ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сейсмология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2020 й. 792-сон "Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2020 й.

N 792




РЕСПУБЛИКАНИНГ СЕЙСМИК ФАОЛ ҲУДУДЛАРИДА

ЖОЙЛАШГАН СУВ ОМБОРЛАРИДА ИНСТРУМЕНТАЛ

СЕЙСМОЛОГИК КУЗАТУВЛАРНИ ДОИМИЙ АМАЛГА

ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлигининг республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ:

а) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази билан биргаликда 2023 йил 1 августдан бошлаб:

республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этсин ва такомиллаштириб борсин;

сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, шунингдек, тадқиқотлар учун зарур бўладиган барча маълумотлар белгиланган тартибда тақдим этилишини назоратга олсин;

шартнома асосида сейсмологик кузатувлар ташкил этилиши, фаолият юритиши ва такомиллаштирилишига амалий ёрдам кўрсатсин;

б) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизими жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда, "Электрон ҳукумат" тизимини такомиллаштирсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Фанлар академияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган сув омборларида сейсмологик кузатувларни доимий амалга ошириш тизимини босқичма-босқич ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги сейсмологик кузатув олиб бориладиган объектлар ўртасида белгиланган тартибда ҳимояланган ахборот алмашинуви тармоғини ташкил этсин ва узлуксиз ишлашини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Х. Қўлдошев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 декабрь









































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск