Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.03.2018 й. ПҚ-3622-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2018 й.

N ПҚ-3622



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ИЖРО ЭТУВЧИ

ТУЗИЛМАСИНИ ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сонли қарори, "Республикада уруғлик картошка етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3558-сонли қарори, "Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3586-сонли қарори, "Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хомашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 мартдаги ПҚ-3617-сонли қарорига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозими тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбари лавозими киритилсин.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг:

"Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сонли қарорига мувофиқ:

"Ўзвиносаноат-холдинг" АЖ "Ўзшаробсаноат" АЖ этиб қайта номланди;

"Ўзшаробсаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси таркибига ўтказилди;

"Республикада уруғлик картошка етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 23 февралдаги ПҚ-3558-сонли қарори билан республикада Картошка етиштирувчилари уюшмаси тузилди;

"Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 мартдаги ПҚ-3586-сонли қарори билан Лимон етиштирувчилари ва экспортерлари уюшмаси тузилди;

"Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хомашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 мартдаги ПҚ-3617-сонли қарори билан Каврак етиштирувчилари ва экспортерлари уюшмаси тузилди.

Белгилансинки, Картошка етиштирувчилари уюшмаси, Лимон етиштирувчилари ва экспортерлари уюшмаси, Каврак етиштирувчилари ва экспортерлари уюшмалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси таркибига киради.


4. Қуйидагилар:

а) Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти ҳузурига:

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментига виночилик ва алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқариш масалалари бўйича штат бирликлари ва функциялари;

Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масаласи бўйича Ахборот-таҳлил департаментининг интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича функциялари ўтказилсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти таркибига киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов 15 кун муддатда:

а) қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси - Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплексининг раҳбари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари функционал вазифаларига;

б) қуйидагиларга:

Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масаласи бўйича Ахборот-таҳлил департаменти;

Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари бўйича Ахборот-таҳлил департаменти;

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича Ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси (Р.В. Абдуқодиров):

бир ҳафта муддатда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг штатлар жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

20 кун муддатда - янгидан киритилаётган лавозимлар бўйича функционал вазифаларни тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 март









































Время: 0.0435
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск