ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2018 й. ПҚ-4029-сон "Ўзбекнефтгаз" акционерлик жамиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи галдаги чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.11.2018 й.

N ПҚ-4029



"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" АКЦИОНЕРЛИК

ЖАМИЯТИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ БИРИНЧИ

ГАЛДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиёти ва аҳолисини табиий газ ва нефть маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғи корхоналарининг молиявий ҳолатини яхшилаш ва мунтазам ривожлантиришда "Ўзбекнефтгаз" акционерлик жамиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ, "Асака" АТБ ва "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятининг иловага мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" акционерлик жамияти инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари бўйича 2019 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача бўлган даврда сўндирилиши лозим бўлган асосий қарзни қайтариш муддатларини, қайта молиялаштирувчи банкларнинг мажбуриятларини реструктуризация қилган ҳолда 3 йилга узайтириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоровга мазкур қарор иловасида кўрсатилган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари бўйича "Ўзбекнефтгаз" акционерлик жамиятининг тижорат банклари олдидаги мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг аввал тақдим этилган давлат кафолатларига ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 24 ноябрдаги

ПҚ-4029-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзбекнефтгаз" АЖ инвестиция лойиҳаларини биргаликда

молиялаштириш учун ажратилган, қайта молиялаштирувчи

банкларнинг мажбуриятларини реструктуризация қилган ҳолда,

асосий қарз тўловлари муддати 3 йилга узайтириладиган

Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт

жамғармаси кредитлари

РЎЙХАТИ


млн. АҚШ доллари

N

Инвестиция лойиҳаларининг номи


Жами кредит суммаси,

шундан


Тўлов муддати

узайтириладиган

асосий қарз суммаси*


расмийлаш-

тирилган

кредит

суммаси


ажратилган

кредит

суммаси


жами


шундан


2019

йил


2020

йил


2021

йил


"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

1

Сурғил кони негизида конни жиҳозлаш билан Устюрт газ-кимё комплексини қуриш*


748,4

745,4

272,1

90,7

90,7

90,7

2

Сомонтепа, Гирсан, Чўлқувар, Қумли, Тойлоқ, Қўшимча ва Чегарақум газконденсат конларини жиҳозлаш


75,5

76,4

40,5

13,5

13,5

13,5

3

Жанубий Кемачи конини қўшимча жиҳозлаш


33,0

33,0

18,0

6,0

6,0

6,0

4

"Шўртаннефтгаз" УШК пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасини қуриш (5-навбати)


37,5

37,5

16,8

8,4

8,4

0,0

5

Шўртан конини 2-сиқув компрессор станциясини қуриш билан қўшимча жиҳозлаш


53,4

53,0

29,1

9,7

9,7

9,7

6

Алан конини сиқув компрессор станциясини қуриш билан қўшимча жиҳозлаш


53,5

48,6

26,4

8,8

8,8

8,8

7

Шимолий Шўртан кони ва Шўртан бош қурилмаларида йўлдош газларни утилизация қилиш*


15,0

15,0

8,1

2,7

2,7

2,7

8

Шарқий Бердах ва Шимолий Бердах конларини сиқув компрессор станциясини қуриш билан қўшимча жиҳозлаш


57,9

57,9

31,5

10,5

10,5

10,5

9

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖда газни олтингугуртдан тозалаш учта блокини қуриш, сафдан чиқариладиган қувватлар ўрнини тўлдириш


32,8

32,8

19,8

6,6

6,6

6,6

10

Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан гази асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш*


280,0

105,1

18,0

6,0

6,0

6,0

"Асака" АТБ

11

Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан гази асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш*


740,0

740,0

105,7

-

35,2

70,5

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

12

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖда пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасини қуриш


55,4

55,4

22,2

7,4

7,4

7,4


ЖАМИ


2 182,4

2 000,1

608,2

170,3

205,5

232,4

         

*) Кредитларни тўлаш муддатларини узайтирши тўғрисидаги битимлар, жорий кредит битимлари билан белгиланган муддатларда тўлиқ сўндирилишини назарда тутган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ҳар бир кредити бўйича алоҳида тузилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 24 ноябрь







































Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск