Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.1992 й. 284-сон "Республика қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўшимча қийматдан бюджетга солиқ тўлашдан озод қилиш тўғрисида"ги фармонни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.1992 й.

N 284



“РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎШИМЧА ҚИЙМАТДАН

БЮДЖЕТГА СОЛИҚ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА”ГИ ФАРМОННИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


“Республика қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўшимча қийматдан бюджетга солиқ тўлашдан озод қилиш тўғрисида” 1992 йил 28 майдаги Фармонга мувофиқ ҳамда қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришдан манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, деҳқончилик саноати комплекси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини 1992 йилнинг 1 июнидан бошлаб қўшимча қийматдан бюджетга солиқ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги Фармонни оғишмай амал қилиш ва бажариш учун қабул қилсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ўрмон қўмитаси, Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси, “Ўзмевасабзавотузумсаноати”, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, “Ўзбалиқ” концерни, “Ўзкооптайёрловсавдо”, Ўзбекбирлашув ва уларнинг жойлардаги органлари қўшимча қийматдан солиқ тўлашдан озод қилиш ҳисобига олинган қўшимча маблағларни асосан иш ҳақини оширишга ажратсинлар, бунда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини маҳсулот етиштириш харажатларининг етмиш фоизига қадар етказишни таъминласинлар.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ана шу солиқ қиймати қўшилган хом ашё, материалларнинг сотиб олиниши, хизматлар ва ишлардан фойдаланилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархи мазкур харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республиканинг 1992 йил бюджетига тегишли ўзгартишлар киритсин.


4. Жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 апрелдаги 186-сон қарори 5-бандининг амал қилиши бекор қилинсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов

























Время: 0.1480
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск