ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.03.2017 й. ПҚ-2822-сон "2017-2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2017 й.

N ПҚ-2822



2017-2021 ЙИЛЛАРДА УГЛЕВОДОРОД ХОМ

АШЁСИ ҚАЗИБ ОЛИШНИ КЎПАЙТИРИШ

ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Аҳолининг ва мамлакат иқтисодиётининг углеводородларга бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш, нефтгаз тармоғининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини турғун ривожлантириш ва ошириб бориш, истиқболли майдонлар ва конларда қудуқлар ва объектлар қуришни жадаллаштириш йўли орқали углеводород қазиб олиш ҳажмларини янада барқарор сақлаб туриш ҳамда ошириш, шунингдек, хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш ҳисобига уларни жиҳозлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Ўзбекнефтгаз" МХК бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Устюрт, Бухоро-Хива, Сурхондарё ва Фарғона нефтгаз ва газконденсат конларида углеводородларни қазиб олиш ҳажмларини барқарор сақлаб туриш ва янада ошириш учун 2017-2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастури (кейинги ўринларда - Дастур) ишлаб чиқилди;

"Ўзбекнефтгаз" МХК ва "Газпромбанк" АЖ ўртасида ўзаро келишилган шартларда Дастурни биргаликда молиялаштириш тўғрисида келишувга эришилди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2607-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилаётган "Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида, шунингдек, Урга, Оқчалоқ ва Чандир гуруҳи конларини ўрганиш геология қидирув ишларини олиб бориш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида "Ўзбекнефтгаз" МХК ва "Газпром" ЖАЖ (Россия) компаниясининг - ҳамкор "Gas Project Development Central Asia AG" компаниялари томонидан масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Natural Gas Stream" қўшма корхонаси (кейинги ўринларда - қўшма корхона) ташкил этилди;

Дастурни амалга ошириш "Ўзбекнефтгаз" МХК миллий валютадаги ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек, Дастур бўйича ишларни амалга оширишни ташкил этиш ва хорижий валютада белгиланган харажатлар қисмида уларни молиялаштириш учун хорижий корхонани жалб этиш ҳисобига амалга оширилади;

товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга оид танлов савдоларини ўтказиш қўшма корхонанинг ички низомига мувофиқ танлов комиссияси таркибида "Ўзбекнефтгаз" МХК вакиллари иштирокида амалга оширилади.


2. 2017-2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастури:

2017-2021 йилларда нефтгаз конларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ўз ичига олган ҳолда тасдиқлансин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дастурнинг амалга оширилиши, жалб қилинаётган кредитлардан мақсадли ва самарали ишлатилиши, зарур ҳолларда Дастур параметрларига аниқлик ва тузатишлар киритилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ (А. Султанов) ва "Ўзнефтгазқазибчиқариш" АЖ (Д. Хақбердиев) раҳбарлари зиммасига, Дастурни амалга ошириш бўйича бизнес-режа доирасида тасдиқланадиган чора-тадбирлар режаларини ўз ичига олган ҳолда Дастурнинг асосий параметрларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши устидан шахсий жавобгарлик юклансин.

3. "Ўзбекнефтгаз" МХК икки ой муддатда:

"Ўзбекнефтгаз" МХК ва қўшма корхона масъулиятини аниқ кўрсатиб берадиган Дастурни амалга ошириш механизмини;

"Ўзбекнефтгаз" МХК ташкилотлари томонидан 2017 йилда экспорт қилиш учун қўшма корхонага сотиладиган табиий газ ҳажмлари, хорижий инвестицияларни жалб этиш шартларини ҳисобга олган ҳолда бажариладиган ишлар ҳажмлари ва нархларини;

2018 йилдан бошлаб токи кредитлар ва уларнинг фоизлари, шунингдек, Дастурни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар тўлиқ узилгунича, кейинчалик экспорт қилиш учун қўшма корхонага "Ўзбекнефтгаз" МХК ташкилотлари томонидан сотиладиган табиий газ ҳажмлари, хорижий кредитларни жалб этиш шартларини ҳисобга олган ҳолда бажарилган ишларнинг ҳар йилги ҳажмлари ва нархларини белгилаш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Дастурни амалга ошириш доирасида "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг:

Дастур чора-тадбирларини бажариш учун "Ўзбекнефтгаз" МХК ташкилотларининг, уларни модернизация қилиш ва қўшимча жиҳозлашни назарда тутган ҳолда мавжуд қувватлари, ускуналари ва махсус техникасини жалб қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. "Ўзбекнефтгаз" АЖга, унинг таркибий бўлинмаларига, қўшма корхона ва молиялаштираётган банкка, истисно тариқасида, Дастурни амалга ошириш доирасида:

иш ҳужжатлари асосида - объектларни қуриш учун лойиҳа ҳужжатларини бир босқичли тартибда ишлаб чиқиш;

2018 йилнинг 1 январигача лойиҳалаштириш, муҳандислик ишлари, техник хизмат кўрсатиш, соғлиқни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва атроф муҳитни асраш бўйича халқаро нормалар ва стандартлар талабларига мувофиқ объектларни бир вақтнинг ўзида қуриш ҳамда улардан фойдаланишни амалга оширишга;

тузилган уч томонлама шартномаларга мувофиқ, қурилиши тугалланган объектларни "Ўзбекнефтгаз" АЖ ташкилотларига топширишга рухсат этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан тасдиқланадиган, қўшма корхонанинг талабномаларига кўра Дастурни амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан тасдиқланадиган, қўшма корхонанинг талабномаларига кўра Дастурни амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик яшаш жойида вақтинчалик прописка ва вақтинчалик прописка муддатини узайтиришни таъминласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги маҳаллий мутахассислар бўлмаган ҳолда қўшма корхонага белгиланган тартибда турдош мутахассисликлар бўйича хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилишини, шунингдек, қўшма корхонанинг талабномаларига кўра - хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)













































Время: 0.0237
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск