Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2018 й. ПҚ-3506-сон "2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.02.2018 й.

N ПҚ-3506



2018 ЙИЛДА АҲОЛИ БАНДЛИГИГА

КЎМАКЛАШИШ ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасидаги янги саноат корхоналарини қуриш ҳисобига аҳолини, айниқса ёшлар ва кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш, янги доимий иш ўринларини яратиш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш, шунингдек, шу асосда аҳоли турмуш сифати ва фаровонлигини ошириш бўйича белгиланган устувор вазифаларни ижро этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар, 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат ҳудудларига амалга оширган ташрифлари давомида ишлаб чиқилган саноат, қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳалар, шунингдек, республика ҳудудлари, шаҳарлар ва туманларини комплекс ривожлантириш дастурлари ҳамда тармоқларни ривожлантириш дастурлари доирасида 168,2 мингдан кам бўлмаган доимий иш ўринларини яратиш;

иккинчи, фаолият юритмаётган, хусусийлаштирилган корхоналар ва давлат мулки объектлари негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича "йўл харита"лари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 19,9 минг янги иш ўринларини ташкил этиш;

учинчи, қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар, кўп қаватли турар-жойлар, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммунал инфратузилма қурилиши ҳисобига 46,6 мингта иш ўринларини ташкил этиш;

тўртинчи, янги мактабгача таълим ва таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектларини қуриш ва тиклаш натижасида янги ижтимоий инфратузилма муассасаларини ишга тушириш ҳисобига 10,6 мингта иш ўринларини ташкил этиш;

бешинчи, максимал қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича ишларни кучайтириш натижасида 101,3 мингга яқин иш жойлари ташкил этиш, шу жумладан, уларга солиқ имтиёзлари бериш, текширувларни ўтказишга икки йиллик мораторий жорий қилиш, имтиёзли микрокредитлар ажратиш, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишчиларни ёллашни рағбатлантириш, ҳудудларда ҳунармандчилик марказларини ташкил этиш асосида ҳунармандчиликни ривожлантириш, ҳунармандларга бўш турган хоналарни ажратиш, уларни хом ашё ва материаллар билан таъминлаш, "усто-шогирд" услуби бўйича ҳунарларга ўргатишни кенг жорий этиш ҳисобига 26,9 минг иш жойлари ташкил этиш;

олтинчи, 169,5 мингга яқин банд бўлмаган аҳолини мавсумий ва вақтинчалик ишлар билан банд этиш, айниқса 140,1 минг кам таъминланган аҳолининг оила аъзоларини жамоат ишларига жалб қилиш, шунингдек, 29,4 минг кишини Бир марталик иш билан таъминлаш бюроси орқали вақтинчалик бандлигини таъминлаш;

еттинчи, 48,6 минг квоталаштирилган иш ўринларига касб-ҳунар коллеж битирувчилари, Қуролли кучлар сафидан бўшатилган фуқаролар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар, шунингдек, бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги аҳолини ишга жойлаштириш, 25,9 минг банд бўлмаган шахсларни касбга ўқитиш марказларида касб- ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлашни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 52 минг фуқарони чет элда ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республиканинг иш берувчи-ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни ўз ичига олган:

2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси туманлари ва шаҳарларида доимий иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз параметрлари 1-, 1.1 - 1.14, 1a - 1а.14 иловаларга* мувофик;

фаолият юритмаётган, хусусийлаштирилган корхоналар ва давлат мулки объектлари негизида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича "йўл харита"лари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига янги иш ўринларини ташкил этиш прогноз параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобига 2018 йилда банд бўлмаган аҳолини жамоат ишларига жалб қилиш прогноз параметрлари 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ;

2018 йилда якка тартибдаги тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига бандликни таъминлаш прогноз параметрлари 4-иловага* мувофиқ;

банд бўлмаган шахсларни ташкиллаштирилган касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, 2018 йилда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ишсизлик нафақасини тўлаш прогноз параметрлари 5-иловага* мувофиқ;

ҳар чоракдаги тақсимот бўйича республика ҳудудлари кесимида 2018 йилда банд бўлган аҳоли сони ўсишининг прогноз параметрлари 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Иктисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда зарур ҳолларда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича янгидан тасдиқланадиган давлат дастурларидан келиб чиқиб, Давлат дастури прогноз параметрларига асосланган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳукуқи берилсин.


3. 2018 йилда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш бўйича Концепция ва чора-тадбирлар Комплекси 7 ва 8-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган ҳудудий дастурлар прогноз параметрларини минтақалар, туманлар ва шаҳарлар секторлари кесимида белгилаш билан бирга, аниқ ташкилотлар ва лойиҳаларни кўрсатган ҳолда, шунингдек, 2018 йилда аҳоли бандлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари ва Давлат дастури прогноз параметрларини ҳисобга олган равишда, аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳудудий дастурлари (кейинги ўринларда - ҳудудий дастурлар);

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2960-сонли қарори талабларига мувофиқ 2018 йилда туманлар ва шаҳарлар кесимида банд бўлган аҳоли сонини ошириш прогноз параметрлари тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик, шахсий ва деҳқон хўжаликларида банд бўлган, шунингдек, бандликнинг бошқа самарали турларига жалб этилган касб-ҳунар коллежлар ва академик лицейлар битирувчиларининг бандлик ҳисобини юритишни тартибга солиш қисмида "college, mehnat.uz" автоматлаштирилган ахборот тизимини такомиллаштириш;

умумтаълим мактабларини тугатган ёшларни, олий таълим муассасалари битирувчиларини, жамоат ишига жалб этилган банд бўлмаган аҳоли, Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган фуқаролар ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар бандлиги ҳисоби бўйича автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ривожлантириш давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида янги доимий иш ўринларини ташкил этишда шаффоф ва ишончли ҳисоб-китобни олиб боришни таъминлаш бўйича автоматлаштирилиб такомиллаштирилган ахборот тизимини яратиш чораларини амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда иш ўринларига даъвогарларнинг ярмаркаларда онлайн режимда масофавий иштирокини назарда тутувчи, банд бўлмаган аҳоли учун вакант (бўш) иш ўринлар ярмаркаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан биргаликда суғурта бадалларининг белгиланган миқдорини тўлаш йўли билан чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзини ўзи банд қилган фуқароларни давлат ижтимоий суғурта тизимига ихтиёрий тарзда жалб этиш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кам таъминланган оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадларини ошириш бўйича республиканинг барча ҳудудларида "ҳанкин тажрибаси"ни самарали оммалаштириш мақсадида маҳаллаларда аҳолини, айниқса ёшлар ва аёлларни ишга жойлаштиришда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига Бўш ўринлар миллий базасига кириш ҳуқуқини тақдим этиш орқали, шу жумладан, базага янги бўш ўринлар киритиш ва ишга жойлаштириш учун йўлланма беришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Бандликка кўмаклашиш ҳудудий ва тармоқ дастурлари бажарилишининг бориши юзасидан мувофиқлаштириш ва назорат қилиш функциялари:

республика даражасида - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2960-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва иқтисодий комплекс органлари раҳбарларини аҳоли бандлигини ошириш учун моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича Комиссияси зиммасига;

ҳудудий, туман ва шаҳар даражасида - бандликка кўмаклашиш ҳудудий ва тармоқ дастурларининг ижросини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифалари Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва ижросини мувофиқлаштириш бўйича доимий фаолият олиб борадиган ҳудудий, туман (шаҳар) ишчи комиссиялари зиммасига юклансин.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва ижросини мувофиқлаштириш бўйича доимий фаолият олиб борувчи ҳудудий, туман (шаҳар) ишчи комиссияларининг намунавий таркиби 9-10-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги "Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-2960-сонли қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарлари узлуксиз икки чорак давомида, ёки йил давомида уч чоракда прогноз кўрсаткичлари бажарилмаган, жойлардаги аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишлар қониқарсиз деб топилган тақдирда, эгаллаб турган лавозимларига муносиблиги масаласи кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йилда Давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган тизимли мониторинг натижасини умумлаштирилишини таъминласин, натижаси юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тегишли маълумотларни киритсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳар бир ҳудудга бириктирилган масъул мансабдор шахслар иштирокида туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, туманларни (шаҳарларни) комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаган ҳолда аҳоли бандлигига кўмаклашиш ҳудудий дастурларни амалга оширилиб борилиши ҳар ойда муҳокама қилинишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари - Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари:

ҳар чоракда комплекс йиғилишларида 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш тармоқ дастурларини амалга ошириш жараёни, шунингдек, назорат қилувчи вазирлик, идоралар ва хўжалик бирлашмалари тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалаларини танқидий кўриб чиқилишини;

тегишли комплекслар таркибига ва Давлат дастурининг манзилли рўйхатига киритилган ташкилотлар томонидан лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ташкил этиладиган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар лойиҳалар ишга туширилганидан сўнг туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларига, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига тақдим этилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Бош вазир ўринбосарлари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев ва бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)













































Время: 0.1781
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск