ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2017 й. ПҚ-3011-сон "Ислом тараққиёт банки иштирокида "М39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлини реконструкция қилиш" ҳамда "Саудия тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "4Р87 Ғузор-Чим-Кўкдала автомобиль йўлини реконструкция қилиш" лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2017 й.

N ПҚ-3011



ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ИШТИРОКИДА "М39 ТОШКЕНТ-ТЕРМИЗ АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ" ҲАМДА "САУДИЯ

ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ ВА ҚУВАЙТ АРАБ ИҚТИСОДИЙ

ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ ИШТИРОКИДА "4Р87 ҒУЗОР-

ЧИМ-КЎКДАЛА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрдаги "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Тошкент-Термиз М39 автомобиль йўлини қайтақуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1433-сонли ҳамда 2011 йил 28 декабрдаги "Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Ғузор-Чим-Кўкдала 4Р87 автомобиль йўлини қайта қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1671-сонли қарорларини ижро этиш ҳамда 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш Дастурининг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

а) Ислом тараққиёт банки иштирокида "Тошкент-Термиз М39 автомобиль йўлини қайтақуриш" лойиҳаси бўйича:

Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасида (кейинги ўринларда - ИТБдеб аталади) 2010 йил 2 март куни ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди ҳамда 2010 йил 12 ноябрь куни Сурхондарё вилоятида узунлиги 100 км бўлган Тошкент-Термиз М39 автомобиль йўлини қайтақуриш учун умумий суммаси 167,2 млн. АҚШ доллари миқдорида Истисна'а шартномаси ва Истисна'а агентлик битими тузилди;

ИТБ иштирокида "Тошкент-Термиз М39 автомобиль йўлини қайтақуриш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида халқаро танлов савдолари натижалари бўйича 2012 йил 21 март куни Республика йўл жамғармаси ва "Akkord Industry Construction Investment Corporation" OJS (Озарбайжон) (кейинги ўринларда - "Аккорд"компанияси деб аталади) ўртасида узунлиги 100 км бўлган (1330 - 1395 км, 1400 - 1410 км ва 1426 - 1451 км) автомобиль йўлини қайта қуриш учун умумий қиймати 126,7 млн. АҚШ доллари миқдорида, шунингдек, 2011 йил 20 июль куни "Temelsu International Engineering Services Inc." (Туркия) компанияси билан қурилиш устидан техник назорат амалга ошириш бўйича консалтинг хизматлар кўрсатиш учун умумий қиймати 3,8 млн. АҚШ доллари миқдорида контрактлар тузилди;

имзоланган шартномаларга мувофиқ, ноқулай об-ҳаво шароитлари ва техник жиҳатдан кечикишни инобатга олмаган ҳолда 2012 йил 12 июнь қурилиш ишлари бошланадиган муддат этиб, 2014 йил 12 июнь қурилиш ишлари тугалланадиган муддат этиб белгилаб қўйилди;

"Аккорд" компанияси йўл-қурилиш техникасини ўз вақтида мобилизация қилмаганлиги, экстремал ноқулай иқлим шароитлари, иморатларнинг бузилиши таъминланмаганлиги, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг тегишли ташкилотлари электр энергия ва табиий газ билан барқарор таъминлаб бермаганлиги сабабли лойиҳани белгиланган муддатларда амалга оширишда кечикиш юз берди;

лойиҳани амалга ошириш муддати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгашнинг баёнотлари билан 2015 йил 5 мартдан (118-сонли) 2015 йил 1 августгача ва 2015 йил 22 октябрдан (186-сонли) 2016 йил 31 декабргача узайтирилди;

2017 йил 15 май ҳолатига кўра:

пул ифодасида 77,0 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди ва 78,0 млн.АҚШ доллари тўланди, 19,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ажратилган аванс маблағларини ҳисобга олган ҳолда;

амалда 1400 - 1410 км ва 1426 - 1451 км (35 км) участкаларда йўл қурилиш ишлари ва 18 та кўприк қурилиши якунланди, 1330 - 1395 км (65 км) участкада йўл қурилиш ишлари 60 фоизни ва кўприкларни қайта қуриш бўйича 62 фоизни ташкил этди;

Республика йўл жамғармаси томонидан пудратчи ташкилотлар ва муҳандис-маслаҳатчи билан ҳамкорликда йўл-қурилиш ишларини 2018 йил 21 мартга қадар узил-кесил тугатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва жадваллар ишлаб чиқилди;

б) Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Ғузор-Чим-Кўкдала 4Р87 автомобиль йўлини қайта қуриш" лойиҳаси бўйича:

Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - СТЖ деб аталади), Қувайт араб иқтисодийтараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - ҚАИТЖ деб аталади) ҳамда Абу-Даби тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - АДТЖ деб аталади) ўртасида 2010 йил 2 март куни Қашқадарё вилоятида узунлиги 73 км бўлган Ғузор - Чим-Кўкдала 4Р87 автомобиль йўлини қайта қуриш учун умумий суммаси 70,1 млн. АҚШ доллари миқдорида ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди;

2011 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ҚАИТЖ ўртасида ҳамда 2011 йил 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва СТЖ ўртасида умумий суммаси 51,0 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз битимлари имзоланди;

2011 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси қарз битими имзоланишини келишиш узоқ вақт давом этиши туфайли АДТЖ томонидан 19,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш шартларига рози бўлмади;

АДТЖ тарафидан лойиҳани молиялаштириш қисми борасида томонлар нуқтаи назарларининг мос келмаганлиги туфайли узунлиги 38 км (0 - 38 км) бўлган автомобиль йўлини қайта қуриш Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобидан маҳаллий пудратчилар томонидан амалга оширилмоқда;

эълон қилинган халқаро тендер савдолар таклифлар тушмаганлиги туфайли ўтказилмади, натижада СТЖ ва ҚАИТЖ билан келишилган ҳолда маҳаллий пудратчи ташкилотлар иштирокида миллий тендер савдолари ўтказилди;

лойиҳани амалга ошириш доирасида ўтказилган танлов савдолари натижалари бўйича "Global Road" МЧЖ, "Istiqlol yol qurilish ta'minot korxonasi" XK, "Насаф темир йўл комплекс қурилиш" ХК ва "Ziyo capital qurilish" МЧЖ маҳаллий компаниялари билан узунлиги 35 км бўлган (38 - 73 км) автомобиль йўлини қайта қуриш учун умумий қиймати 86,8 млрд, сўмлик, шунингдек, 2013 йил 11 март куни "Saudi Consulting Services (SAUDCONSULT)" (Саудия Арабистони) компанияси билан қурилиш устидан техник назоратни амалга ошириш бўйича консультация хизматларини кўрсатиш учун умумий қиймати 1,6 млн. АҚШ доллари миқдорида шартномалар тузилди;

имзоланган шартномаларга мувофиқ, ноқулай об-ҳаво шароитлари ва техник жиҳатдан кечикишни инобатга олмаган ҳолда 2015 йил 15 февраль қурилиш ишлари бошланадиган муддат этиб, 2016 йил 14 август қурилиш ишлари тугалланадиган муддат этиб белгилаб қўйилди;

пудратчи ташкилотни аниқлаш бўйича ўтказилган 2 та халқаро танлов савдоси натижа бермаганлиги, ноқулай иқлим шароитлари, йўл бўйидаги иморатлар белгиланган муддатларда бузиб ташланмаганлиги, шунингдек, лойиҳани молиялаштириш схемасидан пудрат ишларининг 33 фоизини молиялаштириши лозим бўлган АДТЖ чиқариб ташланганлигива маблағларнинг етишмаётган қисмини молиялаштириш учун СТЖ розилигини олиш зарурлиги туфайли лойиҳани белгиланган муддатларда амалга оширишда кечикиш юз берди;

2017 йил 15 май ҳолатига кўра:

пул ифодасида 23,7 млрд, сўм ўзлаштирилди ва 41,0 млрд, сўм тўланди, 17,4 млрд, сўм миқдоридаги ажратилган аванс маблағларини ҳисобга олган ҳолда;

амалда 28,4 километрли ер усти йўл кўтармаси, 6,4 километрли шағал, 4,0 километрли асфальт қопламаси ётқизилди, иккита кўприк қайта қурилди (60%) ва транспорт чорраҳаси қурилди (90%);

Республика йўл жамғармаси томонидан пудратчи ташкилотлар ва муҳандис-маслаҳатчи билан ҳамкорликда йўл-қурилиш ишларини 2018 йил 1 ноябрга қадар узил-кесил тугатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва жадваллар ишлаб чиқилди.


2. Юқоридаги контрактлар бўйича қурилиш ишлари тўлиқҳажмда ва белгиланган муддатларда тугатилишини таъминлаш учун ИТБ иштирокида "Тошкент-Термиз М39 автомобиль йўлини қайта қуриш" лойиҳасининг инвестиция даврини амалга ошириш муддатини 2019 йил 1 июнгача ҳамда СТЖ ва ҚАИТЖ иштирокида "Ғузор-Чим-Кўкдала 4Р87 автомобиль йўлини қайта қуриш" лойиҳасининг инвестиция даврини амалга ошириш муддатини 2022 йил 1 июлгача узайтириш, мазкур лойиҳаларнинг умумий қийматини оширмаслик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг таклифи маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси узайтирилаётган муддатларда тузиладиган қўшимча битимларда пудратчи ўз зиммасига олган мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлиги учун қатъий чораларни, шунингдек, лойиҳаларнинг амалга оширилиши чўзиб юборилиши туфайли сарфланган харажатларнинг суммасини ундириш бўйича қатъий чораларни назарда тутсин.

Мазкур лойиҳалар бўйича инвестиция даврларини амалга ошириш муддатларининг узайтирилиши пудратчи ташкилотларни ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришдан озод этмаслиги, шу жумладан, йўл-қурилиш ишларини ўз вақтида тамомламаганлиги учун жарима санкциялари қўлланилиши белгилаб қўйилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ушбу қарорнинг 2-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда мазкур лойиҳаларни амалга оширишнинг инвестиция даврлари муддатлари узайтирилиши ҳақида ИТБ, СТЖ ва ҚАИТЖга тегишли сўровлар юборсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари раҳбарларининг зиммасига ИТБ иштирокида "Тошкент-Термиз М39 автомобиль йўлини қайта қуриш" ҳамда СТЖ ва ҚАИТЖ иштирокида "Ғузор-Чим-Кўкдала 4Р87 автомобиль йўлини қайта қуриш" лойиҳаларининг ўз вақтида бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун тақдим этилган узайтирилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрдаги "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Тошкент-Термиз М39 автомобиль йўлини қайта қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1433-сонли ҳамда 2011 йил 28 декабрдаги "Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Ғузор-Чим-Кўкдала 4Р87 автомобиль йўлини қайтақуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1671-сонли қарорларида тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг амал қилиши сақланиб қолади.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 26 майдаги

ПҚ-3011-сонли қарорига

ИЛОВА



1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноябрдаги "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Тошкент-Термиз М39 автомобиль йўлини қайта қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-1433-сонли қарори 1-иловаси 11-бандининг "Жами*" устунида "42,5" рақами "97" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 201 1 йил 28 декабрдаги "Саудия Арабистони тараққиёт жамғармаси ва Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида "Ғузор-Чим-Кўкдала 4Р87 автомобиль йўлини қайта қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1671-сонли қарорининг 1-иловасида:

"Жами*" устунида:


а) 5-бандида "73" рақами рақами билан алмаштирилсин;


б) 8-бандида "48" рақами "82" рақами билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"*** Узунлиги 38 км бўлган автомобиль йўллари Ўзбекистон Республикасининг ўз маблағлари ҳисобидан қайта қурилмоқда, 35 километрлик автомобиль йўллари СТЖ ва ҚАИТЖ маблағлари ҳисобидан қайта қурилмоқда".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)




















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск