ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.1992 й. 269-сон "Темир-терсак парчалари ва қора металлар чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш корхоналарини Ўзбекистон металлургия заводига бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.1992 й.

N 269



ТЕМИР-ТЕРСАК ПАРЧАЛАРИ

ВА ҚОРА МЕТАЛЛАР ЧИҚИНДИЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ЕТКАЗИБ

БЕРИШ КОРХОНАЛАРИНИ ЎЗБЕКИСТОН

МЕТАЛЛУРГИЯ ЗАВОДИГА БЕРИШ

ТЎҒРИСИДА


Корхоналар, ташкилотлар ва аҳолининг темир-терсак ҳамда қора металлар чиқиндиларини топширишдан моддий манфаатдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, уларни тайёрлаш билан шуғулланувчи цехлар ва участкаларни техника билан қайта жиҳозлашни тезроқ амалга ошириш, ходимларнинг ишлаб чиқариш ва маиший шароитларини яхшилаш ҳамда ана шу асосда тайёр прокат ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон металлургия заводи ва “Ўзкоопиккиламчиметалл” республика кооператив бирлашмасининг “Ўзкоопиккиламчиметалл” республика кооператив бирлашмасининг темир-терсак ва қора металлар тайёрлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи цех ва участкаларини Ўзбекистон металлургия заводига бериш тўғрисидаги таклифлари 1-иловага мувофиқ қабул қилинсин.

Ўзбекистон давлат металлургия саноати концерни тегишли комиссия тузсин ва 10 кун муддат ичида қайд қилинган корхоналарнинг белгиланган тартибда берилиши ва қабул қилинишини таъминласин.


2. Ўзбекистон металлургия заводи зиммасига қуйидаги функциялар юклатилсин:

республикада темяр-терсак ҳосил бўлишини, темир-терсак ва қора металлар чиқиндилари тайёрлаш, тўплаш ва қабул қилишни ўрганиш;

темир-терсак ва қора металлар чиқиндиларига дастлабки ишлов бериш;

қора металлар парчаларини истеъмолчиларга етказиб бериш.


3. Ўзбекистон давлат металлургия саноати концерни ва Ўзбекистон металлургия заводи замонавий асбоб-ускуналар, юк кўтариш ва транспорт воситалари билан жиҳозланган қора металлар парчалари тўплаш, қабул қилиш ва қайта ишлаш бўйича юқори даражада механизациялаштирилган цехлар ва участкалар ташкил этилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон металлургия заводи:

корхоналарнинг барқарор ишлашини, қора металлар прокати ишлаб чиқаришни кўпайтиришни ва уни лойиҳа қувватларига етказишни;

металл парчалари тайёрлаш ҳажмларидан қатъи назар, машинасозлик ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг эҳтиёжларига мувофиқ темир-терсак ва қора металлар чиқиндиларини Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига биринчи навбатда етказиб беришни;

“Ўзшартномасавдо” томонидан ажратилган квоталар бўйича қора металлар прокати етказиб бериш шартномаларининг тўла тузилишини ҳамда унинг 1992 йилда белгиланган металл парчалари топшириш топшириқларининг бажарилишига мутаносиб равишда юклатилишини (давлатлараро битимлар бўйича етказиб беришлар ҳам шу жумлага киради) таьминласин. Металл парчалари топшириш бўйича топшириққа эга бўлмаган республика корхоналари ва ташкилотларига ажратилган квоталар бўйича қора металлар прокати етказиб беришни темир-терсак топшириш тўғрисида талаб қўймасдан, тўсқинликсиз амалга оширсин;

навбат кутишлар ва темир-терсак ортилган автомашиналарнинг тўпланиб қолишига йўл қўймаган ҳолда темир-терсак топширувчилардан металл парчалари қабул қилиб олишнинг пухта тизимини ташкил этишни, сортларга ажратилмаган ва ногабарит темир-терсаклар ва қора металлар чиқиндилари қабул қилиб олинишини, кейинчалик ишлатиш учун уларни сортларга ажратиш ва қайта ишлашни, шаҳар ва қишлоқ жойлардаги эгасиз темир-терсакларни тўплаш бўйича тезкорлик билан ишловчи кўчма пунктлар ташкил этилишини таъминласин;

темир-терсак ва қора металлар чиқиндиларига бўлган талабга боғлиқ равишда топшириладиган темир-терсаклар ва қора металлар чиқиндиларининг шартнома нархларини бошқариб боришни;

металл прокатларини устун даражада етказиб бериш, эркин сотиш учун қолдириладиган ва давлат эҳтиёжлари топшириқларидан ортиқча ишлаб чиқарилган ҳажмлар ҳисобига заводда тайёрланадиган халқ истеъмоли молларини ажратиш йўли билан темир-терсак топширувчиларни моддий рағбатлантиришни;

металл парчалари тўпловчи ва қайта ишловчи цехлар ҳамда участкалар ходимларига зарур меҳнат ва маиший шароитлар яратилишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон металлургия заводи темир-терсак ва қора металлар чиқиндилари етказиб бериш юзасидан 1992 йилда тузилган шартномалар бўйича “Ўзкоопиккиламчиметалл”нинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


6. Ўзбекистон давлат металлургия саноати концерни топширилган темир-терсак ва қора металлар чиқиндилари ўрнига Ўзбекистон металлургия заводига тайёр металл прокати етказиб бериш нормаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

8."Ўзкоопиккиламчиметалл" республика кооператив бирлашмасининг темир-терсак ва рангли металлар чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича қолган корхоналар негизида 2-иловага мувофиқ структуравий бўлинмалар таркибида “Иккиламчиранглиметалл” ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул килинсин ва унга:

темир-терсак ва рангли металлар чиқиндиларини тайёрлаш, тўплаш ва темир-терсак топширувчилардан қабул қилиб олиш;

темир-терсак ва рангли металлар чиқиндиларига дастлабки ишлов бериш;

истеъмолчиларга рангли металлар парчаларини етказиб бериш;

иккиламчи рангли металлар ва қотишмалар, улардан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш;

халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва уларни бирлашманинг фирма дўконлари орқали сотиш;

ишлаб чиқариш чиқиндиларини сотиш функциялари юклатилсин.


9. Белгилаб қўйилсинки, "Иккиламчиранглиметалл" ишлаб чиқариш бирлашмаси темир-терсаклар ва рангли металлар чиқиндилари тайёрлаш юзасидан 1992 йилда тузилган шартномалар бўйича "Ўзкоопиккиламчиметалл" республика кооператив бирлашмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


10. Узбекистон металлургия заводи металл парчалари тайёрлаш ва уларни қайта ишлашда ҳосил бўлувчи темир-терсак ва рангли металлар чиқиндиларини "Иккиламчиранглиметалл” ишлаб чиқариш бирлашмасига тўла ҳажмда берилиши таъминлансин.


11. Ўзбекистон металлургия заводи ва “Иккиламчиранглиметалл” ишлаб чиқариш бирлашмаси икки ҳафта муддат ичида мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартишларни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда корхоналар уставларига киритсинлар.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 июндаги 158-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 6 июндаги

269-сон қарорига

1-ИЛОВА



“Ўзкоопиккиламчиметалл” республика кооператив

бирлашмасининг Ўзбекистон металлургия

заводига бериладиган бўлинмалари

РЎЙХАТИ


Қора металлар парчаларини тайёрловчи ва қайта ишловчи цехлар ва участкалар - 19 та, шу жумладан:

Сирғали цехи

Луначарский цехи

Янгийўл цехи

Ангрен цехи

Оҳангарон цехи

Боёвут цехи

Бухоро цехи

Урганч цехи

Нукус цехи

Самарқанд цехи

Қарши цехи

Китоб цехи

Термиз цехи

Хайробод цехи

Жиззах цехи

Фарғона цехи

Қўқон цехи

Андижон цехи

Наманган цехи


Изоҳ: Таркибий бўлинмалар сони ва рўйхати аниқлаштирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 6 июндаги

269-сон қарорига

2-ИЛОВА



“Иккиламчиранглиметалл” ишлаб чиқариш

бирлашмаси таркибига кирувчи бўлинмалар

РЎЙХАТИ


Тошкент алюминли қотишмалар заводи

Кичик давлат корхонаси - “Ранглиметалл” фирмаси

Қарши “Камалак” кичик корхонаси

Беруний “Иккиламчиметалл” кооперативи

Гулистон “Қотишма” кооперативи

Қўқон “Маъдан” кооперативи

Наманган “Ранглиметалл” кооперативи

Навоий “Тежамкорлик” кооперативи

Самарқанд “Ранглиметалл” кичик корхонаси

Андижон “Ранглиметалл” кичик корхонаси

Халқ истеъмоли моллари участкаси (Тошкент шаҳри)

Фирма дўкони (Тошкент шаҳри)


Изоҳ: Таркибий бўлинмалар сони ва рўйхати аниқлаштирилади.

































Время: 0.1894
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск