Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.12.2020 й. 797-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 декабрдаги

797-сон қарорига

ИЛОВА



Актуарий малака сертификатини

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом актуарий малака сертификатини бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


актуарий - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан белгиланган тартибда актуарий малака сертификатини олган ва актуар ташкилот штатида турган ёки актуар ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган жисмоний шахс;


актуар ташкилот - актуар хизматларини кўрсатувчи ва ўз штатида камида битта актуарийга эга бўлган юридик шахс;


актуарий малака сертификати - жисмоний шахсга, агар у актуар ташкилот штатида бўлса ёки у билан актуар ташкилот ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, актуар хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;


даъвогар - актуарий малака сертификатини олишга даъвогар бўлган жисмоний шахс.


3. Даъвогар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда, актуарий малака сертификати Агентлик томонидан берилади. Мазкур Низом билан белгиланган малака талабларига жавоб берадиган даъвогар малака имтиҳонини топширишга қўйилади.


4. Актуарий малака сертификатини бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун, шунингдек, унинг дубликатини бериш учун мазкур Низомда белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Кўрсатилган маблағлар Агентлигининг бюджетдан ташқари Жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади ва улардан малака имтиҳонларини ўтказиш, актуарий малака сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.


5. Актуарий малака сертификатини бериш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


6. Актуарий малака сертификатини олиш учун даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) иқтисодиёт ёки математика таълим соҳаларининг олий таълим йўналишлари ва ихтисосликларидан бири бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонун ҳужжатларига мувофиқ тан олишдан ўтган тақдирда) олинган физика-математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш;

б) сўнгги ўн йил ичида камида беш йил суғурта, математика, статистика, ахборотлаштириш соҳаларида иш (жумладан, ўриндошлик асосида) ёки педогогик стажга эга бўлиш.



3-БОБ. АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ

ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


7. Актуарий малака сертификатини олиш учун даъвогар Агентликка мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширади:

мазкур Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ тўлдирилган анкета;

паспорт нусхаси;

олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки физика-математика, иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёхуд олий маълумот ёки илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органнинг гувоҳномаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

меҳнат дафтарчасининг нусхаси (меҳнат стажини тасдиқловчи "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма);

3 х 4 ҳажмдаги икки дона фотосурат;

актуарий малака сертификатини бериш учун тегишли йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати нусхаси.

Кўрсатилган ҳужжатлар битта нусхадан тақдим қилинади.



4-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТОПШИРИШГА

РУХСАТ БЕРИШ ЁКИ РУХСАТ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


8. Агентлик ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Агентлик даъвогарни уч кун муддатда рад этиш учун асосларни кўрсатган ҳолда, қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Малака имтиҳонини топширишга рад тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши шарт.

Даъвогарнинг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари малака имтиҳони топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, Агентлик малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарларнинг рўйхатини имтиҳон комиссиясига топширади.


9. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида имтиҳон ўтказилишидан камида ўн кун олдин ёзма равишда хабардор қилинади.


10. Агентлик даъвогар томонидан тегишлича расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим қилиниши, шунингдек, даъвогарнинг мазкур Низомнинг 6-бандида баён этилган малака талабларига мувофиқ келмаслиги сабабли даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этишга ҳақлидир.

Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган даъвогар Агентлик томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этгандан кейингина ариза билан қайта мурожаат қилишиёки қарордан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилиши мумкин.

Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилгандан сўнг даъвогар бир йил ичида қайта мурожаат этса, малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов қайта тўламайди.



5-БОБ. ИМТИҲОН КОМИССИЯСИ


11. Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун Агентлик томонидан имтиҳон комиссияси ташкил қилинади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида уч аъзодан иборат бўлади.

Имтиҳон комиссияси таркибига Агентлик ходимлари, актуар ҳисоб-китоблар ва суғурта соҳаларидаги мутахассислар киритилади. Имтихон комиссияси таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади ва доимий ҳисобланмайди.


12. Малака имтиҳони комиссиясининг сони ва шахсий таркиби, шунингдек, иш регламенти Агентлик томонидан тасдиқланади.

Имтиҳон комиссиясининг учдан икки қисми иштирок этган таркибда ва раис ёки раис ўринбосарининг мажбурий иштирокида малака имтиҳонини ўтказишга ҳақлидир.


13. Имтиҳон комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳон комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади ва иштирок этганбарча аъзолар томонидан имзоланади.



6-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


14. Даъвогарларга паспорти ёки уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, малака имтиҳонини топшириш учун рухсат берилади. Ёнида паспорт ёки уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари бўлмаган ёки малака имтиҳонига кечиккан даъвогарлар имтиҳонга келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.


15. Малака имтиҳони камида уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин камида уч ойда бир марта ўтказилади. Малака имтиҳонининг ўтказиш санаси Агентлик томонидан белгиланади.


16. Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:

тест синови (уч академик соат давомида ёзма шаклда). Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма-оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади;

имтиҳон билетлари бўйича ёзма-оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун уч академик соат берилади).

Малака имтиҳонининг иккала босқичини бир кун давомида ўтказишга рухсат берилмайди.


17. Тест ва имтиҳон билетлари Агентлик томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Тест ва имтиҳон саволларига киритилган фанлар бўйича мавзулар Агентликнинг веб-сайтига жойлаштирилади.

Имтиҳон комиссияси раисининг имзоси қўйилмаган тест бланкалари ва имтиҳон билетлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Тестлар ва имтиҳон билетлари мазмуни қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.


18. Малака имтиҳонини ўтказишга ажратилган вақт ичида даъвогарлар имтиҳон комиссиясига тест, имтиҳон билетлари ва жавобларни топширишлари шарт. Ушбу талабларни бузган даъвогарлар малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланади.


19. Имтиҳон тестлари қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 40 та назарий саволлардан иборат:

актуар математика (10 та савол);

статистика ва эҳтимоллар назарияси (10 та савол);

суғурта иши ва таваккалчилик назарияси (10 та савол);

инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш (10 та савол).

Ҳар битта тўғри жавоб учун бир балл берилади.

Тест синовлари натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўладиган тўпланган баллар йиғиндиси 30 баллдан кам бўлмаслиги керак.

Тест синовлари натижалари салбий деб эътироф этилганда (30 баллдан кам тўпланган балл), даъвогар ёзма-оғзаки имтиҳонни топширишга қўйилмайди.


20. Имтиҳон билети қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 4 та назарий савол ва 4 та амалий масалалардан иборат:

актуар математика;

статистика ва эҳтимоллар назарияси;

суғурта иши ва таваккалчилик назарияси;

инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш.

Имтиҳон билетининг ҳар бир назарий саволи ва амалий масаласи 5 баллик тизим бўйича баҳоланади.

Имтиҳон билети бўйича камида 30 балл тўплаган даъвогарлар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.


21. Малака имтиҳони ўтказилаётган вақтда қонун ҳужжатлари ва йўриқнома материалларидан, маълумотномалардан ва махсус адабиётлардан фойдаланиш, бошқа даъвогарлар билан гаплашиш, шунингдек, алоқа воситаларидан фойдаланиш ман қилинади. Ушбу талабларни бузган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш тартиби бузилганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, аудиториядан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланади.

Малака имтиҳонида бегона шахсларнинг иштирок этишига рухсат берилмайди.

Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади.


22. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссияси томонидан имтиҳон ўтказилгандан сўнг икки кундан кечиктирилмаган ҳолда эълон қилинади.

Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва малака имтиҳони ўтказилган санадан сўнг уч кун муддат ичида Агентликка топширилади.

Имтиҳон комиссияси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

имтиҳон комиссияси таркиби;

малака имтиҳонининг биринчи босқичида иштирок этган даъвогарларнинг улар тўплаган баллар кўрсатилган рўйхати;

малака имтиҳонининг биринчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этиш учун рухсат берилган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этган даъвогарларнинг улар тўплаган баллар кўрсатилган рўйхати;

малака имтиҳонининг иккинчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарлар рўйхати.


23. Малака имтиҳонини топшириш бўйича ёзма ишлар (тестлар, билетлар ва уларга жавоблар), шунингдек, имтиҳон комиссиясининг баённомалари Агентликда беш йил мобайнида сақланади.


24. Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогар малака сертификатини олиш учун йиғимни тўлаш шарти билан малака сертификатини олиш учун ҳужжатларни қайта тақдим этишга ҳақлидир.

Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарларга йиғим қайтарилмайди.



7-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


25. Малака имтиҳони натижаларига кўра салбий қарор чиқарилган даъвогарлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь куни мобайнида Агентликка апелляция бериш ҳуқуқига эгадир. Апелляция ёзма шаклда тақдим этилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати ўн беш кундан ошмаслиги лозим.


26. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Агентлик томонидан Апелляция комиссияси ташкил қилинади. Апелляция комиссияси таркиби Агентликнинг буйруғи билан тасдиқланади. Апелляцияни комиссияси таркибига имтиҳон комиссияси таркибига кирган шахслар киритилмайди.

Апелляция комиссияси беш кун муддат ичида берилган апелляцияни даъвогар иштирокида кўриб чиқади. Апелляция комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома апелляция комиссиясининг барча аъзолари ва даъвогар томонидан имзоланади.

Апелляция комиссияси апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;

имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака сертификатини бериш тўғрисида.


27. Имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

апелляция мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;

апелляцияда келтирилган сабаблар ўз тасдиғини топмаса.


28. Имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.


29. Малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг Агентлик даъвогарга актуарий малака сертификатиниберади.


30. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.



8-БОБ. АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ, УНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ДУБЛИКАТИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


31. Актуарий малака сертификати мазкур Низомга 4-иловадаги шаклга мувофиқ сертификатнинг махсус бланкасида расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида юридик кучга эга бўлади.

Актуарий малака сертификати бланкалари ҳисобга олиш серияси, рақами ва ҳимоя даражасига эга бўлган қатъий ҳисоботдаги ҳужжатлар ҳисобланади ва Агентлик буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босма усулда тайёрланади.

Актуарий малака сертификати беш йил муддатга берилади.

Актуарий малака сертификатини бериш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўланади.


32. Актуарий малака сертификати Агентлик томонидан имтиҳон комиссиясининг баённомалари тузилган ва имзоланган санадан ўнкун муддат мобайнида расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахсга актуарийлар реестрига имзо чектириб берилади.


33. Актуарий малака сертификатининг эгаси актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин, бироқ актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан олти ойдан кўп бўлмаган муддатда Агентликка актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ариза;

мазкур Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ анкета;

актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун мазкур Низомнинг 34-бандида кўрcатилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.


34. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати мазкур Низомнинг 33-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинган ва актуарий малака сертификатининг эгаси томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда узайтирилади.

Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати даъвогар аризасида кўрсатилган ва беш йилдан ошмаган муддатга узайтирилади. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати актуарий малака сертификати бланкасида кўрсатилган амал қилиш муддати тугаган санадан узайтирилади.

Актуарий малака сертификати муддатини узайтириш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида йиғим тўланади.


35. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати дастлаб берилган актуарий малака сертификати бланкасига махсус белги қўйиш йўли билан узайтирилади.

Малака сертификати бланкасининг амал қилиш муддатини узайтиришга тегишли бўлган реквизитлар тўлган тақдирда, актуарий малака сертификатининг эгасига реестр бўйича дастлаб берилган тартиб рақам билан янги актуарий малака сертификати берилади. Дастлаб берилган актуарий малака сертификатининг бланкаси белгиланган тартибда йўқ қилинади.


36. Фамилияси, исми, отасининг исми ёки паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда, актуарий малака сертификатининг эгаси дарҳол, аммо уч кундан кечикмаган ҳолда, Агентликка қайта расмийлаштириладиган актуарий малака сертификатини ва тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини, шунингдек, малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжатини илова қилган ҳолда актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани топшириши шарт.


37. Актуарий малака сертификати актуарий малака сертификати эгаси томонидан тегишли ариза топширилган санадан бошлаб беш кун давомида қайта расмийлаштирилади. Бунда дастлаб белгиланган амал қилиш муддати билан янги актуарий малака сертификати бланкаси берилади.

Дастлаб берилган актуарий малака сертификатининг бланкаси белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида йиғим тўланади.


38. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган актуарий малака сертификатининг ўрнига актуарий малака сертификати эгасининг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда йўқолган актуарий малака сертификатининг эгаси матбуотда актуарий малака сертификатининг йўқолгани ҳақида эълон қилиши ва нашр нусхасини Агентликка тақдим қилиши шарт.

Яроқсиз ҳолга келган актуарий малака сертификати Агентликка қайтарилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.

Актуарий малака сертификатининг дубликати реестр бўйича дастлабки тартиб рақами ва амал қилиш муддати ҳамда актуарий малака сертификатининг янги бланкасида "Дубликат" ёзуви қўйилган ҳолда берилади.

Актуарий малака сертификати дубликатини бериш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим тўланади.


9-БОБ. АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИНГ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, УНИ

ТУГАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


39. Актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Актуарий малака сертификатининг амал қилишини тугатишга асос бўлувчи қўпол қоидабузарликларга қуйидагилар киради:

актуар хизматларни кўрсатиш давомида актуарий томонидан олинган маълумотларни учинчи шахсларга актуар хизматлари буюртмачисининг рухсатисиз тақдим этиш ҳолатининг аниқланиши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

актуарий малака сертификатини бошқа шахсга ўз номидан актуар хизматларни кўрсатиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиши мақсадида бериш ҳолатининг аниқланиши.


40. Малака сертификатларининг амал қилиши қўпол қоидабузарликлар учун тугатилган актуарийлар унинг амал қилиши тугатилган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида актуарий малака сертификатини қайта олиш учун малака имтиҳонини топширишга қўйилмайдир.



10-БОБ. МАЛАКА СЕРТИФИКАТИГА ЭГА БЎЛГАН

АКТУАРИЙЛАР РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


41. Агентлик малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, олган санаси ва имзоси;

паспорт маълумотлари ва яшаш жойи;

актуарий малака сертификатининг рақами, берилган санаси;

актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар.


42. Агентлик веб-сайтида актуарийлар реестри билан танишиш учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

малака сертификатининг рақами, берилган санаси;

малака сертификатининг амал қилиш муддати;

малака сертификатининг амал қилишини тугатиш, уни бекор қилиш ва дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


43. Агентликнинг актуарий малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш масалалари бўйича қарорлари бўйича манфаатдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


44. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


45. Мазкур Низом билан тартибга солинмаган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.






Низомга

1-ИЛОВА



Актуарий малака сертификатини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Даъвогар


1. Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ариза ва унга илова ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Даъвогар ариза ва унга илова ҳужжатларни Агентликка бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.


Даъвогарнинг хоҳишига кўра







2-босқич

Агентлик


1. Агентлик ариза келиб тушган кундан бошлаб даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Агентлик даъвогарни рад этиш учун асосларни кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


1. Ўн кун муддатда;





2. Уч кун муддатда








3-босқич

Агентлик


Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарларни малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади.


Малака имтихони ўтказилишидан камида ўн кун олдин муддатда







4-босқич

Имтиҳон комиссияси


Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:

тест синови (уч академик соат давомида ёзма шаклда). Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма-оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади;

имтиҳон билетлари бўйича ёзма-оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун уч академик соат берилади).


Икки кун муддатда







5-босқич

Имтиҳон комиссияси


1. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссияси томонидан эълон қилинади.


2. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва Агентликка топширилади.


1. Икки кун муддатда;




2. Уч кун муддатда











6-босқич

Агентлик


Актуарий малака сертификати Агентлик томонидан расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахсга актуарийлар реестрига имзо қўйдириб берилади.


Имтиҳон комиссиясининг баённомаси расмийлаш-

тирилгандан санадан бошлаб ўн кун муддатда

         





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта

бозорини ривожлантириш агентлигига

______________________

__________________ дан



АРИЗА


Мени актуарий малака сертификатини олиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш (кераксизи ўчирилсин) учун малака имтиҳонига киритишингизни сўрайман.


Аризага илова қилинади:

1.

2.

3.

ва бошқалар


20___ й. "____" __________ Шахсий имзо ____________________






Низомга

3-ИЛОВА



АНКЕТА

Даъвогар тўғрисидаги маълумотлар


Биринчи қисм.

Анкетани тўлдириш қоидалари


Анкета қўлёзма равишда, тушунарли ёзув, қора, кўк ёки сиёҳранг рангдаги ручка билан тўлдирилади. Барча саналар араб сонларида келтирилиши лозим. Анкетанинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилиши лозим. Анкетанинг бирорта ҳам қаторлари тўлдирилмасдан қолмаслиги керак. Битта тўлдирилмаган қаторнинг мавжудлиги бутун анкетанинг тўлдирилмаганлигини англатади ва у даъвогарга тўлиқ тўлдириш учун қайтариб берилади. Заруратга кўра анкета саволлари бўйича батафсил маълумот бериш учун анкетага қўшимча варақлар илова қилиниши мумкин.


Фотосурат учун

Иккинчи қисм. Анкета


1. Даъвогар шахси тўғрисидаги маълумотлар

Код

Саволлар


Жавоблар


1.

Фамилия



2.

Исм



3.

Отасининг исми



4.

Олдинги фамилия (агар фамилия ўзгарган бўлса)



5.

Туғилган сана



6.

Паспорт серияси ва рақами



Паспортнинг берилган вақти ва ким томонидан берилганлиги



7.

Турар жойи (паспортдаги қайд бўйича)



Турар жойи (яшаш манзили бўйича)



8.

Телефон: алоқа учун:


Факс:


уй:


2. Маълумоти тўғрисидаги маълумотлар (фақат олий таълим муассасаларидаги таълим кўрсатилади, ҳар бир ОТМ бўйича алоҳида)

Код

Саволлар


Жавоблар

7.

Олий таълим муассасаси номи



8.

Ушбу олий таълим муассасасининг даъвогарга маълум бўлган сўнгги манзили



9.

Таълим шакли (кераклисининг тагига чизилсин)


а) кундузги

б) сиртқи

в) кечки


10.

Ўқишга кириш санаси



11.

Ўқишни тугатиш санаси



12.

Олинган даража



13.

Олинган мутахассислик



14.

Диплом ёки олий таълим муассасасини битирганлик тўғрисидаги бошқа ҳужжат серияси ва рақами


Серия _______

Рақам________


3. Иш стажи тўғрисидаги маълумотлар (меҳнат дафтарчасидан)

Т/р

Давр


Иш жойи


Лавозим


кириш


кетиш


1.






2.






3.






4.






...






Мен ушбу анкетада келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.


Анкетани тўлдирилган сана: 20__ й."___" _______________

Шахсий имзо ___________






Низомга

4-ИЛОВА



НАМУНА

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ СУҒУРТА

БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ

АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

Серия: AF

N _________

Фотосурат

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 20__ йил "___" ________ даги ___-сон буйруғига мувофиқ ушбу сертификат билан

          

га

(актуарий Ф.И.О.)


          

(паспорт рақами ва серияси, ким томонидан ва қачон берилган)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган актуар ташкилот номидан актуар хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи тасдиқланади. Мазкур сертификат берилган санадан бошлаб беш йил давомида ҳақиқийдир. Сертификат берилган сана: 20__ йил "___" __________

Реестр бўйича тартиб рақам: _________________________

Ваколатли шахс:





(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.


Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди:

20__й. "___" ___________ дан 20__й. "___" __________гача.

Ваколатли шахс:





(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.

20__й. "___" ___________ дан 20__й. "___" __________гача.

Ваколатли шахс:





(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 декабрь

















































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск