Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.06.1992 й. 296-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 19 июндаги

296-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив

бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси (“Ўзбошархив”) архив иши бўйича давлат бошқарувининг республика органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

“Ўзбошархив” Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг ҳужжатларини бошқаради, республика архив муассасаларининг фаолиятига раҳбарлик қилади ва уни мувофиқлаштириб боради. Унга Ўзбекистон Республикаси Архив фондини - республика халқларининг тарихий ўтмиши тўғрисидаги ҳужжатли ёдгорликларни жамият ва фуқароларнинг манфаатлари йўлида бутлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш давлат вазифалари юклатилган.

“Ўзбошархив” республикадаги архив ишининг аҳволи, уни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш учун жавоб беради.


2. "Ўзбошархив” Ўзбекистон Республикасида архив ишларини тармоқ ва тармоқлараро бошқарувни демократик асосларда бевосита ёки Қорақалпоғистои Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Архив бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг архив бўлимлари орқали амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Архив бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг архив бўлимлари, шунингдек, уларга қарашли давлат архивлари ва уларнинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасининг ягона тизимини ташкил этади.


3. “Ўзбошархив” ўз фаолиятида Ўзбекисгон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, республика Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив актларга амал қилади.

“Ўзбошархив” амалдаги қонунчиликнинг ўз ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича тўғри қўлланилишини таъминлайди, архив иши тўғрисидаги қонунларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.


4. Қуйидагилар “Ўзбошархив”нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Архив фондини ҳужжатлар билан бутлашни ташкил этиш, уларнинг сақланишини таъминлаш, давлат томонидан архив ҳужжатларининг ҳисобини юритиш ва улардан жамият ва фуқароларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиш;

республикада архив ишини юритиш ва ривожлантиришнинг ягона сиёсатини ўтказиш, янги хўжалик механизми ишлаб турган шароитларда архивларнинг иқтисодий мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш бўйича давлат архивларининг юқори самарали ва унум билан ишлашини таъминлаш;

архившунослик, ҳужжатларни юритиш, археография соҳасидаги илмий ва методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш, илмий тадқиқотлар ва фан-техника ютуқлари натижаларини республика архив муассасалари ишига жорий этиш;

идораларга қарашли архивлар фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш ва республика вазирликлари, идоралари, муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарининг иш юритишида ҳужжатларни ташкил этиш;

архив иши соҳасидаги ватанимиз ва чет эл илғор тажрибасини ёйиш ва республика архив ишини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Архивчилари жамияти билан биргаликда республика архив муассасалари ходимларини ижтимоий-ҳуқукий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш.


5. “Ўзбошархив” ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:


а) Республика архив ишларини бошқариш органларининг ва давлат архивларининг қуйидаги масалалар бўйича биргаликдаги ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради:

Ўзбекистон Республикаси Архив фондини сиёсий,иқтисодий, ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар билан бутлаш;

Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш, архивлар иши амалиётига ҳужжатларни сақлаш, таъмирлаш, консервациялаш, нусха олиш ва муҳофаза қилишнинг оқилона тизимлари ва усулларини жорий килиш;

Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатлари давлат ҳисобини юритиш;

идораларга қарашли архивлардан олинган ҳужжатларни давлат архивига топширишнинг белгиланган тартибига риоя қилишини таъминлаш;

давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарувининг, муассасалар, жамоат ташкилотларининг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини, шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий сўровларини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Архив фондини эълон қилиш ва ундан фойдаланиш;

архившунуослик, ҳужжатшунослик, археография соҳасидаги илмий-методик ишларни ташкил этиш, архив ишлари амалиётига илмий тадқиқотларнинг, архив иши ва ҳужжатшунослик бўйича илмий-техникавий ахборотларнинг натижаларини жорий қилиш;

республика архив муассасаларини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш ва жиҳозлаш;

республика архив муассасаларида архив ишини ривожлантиришни, статистик ҳисобот ва ахборотни режалаштириш;

республика архив муассасалари ва идораларига қарашли архивлар ходимларининг малакасини ошириш;

давлат архивлари жамоаларини ижтимоий ривожлантириш;

архив иши ва бошқармани ҳужжат билан таъминлаш соҳасидаги ватанимиз ва чет эл илғор тажрибасини ўрганиш ва ёйиш, архив муассасалари иш тажрибасига меҳнатни ташкил этиш ва бошқарувнинг илғор шаклларини, хўжалик юритишнинг янги шартларини жорий қилиш ва республика архив муассасалари ходимларининг ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантириш;

республика давлат архивлари тармоқларини такомиллаштириш.

б) Республика архив ишларини бошқариш органлари билан биргаликда архив ишининг асосий йўналишлари бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади.

в) Республика давлат архивларида аҳолига пулли хизмат кўрсатишни ривожлантириш, архив иши ва ҳужжатлар билан ишлаш соҳасида вазирликлар, идоралар, муассасалар, бирлашмалар ва корхоналар билан хўжалик ҳисоби асосида шартномалар бўйича ишларни бажариш чораларини кўради.

Республика давлат архивлари томонидан амалга ошириладиган ишлар ва хизматлар учун прейскурантларни тасдиқлайди.

г) Республикада архив ишини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, йиғма йиллик режаларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади, республика давлат архивлари фаолиятининг йиғма статистик ҳисобини юритади.

д) Ҳужжатларни республика ва маҳаллий ақамиятга эга бўлган архив фондлари таркибига ўтказиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади, республика аҳамиятига эга бўлган фондларни бир жойга тўплаш бўйича, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бир давлат архивидан ҳужжатларни республиканинг бошқа вилоятлари давлат архивига бериш тўғрисидаги тадбирларни амалга оширади, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳужжатларни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги бошқа давлат архивларидан Ўзбекисшн Респуликаси давлат архивларига ўтказиш (ва аксинча) тўғрисида таклиф киритади.

е) Республика халқлари тарихига оид архив ҳужжатларининг аслини ёки нусхаларини аниқлайди ва чет эллардан олади, чет эл архив муассасалари билан биргаликда архив қужжатларининг кўргазмасини, шунингдек, ҳужжатларнинг нусхаларини ва архившунослик адабиётларини ўзаро алмашишни ташкил этади, архивларнинг халқаро ташкилотлари фаолиятида қатнашади.

ж) Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг марказий каталогини юритади, ҳужжатларни, шу жумладан, электрон-ҳисоблаш техникасини қўлланиш асосида илмий-маълумотнома аппарати тизимини ривожлантиришни таъминлайди.

з) Белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг ҳужжатларини, республика архив ҳужжатларининг таркиби ва сақланиши ҳақидаги маълумотнома-ахборот адабиётларини эълон қилади, ўзининг ҳуқуқ доирасига ўтказилган масалаларга оид бюллетенларни, илмий-оммабоп адабиётларни, ўқув ва амалий қўлланмаларни, плакатларни нашр этади.

и) Ўз ҳуқуқлари доирасида давлат ва идораларга қарашли архивлар ишлари қоидаларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатлари билан ишлашга оид бошқа норматив актларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, уларнинг республика давлат ҳамда идораларга қарашли архивлар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар ва корхоналар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

к) Республика марказий давлат архивларининг фаолиятига рақбарлик қилади, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди.

л) Ўз ҳуқуқлари доирасида капитал қурилиш масалаларини ҳал қилади.

м) Марказий аппаратнинг ва ўзига қарашли муассасаларнинг тузилишини такомиллаштириш чораларини кўради.

Марказий аппаратни ва республика марказий давлат архивларини сақлаш учун республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган пул билан таъминлашни амалга оширади ва уларнинг сарфланишини назорат қилади.

н) Марказий аппарат кадрларини танлайди ва жой-жойига қўяди, Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари директорларини ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан бўшатади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Архив бошқармасининг бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари архив бўлимларининг мудирлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тегишли равишда “Ўзбошархив” билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан бўшатиладилар.

о) Тегишли республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари билан биргаликда идораларга қарашли қуйидаги архивларнинг фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилади:

Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг ҳужжатларини доимий сақловчи тармоқ давлат фондлари;

Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқига эга бўлган республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталарининг идораларга қарашли архивлари;

Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи давлат кутубхоналари ва музейларининг қўлёзма бўлимлари;

Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларини вақтинча, уларни давлат толлонидан сақлашга бергунга қадар, сақловчи республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталарининг идораларга қарашли архивлари.

п) Шартнома асосларида идораларга қарашли архивларга ҳужжатларни сақлашни, тартибга келтиришни ва улардан фойдаланишни таъминлаш ишларини бажаришда, шунингдек, ҳужжатлар нусхаларининг эҳтиёт фондини яратишда ёрдам кўрсатишни ташкил этади.

Давлат архивлари билан биргаликда идораларга қарашли архивларни текширади ва вазирликлар, идоралар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда корхоналарнинг иш юритишдаги ҳужжатларини ташкил этади.

р) Республика давлат архивларининг зарур ускуналар ва материалларга бўлган эҳтиёжларини аниқлайди, ўзларига қарашли архив муассасаларини моддий-техникавий таъминлашга кўмаклашади; республика марказий давлат архивлари бинолари қурилишини ва уларни капитал тузатишни ташкил этади.

с) Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари ходимлари касаба уюшмалари тегишли қўмиталари билан биргаликда республика архив муассасаларининг илғор жамоалари ва ходимларини Фахрий ёрлиқлар билан мукофотлайди ва рағбатлантиришнинг бошқа турларидан фойдаланади.

т) Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларининг ўз вақтида ва пухта кўриб чиқилишини ташкил этади, уларда кўрсатилган масалаларнинг тўғри ҳал этилишига эришади; консуллик сўровларнинг ижросини таъминлайди; ўзларига қарашли муассасалар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.

у) Архив иши соҳасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи давлатлар ва чет мамлакатларнинг архив муассасалари, шунингдек, Архивларнинг Халқаро Кенгашлари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга оширади.

ф) Муассасаларга, ташкилотларга ва фуқароларга белгиланган тартибда республика қудудида ҳужжатли ёдгорликларни тўплаш учун махсус рухсатномалар беради.


6. “Ўзбошархив”га ўзига юклатилган мажбуриятларни ва вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

республика архив муассасаларининг архив ишининг асосий масалалари бўйича ишини ўрганиш ва бу муассасаларнинг меҳнат жамоалари билан биргаликда уларнинг фаолиятларини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини текшириш;

республика марказий давлат архивларидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши органларидан белгиланган ва тармоқда қабул қилинган статистика ҳисоб-китобларини, шунингдек, архив ишини ривожлантириш режаларининг бажарилиши тўғрисидаги, давлат ва идораларига қарашли архивларнинг фаолияти ҳақидаги, улар томонидан юклатилган архивлар ишининг аниқ йўналиши бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги тегишли ахборотларни олиш;

тармоқ давлат фондларининг, кутубхоналар ва музейларнинг, архивлар ва вазирликлар ҳамда бошқа давлат бошқаруви марказий органларининг, республика аҳамиятига молик муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарнинг иш юритиш хизматлари ишини ўрганиш, белгиланган тартибда улардан зарур ахборотларни сўраш, архив хизматлари ишлари масалалари ва иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш бўйича кўрсатилган ташкилотлар вакилларининг ҳисоботларини тинглаш; бу ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларининг сақланишини ташкил этишни яхшилаш бўйича, идораларга қарашли архивлар ишидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича бажариш мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш ва бошқармани ҳужжат билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар бериш;

республика давлат архивларидан, тармоқ давлат фондларидан, вазирликлар, идоралар, муассасалар, ташкилотлар, корхоналардан, кутубхоналар ва музейларнинг қўлёзма бўлимларидан, сиёсий, жамоатчилик, диний ташкилотлар ва бирлашмалардан, кооперативлар, қўшма корхоналар ва бошқа юридик шахслардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг марказий каталоги учун тегишли маълумотларни олиш;

прокуратура ва суд органлари олдига ўз хатти-ҳаракатлари ёки фаолиятсизликлари туфайли Ўзбекистон Республикаси Архив фонди ҳужжатларининг ўғирланишига, бузилишига, уларни яширишга ёки ноқонуний йўқ қилишга шароит яратишга йўл қўйгаи мансабдор шахсларни ва фуқароларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги актлари билан белгиланган тартибда жиноий, маъмурий, интизомий, моддий ва бошқа хил жавобгарликка тортиш тўғрисида масала қўйиш;

архив иши ва иш юритишда ҳужжатларни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш учун доимий ва вақтинчалик идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;

республика вазирликлари ва идоралари томонидан ишлаб чиқиладиган архив иши ва иш юритишдаги ҳужжатларни ташкил этиш масалалари бўйича қоидаларни ва ўқув дастурларини келишиб олиш;

ўз ҳуқуқлари доирасида халқаро ташкилотлар, корхоналар, мансабдор шахслар ва хусусий шахслар билан ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги бошқа давлатлар ҳамда чет давлатлар билан алоқаларни амалга ошириш.


7. “Ўзбошархив” ўзининг республика архив муассасалари устидан давлат бошқаруви функцияларини республика архив ишлари бошқаруви органлари, давлат ва идораларга қарашли архивлар, жамоат ташкилотлари иштирокида демократия, коллегиаллик ва ошкоралик асосида бажаради.


8. Архив иши масалалари бўйича пухта ва сифатли таклифлар ҳамда тавсияномалар тайёрлаш мақсадида Бош архив бошқармасида қуйидагилар тузилади:

Илмий кенгаш - республикада архив ишларининг илмий-методик масалаларини кўриб чиқиш учун;

Марказий эксперт-текширув комиссияси - Ўзбекистон Республикаси Архив фондининг сифат таркибини ошириш ва қийматини экспертиза қилиш масалаларини кўриб чиқиш учун.

Илмий кенгаш тўғрисидаги Низом, Марказий эксперт - текширув ксмиссиялари ва уларнинг таркиби “Ўзбошархив” бошлиғи томонидан тасдиқланади.


9. “Ўзбошархив”да бошқарма бошлиғи (раис), унинг ўринбосарлари, шунингдек, “Ўзбошархив” тизимининг бошқа раҳбар ходимлари бўлган ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва унинг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат республикада архив ишини ривожлантириш, раҳбар кадрларни танлаш ва уларнинг малакасини ошириш, қарорлар, буйруқлар, йўриқномаларни бажариш бўйича муҳим масалаларни кўриб чиқади, республика архив муассасалари ва “Ўзбошархив” таркибий бўлинмалари рақбарларининг ҳисоботларини тинглайди, шунингдек, республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари, уларнинг ҳуқуқ доиралари ва вазифаларига кирувчи масалалар бўйича тармоқ фондлари раҳбарларининг ахборотларини тинглайди.


10. “Ўзбошархив”га бошлиқ раҳбарлик қилади. “Ўзбошархив” бошлиғи ва унинг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.

“Ўзбошархив” бошлиғи:

“Ўзбошархив” зиммасига юклатилган мажбуриятлар ва вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

бошқарма бошлиғи ўринбосарининг, бўлимлар ва бошқа тузилма бўлинмалари раҳбарларининг “Ўзбошархив” фаолиятини назорат қилиш масалалари бўйича ишларнинг аҳволи учун, шунингдек, марказий давлат архивлари ва республиканинг ўзларига қарашли бошқа архив муассасалари иши учун жавобгарлик даражасини белгилайди;

“Ўзбошархив” марказий аппарати ходимларини ва марказий давлат архивлари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан бўшатади;

бўлимлар ва бошқа бўлинмалар тўғрисидаги низомларни, шунингдек, “Ўзбошархив”нинг алоҳида ходимлари ва мутахассисларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;

ўз ҳуқуқлари доирасида республиканинг амалдаги қонунчилиги асосида ва ижро этиш бўйича буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, “Ўзбошархив” тизими архив муассасалари бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади;

зарур ҳолларда республика вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари раҳбарлари билан биргаликда архив ишлари масалалари бўйича буйруқлар ва бошқа норматив ҳужжатлар чиқаради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда қатнашади.


11. “Ўзбошархив” марказий аппаратининг тузилиши ва ходимларининг сони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Штат жадвали, лавозим маошлари ва уларга қўшимчалар, “Ўзбошархив” марказий аппарати ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги низом унинг бошлиғи томонидан тасдиқланади.


12. “Ўзбошархив” юридик шахс ҳисобланади, у республика бюджетида туради, Давлат банки муассасаларида мустақил балансга, ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, унинг таркибига кирувчи республика марказий давлат архивларининг балансларини ҳисобга олган ҳолда йиғма баланслар тузади.


13. “Ўзбошархив” Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.






































Время: 0.1438
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск