Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2004 й. 445-сон "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2004 й.

N 445



ПЛАСТИК КАРТОЧКАЛАР АСОСИДА ҲИСОБ-КИТОБ

ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, улардан чакана савдода, коммунал хизматларга ва хизматларнинг бошқа турларига ҳақ тўлашда фойдаланиш, шунингдек пул маблағларининг банкдан ташқари айланишини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва республика тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиқилган 1-иловага мувофиқ 2006 йил охиригача тижорат банклари томонидан пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш тармоғини кенгайтиришнинг прогноз жадвали маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Банклар уюшмаси уч ой муддатда Банклараро процессинг маркази негизида савдо ва хизматлар соҳаси ташкилоти ёхуд пластик карточка эгасига қайси банкда хизмат кўрсатилишидан қатъи назар барча савдо шохобчаларида банк операцияларини ягона режимда амалга ошириш имконини берувчи Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Ягона умумреспублика процессинг марказини ташкил этсинлар.

4. Белгилаб қўйилсинки, пластик карточкалардан фойдаланиб товарларни сотишда ва хизматлар кўрсатишда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бериладиган терминал чеклари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ электрон тижорат иштирокчилари томонидан хизматлар кўрсатиш жараёнида ахборот тизимлари томонидан шакллантириладиган, битимлардаги томонларни идентификациялаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар квитанциялар, талонлар, чипталарга ҳамда товарлар ва хизматларга ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади.

5. Чакана савдо корхоналарига юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича товарларни ойлик товар айланиши ҳажмида сотувлар улуши чекланмаган ҳолда сотишга рухсат берилсин.


6. Пластик карточкаларнинг эмитентлари бўлган тижорат банклари:

2005 йил 1 январгача барча филиаллар, минибанклар ва жамғарма кассаларида тўловларни пластик карточкалар билан қабул қилиш бўйича терминаллар ўрнатсинлар;

терминал тармоғининг узлуксиз ишлаши ва пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ўз мижозларига кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.


7. Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази:

банкоматлар, терминаллар, коммутация ускуналари ва пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа асбоб-ускуналардан, шунингдек дастурий таъминот сифатидаги мол-мулкдан 2005 йил 1 январдан 2014 йил 1 январгача мулк солиғи тўлашдан;

пластик карточкалар, сарфланадиган материаллар, график ва электрон шахслаштириш қурилмалари, терминаллар, банкоматлар ва пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа асбоб-ускуналарни импорт қилишда 2014 йил 1 январгача божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари);

2007 йил 12 июлдан бошлаб 2014 йил 1 январгача ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киоскларига оид қисми бўйича мулк солиғидан, шунингдек улар импорт қилинганда божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин.

Тижорат банклари ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан тўловларни пластик карточкалар бўйича амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулкдан солиқ тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон Банклар уюшмаси Маҳаллийлаштириш дастури доирасида республикада ўз материаллари негизида микрочиплари бўлган пластик карточкалар ва тўлов терминаллари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш юзасидан 2004 йил охиригача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 24 сентябрдаги

445-сон қарорига

1-ИЛОВА



2006 йилнинг охирига қадар тижорат банклари томонидан

пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб

қилиш тармоқларини кенгайтиришнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

N

Эмитент-банкнинг номи


Пластик

карточкалар

сони


Терминаллар сони


1.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


800 000

1500

2.

"Ўзсаноатқурилишбанк"


700 000

1500

3.

"Пахта-банк"


520 000

1500

4.

"Ипотека" - банк"

400 000

1300

5.

"Асака" банки


188 000

1300

6.

"Савдогарбанк"


100 000

600

7.

"Ғалла-банк"


66 000

500

8.

"Турон-банк"


40 000

100

9.

Халқ банки


40 000

500

10.

"Микрокредитбанк"

70 000

300

11.

Бошқа банклар


76 000

670

ЖАМИ


3 000 000

9 770


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 38-сон, 425-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 9, 94-модда.










































Время: 0.1872
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск