ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.07.2017 й. ПҚ-3116-сон "Республика ихтисослаштирилган "Қурилишмашлизинг" лизинг компанияси биносини сотиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2017 й.

N ПҚ-3116



РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

"ҚУРИЛИШМАШЛИЗИНГ" ЛИЗИНГ

КОМПАНИЯСИ БИНОСИНИ

СОТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ихтисослаштирилган "Қурилишмашлизинг" компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 18 июндаги ПҚ-2190-сонли қарорини ижро этиш ҳамда давлат мулкидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Тошкент шаҳри, Мустақиллик шох кўчаси, 105-уйда жойлашган туташ ҳудуди билан бирга маъмурий бино (майдони 1 908 кв.м) (кейинги ўринларда - маъмурий бино) "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" АЖ ҳамда "Қурилишмашлизинг" АЖ ўртасида тузилган ижара шартномасига мувофиқ "Республика ихтисослаштирилган "Қурилишмашлизинг" лизинг компанияси" АЖга (кейинги ўринларда - "Қурилишмашлизинг" АЖ) белгиланган тартибда ижарага берилган;

"Қурилишмашлизинг" АЖ томонидан маъмурий бинони белгиланган тартибда 265,0 миллион сўмлик ҳажмда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 январдаги ПФ-4933-сонли Фармонининг 1-бандида белгиланган тартибга мувофиқ, янги иш ўринларини яратиш имконини берган асосий фондларни модернизация қилган ва мукаммал таъмирдан чиқарган давлат мулки объектининг ижарачисига уни хусусийлаштиришда ижарага олинган объектни биринчи навбатда сотиб олиш учун устун ҳуқуқ берилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Қурилишмашлизинг" АЖнинг:

"Тошкент вилояти баҳолаш ва консалтинг маркази" МЧЖ томонидан ўрнатилган тартибда белгиланган бозор қиймати 6.35 млрд, сўм миқдоридаги маъмурий бинони "Қурилишмашлизинг" АЖга сотиш тўғрисидаги;

маъмурий бино қийматининг 15 фоизи миқдорида белгиланган тартибда тўланган бўнак (аванс) тўловини чиқариб ташлаб, "Қурилишмашлизинг" АЖ томонидан маъмурий бинонинг харид тўловини икки йилга кечиктириш шарти билан тўлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. "Қурилишмашлизинг" АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда маъмурий бинони харид қилиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишлича расмийлаштирилишини таъминласин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда маъмурий бинога кириш йўлларини Мустақиллик шох кўчаси томонидан белгиланган тартибда ташкиллаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини оптималлаштириш ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли қарорининг 5-иловасидаги 2-позицияси чиқариб ташлансин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)
















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск