ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.12.2020 й. ПФ-6127-сон "Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.12.2020 й.

N ПФ-6127



СУДЬЯЛАРНИНГ ЧИНАКАМ

МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ҲАМДА СУД ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, суд тизимига етарли билим ва ҳаётий тажрибага эга бўлган муносиб кадрларни танлаш ва лавозимга тайинлаш ҳамда судьялар фаолиятини холис баҳолаш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги бу борадаги ишлар шаффофлигининг етарлича таъминланмай қолишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, суд ҳокимияти тизимида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш талаб этилмоқда.

Суд тизимини малакали ва ҳалол пок кадрлар билан тўлдириш, суд органларининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг суд ҳокимиятига бўлган ишончини янада ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Судьялар мустақиллигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

судьяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни яратиш;

судьяликка кадрларни танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек, судьялар фаолиятини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш, ушбу жараёнларга замонавий ахборот технологияларини изчил жорий қилиш;

судьялар ва суд аппарати ходимлари орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган тизимни йўлга қўйиш ҳамда суд тизимида аниқланган ҳар қандай коррупциявий ҳаракатни муросасиз ҳолат деб баҳолаш;

судьяларнинг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали юксак профессионал судьялар корпусини шакллантириш.


2. Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) ва Олий суднинг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:

а) 2021 йил 1 февралдан бошлаб суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Кенгаш ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида:

илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб боришни йўлга қўйиш;

судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;

б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши муносабати билан 2021 йил 1 январдан ушбу судларнинг малака ҳайъатларини шакллантириш.


3. Судьяларнинг юридик жавобгарлиги масаласини ҳал этиш пайтида уларнинг одил судлов билан боғлиқ фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб:

судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан Кенгаш раиси томонидан киритилган тақдимнома прокуратура органлари томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилиб, жиноят иши қўзғатилганлиги ёки қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан хабар берилади;

судьяларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга тегишли малака ҳайъатлари розилиги билан йўл қўйилади;

суд ҳокимияти мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Кенгаш раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якуни бўйича ахборот тақдим этиб борилади.


4. Кенгашнинг судларда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни тизимли равишда бартараф қилиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасидаги қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси негизида Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясини тузиш;

Судьялар касбий тайёргарлигини ташкиллаштириш шўъбасини тугатиш;

Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси негизида матбуот хизмати ва биринчи бўлим, шунингдек ижро аппарати негизида ахборот-таҳлил, мурожаатлар билан ишлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тузилмалари ҳамда архив ва девонхона ташкил этиш;

Кенгашга келиб тушаётган шикоятларни умумлашма таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида судьялар малака ҳайъатлари билан биргаликда аниқ чоралар белгилаш вазифасини юклаш;

судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантиришни йўлга қўйиш, "Ибратли судья" мукофотини, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан судьялар учун "Суд фахрийси" кўкрак нишонини жорий этиш;

Кенгаш ҳузурида амалдаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар бериш ваколатига эга бўлган жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клубини (кейинги ўринларда - Клуб) ташкил этиш.

Белгилансинки, Клуб ўз фаолиятини Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Низом асосида амалга оширади ва унинг доимий масъул аъзолари таркиби кўп йиллик иш тажрибасига, чуқур билим ва юксак обрў-эътиборга эга бўлган амалдаги ва фахрий судьялар орасидан шакллантирилади.


5. Кенгаш (Х.Б.Ёдгоров) бир ой муддатда:

Судьялар ассоциацияси (У.Қ.Мингбоев) ва Олий суд (К.Ф.Камилов) билан биргаликда Клуб ташкил этилиши ва фаолиятини бошлаши бўйича чоралар кўрсин;

"Ибратли судья" мукофоти ҳамда "Суд фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.


6. Кенгаш раисининг доимий асосда фаолият юритувчи ўринбосари лавозими жорий этилиши муносабати билан Судьялар олий мактабининг Илмий ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими тугатилсин.


7. Кенгаш ҳузурида судьялар ҳамжамияти органи бўлган ва ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган судьяликка номзодларнинг Судьялар олий мактабига кириш ва якунлаш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлиб берган мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича имтиҳон комиссияси тузилсин ҳамда унинг қарорлари устидан Кенгашга шикоят қилиш тартиби белгилансин.


8. Қуйидагилар:

Суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

Судьялар олий кенгашининг янги тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Кенгашда ташкил этилаётган янги тузилмалар ва лавозимларнинг шакллантирилиши Кенгаш тузилмасини мақбуллаштириш натижасида бўшаётган 4 та штат бирликлари ҳисобидан амалга оширилади.


9. Кенгаш (Х.Б.Ёдгоров) Олий суд (К.Ф.Камилов) ва Судьялар ассоциацияси (У.Қ.Мингбоев) билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда суд органлари тизимида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларида коррупцияга нисбатан муросасизлик иммунитетини шакллантириш борасида комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.


10. Кенгаш манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 декабрдаги

ПФ-6127-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш,

судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тизимда

коррупциянинг олдини олиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ


Т/р

Чора-тадбирлар номи


Ижро механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. СУДЬЯЛАРНИНГ ДАХЛСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ВА ТИЗИМДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

1.

Суд тизимида судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш.


1. Судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш, одил судлов фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш юзасидан қатъий чора-тадбирлар белгилаш.


2021 йил

январь

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд


2. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шароитларини бартараф этиш ҳамда 2021 йилдасуд органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

февраль

Судьялар олий кенгаши

3. Судьялар ва суд ходимларининг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш, шунингдек, тизимда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан онлайн ўқув ташкил этиш.


2021 йил

давомида

алоҳида

режа

асосида


Судьялар олий кенгаши

4. Тизимда коррупцияга йўл қўйилишига омил бўлувчи ҳар қандай ҳолатларни таҳлилий ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриш.


Доимий

Олий малака ҳайъати,

Судьялар олий кенгаши

5. Коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Доимий

Судьялар малака ҳайъатлари,

Судьялар олий кенгаши

6. Соҳада коррупциявий ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ОАВ орқали кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш.


2021 йил

давомида

алоҳида

режа

асосида


Олий малака ҳайъати,

Судьялар олий кенгаши

7. "Судьянинг маънавияти, одоби ва масъулияти" номли китобни тайёрлаш ва чоп этиш.


2021 йил

март

Судьялар олий кенгаши

II. МАЛАКА ҲАЙЪАТЛАРИНИ ҚАЙТАДАН ШАКЛЛАНТИРИШ

2.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари таркибини қайтадан шакллантириш.


1. "Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида"ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим қилиш.


2020 йил

20 декабрга

қадар


Судьялар олий кенгаши


2. "Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида"ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига белгиланган тартибда киритиш.


2020 йил

25 декабрга

қадар


Судьялар олий кенгаши

3. Тегишли судлар судьяларининг конференцияларида малака ҳайъати аъзоларини сайлаш.


2021 йил

10 январга

қадар


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари,

Судьялар олий кенгаши


4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида янги таркибдаги малака ҳайъатлари фаолиятини бошлаш.


2021 йил

15 январь

Вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар малака ҳайъатлари

III. СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАНЛОВНИНГ

ОШКОРАЛИГИ ВА ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

3.

Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш жараёнларининг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш.


1. Кенгаш фаолиятига замонавий ахборот-технологияларни кенг жорий қилиш.


2021 йил

давомида


Судьялар олий кенгаши


2. Илк бор, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимига тайинлаш бўйича суҳбатда бериладиган саволларни автоматлаштирилган тизим ёрдамида танлашни, шунингдек суҳбат жараёнини бошқа номзодлар мониторинг орқали кузатиб туриш имкониятини йўлга қўйиш.


2021 йил

январь

Судьялар олий кенгаши

3. Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш жараёнларини Кенгаш веб-сайти орқали онлайн ёритиб бориш.


2021 йил

январь


Судьялар олий кенгаши


4.

Кенгаш ҳузурида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган судьяликка номзодларнинг Судьялар олий мактабига кириш ва якунлаш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлиб берган мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича имтиҳон комиссияси тузиш.


Имтиҳон комиссияси фаолиятини тартибга солиш бўйича низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

март


Судьялар олий кенгаши

IV. СУДЬЯЛАР ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ

МЕЗОНЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

5.

Судьялик лавозимларига номзодлар ва судьяларнинг касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи психологик тест тизимини жорий этиш.


1. Судьялик лавозимларига номзодлар ва судьяларнинг касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи психологик тест тизимини жорий этишга доир низомни тайёрлаш ва қабул қилиш.


2021 йил

январь-

февраль


Судьялар олий кенгаши,

Ўзбекистон Республикаси психологлар уюшмаси


2. "Психологик тест" электрон дастурини яратиш.


2021 йил

март


Судьялар олий кенгаши,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


3. Электрон дастурни йўлга қўйиш.


2021 йил

март-апрель


6.

Судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг электрон тартибини жорий этиш.

1.Судьялар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

февраль


Судьялар олий кенгаши,

Олий малака ҳайъати


2. Судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича электрон рейтинг дастурини ишлаб чиқиш.


2021 йил

февраль-

март


Судьялар олий кенгаши,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Судьялар малака ҳайъатлари


3. Судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари билан судьяларни таништириш, рейтингда ижобий натижаларга эришиш учун бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича судьялар орасида семинар машғулотларини ўтказиш.


2021 йил

апрель


Судьялар олий кенгаши,

Олий суд, Судьялар малака ҳайъатлари

4. Судьяларнинг иш фаолиятини электрон дастур орқали баҳоланишини таъминловчи рейтинг тизимини синов тариқасида ишга тушириш ва мазкур маълумотлардан судьялар ҳамжамиятининг барча аъзолари эркин танишиш имкониятини яратиш.


2021 йил

апрель-май


Судьялар олий кенгаши,

Олий суд, Судьялар малака ҳайъатлари


5. Судьялар иш фаолияти электрон дастурини йўлга қўйиш.


2021 йил

1 июлдан


Судьялар олий кенгаши


V. СУДЬЯЛАР ВА СУД ФАХРИЙЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА РАҒБАТЛАНТИРИШ

7.

Судьялар олий кенгаши ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клубини ташкил қилиш.

1. Судьялар клубининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2021 йил

январь


Судьялар олий кенгаши,

Судьялар ассоциацияси


2. Судьялар клубининг масъул аъзолари таркибини шакллантириш.


2020 йил

февраль


Судьялар олий кенгаши,

Олий суд, Судьялар ассоциацияси


3. Судьялар клуби фаолиятини йўлга қўйиш учун электрон платформаларни ташкил қилиш.


Доимий

Судьялар клуби

4. Суд амалиётидаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар бериб боришни йўлга қўйиш.


Доимий

Судьялар клуби

8.

Судья ва фахрий судьяларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш.

1. Одил судловни амалга оширишда самарали фаолият юритиб, нафақага чиққан ҳамда нафақага чиқиб фаолиятини давом эттираётган судьяларни "Суд фахрийси" кўкрак нишони билан;

2020 йил

декабрь

Судьялар олий кенгаши,

Олий малака ҳайъати,

Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти

Судьялар олий кенгаши,

Олий малака ҳайъати,

Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти


одил судловни амалга оширишда самарали фаолият юритган судьяларни йил якуни бўйича "Ибратли судья" мукофоти билан тақдирлаш бўйича низомларни тайёрлаш ва тасдиқлаш.


2021 йил

январь-

февраль


2. "Суд фахрийси" ва "Ибратли судья" мукофотини тайёрлаш.


Доимий

Судьялар олий кенгаши,

Олий малака ҳайъати,

Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти


3. Фахрий ва ибратли судьяларнинг ҳаёти ва иш фаолиятини ОАВ ва телевидение орқали мунтазам ёритиб борилишини йўлга қўйиш.


Доимий

Судьялар олий кенгаши,

Олий малака ҳайъати


VI. СУДЬЯЛИК ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАШГА ОИД

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

9.

Қонун ҳужжатларига Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш.


Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида лойиҳа тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.


2021йил

15 январга

қадар


Судьялар олий кенгаши,

Олий суд


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 7 декабрдаги

ПФ-6127-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг

ТУЗИЛМАСИ
















Кенгаш раиси































































































































Раис ўринбосари




































































































































Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси

7



Девонхона

1



Кенгаш котиби

1



Кенгаш мажлиси

(Кенгаш аъзолари - 21, шундан жамоатчилик асосида -7)































Мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи инспектор

1



Судьялар корпусини шакллантириш шўъбаси

4













































Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича етакчи инспектор

1













Матбуот котиби

1



Имтиҳон комиссияси



Ахборот-таҳлилий ишлар билан шуғулланувчи етакчи инспектор

2































Биринчи бўлим

1



Судьялар олий мактаби









































Молия-хўжалик бўлими

6



































































































Архив

1









































          

Жами: 28 штат бирлиги, шу жумладан ижро аппарати - 8 та, молия-хўжалик бўлими - 6 та.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 21 декабрь, 49-50-сон, 547-модда





































Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск