ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Уй-жой қурилиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.05.2017 й. ПҚ-2962-сон "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.05.2017 й.

N ПҚ-2962



"СЕЧАНКЎЛ, ОҚЖАР ВА ЧИМБОЙ ИНВЕСТИЦИЯ

БЛОКЛАРИДА ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ

ОЛИБ БОРИШ, ШУНИНГДЕК УРГА, ОҚЧАЛАК

ВА ЧАНДИР ГУРУҲИ КОНЛАРИНИ ҚАЗИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда молиялаштиришни таъминлаш, шунингдек, "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" инвестиция лойиҳаси доирасида объектларни қуриш бўйича ишларни самарали ташкил этиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2607-сон қарорини ижро этиш мақсадида:

паритет асосида масъулияти чекланган жамият шаклида "Natural Gaz - Stream" корхонаси (кейинги ўринларда - қўшма корхона) тузилди ҳамда 300 минг АҚШ доллари миқдорида бирламчи устав фонди шакллантирилди;

"Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" лойиҳасининг (кейинги ўринларда - лойиҳа) дастлабки техник-иқтисодий асоси белгиланган тартибда тасдиқланди;

қўшма корхонанинг устав фондини ошириш учун Ўзбекистон томонининг ҳиссаси сифатида қўшма корхонага бериладиган мулк ва аввалги харажатлар баҳоланди;

қўшма корхона томонидан танлов савдолари натижаларига кўра "ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC" (БАА) компанияси билан "тайёр ҳолда топшириш" шартларида лойиҳалаштириш, ускуналар ва материалларни етказиб бериш, объектни қуриш бўйича шартномалар тузилди.


2. "Natural Gaz-Stream" МЧЖ таъсисчиларининг қўшма корхонанинг устав жамғармасини 60,6 млн АҚШ доллари, шу жумладан 30,3 млн АҚШ доллари миқдорида - баҳолаш ва хорижий инвестор томонидан тўғридан-тўғри инвестицияларни тегишли равишда киритиш натижалари бўйича мулк ҳамда аввалги харажатлар кўринишидаги Ўзбекистон томонининг улуши ҳисобидан ошириш таклифи маъқуллансин.


3. "Ўзбекнефтгаз" МХК хорижий инвестор билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳани амалга ошириш учун "Газпромбанк" АЖ кредитлари ва қарзларини жалб қилиш шартларини белгиласин.


4. "Ўзбекнефтгаз" МХК ва хорижий инвесторларнинг:

лойиҳа доирасида қазиб олинадиган табиий газнинг барча ҳажмини экспортга сотиш;

қўшма корхона ва "Ўзтрансгаз" АЖ ўртасида лойиҳа доирасида қазиб олинадиган табиий газни экспортга сотиш бўйича 10 йил муддатга узоқ муддатли ҳадли шартнома тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

5. Белгилансинки, лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинадиган қарзларни ва улар бўйича фоизларни сўндиришга йўналтириладиган маблағлар, кредитлар ва қарзлар бўйича мажбуриятларни тенг миқдорда тўлаган ҳолда асосий қарзни тўлиқ сўндиргунга қадар бўлган даврда, янги қурилишлар, амалдаги ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва технологик янгилашга жалб қилинадиган валюта кредитлари бўйича асосий қарз ва фоизларни сўндиришга йўналтириладиган маблағларга преференциялар ва имтиёзлар бўйича тенглаштирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 28 апрелдаги "Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2598-сон Фармонининг амал қилиши:

4-бандига доир қисмида - углеводород конларини излаш ва разведка қилишни амалга оширадиган қўшма корхонага, шунингдек, унинг томонидан жалб қилинадиган хорижий пудрат ва субпудрат ташкилотларига;

5-бандига доир қисмида - углеводород конларини излаш ва разведка қилиш учун қўшма корхонага материаллар етказиб бериш, ишларни олиб бориш ва хизматлар кўрсатишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг резидентлари - юридик шахсларга татбиқ этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2607-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 майдаги

ПҚ-2962-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2016 йил 22 сентябрдаги "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой

инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб

бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини

қазиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПҚ-2607-сон қарорининг рус тилидаги матнига

киритиладиган ўзгартириш ва қўшимча


1. 5-банддаги "до 1 июля 2017 года" сўзлари "до 1 сентября 2017 года" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 10-банддаги "Сечанкуль, Акджар, Чимбай" сўзларидан кейин "Акчалак, Чандыр" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)













































Время: 0.0143
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск