mm дан 4 mm гача, %, камида

6,3 mm дан кўп, %, кўп эмас


24

Тайёр ўғитнинг (кукун, гранула ва ш.к.) ташкилот стандарти лойиҳаси илова қилинади


25

Маҳсулотнинг таркиби, аралашмаларни ва ш.к. аниқлаш учун қўлланадиган таҳлилий усуллар илова қилинади


26

Токсик хусусияти (хавфлилик тоифаси кўрсатилади)


27

Ўғитнинг аккредитацияланган лабораторияда ўтказилган маҳсулот сифати тўғрисидаги таҳлил хулосаси илова қилинсин





Низомга

4-ИЛОВА



Тақдим қилинаётган кимёлаштириш ва

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг

токсикологик-гигиеник таърифи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

а) Таъсир этувчи модданинг токсикологик таърифи

1

Оғиз орқали (перорал) таъсир этувчи ўткир токсиклик (заҳарлилик) (сичқонлар, каламушлар) - LD50, ўткир таъсир чегараси


2

Тери орқали таъсир этувчи ўткир токсиклик - LD50


3

Нафас йўллари орқали (ингаляцион) таъсир этувчи ўткир токсиклик - CD50, ўткир таъсир чегараси


4

Токсик таъсир механизми (нишон бўлувчи органлар), ўткир ва сурункали интоксикация (заҳарланиш)нинг клиник белгилари


5

Тери ва шиллиқ қаватларга қўзғатувчи таъсир


6

Товуқларда секинлашган нейротоксик таъсири (фосфорорганик пестицидлар учун мажбурий, бошқалари учун - зарурат туғилса)


7

Ўткирости перорал токсиклик (кумулятив хоссалари), кумуляция коэффициенти


8

Теридаги ўткирости токсиклик


9

Сенсибилизацияловчи таъсир, иммунотоксиклик


10

Сурункали токсиклик (чегаравий ва самарасиз дозалар)


11

Онкогенлик, ҳайвонларнинг икки турига (сичқонлар, каламушлар) икки йил мобайнида синовдан ўтаётган моддани киритиш йўли билан аниқланади ва тирик қолиш бўйича материаллар (жадвал ёки эгри чизиқлар) тақдим қилиш, шунингдек, интеркуррент (Каплан - Мейер усули бўйича) ўлим даражасини ҳисобга олган ҳолда эффектив миқдор (биринчи ўсма пайдо бўлгунча ёки аниқлангунча яшаб қолган ҳайвонлар миқдори) бўйича аниқланадиган барча гистологик тур ва локализациядаги хавфли ва безарар ўсмаларнинг учраш частотаси билан белгиланади; экспериментал ва тарихий назорат бўйича маълумотлар


12

Тератогенлик ва эмбриотоксиклик -ҳомиладаги аномалияларни ва ҳомила учун токсикликни аниқлашга имкон берувчи услубий ёндашувларни қўллаган ҳолда


13

Репродуктив токсиклик, икки авлод усулини қўллаган ҳолда ва гонадоксиклик


14

Мутагенлик:

метаболик фаоллик билан ва фаоллашмаган ген мутациялари учун Эймс тести;

инсоннинг периферик қонидаги лимфоцитларда in vitro цитогенетик тести (хромосомали аберрациялар);

кемирувчиларнинг суяк кўмиги ҳужайраларида in vivo цитогенетик тест (хромосомали аберрациялар, микроядролар).

Шунингдек бошқа, аммо учтадан кам бўлмаган, жумладан, Эймс тести ва сутэмизувчилар учун in vivo тестини ҳисобга олган ҳолда тестларини ўтказишга йўл қўйилади


15

Сут эмизувчилар организмидаги метаболизм, асосий метаболитлар, уларнинг токсиклиги, токсикокинетика ва зарур бўлса токсикодинамика


16

Зарарли таъсирни лимитловчи кўрсаткич


17

Инсон танаси оғирлигига қараб йўл қўйиладиган мг/кг/вазн суткалик доза (ЙСД).

Атроф-муҳит объектларида, жумладан, қишлоқ хўжалиги ўсимликларидаги метаболизм



б) Препаратив шаклнинг токсикологик таъсири

1

Ўткир перорал токсиклик (сичқонлар, каламушлар) - LD50


2

Тери орқали таъсир этувчи ўткир токсиклик - LD50


3

Ўткир ингаляцион токсиклик - LD50


4

Тери ва шиллиқ қаватларга қўзғатувчи таъсир


5

Ўткирости перорал токсиклик (кумулятив хоссалари), кумуляция коэффициенти


6

Теридаги ўткирости токсиклик (терига яққол хавф туғдирувчи препаратлар учун)


7

Ўткирости ингаляцион токсиклик (ингаляцион хавф туғдирувчи препаратлар учун)


8

Сенсибилизацияловчи таъсир


9

Препаратив шакл компонентларининг токсикологик тавсифи (тўлдирувчилар, эмульгаторлар, стабилизаторлар, эритувчилар ва ш.к.). Пестицид таркибида таъсир этувчи моддага нисбатан токсик таъсирни анча кучайтирувчи моддалар мавжуд бўлса, пестициднинг препаратив шаклини токсикологик баҳолаш бўйича маълумотлар таъсир этувчи модда ва препаратив шакл компонентларининг хусусиятлари, шунингдек, метаболизмни ҳисобга олиб кенгайтирилиши мумкин


10

Мутагенлик


11

Ташқи муҳит (ҳаво, сув, тупроқ, озиқ-овкат маҳсулотлари ва бошқ.)да йўл қўйиладиган чегаравий концентрация (ЙЧК) асосланиши


12

Препаратни сақлаш шароити ва муддатлари


13

Препаратни ташиш, сақлаш ва у билан ишлашда хавфсизлик чора-тадбирлари


14

Ишчи суюқликни тайёрлаш тартиби


15

Бошқа мамлакатларда рўйхатга олиниши (рўйхат гувоҳномасининг рақами, берилган сана, қўллаш соҳаси ва тартиби)


16

Мўлжалланган мақсади


17

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг фойдали объектларини муҳофаза қилиш бўйича тавсиялар


18

Заҳарланганда кўрсатиладиган биринчи ёрдам


19

Кийим-бош, ўрам-идиш, оқиб ёки тўкилиб кетган препарат, транспорт воситаларини зарарсизлантириш усуллари, ўрам-идиш ва яроқсиз ҳолга келган препаратни утилизация (чиқиндига чиқариш) усуллари


20

Препарат билан ишлайдиган аҳоли ва шахсларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган гигиеник нормативлар:

озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида йўл қўйиладиган минимал рухсат этилган миқдори (МРМ);

сув таркибида, ишчи зонанинг ҳавосида, атмосфера ҳавосида йўл қўйиладиган чегаравий концентрация (ЙЧК);

тупроқдаги ОДК;

санитария-муҳофаза зонаси;

ишга чиқиш муддати;

пестициднинг амалдаги юкламаси





Низомга

5-ИЛОВА



Тақдим қилинаётган кимёлаштириш ва

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг,

микробиологик препаратларнинг фаол ингредиент ва

препаратив шаклининг (бактериал, замбуруғли, вирусли,

микроспородиал препаратлар, микроорганизмларнинг

ҳаёт фаолияти маҳсули асосида) таркиби

ва хусусиятлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ҳосила берувчи штаммнинг хоссалари

1

Микроорганизмнинг тур номи (лотинча номланиши)


2

Штаммнинг (изолятнинг) рақами ёки номланиши


3

Штамм ажратиб олинган манба


4

Хос-морфологик ва биокимёвий хоссалари, идентификациялашнинг тестлари ва мезонлари (идентификациялашни амалга оширган муассаса ҳам кўрсатилсин)


5

Зарарли объектга нисбатан патогенлик ёки антагонизм


6

Шу турдаги мавжуд штаммлардан фарқи (жумладан, чет элда)


7

Шу турдаги микроорганизмларнинг бошқа штаммларини лизирловчи фагларга муносабати


8

Штаммни сақлаш усули, шарт-шароити ва сақланадиган муҳит таркиби


9

Микроорганизмларни кўпайтириш усули, шарт-шароити ва сақланадиган муҳит таркиби. Вируслар ва микроспоридийлар учун улар етиштириладиган махсус хомашёнинг хусусиятлари кўрсатилади


10

Атроф-муҳит ва биоматериалнинг микробли муҳитида микроорганизм мавжудлигини аниқлаш усули


11

Штамм ҳосил қиладиган маҳсулот (кимёвий таркиби, структуравий формуласи, барқарорлиги, қолдиқларини аниқлаш усули)


12

Агрегат ҳолати


13

Намланиши


14

Таркибидаги нам миқдори (%)


15

Ёт микрофлора мавжудлиги


16

Таъсир этувчи сабабни аниқлаш усули





Низомга

6-ИЛОВА



Тақдим қилинаётган кимёлаштириш ва ўсимликларни

ҳимоя қилиш воситаларининг, микроорганизмни

токсикологик баҳолаш (бактериялар,

замбуруғлар) тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ҳосила берувчи штаммнинг хоссалари


а) Микроблар синтез қилган маҳсулотларни токсикологик баҳолаш

1

Перорал таъсир этувчи ўткир токсиклик (сичқонлар, каламушлар) - LD50, ўткир таъсир чегараси


2

Тери орқали таъсир этувчи ўткир токсиклик - LD50


3

Ўткир ингаляцион токсиклик - CD50, ўткир таъсир чегараси


4

Ўткир интоксикациянинг клиник белгилари


5

Тери ва шиллиқ қаватларга қўзғатувчи таъсир


6

Ўткирости перорал токсиклик (кумулятив хоссалари), кумуляция коэффициенти


7

Теридаги ўткирости токсиклик


8

Сенсибилизацияловчи таъсир, иммунотоксиклик


9

Сурункали токсиклик (чегаравий ва самарасиз дозалар)


10

Онкогенлик (дастлабки умумлаштирувчи материаллар - тажриба остидаги ҳайвонларда ўсмалар учраши частотаси тўғрисида абсолют қийматларда ҳамда битта ҳайвонга тўғри келувчи ўсмалар миқдорининг самарали миқдорига нисбатан олинган маълумотлар, барча жойлашган жойлари бўйича ўсмаларни гистологик турининг миқдори ва частотаси, метастаз бериши, ҳайвонларни тирик қолиши, онкоген хавф коэффициенти, биринчи ўсмани аниқлаш муддати, эксперимент ўтказилаётган ҳайвонларнинг экспериментал тарихий назорати бўйича маълумотлар)


11

Тератогенлик ва эмбриотоксиклик -ҳомиладаги аномалияларни ва ҳомила учун токсикликни аниқлашга имкон берувчи услубий ёндашувларни қўллаган ҳолда


12

Репродуктив токсиклик, икки авлод усулини қўллаган ҳолда ва гонадоксиклик


13

Мутагенлик:

микросомал фаоллашувли ва фаоллашувсиз ген мутациялари мавжудлигига тестлар, шу жумладан Эймс тести ва хамиртурушда тестлар;

хромосомали аберрациялар (лаборатория ҳайвонларида in vivo);

инсоннинг периферик қони лимфоцитларида in vitro. Шунингдек бошқа, аммо учтадан кам бўлмаган, шу жумладан Эймс тестини ўтказишга йўл қўйилади


14

Сут эмизувчилар организмидаги метаболизм, асосий метаболитлар, уларнинг токсиклиги, токсикокинетикаси ва зарур бўлса токсикодинамикаси


15

Зарарли таъсирни (токсикликни) лимитловчи кўрсаткич


16

Инсон танаси оғирлигига қараб йўл қўйиладиган мг/кг/вазн суткалик доза (ЙСД)


17

Ташқи муҳит (ҳаво, сув, тупроқ, озиқ-овкат маҳсулотлари ва бошқ.)да йўл қўйиладиган чегаравий концентрация (ЙЧК) асосланиши



б) Микробиологик препаратни препаратив шаклининг токсикологик баҳоланиши

1

Ўткир перорал токсиклик (сичқонлар, каламушлар) - LD50


2

Ўткир ингаляцион токсиклик - LD50


3

Тери ва шиллиқ қаватларга қўзғатувчи ва резорбтив (зарур бўлса) таъсир


4

Сенсибилизацияловчи таъсири


5

Кумулятив хоссалари (микроорганизмларнинг ҳаётий фаолияти маҳсули асосида ясалган препаратлар учун)


6

Дисбактериотик таъсири


7

Контаминант микрофлора таркиби (вирусли ва микроспородиал препаратлар учун) ва иссиқ қонли ҳайвонлар учун патогенлиги бўйича маълумотлар


8

Вақт ўтгандан кейинги таъсирлари (таркибида токсин мавжуд препаратлар учун), мутагенлик (Эймс тести), гератогенлик





Низомга

7-ИЛОВА



Тақдим қилинаётган кимёлаштириш ва ўсимликларни

ҳимоя қилиш воситаларининг препаратнинг

экологик-токсикологик тавсифи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Препаратнинг экологик-токсикологик тавсифи

1

Таъсир этувчи модданинг тупроқда парчаланиш тезлиги (ярим парчаланиш даври Т50, тўлиқ парчаланиш даври Т90):

лаборатория шароитида: бўз тупроқли, ўтзор ёки шу каби, ҳарорат ва намликка боғлиқ равишда органик моддалар миқдори 1%дан 3%га қадар бўлган тупроқларда;

кўрсатилган турдаги тупроқларнинг бирида лабораториядаги анаэроб шароитда;

Марказий Осиё минтақасига яқин тупроқли-иқлим зоналарининг тупроқларида дала шароитида


2

Таъсир этувчи модданинг парчаланиш жараёнида ҳосил бўладиган метаболитларнинг таркиби ва фоизли миқдори (лаборатория, анаэроб ва аэроб шарт-шароитлар, кўрсатилган турдаги тупроқларнинг бири); таъсир этувчи моддани боғланган қолдиқларининг фоизли миқдори (лаборатория шароити, бир турдаги тупроқ)


3

Таъсир этувчи модданинг сорбцияланиш/десорбцияланиш кўрсаткичлари: бўз тупроқли, ўтзор ёки шу каби, ҳарорат ва намликка боғлиқ равишда органик моддалар миқдори 1%дан 3%га қадар бўлган тупроқларда


4

Таъсир этувчи моддани тупроқда кўчиб юриш кўрсаткичлари:

лаборатория шароитида: бўз тупроқли, ўтзор ёки шу каби, ҳарорат ва намликка боғлиқ равишда органик моддалар миқдори 1% дан 3%га қадар бўлган тупроқларда (юпқа қатламли тупроқ хроматографияси ёки колоннали тажрибалар);

Марказий Осиё минтақасига яқин тупроққлимли зоналари тупроқларида дала шароитида


5

Кўрсатилган турдаги тупроқлардан (лаборатория шароитида) таъсир этувчи модданинг буғланиш кўрсаткичлари (учувчан моддалар учун)


6

Таъсир этувчи модданинг сувда парчаланиш тезлиги (Т50 ва Т90, гидролиз): минераллашуви, рН5-9 оралиғида ва ҳарорат режимида


7

Таъсир этувчи модданинг сувда (лаборатория шароитида) деградациялашувидан ҳосил бўладиган метаболитлар таркиби ва фоизли миқдори


8

Таъсир этувчи модданинг юзада (шиша, тупроқ, лист) парчаланиши тезлиги (Т50 ва Т90, фотолиз, лаборатория шароити)


9

Препаратнинг қушлар учун токсиклиги:

ўткир перорал (LD50);

боқишда (ЛК50)


10

Ёмғир чувалчанги учун препаратнинг токсиклиги (ЛК50)


11

Тупроқ микроорганизмлари учун препаратнинг токсиклиги (тупроқ нафас олишининг жадаллиги ва азотни трансформацияланиш жараёнлари бўйича баҳоланади)


12

Препаратни токсикологик-балиқ хўжалиги нуқтаи назаридан баҳоланиши: (LK50, объект, экспозиция вақти)

балиқлар учун;

Daphnia учун


13

Препаратнинг фойдали ҳашаротлар, асаларилар учун токсиклиги ва хавфи (халқаро тартибларга кўра дала тестларини ўтказиш талаб этиладими; асаларичилик маҳсулотларида қолдиқ миқдорлар аниқланадими; гуллаш пайтида препарат қўлланадими) LD50, орал токсиклик мкг д.в./ари; LD50 контактли токсиклиги мкг д.в./ари


14

Маданий экинларга нисбатан фитотоксиклиги





Низомга

8-ИЛОВА



Тақдим қилинаётган кимёлаштириш ва

ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг

ўрам-қути ёрлиғи тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ўрам-қути ёрлиғи тўғрисида маълумот

1

Препаратнинг хос (савдо) номи


2

Ишлаб чиқарувчи (манзили, телефон, факс)


3

Таъсир этувчи модда (ISO бўйича), микробиологик препаратлар учун -микроорганизм, штамм ёки изолятнинг тур номи


4

Концентрация, г/л ёки г/кг нисбатда (микробиопрепаратлар учун - тирик ҳужайралар ёки уларнинг ҳаётий фаолияти маҳсули)


5

Препаратив шакли


6

Қўлланадиган мақсад ва соҳаси (сунъий урчитилган микроорганизм, зарарли организм ёки касаллик, сарф меъёри)


7

Чекловлар


8

Токсиклик (хавфлилик синфи, шу жумладан асаларилар учун)


9

Оғирлиги, кг (қаттиқ препаратлар учун), ҳажм, л (суюқликлар учун)


10

Чиқарилган партия рақами ва ишлаб чиқарилган сана


11

Сақлашнинг кафолат муддати


12

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан берилган гувоҳнома рўйхат рақами ва рўйхатга олинган сана





Низомга

9-ИЛОВА



Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш

воситаларини ишлатиш тартиби тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Препарат-

нинг савдо

номи


Таъсир

этувчи

модда-

нинг

номи

Концент-

рацияси

Препа-

ратив

шакли

1 гектар

экин

майдо-

нига

препарат-

нинг сарф

меъёри

(кг/, л/га,

кг/тн,

л/тн)

Экин

тури

(ишлов берила-

диган

объект)

Зарар-

ли

орга-

низм (ёки мақ-

сади)

Ишлов бериш усули ва муддати, чекловлар

Ҳосил йиғил-

гунга қадар сўнгги ишлов бериш муддати (кун ҳисо-

бида)

Бир веге-

тация даврида

неча марта ишлов берилади (энг кўпи)
































































Низомга

10-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА

ҲИМОЯСИ АГЕНТЛИГИ

AGENCY OF PLANT QUARANTINE

AND PROTECTION OF THE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN


 

ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ КИМЁВИЙ

ВА БИОЛОГИК ВОСИТАЛАРИ ҲАМДА МИНЕРАЛ ВА

МИКРОБИОЛОГИК ЎҒИТЛАРНИНГ БИОЛОГИК

САМАРАДОРЛИГИ БЎЙИЧА СИНОВЛАРНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


РЎЙХАТГА ОЛИНГАНЛИК ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА


N____________

20____ _________ ________


Тошкент ш.

(сана)



Гувоҳнома берилган тадбиркорлик субъекти номи

Савдо номи, концентрацияси, препарат шакли, таъсир этувчи модда

Қўллаш доираси

Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситасининг

             

рўйхатга олинганлик рақами ва санаси

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари

(М.Ў.) (имзо)

Ф.И.О.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 декабрь


















































Время: 0.0495
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск