ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2017 й. ПҚ-3107-сон "Нефть-газ тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2017 й.

N ПҚ-3107



НЕФТЬ-ГАЗ ТАРМОҒИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда нефть-газ тармоғида республика иқтисодиёти тармоқларининг ва аҳолисининг нефть маҳсулотларига, табиий ва суюлтирилган газга, полимерларга бўлган эҳтиёжларини узлуксиз қондиришни таъминлашга доир бир қатор чора-тадбирлар кўрилганлиги қайд этилсин.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида республиканинг истиқболли инвестиция блокларида геологик тадқиқот ишларини олиб бориш, суюқ углеводородлар қазиб олиш жараёнига замонавий технологияларни жалб қилиш, янги нефть ва газ конларини ўзлаштириш бўйича ишлар олиб борилди, углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, тармоқни узоқ муддатли ва барқарор ривожлантириш, углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлашни давом эттириш, ишлаб чиқариш ва юқори қўшимча қиймат солиғига эга маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмларини ошириш бўйича қўйилган вазифалар бутун тармоқнинг амалдаги ташкилий тузилмасини тубдан қайта кўриб чиқишни ҳамда илғор халқаро тажриба асосида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни талаб этмоқда.

Барча нефть ва газ комплексини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқнинг ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, улар томонидан ишлаб чиқариш ва молия ресурсларидан фойдаланиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини доимий ошириб бориш ва уларнинг таннархини камайтириш, рақобатни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминлаш мақсадида:

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари асосида "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг акциядорлик жамиятлари устав капиталларига ўтказиб берилган мол-мулкни ва акциялар пакетини реализация қилишнинг амалдаги тартибини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар "Ўзбекнефтгаз" АЖ асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

нефть ва газ конларини геологик тадқиқ қилиш, суюқ углеводородлар қазиб олиш соҳасида ягона техник сиёсат олиб бориш, замонавий ва муваффақиятли синовдан ўтган халқаро технологияларни ўзлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини янада ошириш ҳисобига нефть ва газ тармоғининг саноат салоҳиятини ошириш, шу асосда нефть ва газ тармоғининг барқарор ривожланишини, экспорт салоҳияти ошишини ҳамда республика иқтисодиёти ва аҳолисининг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқроқ қондирилишини таъминлаш;

газ, нефть, газ ва нефтни қайта ишлаш тармоқларини ривожлантиришга доир жорий, ўрта ва узоқ муддатли прогнозларни, мақсадли илмий-техник, иқтисодий ва ижтимоий дастурларни ишлаб чиқиш;

нефть, газ, газ конденсатини излаш, тадқиқ этиш, захиралари ва уларни қазиб олиш ҳажмлари, нефть ва газдан қайта ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳажмлари ошишини таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар кўриш;

нефть ва газ тармоғида чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, уни модернизациялаш ва диверсификациялаш, шу асосда углеводород хом ашёси чуқурроқ қайта ишланишини ташкил этиш, ишлаб чиқариладиган экспортга йўналтирилган юқори қўшимча қийматга эга тайёр нефть ва газ маҳсулотлари ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш;

тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишни давом эттириш, акциядорлик жамиятларини стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш, потенциал инвесторлар учун улар фаолиятининг очиқ-ошкоралигини ва жалб этувчанлигини таъминлаш;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада чуқурлаштириш, устувор равишда мамлакатимиз хом ашё ресурсларидан фойдаланиш асосида тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, импорт ўрнини босиш ҳамда ички бозорни зарур товарлар ва бутловчи буюмлар билан тўлдирилишини таъминлаш;

экспортга етказиб бериш ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш, маҳсулотнинг янги ташқи ва минтакавий бозорларга чиқарилишида тармоқнинг экспортчи ташкилотларига кўмаклашиш, шунингдек, энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги стандартларини фаол жорий этиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларини кенг жорий этиш, шу асосда бошқарув самарадорлиги оширилишини ва ишлаб чиқариш харажатлари камайтирилишини, тармоқ ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолияти очиқ-ошкоралигини таъминлаш;

илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари, шу жумладан, хорижий илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорликни кенгайтириш орқали нефть ва газ тармоғи ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион техникалар ҳамда технологияларни жорий этиш;

кескин рақобат шароитларида ишлар самарадорлигини таъминлашга қодир бўлган муҳандислик-техник ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш.


3. Қуйидагилар:

"Ўзнефтгазқазибчиқариш" АЖга - нефть ва газ конлари ишлаб чиқилишини, табиий газ, нефть ва газ конденсати қазиб олинишини, шунингдек, уларнинг пухта қайта ишланишини самарали ташкил этиш;

"Ўзтрансгаз" АЖга - транспорт магистрал газ қувурлари ва газ тақсимлаш тармоқлари тизимини такомиллаштириш, реализация қилинаётган газни ва келиб тушаётган фойда тўлиқлигини қатъий ҳисобга олиш орқали республика истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, табиий газ йўқотилишини, асоссиз ва нооқилона сарфланишини камайтириш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ва газни ўғирлаш ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриш;

"Ўзнефтмаҳсулот" АЖга - республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисини узлуксиз таъминлаш учун зарур бўлган углеводород хом ашёси қайта ишланишини, нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш;

"Ўзгеобурғунефтгаз" АЖга - нефть ва газ қидирув-тадқиқот ва эксплуатация қудуқларини бурғулаш ҳамда қуриш бўйича ишларни ташкил этиш;

"Ўзнефтгазмаш" АЖга - нефть ва газ ҳамда кимё асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича ишларни ташкил этиш вазифалари юклансин.


4. Қуйидагилар:

бошқарув ходимларининг чекланган сони 97 кишидан иборат "Ўзбекнефтгаз" АЖ ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппарати тузилмаси 5 ва 6-иловага* мувофиқ;

"Ўзнефтгазқазибчиқариш" АЖ, "Ўзтрансгаз АЖ, "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ, "Ўзбурғунефтгаз" АЖ, "Ўзнефтгазмаш" АЖ ташкилий тузилмалари, шунингдек, улар ижро этувчи аппаратларининг тузилмалари 7 - 16-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


5. "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг акциядорлик жамиятлари таркибига кирадиган ташкилотларни қайта ташкил этиш якунлари бўйича 12 минг штат бирлигини қисқартириш назарда тутилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг бўшаётган ходимларини ишга жойлаштиришга кўмаклашсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ташкилотлари қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши натижасида ушбу қарорга мувофиқ, ўтказиб берилаётган мол-мулк қиймати "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирадиган қайта ташкил этиладиган ёки янги ташкил этиладиган ташкилотларда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун олинадиган солиқни, қўшимча қиймат солиғини, ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш базасига киритилмайди;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ мулкига солиқни ҳисоблаб чиқишда жамиятнинг солиқ солиш базаси газ тақсимлаш тармоқлари ва улар иншоотларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати миқдорига камайтирилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда янгиланган "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори" асосида нефть ва газ тармоғи учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари, касблари ва мутахассисликлари рўйхатини, уларни тайёрловчи муайян олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини белгиласин, улар бўйича таълим стандартларини, ўкув режаларини ва дастурларини уларга тармоқ ташкилотларида албатта ўқитишни, амалиёт ва стажировка ўтказишни киритган ҳолда замон талаблари ва халқаро тажрибани инобатга олиб танқидий қайта кўриб чиқсин;

ҳар йили ихтисослашган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини тузишда нефть ва газ тармоғининг малакали кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини ҳисобга олсин;

олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ўзлари танлаган касб ва мутахассислик бўйича "Ўзбекнефтгаз" АЖ корхоналарида ва ташкилотларида ишга жойлаштирилиши учун, энг аввало, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарларининг жавобгарлигини назорат қилиш ва кучайтиришнинг таъсирчан механизмини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ижро этувчи аппаратининг ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2008 йил 1 июлдаги ПҚ-906-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 17-иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


11. "Ўзбекнефтгаз" АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 ноябрь







































Время: 0.1454
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск