ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нотурар бинолар ва иншоотлар, саноат ва бошқа турдаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2018 й. ПҚ-3456-сон "Тошкент-Шарқий" аэродроми негизида фуқаро (иш) авиациясининг замонавий аэропорт комплекси қурилиши" лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.01.2018 й.

N ПҚ-3456



"ТОШКЕНТ-ШАРҚИЙ" АЭРОДРОМИ

НЕГИЗИДА ФУҚАРО (ИШ) АВИАЦИЯСИНИНГ

ЗАМОНАВИЙ АЭРОПОРТ КОМПЛЕКСИ ҚУРИЛИШИ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент-Шарқий" аэродроми негизида фуқаро (иш) авиациясининг замонавий аэропорт комплекси қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3104-сонли қарори бажарилишини таъминлаш ҳамда олий даражадаги хорижий делегацияларни кутиб олиш ва кузатишни ташкиллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон Республикаси Президенгининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3104-сонли қарорига мувофиқ "Тошкент-Шарқий" аэродроми негизида фуқаро (иш) авиациясининг замонавий аэропорт комплекси қурилиши" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга оширилмоқда;

лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ жами масалалар комплексини ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилган;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 1166-Ф-сонли Фармойиши билан қиймати эквивалентда тахминан 363 027,4 минг АҚШ долларига тенг лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқланган.


2. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг "Тошкент-Шарқий" аэродромини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш тўғрисидаги;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг лойиҳа биринчи босқичини амалга оширишни 2020 йилда ниҳоясига етказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ:

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Тошкент мехника заводи" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда "Тошкент-Шарқий" аэродроми бинолари, иншоатлари ва лойиҳа майдонини, шунингдек, лойиҳа доирасида қурилиш зонасига кирмайдиган ҳудудларни белгиласин;

икки ой муддатда ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган объектларни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг устав капиталига давлат улушини кўпайтириш ҳисобига баланс қийматида топшириш чора-тадбирларини назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасининг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


4. Ҳисобланган қиймати эквивалентда 140 миллион АҚШ доллари, шу жумладан, аэропорт комплекси қурилишига - 100 миллион АҚШ доллари, радиотехника воситалари, метеорология ва ёритқич-сигнал ускуналари харид қилишга - 40 миллион АҚШ доллари сарфланиши мўлжалланаётган лойиҳанинг биринчи босқичини амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

асосий қарз 37-ойдан сўндирила бошлайдиган имтиёзли даврни қўшганда 12 йил муддатга, йиллик 9 фоизли ставка бўйича бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг эквиваленти 75 миллион АҚШ долларига тенг кредити;

лойиҳани амалга ошириш доирасида валюта харажатларини молиялаштириш учун "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қайта молиялаштирадиган банкнинг 0,5 фоиз миқдордаги маржасини қўшганда 6 ойлик Либор плюс 2,5 фоизли фоиз ставкаси билан 4 йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда 12 йил муддатга бериладиган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 65 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити.

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизлар ва воситачилик ҳақини қулаш тегишли операцияни ўтказиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курсига мувофиқ амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити бўйича тўлов мажбуриятлари юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини беришга вакил қилинсин.


6. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2030 йилнинг 1 январига кадар топширилаётган "Тошкент-Шарқий" аэродромига нисбатан ер, мулк солиғи ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ўртасида бепул асосда топширилаётган ва қабул қилинаётган мол-мулк қўшилган қиймат солиғини, юридик шахсларнинг фойда солиғи, шунингдек, ижтимоий инфратузилмани ободонлаштириш ва ривожлантириш солиғини тўлашдан;

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси лойиҳани амалга ошириш муносабати билан ажратилган унумдор ерлардан фойдаланганлик, манзарали ва мевали дарахтлар қирқилганлиги учун товон тўлашдан;

лойиҳани амалга ошириш доирасида - импорт қилинадиган материаллар, ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар, асбоблар республикада аккредитация қилинган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда мажбурий сертификатлаштириш тартиб-таомилидан озод қилинсин.


7. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2018 йилнинг 1 сентябрига қадар лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин ва лойиҳа иккинчи босқичини амалга оширишни ниҳоясига етказиш муддатларини назарда тутсин.


8. "Тошкент-Шарқий" аэродроми Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО)нинг II тоифаси бўйича ҳаво кемаларини қабул қилувчи фуқаро ва давлат авиацияси аэродроми этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш ниҳоясига етказилгандан сўнг барпо этилаётган "Тошкент-Шарқий" аэропортига "халқаро" мақомини бериш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасининг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


9. "Тошкент-Шарқий" аэродроми негизида барпо этилаётган фуқаро (иш) авиациясининг аэропорт комплекси (кейинги ўринларда - аэропорт комплекси)дан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган тижорат рейсларини, шу жумладан, юклар ташиш, махсус ва чартер рейслари, аэропорт, сайёҳлик ва бошқа техник хизматлар комплексини кўрсатишга рухсат берилсин, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт ҳаво кемаларини жалб этиш назарда тутилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги лойиҳа бўйича курилиш-монтаж ишларини бажариш даврида "Тошкент-Шарқий" аэродроми ҳудуди, бинолари ва иншоатларини қўриқлаб турсин, бош пудратчилар жавобгар бўлган объектлар бундан мустасно.


11. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда 2019 йилда:

"Тошкент механика заводи" АЖдан аэропорт комплексигача бўлган автойўл участкасини реконструкция қилишни;

Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Тошкент шаҳрини боғловчи кўприклари ва йўл ўтказгичлари билан автомобиль йўли ҳамда Тошкент автомобиль ҳалқа йўли билан Маҳгумкули кўчаси кесишган жойда йўл ўтказгич қурилишини ниҳоясига етказишни таъминласин.


12. Ушбу қарорнинг 11-бандида кўрсатилган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва қуриш қисмида:

"Умумфойдаланадиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУК - буюртмачи этиб;

"Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ - бош лойиҳа ташкилоти этиб;

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг таркибий бўлинмалари - бош пудрат ташкилоти этиб белгилансин.


13. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Соф ичимлик суви" жамғармасининг 2018 йил учун назарда тутилган параметрларига қушимча лимитлар ҳисобидан, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасига - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖга - ўз маблағлари ҳисобидан 2018 йилнинг июлига қадар муддатда:

қурилиш ҳудудига тушаётган мавжуд муҳандислик коммуникациялари мансублигига қараб кўчирилиши ва уланиши, шунингдек, муҳандислик коммуникацияларининг узлуксиз ишлашини назарда тутган ҳолда уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ уланиши;

доимий зарур бўлган ташқи ва ишлаб чиқариш майдончаларидан ташқаридаги электр таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация объектлари ва автомобиль йўллари қурилиши таъминлансин.


14. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари лойиҳани амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда:

бир ой муддатда лойиҳа ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг - лойиҳа бўйича зарур объектлар қурилишига ер майдонлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Тошкент шаҳрини боғлайдиган кўприклари ва йўл ўтказгичлари билан автомобиль йўли, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли билан Маҳтумкули кўчаси кесишган жойда йўл ўтказгич қурилиши ҳамда Қорасув канали ўзанини кўчириш учун ер майдонлари ажратилишини;

лойиҳа ҳужжатларини ҳисобга олиб, бузиладиган бинолар ва иншоатлар, қишлоқ хўжалиги экинзорлари тўлиқ хатловдан ўтказилишини, иншоатлар эгаларининг кўрган зарари ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг бой берилган фойдасига тўланадиган товон пули аниқланишини;

лойиҳани амалга ошириш муносабати билан жамоатчилик ва кўчирилаётган фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини;

лойиҳада кўзда тутилган муддатларда - ишлар ўтказилаётган туманда бино ва иншоатлар бузилишини, у ерда яшовчи фуқаролар кўчирилишини;

ер майдонлари ажратилиши, бино ва иншоатлар бузилиши, дарахтлар қирқилиши ва фуқаролар кўчирилиши муносабати билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрилган зарарлар ўрни қопланишини;

буюртмачиларнинг талабномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан биргаликда - қурилиш майдончалари бўшатилишини, зарур ҳолларда кўчалар ёпилиши, айланиб ўтиладиган автомобиль йўллари ва бошқа объектлар қурилишини;

лойиҳанинг қурилиш майдончаларига туташ ҳудудлар суғориш сув қувури тизими, ирригация новлари ва ташки ёритиш қурилмаларини ҳисобга олган ҳолда ободонлаштирилиши ва кўкаламзорлаштирилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги аэропорт комплекси объектлари ва автомобиль йўлларининг тасдиқланадиган бош режаларига мувофиқ Қорасув каналининг янги ўзани лойиҳалаштирилиши ва унинг кўчирилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳани амалга ошириш даврида - ушбу қарорнинг тегишли равишда 14 ва 15-бандларида кўрсатилган тадбирларни бажаришга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг маҳаллий бюджети параметрларида белгиланган тартибда маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун марказлаштирилган манбалар ҳисобидан маблағларни назарда тутсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги 1166-Ф-сонли Фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент-Шарқий" аэродроми негизида фуқаро (иш) авиациясининг замонавий аэропорт комплекси қурилиши" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3104-сонли қарорига ушбу қарорнинг иловасига* мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқарувчи раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 январь






























































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск