ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Европа /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2020 й. ПҚ-4922-сон "Ўзбекистон Республикасининг БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ҳамда БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури билан ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2020 й.

N ПҚ-4922



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БМТ ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ТАШКИЛОТИ, БМТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИ

ҲАМДА БМТ БУТУНЖАҲОН ОЗИҚ-ОВҚАТ

ДАСТУРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ВА ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (кейинги ўринларда - ФАО), БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (кейинги ўринларда - ҚХРХЖ) ҳамда БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (кейинги ўринларда - БООД) билан ҳамкорликда агросаноат мажмуини ривожлантириш ва модернизация қилиш, таркибий ўзгартиришларни самарали амалга ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтириш, шунингдек, Рим шаҳрида (Италия) жойлашган ушбу ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ресурс салоҳиятини ва натижадорликни янада ошириш мақсадида:


1. 2020 йил 2-4 ноябрь кунлари бўлиб ўтган ФАОнинг Европа учун 32-Минтақавий конференциясида (кейинги ўринларда - Минтақавий конференция) Ўзбекистон Республикаси икки йил муддатга ушбу Минтақавий конференциянинг раиси этиб сайлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар ФАО, ҚХРХЖ ва БООД билан ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

Минтақавий конференцияда мамлакат манфаатларини илгари суриш, раислик доирасида қабул қилинган барча қарорларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш, мазкур халқаро тузилмалар билан Ўзбекистон ўртасидаги амалий ҳамкорлик режаларини рўёбга чиқариш;

Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жаҳоннинг энг илғор тажриба ва кўникмалари, билим ва инновацияларини жорий этиш учун Минтақавий конференциянинг иштирокчи-мамлакатлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳаси барқарор ўсишини ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ютуқларини халқаро ҳамжамиятга етказиш;

ФАО, ҚХРХЖ ва БООД доирасида мамлакатнинг аграр ва озиқ-овқат сиёсатини самарали амалга ошириш бўйича туб манфаатлари ва позициясини илгари суриш, шунингдек, уларнинг салоҳиятидан ихтисослашган глобал жамғармалар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришда кенг фойдаланиш;

Ўзбекистон аҳолисининг овқатланиш сифатини яхшилаш ва турмуш даражасини юксалтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлаш, шунингдек, соҳада илғор технологияларни жорий этиш мақсадида ФАО, ҚХРХЖ ва БООДнинг грант, молиявий-техник ва эксперт кўмагини жалб этиш орқали миллий стратегиялар, дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

ФАО, ҚХРХЖ ва БООД билан доимий алоқалар олиб бориш, юқори даражадаги ва эксперт ҳамжамиятларининг ўзаро ташрифлар алмашувини амалга ошириш, томонлар ўтказадиган халқаро тадбирларда иштирок этиш ҳамда улар билан конструктив мулоқотни мустаҳкамлаш.


3. Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг ФАО, ҚХРХЖ ва БООД ҳузуридаги Доимий вакили этиб тайинлансин ҳамда унга Ўзбекистоннинг ФАО, ҚХРХЖ ва БООД билан ўзаро ҳамкорлигига доир барча масалаларни мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.


4. Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси (кейинги ўринларда - Элчихона) штат жадвалига, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тегишлича ўзгартирилган ҳолда, маслаҳатчи - Ўзбекистоннинг ФАО, ҚХРХЖ ва БООД ҳузуридаги Доимий вакили ўринбосари лавозими киритилсин ҳамда унга ФАО, ҚХРХЖ ва БООД билан тизимли амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мажбуриятлар юклатилсин.


5. Элчихонанинг маслаҳатчи лавозими Элчихонанинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўзгартирилсин.


6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси штат жадвали 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ҳамда БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури билан ҳамкорлигини кенгайтириш ҳамда ФАОнинг Европа учун 32-Минтақавий конференциясида Ўзбекистон Республикасининг муваффақиятли раислик қилишини таъминлаш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар ярим йилда бир марта "Йўл харитаси"нинг ижроси ҳолати таҳлилини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин.


7. Молия вазирлиги қўшимча битта енгил автомобилни сақлаш учун Элчихонага лимит ажратсин.


8. Ташқи ишлар вазирлиги:

Элчихона штат жадвалидаги ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда, Элчихонани сақлаб туриш бўйича 2020 йилга мўлжалланган харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

қўшимча штат бирлигини киритиш ва енгил автомобиль харид қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларини сақлаб туриш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ва уларнинг доирасида амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 апрелдаги "Италия Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида"ги 143-сон қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 15 декабрдаги

ПҚ-4922-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

Италия Республикасидаги Элчихонаси

ШТАТ ЖАДВАЛИ


ҚШ долларида]

Т/р

Лавозим


Штат бирликлари

сони

Элчининг

маошига нисбатан

ходимнинг маоши,

фоизларда (3 000)


Ойлик маош


Йиллик иш

ҳақи фонди


Дипломатик таркиб

1.

Элчи


1

100

3 000

36 000

2.

Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи


1

85

2 550

30 600

3.

Маслаҳатчи - Ўзбекистоннинг ФАО, ҚХРХЖ ва БООД ҳузуридаги Доимий вакили ўринбосари


1

85

2 550

30 600

4.

Биринчи котиб


1

75

2 250

27 000

Ҳаммаси:


4


10 350

124 200

Маъмурий-техник таркиб

1.

Катта бухгалтер


1

65

1 950

23 400

2.

Хўжалик мудири, ғазначи ва ҳайдовчи-механик


1

50

1 500

18 000

3.

Маҳаллий аҳоли ёки ишчиларнинг оила аъзолари орасидан ёлланадиган ходимлар (иш юритувчи котиб, қўриқчи, фаррош, ҳайдовчи ва бошқалар)




3 000

36 000

Жами:


2


6 450

77 400

Ҳаммаси:


6


16 800

201 600

            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 15 декабрдаги

ПҚ-4922-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг БМТ Озиқ-овқат

ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, БМТ Қишлоқ хўжалигини

ривожлантириш халқаро жамғармаси ҳамда БМТ Бутунжаҳон

озиқ-овқат дастури билан ҳамкорлигини кенгайтириш ҳамда

ФАОнинг Европа учун 32-Минтақавий конференциясида

Ўзбекистон Республикасининг муваффақиятли

раислик қилишини таъминлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари


Ижро

муддатлари


Масъул ижрочилар


1.

ФАОнинг Европа бўйича 32-Минтақавий конференцияси (ЕМК) доирасида самарали раислик қилиш ва мамлакат манфаатларини илгари суриш барча масалаларини мувофиқлаштириш.

1. Будапешт шаҳридаги ЕМК Котибияти билан Ўзбекистон Республикаси раислиги доирасидаги ишларни муҳокама қилиш.


2021 йил

январь

Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

2. ЕМК Раисига конференциянинг 32-сессияси давомида қабул қилинган қарорларнинг бажарилишида кўмаклашиш.


доимий

3, Энг яхши тажрибалар, билимлар ва инновацияларни қишлоқ ҳўжалиги соҳасини ривожлантириш йўлида трансфер қилишда EMК иштирокчи-мамлакатлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш.


доимий

2.

ФАОнинг Европа бўйича Минтақавий конференциясининг (ЕМК) сессиялар оралиғидаги йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси раислиги доирасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг иштирокини таъминлаш.


1. ЕМК Котибияти билан тадбирлар жадвали ва муҳокамалар кун тартибини ишлаб чиқиш.


2021 йил

январь


Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

2. ЕМК Раисига тегишли материаллар ва ҳужжатларни тайёрлаш.


жадвалга

мувофиқ

3. Тадбирларда иштирок этиш.


жадвалга

мувофиқ


3.

Донор-мамлакатларнинг ФАО, ҚХРХЖ, БООД доимий вакиллари билан манзилли ишлашни таъминлаш.


1. Ҳамкорлик ва иш юзасидан алоқалар ўрнатиш.


2021 йил

I ярим

йиллик


Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. Қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш.


доимий


3. Ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни Ўзбекистоннинг алоқадор вазирлик ва идораларига кўриб чиқиш учун киритиш.


доимий


4.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги халқаро ва минтақавий ташаббусларда Ўзбекистон Республикаси иштирокини фаоллаштириш.


1. ФАО, ҚХРХЖ, БООД томонидан амалга оширилаётган минтақавий ва глобал конвенциялар, битимлар ҳамда ташаббусларни ўрганиш ва баҳолаш.


2021 йил

I ярим

йиллик

Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. Ўзбекистон Республикасининг иштироки бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш.


доимий

3. Қабул қилинган қарорларнинг самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш.


доимий

5.

Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун ФАО ҳузуридаги Бутунжаҳон озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси (БОХҚ) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. Ҳамкорлик ва иш юзасидан алоқалар ўрнатиш.


2021 йил

март


Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш.


2021 йил

I ярим

йиллик


3. Ишлаб чиқилаётган лойиҳалар ва ташаббусларни Ўзбекистоннинг алоқадор вазирлик ва идораларига кўриб чиқиш учун киритиш.


мунтазам


6.

Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (БООД) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. Ҳамкорлик ва иш юзасидан алоқалар ўрнатиш.


2021 йил

I чорак


Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. Мамлакат ҳадли дастурини ишлаб чиқиш ва келишиш.


2021 йил

декабрь


3. Ҳужжатни имзолаш.


2022 йил

I ярим

йиллик


7.

ФАО ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳадли дастурини қабул қилиш.


1. Ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ФАО билан келишиш.


2020 йил

декабрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳадли дастурини имзолаш.


2021 йил

январь


3. Дастурнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.


доимий


8.

ФАОнинг "Қўлга қўл" ташаббусида Ўзбекистоннинг иштирок этиши.


1. ФАО билан ташаббусни амалга ошириш бўйича қўшма ҳадли битимни имзолаш.


2020 йил

20 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. Ташаббусни амалга ошириш ва Геомакон маълумотлар платформасини тўлдириш бўйича идоралараро эксперт Ишчи гуруҳини тузиш.


2021 йил

30 январь

3. "Қўлга қўл" ташаббуси доирасидаги ишларнинг устувор йўналишларни белгилаш учун ФАО билан биргаликда кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш.


2021 йил

15 июнь


4. Натижаларнинг базавий жиҳатдан баҳолари билан бирга илк маърузани эълон қилиш.


2023 йил


9.

ФАО, ҚХРХЖ, БООД билан биргаликдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириб боришнинг мониторингини таъминлаш.


1. Амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини таҳлил қилиш.


2021 йил

I ярим

йиллик


Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. Эришилган натижаларни алоқадор вазирлик ва идоралар билан бирга муҳокама қилиш.


2021 йил

июль


3. Жорий ва ишлаб чиқилаётган лойиҳалар самарадорлигини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2021 йил

сентябрь


10.

Махсус глобал жамғармаларнинг ("Яшил иқлим жамғармаси", "Глобал экология жамғармаси", "Адаптация жамғармаси", "Халқаро иқлим ташаббуси") молиявий ва техник кўмагини жалб қилиш учун ФАО, ҚХРХЖ, БООД билан ҳамкорлик қилиш.


1. Аниқ лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.


2021 йил

сентябрь


Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. Лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш учун Жамғармаларга киритиш.


2021 йил

декабрь


3. Ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2022 йил

давомида


11.

ФАОнинг "Жануб-Жануб" (Хитой, Исроил, Туркия) қўшма лойиҳаларида Ўзбекистоннинг иштироки масаласини кўриб чиқиш.


1. Аниқ лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.


2021 йил

декабрь


Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. Лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш учун ФАОга киритиш.


2022 йил

март


3. Ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни белгиланган тартибда тасдиқлаш.


келишувга

кўра


12.

ФАО ҳузуридаги "Тупроқ бўйича глобал ҳамкорлик"да Ўзбекистон иштирокини фаоллаштириш.


1. Ҳамкорлик ва иш юзасидан алоқалар ўрнатиш.


2021 йил

февраль


Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. Қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш.


2021 йил

октябрь


3. Ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни Ўзбекистоннинг манфаатдор вазирлик ва идораларига кўриб чиқиш учун киритиш.


2021 йил

декабрь


13.

ФАО-Корея Республикасининг ўрмон ландшафтларини тиклаш бўйича ҳамкорлик дастури доирасида молиявий-техник кўмагини жалб қилиш.


1. Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.


2021 йил

сентябрь


Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. Лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш учун ФАОга киритиш.


2021 йил

декабрь


3. Ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни белгиланган тартибда тасдиқлаш.


келишувга

кўра


14.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги йирик халқаро тадбирларни Ўзбекистонда ўтказиш масалаларини ФАО, ҚХРХЖ, БООД билан ишлаб чиқиш.


1. Тадбирлар жадвалини муҳокама қилиш.


мунтазам

Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. Тадбирларни Ўзбекистонда ўтказишни белгиланган тартибда келишиш.


мунтазам

3. Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Ўзбекистоннинг тадбирларни ўтказишга тайёрлиги тўғрисида ФАО, ҚХРХЖ, БООДни расман хабардор қилиш.


мунтазам

15.

2021 йилда Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити ишида Ўзбекистоннинг фаол иштирокини таъминлаш.


1. 2021 йилда Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити бўйича БМТ Бош котибининг махсус элчиси билан иш юзасидан алоқалар ўрнатиш.


2021 йил

февраль

Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, алоқадор вазирлик ва идоралар


2. ФАО, ҚХРХЖ, БООД экспертлари билан биргаликда тавсиялар ва якуний ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича муҳокамаларда иштирок этиш.


2021 йил

1 ярим

йилликда


3. Саммитни тайёрлаш тадбирларида иштирок этиш.


жадвалга

мувофиқ


16.

ҚХРХЖнинг мамлакат офисини Ўзбекистонда таъсис этиш масаласини ишлаб чиқиш.


1. ҚХРХЖ раҳбарияти билан масалани муҳокама қилиш.


2021 йил

март


Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Элчихонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Ваколатхона очилиши тўғрисидаги Битимни ишлаб чиқиш ва келишиш.


2021 йил

охиригача


3. Ваколатхонани очиш.


келишувга

кўра


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 декабрь











































Время: 0.0322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск