Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.06.1992 й. 291-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 16 июндаги

291-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикаси Халқаро

маданий-маърифий алоқа миллий

уюшмаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси* Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасииинг 1992 йил 25 мартдаги 142-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган, халқаро инсонпарварлик, маданий ва иқтисодкий алоқаларни, хорижий мамлакатлар билан ўзаро бир-бирини тушуниш, дўстлик ва ҳамкорликни шакллантириш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, хорижда яшовчи ватандошлар билан алоқаларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жамиятлари, уюшмалари, клублари, ҳаракатлари ҳамда бошқа шакллардаги бирлашмаларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирувчи ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи республика ташкилоти ҳисобланади.

Халқаро маданий-маърифий алоқа уюшмаси уюшмалар, клублар, ҳаракатларни ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари уюшмаларининг бошқа шаклларини улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ва уларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлаш йўли билан уларнинг устав вазифаларини амалга оширишлари учун энг қулай шароитлар яратиш учун ихтиёрий асосларда бирлаштиради.


2. Уюшма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентннинг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикася иштирокида тузилган халқаро шартномаларга, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


3. Уюшма юридик шахс қисобланади, ўзининг мустақил балансига ва алоҳида мулкига эга бўлади, республиканинг бутун ҳудудида ва унинг ташқарисида зарур хўжалик-молиявий операцияларни амалга оширади, банк муассасаларида ҳам миллий, ҳам чет эл валютасида ўз счётларига эга бўлади, қонунчиликда белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширади.


4. Уюшма Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ўзбек тилида ёзилган муҳрга, шунингдек, эмблемага ва ташкилот белгисига эга бўлади.


5. Уюшманинг манзилгоҳи: 700000, Тошкент шаҳри, Жавоҳарлаъл Неру кўчаси, 1-уй,



II. УЮШМАНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДЛАРИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ


Уюшманинг асосий мақсадлари ва вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва дўстона қўшничиликни мустаҳкамлаш, фаол тинчлик ўрнатиш фаолияти юритиш, умуминсоний ғоялар ва қадриятларни тарғиб қилиш;

халқаро ҳамкорлик соҳасида фаолият кўрсатаётган республика жамоат ташкилотлари ва бирлашмаларининг, миллий маданият марказлари ва халқ дипломатиясини ривожлантиришда иштирок этаётган бошқа ташкилотларнинг куч-ғайратларини бирлаштириш ва фаолиятларини мувофиқлаштириш, биродарлашган шаҳарлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишига кўмаклашиш;

турли ташкилотлар ва Ўзбекистоннинг айрим фуқаролари билан хорижда яшовчи ватандошлар ўртасидаги алоқаларнинг, маданий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликнинг ривожланишига кўмаклашиш;

чет эл жамоатчилиги ва хорижда истиқомат қилаётган ўзбекларни, ўзбек халқининг қадимий тарихи, маданияти, анъаналари, урф-одатлари ҳамда ҳозирги турмуши, мустақил Ўзбекистон давлати олиб бораётган ички ва ташқи сиёсат принциплари билан таништиришда кўмаклашиш;

хориждаги ўзбеклар ёш авлодининг ўзбек тили ва адабиётини ўрганиши учун шарт-шароит яратиш;

сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, илмий, маданий, маънавий ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон жамоатчилиги билан хорижий мамлакатлар ўртасида доимий равишда кенг ахборот алмашинувига, Ўзбекистон Республикасида хорижий мамлакатлар ишбилармонлари доираларининг тажриба ва имкониятларидан фойдаланишга, хорижда истиқомат қилаётган ватандош тадбиркорлар ва ишбилармон доиралар билан Ўзбекистон корхоналари, ташкилотлари ва кооперативлари ўртасида амалий ҳамкорликни ташкил этишга ҳар томонлама ёрдам бериш, айни бир вақтда қўшма корхоналар ва ишлаб чиқаришлар ташкил этилишига кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасининг мустақил ташқи сиёсат йўлини шакллантириш ва рўёбга чиқаришда Ўзбекистон жамоатчилкгининг кенг демократик иштирокини таъминлаш;

тинчликни сақлаб қолиш, турли мамлакатлар халқлари ўртасида инсонпарварлик ва дўстона алоқаларни кенгайтириш масалалари бўйича БМТ муассасалари, халқаро, минтақавий ва бошқа ҳукуматга тегишли бўлмаган ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш;

республикада жамланган имконият ва тажрибалардан фойдаланиш асосида хорижий мамлакатлар билан дўстона ва маданий алоқалар ўрнатиш борасида миллатлараро мулоқот маданияти, маданий, ижтимоий ва жамоатчилик алоқаларини шакллантиришдa қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси жамоатчилик делегациялари ва ихтисослаштирилган сайёҳлар гуруҳларини ташкил этиш ҳамда уларни ва алоҳида фуқароларни чет элларга юбориш, чет эл делегациялари ва алоҳида шахсларни қабул қилишни ташкил қилиш, хориждаги ватандошларнинг жамоалари билан алоқаларни кенгайтириш ва улар билан делегациялар айирбошлаш, шу жумладан, ёшлар ва болалар гуруҳлари делегациялари айирбошлаш;

чет мамлакатларда Ўзбекистон Республикасига бағишланган кунлар, ҳафталиклар, ўн кунликлар, кўргазмалар, кинофестиваллар, конференциялар ва бошқа тадбирлар мажмуасини тайёрлаш ва ўтказиш;

уюшма аъзолари, шунингдек, уюшма билан ҳамкорлик қилувчи бошқа ташкилотлар, муассасалар ва шахслар, шу жумладан, хорижий шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатиш, ахборот ва маслаҳат бериш;

хорижий тилларда, шу жумладан, ватандошлар учун ўзбек тилида араб ва латин ҳарфларида рўзномалар, журналлар, бюллетенлар, проспектлар ва бошқа босма материаллар нашр этиш, чет тилларда, шунингдек, хорижий ватандошлар учун ўзбек тилида эшиттиришлар олиб бориш учун республика радиосининг чет элларга мўлжалланган эшиттиришлари имкониятларидан фойдаланиш;

бухгалтерия, оператив, статистик ҳисоб-китобни юритиш, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича белгиланган тартибда ҳисобот тузиш ва тақдим этиш, ҳисоботлар ва балансларнинг ишончлилигини таъминлаш;

ўзига бўйсунувчи бўлимлар, вакилликлар, чет эллардаги маданий-маърифий марказлар қамда улар томонидан ташкил этилган жамғармалар, биржалар, корхоналар ва ташкилотлар молиявий-хўжалик фаолиятининг қонунчиликка биноан текширилиши ва тафтиш этилишини таъминлаш.



III. УЮШМАНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИ


Ушбу Низомдан келиб чиқадиган асосий вазифаларни бажариш ҳамда муайян қонунчилик билан белгиланган тартибда ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш мақсадида уюшма қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элда ўз номидан бирлашмалар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда бошка юридик ва жисмоний шахслар билан ўз ваколати доирасида битимлар ва бошқа юридик ҳужжатларни тузиш, шунингдек, уюшма таркибига кирувчи бирлашмалар билан тузилган шартномаларга мувофиқ уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг номидан битимлар тузиш;

фаолиятнинг саёҳат, маслаҳат, ахборот ва бошқа турларини амалга ошириш, маданий-маърифий соҳада алоқалар ўрнатилишида воситачи бўлиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида масъулияти чекланган корхоналар, фирмалар, жамиятлар ва юридик шахс мақомига эга бўлган бошқа ташкилотларни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда корхоналар, бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ҳамда ҳар хил кўчириб бўладиган ва кўчмас мулкларни қуриш, сотиб олиш, алмаштириш, ижарага бериш ёки ижарага олиш, қарзга ёки кирага олиш;

белгиланган тартибда чет эллик шериклар иштирокида қўшма корхоналар ташкил этиш, улар билан сўм ва чет эл валютасида ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек, белгиланган тартибда чет элда хўжалик фаолиятини амалга ошириш;

халқаро ички ва хорижий кўргазмалар, ярмаркалар, танловлар, савдо-сотиқлар, лотереялар ва кимошди савдолари ташкил этишда қатнашиш, акциялар, мақсадли заёмлар ва бошқа қимматдор қоғозлар чиқариш ҳамда уларни сотиб олиш;

ватан ва хорижий ҳомийларнинг улушлари, Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва алоҳида фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари, хайриялари, дўстлик жамиятларининг хўжалик фаолиятини ривожлантириш натижасида олган фойдасидан ажратиладиган тушумлар, шунингдек, бошқа ажратмалар ҳисобига сўмлар ва чет эл валютасида ҳисобланадиган жамғармалар ташкил этиш;

мавжуд қонунчилик доирасида Ўзбекистон муаллифларининг адабиёт ва санъат асарларини чет элларда, хорижий муаллифларнинг асарларини эса Ўзбекистонда нашр этиш имкониятларидан фойдаланиш;

белгиланган тартибда таҳририят-ноширлик ва реклама фаолиятини амалга ошириш, республикада ва унинг ташқарисида ташкил этиладиган турли жамғармалар, биржалар, акционерлик жамиятлари ва ҳоказоларнинг муассиси ва ҳаммуассиси бўлиш;

уюшма рақбар органларининг штат жадвалини, ходимларнинг меҳнат ҳақи ва моддий рағбатлантирилиши миқдорларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўз бўлимларини, шунингдек, хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Республикасининг маданий-маърифий марказларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналарида ўз вакилларига эга бўлиш;

хорижий мамлакатлар билан халқаро телефон, телекс, телефакс ва бошқа алоқаларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган бошқа ҳар қандай қонуний ҳуқуқларни амалга ошириш.



IV. УЮШМАНИНГ ТУЗИЛМАСИ ВА

БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ


6. Уюшмага раис бошчилик қилади.

Уюшма раисининг икки нафар ўринбосари бўлади.


7. Уюшма раиси уюшма фаолиятига раҳбарлик қилади, уюшма зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, раис ўринбосарлари, тузилмавий бўлинмалар ва тузилмавий бирликлар раҳбарларининг, шунингдек, таркибига кирувчи босма нашрлар, қўшма корхоналар, кооперативлар ва бошқа корхоналар раҳбарларининг масъулияти даражасини ва хизмат вазифаларини белгилайди.


8. Уюшмада раис, унинг ўринбосарлари ва уюшма айрим бўлинмаларининг раҳбарларидан иборат раёсат тузилади.

Раёсат қарорлари уюшма раисининг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.


9. Уюшма фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Кенгаш тузилади. Кенгаш жамоатчилик ташкилотлари йўли бўйича алоқаларни ривожлантиришнинг устивор йўналишларини ишлаб чиқади, уюшма йиллик режаларини тасдиқлайди ҳамда уюшма ва унинг бўлинмалари томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиши мумкин, уюшма фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.



V. УЮШМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА МАБЛАҒЛАРИ


Тугатилган Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқа Ўзбекистон жамияти ҳамда хориждаги ватандошлар билан маданий алоқа “Ватан” жамияти тасарруфида бўлган асосий фондлар ва бошқа давлат мол-мулки уюшманинг мол-мулкини ташкил этади. Уюшма кўрсатиб ўтилган давлат мулкини бошқаришга вакил этилган республика давлат органи вазифасини амалга оширади. Уюшма мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.

Уюшманинг пул маблағлари давлат буюртмасини бажариш, шунингдек, мавжуд нормативлар ва ҳисоб-китобларга мувофиқ уюшма мақсад ва вазифаларини бажариш учун, ноширлик фаолиятига, бино ва иншоотлардан, техник воситалардан фойдаланиш, техника базасини янгилаш учун, уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун давлат бюджетидан ажратилади.

Мол-мулк ҳосил бўлишининг қўшимча манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

уюшма билан манфаатдор ташкилотларнинг биргаликдаги фаолияти жараёнида ҳосил бўлган мулк, Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий мамлакатлар фуқаролари ва ташкилотларинииг пул маблағлари, моддий ва маданий қимматбаҳо нарсалари, кўчмас мулк кўринишидаги ихтиёрий бадаллари,қийматидан қатъи назар, хайриялари ва совғалари, шунингдек, ҳомийлик ва меценатлик бадаллари;

саёҳат-экскурсия, маслаҳат бериш, лекция ўқиш, воситачилик қилиш, таҳририят-ноширлик, реклама фаолиятидан, шунингдек, савдо-сотиқли кўргазмалар, кимошди савдолари, лотереялар ташкил этиш, пулли ва бошқа хизматлар кўрсатиш йўли билаи олинадиган даромадлар;

уюшма томонидан ташкил этилган корхоналар, фирмалар, хўжалик ҳисобидаги бирлашмалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ва ташқи иқтисодий фаолиятидан олинган фойда;

банкларнинг кредитлари, тижорат қарзлари ва кредитлари ҳамда бошқа тушумлар.

Уюшма маданий-маърифий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасини, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш жамғармаларини, уюшманинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган валюта жамғармасини ҳамда бошқа жамғармаларни ташкил этади.

Уюшмани қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.

Мазкур Низом Халқаро маданий-маърифий алоқа уюшмаси йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган.




Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск