Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.1992 й. 291-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш масалалари" Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.1992 й.

N 291


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО

МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АЛОҚА МИЛЛИЙ

УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ


Халқаро инсонпарварлик, маданий алоқаларни, хорижий мамлакатлар халқлари билан ўзаро бир-бирини тушуниш, дўстлик ва ҳамкорликни шакллантириш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, хорижда яшовчи ватандошлар билан алоқаларни кенгайтириш мақсадида Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқа Ўзбекистон жамияти ҳамда хориждаги ватандошлар билан алоқа “Ватан” жамияти негизида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасини тузиш тўғрисида” 1992 йил 25 мартдаги 142-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси хорижий мамлакатлар халқлари ҳамда чет элда яшовчи ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлаш ишида жамиятлар, марказлар, клублар, ҳаракатларнинг ва фуқаролар уюшмалари бошқа шаклларининг халқаро алоқаларини мувофиқлаштирувчи республика ташкилоти қисобланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси марказий аппарати тузилмаси ва унинг тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинмоқда).

Ходимларининг чегараланган сони 60 нафардан иборат этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасига раиснинг икки нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга, 11 кишидан иборат раёсатга эга бўлишга рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси вазирлари, уларнинг ўринбосарлари ва ҳайъат аъзолари учун назарда тутилган маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари тегишли равишда Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси раиси, унинг ўринбосарлари ва раёсати аъзоларига нисбатан татбиқ этилсин. Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасининг ходимлари махсус кийим-бош ва пойафзал билан таъминлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси аппаратини сақлаш, шунингдек, маданий тадбирлар учун зарур маблағлар ажратишни белгиласин, 2 та енгил автомашинага лимит ажратсин, шу жумладан, улардан бирининг икки сменали иш режимида ишлашини назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасига белгиланган лимит доирасида хизмат енгил автомобиллари ажратсин.


4. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар, ўзига қарашли корхоналарнинг ажратмалари, ихтиёрий бадаллар ва ҳомийларнинг ажратмалари сўмлар ва валютада Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси устав фаолиятини бажариш харажатларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасини зарур шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.


6. Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасига республика ҳудудида хорижий шерик ташкилотлар вакиллари ва чет элдаги ватандошларга кўрсатилган хизматлар учун сўмларда ҳақ тўлашга рухсат берилсин.


7. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ва Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси республика жамоатчилиги билан хорижий мамлакатлар ўртасидаги турли касб кишиларини алмашиш ва инсонпарварлик алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш учун Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси талабномаси бўйича чартер рейслар ва маршрутларни ташкил этиш масаласини ҳал этсинлар.


8. ЎзССР Министрлар Советининг “Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқа Ўзбекистон жамияти тўғрисида” 1959 йил 15 майдаги 337-сон қарори ва ЎзССР Министрлар Советининг 1976 йил 11 мартдаги 214-рс фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Э. С. Самандаров зиммасига юклатилсин.




Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов





Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 16 июндаги

291-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Халқаро

маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Режалаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими

Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ, Африка мамлакатлари бўлими

Ҳинди-Хитой ва Тинч океани минтақаси, Шарқий Европа мамлакатлари бўлими

Европа, Америка қитъаси мамлакатлари ва Япония бўлими

Маданият ва профессионал алоқалар бўлими

Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

Хориждаги юртдошлар билан ишлаш бўлими

Бухгалтерия учёти ва ҳисобот бўлими

Хўжалик таъминоти бўлими


Уюшма ҳузуридаги ташкилотлар


Бадиий суратхона

“Ойдин” рўзномаси таҳририяти

“Ўзбекистон-контакт” журнали таҳририяти



































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск