Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.08.2018 й. ПҚ-3921-сон "Замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.2018 й.

N ПҚ-3921



ЗАМОНАВИЙ ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи корхонани ташкил этиш ва янги иш жойларини яратиш бўйича "Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3406-сонли қарори 2-иловасининг 56-бандини бажаришни таъминлаш юзасидан:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

"Фонон" Давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси (кейинги ўринларда - "Фонон" ДИИЧК) билан "Hwachon Plant" (Корея Республикаси) ва "Gemco Jewelry Co., Ltd" (Корея Республикаси) компаниялари консорциуми ўртасида "Stronghold Reserves Inc." (АҚШ) компаниясининг ҳам иштирокида 2017 йил 23 ноябрда имзоланган Битимга мувофиқ Тошкент шаҳрида умумий қиймати 18,0 миллион АҚШ долларига тенг бўлган замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқариладиган корхонани ташкил этиш бўйича "UzGold and Jewelry" МЧЖ (кейинги уринларда - "UzGold and Jewelry" МЧЖ ҚК деб юритилади) қўшма корхонаси барпо этилди;

"Фонон" ДИИЧК мулклари ҳамда "1-Заргарлик корхонаси" давлат корхонаси бино ва иншоотларининг бир қисми негизида "Замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа)нинг бизнес-режаси тайёрланди.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Фонон" ДИИЧКнинг белгиланган тартибда амалга ошириладиган қуйидаги улушлар ҳисобига устав жамғармаси 18,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги "UzGold and Jewelry" МЧЖ қўшма корхонасини таъсис этиш тўғрисидаги таклифлари маъкуллансин:

"Фонон" ДИИЧК - Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 50-уй манзилида жойлашган "Фонон" ДИИЧК бинолари ва иншоотлари ҳамда мулкининг бир қисми, шунингдек, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Заргарлик кўчаси 46-б уй манзилида жойлашган "1-Заргарлик корхонаси" давлат корхонасининг (майдони 322 кв. метрли офис хонасидан ташқари, илгари собиқ "Кумуш" МЧЖ ҚКДга тегишли бўлган) бинолари ва иншоотларининг бир қисми ташкил этилаётган "UzGold and Jewelry" МЧЖ ҚКнинг устав жамғармасига қўшиладиган улуш сифатида белгиланган бозор қиймати бўйича 5, 94 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 33 фоизи;

"Gemco Jewelry Co., Ltd" (Корея Республикаси) корпорацияси - 7,2 миллин АҚШ доллари миқдоридаги машиналар, ускуналар ва пул маблағларидан иборат тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тарзида 40 фоизи;

"Stronghold Reserves Inc." (АҚШ) компанияси - 4,86 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тарзида 27 фоизи.


3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ушбу қарор 2-бандининг иккинчи хатбошида кўрсатилган "1-Заргарлик корхонаси" давлат корхонасининг, "Фонон" ДИИЧКнинг ташкил этилаётган "UzGold and Jewelry" МЧЖ ҚКнинг устав жамғармасига кейинчалик ўтказиш учун топширилаётган бино ва иншоотларига оператив бошқариш ҳуқуқи расмийлаштирилишини таъминласин.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки, "UzGold and Jewelry" МЧЖ ҚКнинг бизнес-режасига мувофиқ заргарлик буюмлари 2018 йилда камида 200 кг ҳажмда ишлаб чиқарилиши таъминланади, 2022 йилга бориб ишлаб чиқариш ҳажмлари йилига 5,0 тоннагача етказилади.


5. Белгилансинки, лойиҳанинг амалга оширилиши белгиланган муддатларда таъминланмаган тақдирда, "Фонон" ДИИЧКнинг ушбу қарор 2-бандининг учинчи хатбошида кўрсатилган объектлар тарзида "UzGold and Jewelry" МЧЖ ҚК устав жамғармасига қўшган ҳиссаси яна мақсадли фойдаланиш учун қайтарилади ва "Фонон" ДИИЧК муассислар таркибидан чиқарилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси "UzGold and Jewelry" МЧЖ ва "Фонон" ДИИЧК билан биргаликда бир ой муддатда лойиҳани амалга оширишнинг тармоқ жадвалини тасдиқласин ва фойдаланишга топширишнинг белгиланган муддатларини назарда тутсин.


7. "Асака" АТБнинг илгари собиқ "Кумуш" МЧЖ ҚКга тегишли бўлган моддий бойликлар ҳамда кумушни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш ускуналарини "UzGold and Jewelry" МЧЖ қўшма корхонасига сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик буюмларининг замонавий маҳаллий ишлаб чиқаришларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 октябрдаги ПҚ-3334-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг уринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов ва "Фонон" ДИИЧК Бош директори М.Х. Ашуров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 август
















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск