ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2018 й. ПҚ-3607-сон "Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2018 й.

N ПҚ-3607



САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА КИЧИК

САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун кулай шароитлар яратиш, рақобатбардош замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ташкил этилган алоҳида ҳудудларда жойлаштиришни таъминлаш ва шу аснода ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида:


1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Самарқанд вилоятида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда фойдаланилмаётган тегишли ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектларининг бир ой муддатда Самарқанд вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин, шунингдек, давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг мажлисларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларни бюджет хамда бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги солиқ бўйича қарздорлиги, қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолларда устав жамғармаларидаги давлат улуши ва хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг улушини бериладиган активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати суммасига камайтириш ҳисобидан ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ Самарқанд вилояти ҳокимлиги тасарруфига бериш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган холда 10 йиллик узоқ муддатга ижарага берилади;

КСЗ ҳудудидаги кўчмас давлат мулкидан ижара даврида фойдаланиш учун ижара тўловининг ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиқиб, ортиб борадиган коэффициентни кўлламасдан, давлат мулкидан фойдаланиш учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.

КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади.

4. Самарқанд вилоятининг Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши бир ой муддатда КСЗ дирекциясини ташкил этиш чораларини кўрсин.


5. Белгилансинки, КСЗ дирекцияси ва иштирокчиларига 2020 йилнинг 1 февралига қадар улар эгаллаб турган майдондан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган ер солиғининг белгиланган энг кам - уч баравари миқдоридаги ягона солиқ тўлови бўйича қонунчиликда назарда тутилган талаб татбиқ этилмайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси КСЗда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияларини тижорат банклари орқали икки ой муддатда белгиланган тартибда очсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит линиялари маблағлари импорт ускуналар ва уларга бутловчи қисмларни харид қилиш учун ажратилади;

кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредитни қоплаш кунидаги курси бўйича миллий валютада кредитни қоплаш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.


8. Самарқанд вилояти кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Самарқанд вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича қарорнинг 2-иловасига мувофиқ бўлиниш чегарасигача Самарқанд вилояти КСЗларининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Самарканд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ Самарқанд вилояти КСЗда муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларини амалга ошириш учун тармоқ жадвалларини тасдиқласинлар ва уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.


9. Самарқанд вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда:

Самарқанд вилояти иқтисодиётининг эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ ҳўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган холда Самарқанд вилояти КСЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар - "йул хариталари" икки ой муддатда ишлаб чиқилишини:

Самарқанд вилояти КСЗ ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига етказилишини;

КСЗ ҳудудида лойихаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, Самарқанд вилояти КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан чоралар кўрилишини;

Самарқанд вилояти КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашишни таъминласинлар.

Амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2018 йил 15 июль ва 2019 йил 15 январда ахборот берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинетининг 1990 йил 26 ноябрдаги 409-Ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Р.А. Гулямов ва Самарқанд вилояти ҳокими Т.И. Жўраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистан Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 мартдаги

ПҚ-3607-сон қарорига

1-ИЛОВА



Самарқанд вилоятида давлат мулки ва устав

фондида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи

жамиятларнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш

майдонлари ва объектлари негизида ташкил этилаётган

кичик саноат зоналарининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкил этилаётган

КСЗнинг номи


Объектнинг номи


Ҳудуди

(га)**

Бнно-иншоотлар

майдони (кв.м)**


1

Оқдарё тумани КСЗ

Оқдарё тумани ҳокимлиги балансидаги собиқ "Дахбед" ММТПнинг бино ва иншоотлари


4,0

800,0

2

Булунғур тумани КСЗ


Булунғур тумани ҳокимлиги балансидаги собиқ "Килдон' АЖнинг бино ва иншоотлари


7,5

1 106,0


3

Жомбой тумани КСЗ

"Автокорхона-2507" ДУКнинг бино ва иншоотлари


4,5

3 400,0


4

Иштихон тумани КСЗ


Иштихон тумани ҳокимлиги балансидаги собиқ "Бахрин" ММТПнинг бино ва иншоотлари


2,0

1 000,0

5

Каттақўрғон шаҳар КСЗ


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги балансидаги собиқ "Ингичка кони" АЖнинг бино ва иншоотлари


3,9

3 679,1

"Каттақўрғон МТП"нинг бино ва иншоотлари***


2,1

3 403,4

6

Каттақўрғон тумани КСЗ


"Каттақўрғон пахта тозалаш" АЖга қарашли '"Каттаминг" ипакчилик мажмуасининг бино ва иншоотлари*


4,0

1 000,0

7

Қўшработ тумани КСЗ


"Қўшработ МТП"нинг бино ва иншоотлари***


0,8

500,0

8

Нарпай тумани КСЗ


"Зирабулоқ МТП"нинг бино ва иншоотлари***


2,6

1 268,9

9

Нуробод тумани КСЗ


"Нуробод МТП"нинг бино ва иншоотлари***


3,5

2 000,0

10

Пайариқ тумани КСЗ


"Челак МТП"нинг бино ва иншоотлари***


1,7

1 340,0


11

Пахтачи тумани КСЗ


Пахтачи туман ҳокимлиги балансидаги "Зиёвуддин пахта тозалаш" АЖга қарашли "Тошкенжаев" пахта қабул қилиш пунктининг бино ва иншоотлари


6,3

735,5

12

Пастдарғом тумани КСЗ


"Пастдарғом МТП"нинг бино ва иншоотлари****


3,5

3 000,0

13

Самарқанд тумани КСЗ


Академик Мирзаев номидаги илмий-тадқиқот институти гаражининг бино ва иншоотлари


2,2

3 300,0

14

Самарқанд шаҳар КСЗ


"Вакцина" ИИБ УКнинг бино ва иншоотлари****


3,0

4 065,0

Зарафшон магистрал тизими бошқармаси балансидаги бетон қоришмаси ишлаб чиқариш базасининг бино ва иншоотлари


1,5

500,0

Жами:


53,1


31 097,9


         

*) Бино-иншоотлар, шунингдек, уларга туташ ҳудудлар хўжалик юритувчи жамиятларнинг тегишли бошқарув органлари йиғилишларида кўриб чиқиш натижаларига кўра аниқланади.

**) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда аниқланади.

***) КСЗ чегаралари қишлоқ хўжалиги техникалари жойлаштириладиган майдон инобатга олинган ҳолда аниқланади.

****) Вакцина ИИБ УКнинг 9 қаватли турар-жой бинолари Самарқанд вилояти ҳокимлигига берилади.






Ўзбекистан Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 мартдаги

ПҚ-3607-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018 йилда Самарқанд вилоятида кичик саноат

зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб

чиқариш инфратузилмасини қайта тиклаш ишларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Чора-тадбир номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдор/

Қувват

Xаражатлар

миқдори*

(млн.сўм)


Молиялаштириш

манбалари


Масьул ижрочилар


Оқдарё тумани КСЗ

1

250 кВА қувватли мавжуд ТП-4132 трансформаторни 400 кВА қувватли трансформаторга алмаштириш


дона

1

80,0

Давлат бюджет маблағлари


"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2

d=l00 мм бўлган газ ўтказиш тармоғини қуриш


км

0,6

75,0

"Ўзтрансгаз" АЖнинг ўз маблағлари


"Ўзтрансгаз" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3

d=75 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш


км

1,0

209,0

Давлат бюджети маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


364,0



Булунғур туманн КСЗ

1

10 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш ва қуввати 250 кВА бўлган трансформатор ўрнатиш


км дона

1,0

200,0

Давлат бюджети маблағлари

"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

2

Сув иншооти ва d=75 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш


дона

км

1

1,3

220,0

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3

4К-517 автомобиль йўлининг 15 км участкасидан КСЗга кириш йўлларини таъмирлаш


км

0,5

90,0

Давлат бюджети маблағлари

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


510,0



Жомбой тумани КСЗ

1

10 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш ва қуввати 250 кВА бўлган трансформаторни ўрнатиш


км

дона

5

1

640,0

Давлат бюджети маблағлари

"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2

Ички сув таъминоти тармоқларини ва задвижкаларини таъмирлаш


лойиҳа асосида


6,6

Давлат бюджети маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3

"Тошкент-Самарқанд" М-39 автомобиль йўлининг 1072 км участкасидан КСЗга кириш йўлини таъмирлаш


км

0,6

9,0

Давлат бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


655,6



Иштихон тумани КСЗ

1

d=114 мм бўлган газ ўтказиш тармоғини қуриш


км

2,5

484,6

Давлат бюджети маблағлари


"Ўзтрансгаз" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2

100 кВА қувватли мавжуд ТП-136 трансформаторни 400 кВА қувватли трансформаторга алмаштириш


км

дона

6,0

1

390,0

Давлат бюджети маблағлари


"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3

d=75 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш

км

1,2

231,0

Давлат бюджети маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


4

4К-550 автомобиль йулининг 7 км участкасидан КСЗга кириш йўлини таъмирлаш


км

0,4

10,0

Давлат бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


1 115,6



Каттақўрғон шаҳар КСЗ

1

6 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш ва қуввати 250 кВА бўлган трансформатор ўрнатиш


км

дона

5

1

285,0

Давлат бюджети маблағлари


"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

180 кВА қувватли мавжуд ТП-659 трансформаторни 250 кВА қувватли трансформаторга алмаштириш


кВА


1

150

2

d=102 мм бўлган газ етказиш тармоғини қуриш


км


0,12

23,2

"Ўзтрансгаз" АЖнинг ўз маблағлари


"Ўзтрансгаз" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3

d=75 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш, ички сув таъминоти тармоқларини ва задвижкаларни таъмирлаш


лойиҳа асосида


239,8

Давлат бюджети маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


4

Каттақўрғон шаҳри КСЗга кириш йўлларини таъмирлаш


км

0,6

22,0

Давлат бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


720,0



Каттақўрғон тумани КСЗ

1

560 кВА бўлган ПС 35/0,4 Т-1 (абон.) қувватли трансформаторни қуввати 1000 кВА бўлган трансформаторга алмаштириш


дона

1

170,0

Давлат бюджети маблағлари


"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2

Задвижкаларни таъмирлаш

лойиҳа асосида

8,8

Давлат бюджети маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3

4Р48 автомобиль йўлининг 107-108 км участкасидан КСЗга кириш йўлларини таъмирлаш


км

0,8

350,0

Давлат бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ


528,8



Қўшработ тумани КСЗ

1

160 кВА қувватли мавжуд ТП-Д-574 трансформаторни 400 кВА қувватли трансформаторга алмаштириш


дона

1

80,0

Давлат бюджети маблағлари

"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2

Сув иншооти ва d=75 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш


дона

км

1

1,1

242,0

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


322,0



Нарпай тумани КСЗ

1

Электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда қуввати 400 кВА бўлган трансформатор ўрнатиш


км

6,0

600,0

Давлат бюджети маблағлари


"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2

d=100 мм бўлган газ етказиш тармоғини қуриш


км

0,6

115,7

"Ўзтрансгаз" АЖ маблағлари


"Ўзтрансгаз" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3

Задвижкаларни таъмирлаш


лойиҳа асосида

19,8

Давлат бюджети маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


4

4Р-56 автомобиль йўлининг 3,5 км участкасидан КСЗга кириш йўлларини таъмирлаш


км

3,0

600,0

Давлат бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


1 335,5



Нуробод тумани КСЗ

1.

25 кВА қувватли мавжуд ТП- (абон.) трансформаторни қуввати 400 кВА бўлган трансформаторга алмаштириш


дона

1

125,0

Давлат бюджети маблағлари


"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2.

4Р-52 автомобиль йўлининг 27 км участкасидан КСЗга кириш йўлларини таъмирлаш


кв.м

310

150,0

Давлат бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


275,0



Пайариқ тумани КСЗ

1

d-100 мм бўлган газ етказиш тармоғини қуриш


км

0,5

88,0

"Ўзтрансгаз" АЖнинг ўз маблағлари


"Ўзтрансгаз" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2

10 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини реконструкция қилиш


км

3,3

363,0

Давлат бюджети маблағлари


"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3

Сув иншооти ва d=75 мм бўлган сув ўтказиш тармоғини қуриш


дона

км

1

0,7

209,0

Давлат бюджети маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


660,0



Пахтачи тумани КСЗ

1

10 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш ва қуввати 630 кВА бўлган трансформатор станциясини ўрнатиш


км

дона

0,5

1

955,0

Давлат бюджети маблағлари


"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2

d=75 мм бўлган газ ўтказиш тармоғини қуриш


км

1,3

187,0

Давлат бюджети маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3

М-37 автомобиль йўлининг 135-136 км участкасидан КСЗга кириш йўлларини таъмирлаш


кв.м

260

12,0

Давлат бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


1 154,0



Пастдарғом тумани КСЗ

1

10 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш ва қуввати 400 кВА бўлган трансформатор ўрнатиш


км

дона

3,5

1

480,0

Давлат бюджети маблағлари


"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2

d=100 мм бўлган газ ўтказиш тармоғини қуриш


км

0,1

5,0

"Ўзтрансгаз" АЖ маблағлари


"Ўзтрансгаз" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3

Задвижкаларни таъмирлаш


лойиҳа асосида

24,2

Давлат бюджети маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


4

Пастдарғом тумани КСЗга кириш йўлларини таъмирлаш


км

1

225,0

Давлат бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


734,0



Самарқанд тумани ҚСЗ

1

10 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини қуриш ва қуввати 400 кВА бўлган трансформатор ўрнатиш


км

дона

0,5

2

245,0

Давлат бюджети маблағлари


"Ўзбекэнерго" АЖ, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


2

Ички сув таъминоти тармоқларини ва задвижкаларни таъмирлаш


лойиҳа асосида


31,9

Давлат бюджети маблағлари


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


3

4К-532 автомобиль йўлининг 1-10 км участкасидан КСЗга кириш йўлларини таъмирлаш


кв.м

1 000

246,0

Давлат бюджети маблағлари


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


ЖАМИ:


522,9



ҲАММАСИ:


8 897,6



            

*) Харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 июнь






































Время: 0.0092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск