ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

"Ахборот-кутубхона аълочиси" кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.12.2020 й. 803-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 декабрдаги

803-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ахборот-кутубхона аълочиси"

кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун

ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш

3-боб. Кўкрак нишони билан тақдирлаш

4-боб. Якунловчи қоидалар

Илова. "Ахборот-кутубхона аълочиси"

кўкрак нишони билан тақдирлаш схемаси



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ахборот-кутубхона аълочиси" кўкрак нишони (кейинги ўринларда - кўкрак нишони) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Кўкрак нишони билан ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган фуқаролар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.


3. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ

УЧУН ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


4. Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига ҳар йили 10 мартга қадар тақдим этади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари номзодлар бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда ҳар йили 1 апрелга қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига (кейинги ўринларда - Миллий кутубхона) тақдим этади.


6. Вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар ахборот-кутубхона тизими вакилларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелга қадар Миллий кутубхонага тақдим этади.


7. Миллий кутубхона тақдим этилган номзодларни ўрганиб чиқиб энг муносибларини ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тақдим этади.


8. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишида номзодларнинг ҳужжатлари ўрганилиб, ҳар йили 1 майга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.


9. Агентлик директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 10 майга қадар чиқарилади.



3-БОБ. КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАШ


10. Кўкрак нишони Агентлик директори (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.


11. Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади.

Бирйўла тўланадиган пул мукофотлари Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


12. Кўкрак нишони билан тақдирлаш, Агентлик директорининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.


13. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.


14. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Агентлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар ҳужжатларининг холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



"Ахборот-кутубхона аълочиси"

кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар


Тадбирлар


Бажариш муддати



1-босқич

Туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларига тақдим этади


Ҳар йили

10 мартга қадар









2-босқич

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ваТошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари


2. Вазирликлар ва идоралар


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ва Миллий кутубхонага тақдим этади


Ҳар йили

1 апрелга қадар









3-босқич

Миллий кутубхона


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига тақдим этади


Ҳар йили

20 апрелга қадар









4-босқич

"Ахборот-кутубхона аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш учун тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ


Номзодлар бўйича ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва энг муносиб номзодлар юзасидан якуний хулоса қабул қилади


Ҳар йили

1 майга қадар









5-босқич

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


1. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида Агентликнинг буйруғини чиқаради.



1. Ҳар йили

10 майга қадар




2. Кўкрак нишони билан тақдирлайди.


2. Ҳар йили май ойининг учинчи ўн кунлиги

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 декабрь










































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск