ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2020 й. 789-сон "Халқаро тараққиёт уюшмаси, Таълимда глобал ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Натижаларга асосланган ёндашувлар учун глобал ҳамкорлик ташкилоти иштирокидаги "Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2020 й.

N 789




ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ,

ТАЪЛИМДА ГЛОБАЛ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ

ҲАМДА НАТИЖАЛАРГА АСОСЛАНГАН ЁНДАШУВЛАР

УЧУН ГЛОБАЛ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ ИШТИРОКИДАГИ

"БОЛАЛАРНИ ЭРТА ЁШДАН РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Болаларнинг эрта ёшдан таълим олиш имкониятларини ошириш, давлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим муҳитини яхшилаш, таълим сифатини тизимли равишда баҳолаб бориш имкониятларини яратиш, шунингдек, Халқаро тараққиёт уюшмаси, Таълимда глобал ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Натижаларга асосланган ёндашувлар учун глобал ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) 2019 йил 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (кейинги ўринларда - ХТУ) ўртасида:

"Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан 59,5 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш тўғрисида битим имзоланганлиги;

9,5 млн АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш тўғрисида битим имзоланганлиги ва мазкур битим доирасида ХТУ Таълимда глобал ҳамкорлик ташкилотининг грант агенти сифатида қатнашиши;

4,85 млн АҚШ доллари миқдорида грант ажратиш тўғрисида битим имзоланганлиги ва мазкур битим доирасида ХТУ Натижаларга асосланган ёндашувлар учун глобал ҳамкорлик ташкилотининг бошқарувчиси сифатида қатнашиши;

б) лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг улуши 26,72 млн АҚШ доллари, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари 16,9 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил этиши;

в) лойиҳанинг умумий қиймати 100,57 млн АҚШ долларини ташкил этиши;

г) лойиҳани амалга ошириш муддати 2020-2024 йилларни ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Мактабгача таълим вазирлиги кредит ҳамда грантлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган (кейинги ўринларда - Ижро этувчи орган) ҳисобланади;

лойиҳани амалга ошириш даврида Ижро этувчи орган ҳузурида ХТУ кредити ҳисобидан молиялаштириладиган 10 штат бирлигидан иборат бўлган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади;

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига ХТУ талабларига мувофиқ лойиҳани амалга ошириш доирасидаги ишлар ва хизматларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, ХТУ кредитидан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда ҳисобини юритиш вазифалари юкланади;

ХТУ томонидан ажратилган кредитни қайтариш, шунингдек, кредит бўйича фоиз тўловлари, хизмат кўрсатиш ҳақи, "Ижтимоий облигациялар" механизми доирасида 3,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвесторнинг даромадини тўлаш ҳамда 16,9 млн АҚШ доллари эквивалентидаги солиқ ва божхона имтиёзларини бериш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратилган қарзни қайтариш, шунингдек, қарз бўйича фоизлар, хизмат учун ҳақ ва мажбуриятлар бўйича воситачилик ҳақи тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

а) Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев:

бир ҳафта муддатда масъул ижрочиларнинг аниқ вазифаларини белгилаб берсин;

икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳа доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида "Йўл харита"ларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;

тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган мутахассислар малакасини ошириш учун хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда ўқув-тренинглар ташкил қилсин;

лойиҳа сифатли амалга оширилиши устидан мониторинг ўрнатсин ва натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига маълумот киритиб борсин;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари лойиҳани тўла-тўкис амалга ошириш учун барча зарур ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига белгиланган тартибда ўз вақтида тақдим этилишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 декабрдаги

789-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни

такомиллаштириш" лойиҳасининг

асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

T/p

Кўрсаткич номи

Ўлчов

бирлиги


Жами*


шу жумладан


Халқаро

тараққиёт

уюшмаси-

нинг кредит

маблағлари


Таълимда

глобал

ҳамкорлик

ташкилоти-

нинг грант

маблағлари


Натижаларга

асосланган

ёндашувлар

учун глобал

ҳамкорлик

ташкилоти-

нинг грант

маблағлари


Бюджет

маблағлари


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг

АҚШ

долл.

(экв)


100 570,10

59 500,00

9 500,00

4 850,00

26 720,10

2.

Товар ва хизматлар суммаси, жами


минг

АҚШ

долл.


77 250,00

59 500,00

9 500,00

4 850,00

3 400,00

2.1

1-компонент:

Мактабгача таълим сифатини ошириш


минг

АҚШ

долл.


5 300,00

1 300,00

4 000,00



2.2

2-компонент:

Эрта ёшда сифатли таълим муҳитидан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш


минг

АҚШ

долл.


50 100,00

46 100,00

4 000,00



2.3

3-компонент:

"Ижтимоий облигациялар" механизми воситасида хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиш


минг

АҚШ

долл.


14 750,00

6 500,00


4 850,00

3 400,00

2.4

4-компонент:

Таълим сифатини бошқариш тизимини яратиш


минг

АҚШ

долл.


5 900,00

4 900,00

1 000,00



2.5

5-компонент:

Лойиҳани бошқариш


минг

АҚШ

долл.


1 200,00

700,00

500,00



3.

Инвестицион даврдаги молиявий харажатлар


минг

АҚШ

долл.

(экв)


6 417,52




6 417,52

4.

Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари шаклидаги улуши


минг

АҚШ

долл.

(экв)


16 902,58




16 902,58

5.

Лойиҳани амалга ошириш даври


2020-2024 йиллар

6.

ХТУ кредити маблағларини қайтариш муддати


30 йил

шу жумладан асосий қарзнинг имтиёзли даври


5 йил

              

*) Якуний харажатлар кўрсаткичлари товарларни етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш бўйича тендер натижаларига кўра аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 декабрдаги

789-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни

такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш

доирасида Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан

ажратилган қарзни қайтариш, шунингдек, қарз бўйича

фоизлар, хизмат учун ҳақ ва мажбуриятлар бўйича

воситачилик ҳақи тўловлари тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси

59,5 млн АҚШ доллари

Қарзни қайтариш муддати

30 йил

Имтиёзли давр

5 йил

Мажбурият учун максимал воситачилик ҳақи*

йиллик 0,5 фоиз

Хизмат кўрсатиш ҳақи**

йиллик 0,75 фоиз ва базис

Фоиз ставкаси***

йиллик 1,25 фоиз ва базис

Тўлов

санаси


Кредитнинг

ўзлашти-

рилиши


Кредитнинг

ўзлашти-

рилмаган

қисми


Асосий қарз

тўловлари


Кредит

баланси


Мажбурият

учун восита-

чилик ҳақи


Хизмат

кўрсатиш

ҳақи


Фоиз


Жами

(асосий

қарзни

қайтариш

билан)




59 500 000,00








15.05.2020


2 088 555,00

57 411 445,00


2 088 555,00

143 528,61

15 664,16

14 828,74

174 021,52

15.11.2020


2 088 555,00

55 322 890,00


4 177 110,00

138 307,22

31 328,33

29 657,48

199 293,03

15.05.2021


19 721 975,05

35 600 914,95


23 899 085,05

89 002,29

179 243,14

169 683,50

437 928,93

15.11.2021


19 721 975,05

15 878 939,90


43 621 060,10

39 697,35

327 157,95

309 709,53

676 564,83

15.05.2022


5 435 655,65

10 443 284,25


49 056 715,75

26 108,21

367 925,37

348 302,68

742 336,26

15.11.2022


5 435 655,65

5 007 628,60


54 492 371,40

12 519,07

408 692,79

386 895,84

808 107,69

15.05.2023


1452 051,40

3 555 577,20


55 944 422,79

8 888,94

419 583,17

397 205,40

825 677,52

15.11.2023


1 452 051,40

2 103 525,81


57 396 474,19

5 258,81

430 473,56

407 514,97

843 247,34

15.05.2024


1 051 762,90

1 051 762,90


58 448 237,09

2 629,41

438 361,78

414 982,48

855 973,67

15.11.2024


1051 762,90

-

981 750,00

58 518 250,00

-

438 886,87

415 479,57

1 836 116,45

15.05.2025




981 750,00

57 536 500,00

-

431 523,75

408 509,15

1 821 782,90

15.11.2025




981 750,00

56 554 750,00

-

424 160,62

401 538,72

1 807 449,35

15.05.2026




981 750,00

55 573 000,00

-

416 797,50

394 568,30

1 793 115,80

15.11.2026




981 750,00

54 591 250,00

-

409 434,37

387 597,87

1 778 782,25

15.05.2027




981 750,00

53 609 500,00

-

402 071,25

380 627,45

1 764 448,70

15.11.2027




981 750,00

52 627 750,00

-

394 708,12

373 657,02

1 750 115,15

15.05.2028




981 750,00

51 646 000,00

-

387 345,00

366 686,60

1 735 781,60

15.11.2028




981 750,00

50 664 250,00

-

379 981,87

359 716,17

1 721 448,05

15.05.2029




981 750,00

49 682 500,00

-

372 618,75

352 745,75

1 707 114,50

15.11.2029




981 750,00

48 700 750,00

-

365 255,62

345 775,32

1 692 780,95

15.05.2030




981 750,00

47 719 000,00

-

357 892,50

338 804,90

1 678 447,40

15.11.2030




981 750,00

46 737 250,00

-

350 529,37

331 834,47

1 664 113,85

15.05.2031




981 750,00

45 755 500,00

-

343 166,25

324 864,05

1 649 780,30

15.11.2031




981 750,00

44 773 750,00

-

335 803,12

317 893,62

1 635 446,75

15.05.2032




981 750,00

43 792 000,00

-

328 440,00

310 923,20

1 621 113,20

15.11.2032




981 750,00

42 810 250,00

-

321 076,87

303 952,77

1 606 779,65

15.05.2033




981 750,00

41 828 500,00

-

313 713,75

296 982,35

1 592 446,10

15.11.2033




981 750,00

40 846 750,00

-

306 350,62

290 011,92

1 578 112,55

15.05.2034




981 750,00

39 865 000,00

-

298 987,50

283 041,50

1 563 779,00

15.11.2034




981 750,00

38 883 250,00

-

291 624,37

276 071,07

1 549 445,45

15.05.2035




981 750,00

37 901 500,00

-

284 261,25

269 100,65

1 535 111,90

15.11.2035




981 750,00

36 919 750,00

-

276 898,12

262 130,22

1 520 778,35

15.05.2036




981 750,00

35 938 000,00

-

269 535,00

255 159,80

1 506 444,80

15.11.2036




981 750,00

34 956 250,00

-

262 171,87

248 189,37

1 492 111,25

15.05.2037




981 750,00

33 974 500,00

-

254 808,75

241 218,95

1 477 777,70

15.11.2037




981 750,00

32 992 750,00

-

247 445,62

234 248,52

1 463 444,15

15.05.2038




981 750,00

32 011 000,00

-

240 082,50

227 278,10

1 449 110,60

15.11.2038




981 750,00

31 029 250,00

-

232 719,37

220 307,67

1 434 777,05

15.05.2039




981 750,00

30 047 500,00

-

225 356,25

213 337,25

1 420 443,50

15.11.2039




981 750,00

29 065 750,00

-

217 993,12

206 366,82

1 406 109,95

15.05.2040




981 750,00

28 084 000,00

-

210 630,00

199 396,40

1 391 776,40

15.11.2040




981 750,00

27 102 250,00

-

203 266,87

192 425,97

1 377 442,85

15.05.2041




981 750,00

26 120 500,00

-

195 903,75

185 455,55

1 363 109,30

15.11.2041




981 750,00

25 138 750,00

-

188 540,62

178 485,12

1 348 775,75

15.05.2042




981 750,00

24 157 000,00

-

181 177,50

171 514,70

1 334 442,20

15.11.2042




981 750,00

23 175 250,00

-

173 814,37

164 544,27

1 320 108,65

15.05.2043




981 750,00

22 193 500,00

-

166 451,25

157 573,85

1 305 775,10

15.11.2043




981 750,00

21 211 750,00

-

159 088,12

150 603,42

1 291 441,55

15.05.2044




981 750,00

20 230 000,00

-

151 725,00

143 633,00

1 277 108,00

15.11.2044




2 023 000,00

18 207 000,00

-

136 552,50

129 269,70

2 288 822,20

15.05.2045




2 023 000,00

16 184 000,00

-

121 380,00

114 906,40

2 259 286,40

15.11.2045




2 023 000,00

14 161 000,00

-

106 207,50

100 543,10

2 229 750,60

15.05.2046




2 023 000,00

12 138 000,00

-

91 035,00

86 179,80

2 200 214,80

15.11.2046




2 023 000,00

10 115 000,00

-

75 862,50

71 816,50

2 170 679,00

15.05.2047




2 023 000,00

8 092 000,00

-

60 690,00

57 453,20

2 141 143,20

15.11.2047




2 023 000,00

6 069 000,00

-

45 517,50

43 089,90

2 111 607,40

15.05.2048




2 023 000,00

4 046 000,00

-

30 345,00

28 726,60

2 082 071,60

15.11.2048




2 023 000,00

2 023 000,00

-

15 172,50

14 363,30

2 052 535,80

15.05.2049




2 023 000,00

0,00

-

0,00

0,00

2 023 000,00

Жами


59 500 000,00



59 500 000,00



465 939,92


15 113 430,23


14 307 380,62


89 386 750,77


      

*) Тўлов миқдори кредит бўйича амалдаги кредит ўзлаштириш саналарига ва Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан бериладиган чегирмаларга мувофиқ аниқлаштирилади.

**) Ҳисоб-китоб учун базис пунктлар ҳисобга олинган ҳолда хизмат кўрсатилганлиги учун вақтинча ҳақ ставкаси 1,5 фоиз миқдорида қабул қилинган.

***) Ҳисоб-китоб учун базис пунктларни ҳисобга олган ҳолда фоиз ставкаси 1,42 фоиз миқдорида қабул қилинган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 декабрь
















































Время: 0.0379
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск