ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /Ички ишлар вазирининг 20.11.2020 й. 307-сон "Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.12.2020 й. 2977-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
04.12.2020 й.
N 2977-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
20.11.2020 й.
N 307
БУЙРУҒИ
Ички ишлар органлари ходимларига пенсия
ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 36-сон буйруғи (рўйхат рақами 2977, 2018 йил 1 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 9-сон, 169-модда) билан тасдиқланган Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов
ИЛОВА
Ички ишлар органлари ходимларига
пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби
тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. 38-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 4 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 7 декабрь, 48-сон, 542-модда