Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2004 й. 447-сон "Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2004 й.

N 447



МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ НЕГИЗИДА ТАЙЁР

МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР

ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА

ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминловчи янги лойиҳалар билан янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Махсус комиссиянинг (Ў.Т.Султонов) Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган 3 ва 4-иловаларни:

тайёр маҳсулотларнинг янги турларини, қисмларини ва уларга бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 1-иловага* мувофиқ лойиҳалари рўйхати;

хом ашё, компонентлар ва саноат материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 2-иловага* мувофиқ лойиҳалари рўйхати билан тўлдириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига 1, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқланган лойиҳалар параметрларига 3-иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорининг 5-бандида назарда тутилган имтиёзлар Маҳаллийлаштириш дастурига мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ янгидан киритилган корхоналарга 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб қўлланади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 38-сон, 426-модда.




































Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск