Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 18.07.2001 й. 1050-сон билан рўйхатга олинган 09.07.2001 й. ИИВ 4-сон, ССВ 4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 18 июлда 1050-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги ва

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2001 йил 9 июлдаги

4-сон ва 4-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 майдаги "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 243-40-сон қарори асосида ишлаб чиқилган.


1. Мастлик ҳолатида бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари наркологик, руҳий, шунингдек умумий соматик даволаш-профилактика муассасаларининг ихтисослаштирилган бўлинмалари ҳисобланади.


2. Реабилитация пунктлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 майдаги "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 243-40-сон қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи асосида ташкил қилинади.


3. Реабилитация пунктлари жойлашадиган жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан буйруқлар билан белгиланади.


4. Реабилитация пунктлари ўз ишида мазкур Низомга амал қиладилар.


5. Реабилитация пунктларига бевосита раҳбарлик улар ташкил қилинган бўлимлар мудирлари томонидан амалга оширилади.


6. Пунктларга ташкилий раҳбарлик ва улар фаолиятини назорат қилиш тегишли даволаш-профилактика муассасасининг бош шифокори томонидан амалга оширилади.


7. Тиббий хизматни ташкил қилишда услубий ёрдам ҳудудий наркологик диспансер томонидан амалга оширилади.


8. Тиббий ҳужжатларни юритиш, реабилитация пунктига олиб келинган шахсларнинг ҳаракатланишини ҳисобга олиш, дори-дармонлар сарфланишини ҳисобга олиш белгиланган тартибда амалга оширилади.



II. РЕАБИЛИТАЦИЯ ПУНКТЛАРИ ИШИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА МАСТЛИК ҲОЛАТИДА

БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ОЛИБ КЕЛИШ ТАРТИБИ


9. Реабилитация пунктларига олиб келинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тегишли бўлимлар базасида ташкил қилинган ушбу бўлимларнинг навбатчи шифокорлари раҳбарлиги остидаги навбатчи тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.


10. Мастлик ҳолатида бўлган шахсларни олиб келиш зиммаларига бундай чора-тадбирларни ўтказиш юкланган ички ишлар органи ходимлари томонидан амалга оширилади.

11. Реабилитация пунктларига кўчалар, хиёбонлар, боғлар, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида ўрта ва оғир даражадаги мастлик ҳолатида бўлган ёки улар мустақил ҳаракатланиш ёхуд ўзларига ёки атрофдагиларга зарар етказиши мумкин бўлган шахслар олиб келинади.


12. Ички ишлар органи ходимлари мастлик ҳолатида бўлган шахсни олиб келишда унинг соғлиғига зарар етказилишини истисно этувчи, унинг ёнида бўлган ашьёлар, ҳужжатлар ва қимматли буюмларнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўрадилар.

13. Шахсни реабилитация пунктига олиб келишдан олдин ички ишлар органи ходимлари унда тиббиёт ходимларига ҳужум қилиш ёхуд ўзига ёки бошқа фуқароларга тан жароҳатлари етказиши мумкин бўлган предметлар йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Сақлаб турилган шахснинг жиноят содир этишга алоқаси борлигини кўрсатувчи қурол, гиёҳванд моддалар ва бошқа предметлар аниқланганда, бундай шахс ҳушёр ҳолатга келгандан кейин ҳудудий ички ишлар органига олиб келинади, бунда ички ишлар органи ходимлари бутун тиббий ёрдам кўрсатиш даври давомида бу шахснинг зарур қўриқланишини таъминлайдилар.

14. Кўчалар ва бошқа жамоат жойларида ўткир заҳарланиш, руҳий ҳолатнинг бузилиши, бош мия жароҳатлари ва бошқа хавфли тан жароҳатлари бўлган ҳушсиз ҳолатдаги, шунингдек ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли кўриниб турган оғир ҳолатдаги шахслар аниқланганда, ички ишлар органи ходимлари томонидан шу жойга дарҳол "тез ёрдам машинаси" чақирилади, унинг шифокори кейинги ҳаракатлар тактикасини танлайди.

15. Жиноятлар содир этишда гумон қилинаётган, ўртача оғир ёки оғир мастлик ҳолатида бўлган ва тиббий ёрдам кўрсатилишига муҳтож бўлган шахслар реабилитация пунктларига олиб келинади, у ерда улар бутун тиббий ёрдам кўрсатиш даври давомида ички ишлар органи ходимлари қўриқлови остида бўлади.


III. РЕАБИЛИТАЦИЯ ПУНКТЛАРИГА ОЛИБ

КЕЛИНГАН ШАХСЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, УЛАРНИ

САҚЛАШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ ВА ТИББИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИЛГАНИДАН КЕЙИН ЧИҚАРИШ


16. Реабилитация пунктига олиб келинган барча шахслар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек уларни олиб келган ички ишлар органи ходимлари ёки фуқароларнинг оғзаки эълони асосида махсус журналга қайд қилинади.

17. Олиб келинган шахсларнинг кийим-боши ва бошқа буюмлари ички ишлар органи ходимлари ва холислар иштирокида қурол, ҳужжатлар, қимматбали буюмлар ва бошқаларни аниқлаш юзасидан синчиклаб текширилади.

18. Ҳужжатлар, пуллар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар ҳар бир олиб келинган шахс учун махсус ажратилган металл шкафлардаги алоҳида катакчаларда сақланади.


19. Олиб келинган шахсларда сақланиши тақиқланган буюмлар ва предметлар аниқланганда, тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин бу шахслар, шунингдек предметлар (қурол, гиёҳванд моддалар ва бошқа) чоралар кўрилиши учун тегишли ички ишлар органига топширилади.


20. Реабилитация пунктига олиб келинганлар навбатчи шифокор томонидан кўрикдан ўтказилади. Тиббий ёрдамнинг кўрсатилиш ҳажми олиб келинган шахснинг аҳволи билан белгиланади.


21. Тиббий кўрик ва текширув натижалари қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланадиган ва хронологик тартибда тикиладиган баённомада қайд қилинади.


22. Тиббий кўрик давомида олиб келинган шахсда бош мия жароҳатлари ёки хавфли тан жароҳатлари, шунингдек яққол аён бўлган оғир ҳолатлар аниқланганда, реабилитация пункти жойлашган муассасада тўлиқ ҳажмда тиббий ёрдам кўрсатиш имкони бўлмаса навбатчи шифокор томонидан ёрдам кўрсатиш ҳажми ёки бошқа даволаш муассасасига ўтказиш масаласи ҳал қилинади. Олиб келинган шахсда ўткир юқумли касаллик, таносил касаллиги белгилари аниқланганда, навбатчи шифокор белгиланган тартибда тегишли чоралар кўради.


23. Олиб келинган шахслар палаталарга жойлаштирилади, бунда эркаклар аёллардан, вояга етмаганлар эса катталардан алоҳида сақланади. Чет эл фуқаролари, имкони борича, алоҳида палаталарда сақланади.


24. Реабилитация пунктига шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган шахс олиб келинганда, кўрик баённомасида унинг алоҳида белгилари (чандиқлари, татиуровкалари, туғма доғлари ва бошқа) синчиклаб қайд қилиниши керак. Зарур бўлган ҳолда, бу шахслар ҳақида маълумотларни текшириш тегишли ички ишлар органи ходимлари орқали ўтказилади.


25. Олиб келинган шахс тиббий ёрдам кўрсатилганидан ва ҳушёр ҳолатга келтирилганидан кейин шифокор такроран тиббий кўрикдан ўтказади ва уни чиқариш мумкинлиги тўғрисида хулосани беради. Бунда шахснинг ҳушёр ҳолатга келиш муддати 3 соатдан кам бўлмаслиги керак.


26. Шахс реабилитация пунктида 12 соатгача бўлганда баённома, 12 соатдан кўп вақт бўлганда - касаллик тарихи расмийлаштирилади. Дори-дармонлар сарфланишини ҳисобга олиш белгиланган тартибда амалга оширилади ва йўриқномалар талаблари билан тартибга солинади.


27. Олиб келинганнинг шахси аниқлангандан кейин (имкони борича) навбатчи ходимлар томонидан унинг қариндошларини қидириш чоралари (телефон орқали) кўрилади.


28. Соат 01 дан соат 05 гача шахсларни чиқариш эҳтиёткорлик билан, имкони бўлса қариндошлар кузатувида амалга оширилади.


29. Олиб келинган шахсга чиқаришда баённомага ёки касаллик тарихига имзо қўйдирган ҳолда олиб қўйилган ашьёлар, ҳужжатлар, пуллар, қимматли буюмлар қайтарилади.


30. Реабилитация пунктларида ушбу ҳудудга хизмат кўрсатувчи ички ишлар органларининг ходимлари билан алоқада бўлиш учун телефон ўрнатилади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)
















































Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск