ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.08.2017 й. ПҚ-3194-сон "Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2017 й.

N ПҚ-3194



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА КИЧИК САНОАТ

ЗОНАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятининг бой табиий-иқтисодий, минерал-хом ашё, илмий-техникавий ва меҳнат салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги рақобатбардош саноат ишлаб чиқаришлар ва кичик хусусий корхоналарни ривожлантиришни янада рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва шу асосда янги иш ўринларни яратиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:


1. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бош прокуратураси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилоятида 1-иловага мувофиқ ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда - КСЗ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Тошкент вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда мазкур қарорнинг 1-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилансинки:

КСЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулклари тадбиркорлик субъектларига, бизнес-режани бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаб қолиш, солиқларнинг барча турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шартлари бажарилган тақдирда мулк ҳуқуқини тақдим этган ҳолда, узоқ муддатли ижарага 10 йил муддатга берилади;

КСЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланишда ижара ҳақи ноль ставкада белгиланади;

КСЗ ҳудудида ер участкаларини ажратиш электрон онлайн аукцион орқали амалга оширилади;

КСЗ ҳудудида жойлашган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. Ғуломов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари М. Азимов, иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари С. Бекенов, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Абдураҳмонов зиммасига Тошкент вилоятида КСЗ барпо этиш ва уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

1-иловага мувофиқ ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида КСЗларини барпо этиш тўғрисида қарор қабул қилсин;

зарур ҳолларда Тошкент вилояти ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги КСЗ дирекциясини ташкил этсин.

КСЗ дирекцияси ташкил этилмаган тақдирда, КСЗ доирасида шартномалар тузиш ва бошқа тартиб-таомилларни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатлар туман (шаҳар) ҳокимига юклатилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон қарори билан Тошкент шаҳри кичик саноат зоналари иштирокчиларига тақдим этилган солиқ имтиёзлари Тошкент вилояти кичик саноат зоналари иштирокчиларига татбиқ этилсин.


8. Белгилансинки:

КСЗга ажратилган қисм чегарасигача унинг зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмасини қуриш тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокимлигининг бюджети маблағлари, шунингдек, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

кичик саноат зоналари таркибига уларнинг ҳудудида жойлашган ёки туташ бўлган хусусий мулк объектлари ўз бизнес-режаларини тақдим этган ҳолда ва улар асосида лойиҳаларни амалга ошириш шарти билан киритилиши мумкин.


9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Ғуломов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда белгиланган тартибда бир ой муддатда:

фойдаланилмаётган тегишли давлат мулки объектларини Тошкент вилояти ҳокимлиги тасарруфига ўтказишни;

таркибида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари бошқарув органлари ва хўжалик бошқаруви органлари мажлисларида фойдаланилмаётган объектларни уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улуши ва хўжалик бошқаруви органлари улушини топширилаётган активларнинг баҳолаш қиймати суммасига тегишлича камайтирган ҳолда Тошкент вилояти ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш бўйича ташаббуслар кўриб чиқилишини белгиланган тартибда таъминласин.


10. "Ўзбекэнерго" АЖ (У. Мустафоев), "Ўзтрансгаз" АК (А. Мустафоев) раҳбарлари ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ш. Бобоев) зиммасига КСЗ иштирокчиларини уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ электр энергияси, табиий газ (ресурс ва транспорт имкониятларини ҳисобга олган ҳолда) ва бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафоев) икки ой муддатда Тошкент вилояти КСЗларида амалга ошириладиган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини очсин.

Белгилансинки:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит линияси маблағлари импорт ускуналар ва бутловчи буюмларни харид қилиш учун ажратилади;

Кредитларни сўндириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўндириш санасидаги курси бўйича миллий валютада, тўлов жадвалларига мувофиқ амалга оширилади.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Тошкент вилояти ҳокими Ш.Х. Бобоев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Ш.А. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев



*) 2 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 августдаги

ПҚ-3194-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш майдонлари

ва ер участкалари негизида ташкил этилаётган

кичик саноат зоналари (КСЗ)

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкил этилаётган КСЗ номи


КСЗнинг жойлашган жойи


Ҳудуд*

(га)


КСЗга бирикитирилган

тижорат банклари


1.

Бекобод шаҳар КСЗ


"Бекободйўлсаноат" ишлаб чиқариш корхонаси майдони


36,8

ТИФ Миллий банк

2.

Бекобод тумани КСЗ


Собиқ таъмирлаш-механика корхонасининг гаражи биноси


3

3.

Оҳангарон тумани КСЗ


Собиқ "Ўзбекистон" жамоа хўжалигининг гаражи бино ва иншоотлари


2,2

"Ипотекабанк" АТИБ

4.

Олмалиқ шаҳар КСЗ


Собиқ ДСКнинг ишлаб чиқариш майдони


7,2

5.

Юқори Чирчиқ тумани КСЗ


Туман шифохонаси акушер мажмуасининг собиқ туғуруқ бўлими биноси


2,5

6.

Янгийўл тумани КСЗ


"2503-Янгийўл автоколоннаси"


5,6

"Қишлоқ қурилишбанк" АТБ

7.

Ангрен шаҳар КСЗ


Собиқ "Резинатехника" АЖнинг қозонхона биноси


1,5

8.

Оққўрғон тумани КСЗ


ққўрғон МТП"нинг бўш турган бино ва иншоотлари


2,4

"Агробанк" АТБ

9.

Ўрта Чирчиқ тумани КСЗ


"Тошкент темир-бетон буюмлар заводи" МЧЖ бино ва иншоотлари


10,0

10.

Қуйи Чирчиқ тумани КСЗ


"Дўстобод тажриба механика заводи" МЧЖ бино ва иншоотлари


3,7

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ

11.

Чирчиқ шаҳар КСЗ


Қурилиши тугалланмаган "Сувоқава" ДУК объект


3,4

"Чирчиқсельмаш" заводи ишлаб чиқариш майдонининг бир қисми


17,4

12.

Бўка тумани КСЗ


"Бўка МТП"нинг бўш турган бино ва иншоотлари


2,3

"Савдогарбанк" АК

13.

Пскент тумани КСЗ


"Пскент МТП"нинг бўш турган бино ва иншоотлари


4,7

АКБ "Микрокредитбанк"

14.

Бўстонлиқ тумани КСЗ


"Ғазалкент-ойна" АЖнинг бино ва иншоотлари


14,4

"Ўзэнергоиндустрия" ДБнинг бино ва иншоотлари


9,55

15.

Қибрай тумани КСЗ


Қурилиши тугалланмаган санаторий-профилакторий биноси


3,4

Асакабанк

16.

Паркент тумани КСЗ


"Паркент МТП"нинг бўш турган бино ва иншоотлари


4,0

17.

Чиноз тумани КСЗ


"Қишлоқ хўжалик маҳсулот таъминот базаси" ДУКнинг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари


6,15

Халқ банк

         

*) Давергеодезкадастр, Давлат рақобат қўмитаси томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда аниқлик киритилиши лозим.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)














































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск