Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2004 й. 441-сон 'Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2004 й.

N 441


ЎЗБЕКИСТОН САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 7 июлдаги ПФ-3453-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг самарали фаолиятини ташкил этишни таъминлаш, унинг фаолиятига республика тадбиркорларини кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси муассисларининг:

Савдо-саноат палатасининг уч йилда камида бир марта чақириладиган қурултойи Палатанинг юқори бошқарув органи ҳисобланиши;

қурултой делегатлари томонидан сайланадиган Савдо-саноат палатаси Марказий кенгаши қурултойлар ўртасидаги даврда Палатанинг раҳбар органи ҳисобланиши;

ўз фаолиятида Савдо-саноат палатаси Марказий кенгашига бевосита ҳисобот берадиган Савдо-саноат палатасининг Ижро этувчи қўмитаси Палатанинг ижро этувчи органи ҳисобланиши тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Таъсис конференцияси томонидан қабул қилинган Палатанинг бошқарув органлари тузилмаси, ташкилий тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган сони 42 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки:

Савдо-саноат палатаси Ижро этувчи қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Савдо-саноат палатаси Марказий кенгаши томонидан лавозимга тайинланадилар;

Савдо-саноат палатаси Ижро этувчи қўмитасини молиялаштириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Марказий кенгаши томонидан тасдиқланади.


3. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ижро этувчи қўмитаси, республика тадбиркорлик тузилмалари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг:

қайта ташкил этилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари негизида Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3 ва 3а-иловаларга Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бошқармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Зарурат бўлганда Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари шаҳарлар ва туманларда қайта ташкил этилаётган туман (шаҳар) товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари негизида ўз филиалларини ташкил этишлари мумкин;

қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари аъзоларини Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари сифатида эътироф этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


4. Қуйидагилар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даромадлари манбаи этиб белгилансин:

Палатага кириш бадаллари ва аъзолик бадаллари, уларнинг миқдорлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Уставида белгиланади;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидан тушадиган маблағлар мақсадли равишда бозор инфратузилмасини ривожлантиришга ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, шу жумладан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштиришга;

грантлар ва ҳомийлар маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

Олинган даромаддан фақат уставда қайд этилган фаолиятни бажариш учун фойдаланилади ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари ўртасида тақсимланмайди.


5. Белгилансинки, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

иқтисодиётни, тадбиркорликни ва ташқи савдони ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ўз раиси иштироки билан қатнашиш;

қонунлар ҳамда Палата ва унинг аъзолари фаолияти масалаларига тааллуқли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилишда қатнашиш;

назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилаётган ҳар қандай текширишларда қатнашиш ва ўз аъзоларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси лавозимига кўра Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши, Бож-тариф кенгаши, Жамиятнинг барча соҳаларини эркинлаштириш ва ислоҳ қилишга оид қонунчилик базасини такомиллаштириш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш комиссияси, Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши таркибига;

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси материаллари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек республикада кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистика маълумотлари мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда чет элларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ваколатхоналарини очиш тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. Уларга республика тадбиркорларига хорижий шериклар ва инвесторлар билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтиришда, Ўзбекистон тадбиркорларининг экспорт маҳсулотлари ташқи бозорларга кириб боришида ҳамда республикага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишда кўмаклашиш вазифалари юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг буюртманомаларига кўра халқаро бизнес-форумлар, савдо-саноат кўргазмалари ва маҳсулотлар ярмаркаларини ўтказишда хорижий тадбиркорлар вакилларига кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Ижро этувчи қўмитаси билан биргаликда Палата доимий жойлашадиган жой масаласини ҳал этишни тезлаштирсин.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар, Бухоро кўчасидаги 6-уйга вақтинча жойлаштирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаларини жойлаштиришда кўмаклашсинлар ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратувчи зарур чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.


10. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги илгари Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасида ўрнатилган барча алоқа турларини Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида сақлаб қолсин.


11. Ўзбекистон Телерадио компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш бўйича унинг фаолиятини телевидение ва матбуотда кенг ёритсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 сентябрдаги

441-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

бошқарув органларининг

ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қурултойи

Тафтиш комиссияси


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Марказий кенгаши

Марказий кенгаш котибияти

5 киши

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Ижро этувчи қўмитаси

Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси аъзолари

Тадбиркорлик субъектлари

Якка тартибдаги тадбиркорлар

Тармоқ хўжалик бирлашмалари





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 сентябрдаги

441-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Ижро этувчи қўмитасининг

ТУЗИЛМАСИ

Раис

Раис маслаҳатчилари

3

Раис ўринбосари

1

Раис ўринбосари

1

Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

4

Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бошқармаси

11

Тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш истиқболлари бўлими

5

Молия, ҳисобга олиш ва ҳисобот бўлими

2

Хорижий мамлакатлар палаталари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўлими

3

Юридик экспертиза ва тадбиркорларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўлими

7

Ишлар бошқармаси

5

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг чет эллардаги, шу жумладан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари шаклидаги ваколатхоналари

Экспортга кўмаклашиш, савдо-саноат кўргазмалари ва ярмаркаларни ташкил этиш бўлими

4

Ахборот ва бизнес юритишга маслаҳат бериш бўлими

4

Матбуот хизмати

1

Замонавий минитехнологиялар ва чет эл инвестицияларини жалб этиш бўлими

2

Мутасаддилик

қилинадиган тузилмалар


Бошқарув ходимларининг жами сони - 42 киши

Палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари

Кичик ва хусусий бизнес учун замонавий технологияларни жорий этиш маркази

"MAROQAND" кўп функцияли ахборот маркази

Палата ҳудудий бошқармаларининг ахборот-маслаҳат марказлари

"EAN Ўзбекистон" уюшмаси

Бозор кўникмаларини ривожлантириш маркази





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 сентябрдаги

441-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон

Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармалари

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ

1

Бошлиқ ўринбосари

1

Молия, ҳисобга олиш ва ҳисобот бўлими

2


Экспортга кўмаклашиш, кўргазмалар ўтказиш, замонавий минитехнологиялар ва чет эл инвестицияларини жалб этиш бўлими

2-4

Кадрлар билан ишлаш инспектори

1

Тадбиркорларга юридик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўлими

2

Ишлар бошқармаси

2-3

Туманлар (шаҳарлар)даги ахборот-маслаҳат марказлари*

Бошқарув ходимларининг жами сони - 11-14 киши


*) мустақил юридик шахс ҳисобланадилар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 22 сентябрдаги

441-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг

Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаси

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Бошлиқ

1

Бошлиқ ўринбосари

1

Тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш истиқболлари бўлими

2


Экспортга кўмаклашиш, кўргазмалар ўтказиш, замонавий минитехнологиялар ва чет эл инвестицияларини жалб этиш бўлими

4

Молия, ҳисобга олиш ва ҳисобот бўлими

2

Тадбиркорларга юридик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўлими

2

Кадрлар билан ишлаш инспектори

1

Ишлар бошқармаси

3





Туманлардаги ахборот-маслаҳат марказлари*


Бошқарув ходимларининг жами сони - 16 киши


*) мустақил юридик шахс ҳисобланадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 38-сон, 424-модда.











































Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск