Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2017 й. ПҚ-2800-сон "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2017 й.

N ПҚ-2800



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛИКЛАРИ,

ИДОРАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ФОРМАЛИ КИЙИМ-БОШЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ, СТАНДАРТЛАШТИРИШ, ТАСДИҚЛАШ

ВА ТАЙЁРЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Замонавий талаблар ваиқлим хусусиятларига жавоб берадиган формали кийим ва фарқловчи белгиларни ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ҳамда тайёрлашни янада тартибга солиш ва қатъий белгилаш, ҳарбий хизматчилар ва давлат тузилмалари ходимларини қулай формали кийим билан таъминлаш мақсадида:


1. Белгилансинки, формали кийим давлат тузилмалари (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар) вакилининг услуби бўйича бир хил кўринишдаги ягона қиёфасини яратишга мўлжалланган. Формали кийим ҳарбий, идоравий ва махсус кийимларга бўлинади.

Формали кийим ягона намуна-эталонлар, материаллар, бичимлар, ранг ва фарқловчи белгилар бўйича тайёрланади ҳамда ҳимоя ва маълумот бериш вазифасини бажаради.

Ҳарбий формали кийим - ҳарбий атрибутиканинг тўлиқ тўпламидан фойдаланган ҳолда ҳарбийлаштирилган вазирликлар ва идоралар ҳарбий хизматчилари ва ходимларига мўлжалланган ҳарбий кийим-кечак буюмлари тўплами. Ҳарбий формали кийимнинг намуна-эталонлари мазкур вазирлик ва идоралар раҳбарларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Идоравий формали кийим - ҳарбийлаштирилган вазирлик ва идораларга дахлдор бўлмаган, қисман ҳарбийлар белгиси мавжуд ёки ундан фойдаланмаган ҳолда давлат муассасаси қиёфасини (имиджини) яратишга мўлжалланган. Идоравий формали кийимнинг намуна-эталонлари тегишли давлат муассасалари раҳбарларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Махсус формали кийим - идора ва ташкилот имиджини яратиш, ҳарбийлар белгисидан фойдаланмаган ҳолда уларнинг ходимлари кийиши учун мўлжалланган. Махсус формали кийимнинг намуна-эталонлари тегишли идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади.


2. Формали кийим кийилиши назарда тутиладиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

эскизлар ва намуна-эталонларни келишиб олиш тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланади;

формали кийимлар рўйхатини (гардероб таркибини), уни кийиш қоидалари, кийим-кечак буюмлари билан таъминлаш нормалари, ундан фойдаланиш муддатларини тасдиқлаш вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.

ҳарбий хизматчи ёки тегишли вазирликлар, идоралар ва муассасаларнинг ходимлари бўлмаган шахсларнинг тасдиқланган ҳарбий ва идоравий формали кийимни кийиши қатъиян ман этилади;

ҳарбий ва идоравий формали кийимни кийиш қонунийлигига риоя қилинишини назорат қилиш гарнизонлар бошлиқлари ва ички ишлар органлари зиммасига юкланади;

тасдиқланган намунадаги формали кийимларни тегишли лицензия ва сертификатга эга бўлган Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий савдо тармоқларининг махсус савдо корхоналари ва бошқа ваколатли тадбиркорлик фаолияти субъектларидан ташқари бозорларда ва дўконларда эркин савдо қилиш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий савдо тармоқларига қарашли махсус савдо ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш бўйича ҳарбий қисм билан тузилган шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ваколатли тадбиркорлик субъектлари ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида ҳарбий формали кийим-бошлар, фурнитура ва бошқа кийим-кечак буюмлари савдосини тегишли лицензияларсиз амалга оширади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Арипов):

формали кийимни тайёрлашга давлат буюртмаларини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминласин;

маҳаллий корхоналарда кийим-кечак буюмларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, зарур хомашё ва материаллар, замонавий талаб ва стандартларга жавоб берадиган, ҳарбий хизматчиларнинг ҳар бирини алоҳида ҳимоя қилиш воситалари ва кийим-бош ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва йўлга қўйиш ҳамда улар билан Қуролли Кучларни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ташкиллаштирсин.


5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р.Қосимов):

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида формали кийимларни лойиҳалаштириш бўйича илмий лабораторияни 2-иловага мувофиқ ташкил этсин;

лабораториянинг функционал вазифаларини ўрнатилган тартибда тасдиқласин;

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

лабораториянинг жорий таъминоти, уни асбоб-ускуналар, ташкилий техника билан жиҳозлаш вазирликка ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширсин. Формали кийим ва фарқловчи белгилар намуналарини лойиҳалаш ишларини молиялаштириш, уни тайёрлаш бўйича норматив-техник ҳужжатларни тузиш билан бирга вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг буюртманомаларига мувофиқ буюртмачи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Лабораториянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

кўркамлик, гигиенага, эргономика қоидаларига мослик, эскириш, йиртилиш, чўзилишга чидамли, юқори ва паст ҳароратларга ҳамда бошқа сифат мезонларига мувофиқ бўлган турли аҳамиятдаги қулай формали кийимлар дизайни ва замонавий илмий асосланган стандартининг ягона концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, тайёр маҳсулот намуналарини лаборатория ва дала шароитида синовдан ўтказиш;

вазирликлар ва идораларнинг буюртманомалари бўйича формали кийим ва фарқловчи белгилар намуналарини лойиҳалаш ва уларни тайёрлаш юзасидан норматив-техник ҳужжатларни тузиш;

тўқимачилик ва пойабзал саноати соҳасида илмий ишланмаларни ташкил этиш ва олиб бориш, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда махсус маълумотлар базасини яратиш ва жамлаш;

замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда янги матолар, бўёқлар, кўркамлаштирадиган сингдирилувчи моддалар, формали кийимлар, бош кийимлар, пойабзал, атрибутларнинг янги намуналарини ишлаб чиқиш;

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда илмий-тадқиқот ва антропологик тадқиқотлар асосида кийим стандартларини ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва ишчиларнинг формали кийимлари ўлчамлари максимал даражада мос келишини таъминлаш, шунингдек, хомашё ва материаллардан оқилона фойдаланиш.


6. "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти (И.Ҳайдаров) ва "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси (М.Мансуров) тегишли равишда "Ўзбекенгилсаноат" АЖ ва "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси ҳузурида энг янги ускуналар ва мосламалар билан жиҳозланган матолар ишлаб чиқариш ва пардозлашга ихтисослаштирилган корхона, формали кийимлар, пойабзал ва атрибутлар тайёрлаш бўйича алоҳида фабрикалар ишлашини ташкил этишни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (М.Икромов) Мудофаа вазирлиги (Қ.Бердиев) ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Қарордан келиб чиқадиган ҳамда формали кийим кийиш ҳуқуқи бўлмаган шахсларга нисбатан бундай кийимларни ноқонуний кийиб юргани учун жарима чоралари, маъмурий ва бошқа чораларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда киритсин.


8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 февралдаги

ПҚ-2800-сон қарорига

1-ИЛОВА



Формали кийим кийилиши назарда тутилаётган

вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Вазирлик, идора ва ташкилот номи


Ҳарбий формали кийим

1.

Мудофаа вазирлиги


2.

Ички ишлар вазирлиги


3.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


3-1.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

4.

Давлат хавфсизлик хизмати

5.

ДХХ чегара қўшинлари

6.

Давлат божхона қўмитаси


7.

Ҳарбий прокуратура


8.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати

9.

Электрон технологияларини ривожлантириш маркази


Идоравий формали кийим

2.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


2-1.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

3.

Прокуратура органлари


4.

Ўзбекистон Републикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

5.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Республика махсус алоқа узели" ДУК


6.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

7.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

8.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

9.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Махсус формали кийим

1.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК


2.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


3.

Идоравий ва идорага қарашли бўлмаган қўриқлаш бўлинмалари


        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 февралдаги

ПҚ-2800-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат

институти ҳузуридаги формали кийимларни

лойиҳалаштириш бўйича илмий лабораториянинг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ


















Илмий лаборатория

бошлиғи















































































































Лаборатория

илмий раҳбари














































































Маркентинг гуруҳи

Ягона стандартларни ишлаб чиқиш гуруҳи

Матоларни лойиҳалаш гуруҳи

Матоларни бўяш ва уларга безак бериш гуруҳи

Махсус кийим-кечак дизайни ва технологияси гуруҳи

Тери маҳсулотлари дизайни ва технологияси гуруҳи

Миқдори

Жами

Шу жумладан:


Илмий ходимлар


Мутахассислар


20

                    

14

          

6

            

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск