ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2020 й. 806-сон "Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2020 й.

N 806



ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХС

СИФАТИДА ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби;

ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари;

ўзини ўзи банд қилган шахслар ва уларнинг хизматларидан (ишларидан) фойдаланувчилар ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига "Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш (маданият марказлари таркибида фаолият юритаётган шахслар бундан мустасно)" ҳамда "Уй шароитида хонаки товуқларни етиштириш ва кўпайтириш" фаолият турлари киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 декабрдаги

806-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 8-бандда:


"б" кичик банднинг саккизинчи хатбошисига "якка тартибдаги тадбиркорлар" сўзларидан кейин ", ўзини ўзи банд қилган шахслар" сўзлари қўшилсин;


"в" кичик банднинг тўртинчи хатбошисига "тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи" сўзларидан кейин "ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга" сўзлари қўшилсин;


б) 12-банднинг олтинчи хатбошисига "тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган" сўзларидан кейин "ўзини ўзи банд қилган" сўзлари қўшилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 17-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Якка тартибдаги тадбиркор, оилавий тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада жисмоний шахснинг фотосурати акс эттирилган бўлиши керак";


б) 21-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Бунда жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда юридик шахслар - тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади";

иккинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 5-иловадаги "I. Умумий маълумотлар" бўлимининг 1-20-позициясилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

1-20.

Солиқ режими

Айланмадан олинадиган солиқ


Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи


";

г) 6-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тадбиркорлик субъектларини

давлат рўйхатидан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



Электрон ҳужжатнинг

идентификация рақами


(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


Якка тартибдаги тадбиркор давлат

рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

фотосурат

ўрни













га

(якка тартибдаги тадбиркорнинг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда)



берилди, унга нисбатан Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

20__ йил "___" ___________да


            (йил, кун, ой (сўз билан)



























- рўйхат рақамли ёзув киритилди.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):










Паспорт (ID-карта)



рақами:

















йилда берилган.

серияси:





















Уй манзили:


Амалга ошириладиган фаолият тур(лар)и:


          

       

        

Фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили:


        

Гувоҳнома


томонидан берилди.


(рўйхатдан ўтказувчи органнинг тўлиқ номи)


QR-код

";


   

д) 6а-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тадбиркорлик субъектларини

давлат рўйхатидан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

6а-ИЛОВА



Электрон ҳужжатнинг

идентификация рақами


(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)


Якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти)

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА

фотосурат

ўрни













га

(якка тартибдаги тадбиркорнинг тўлиқ фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда)



берилди, унга нисбатан Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

20__ йил "___" ___________да


            (йил, кун, ой (сўз билан)



























- рўйхат рақамли ёзув киритилди.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):










Паспорт (ID-карта)



рақами:

















йилда берилган.

серияси:





















             

(паспортни берган органнинг тўлиқ номи)

Уй манзили:


Амалга ошириладиган фаолият тур(лар)и:


          

       

        

Фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили:


        

Оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчиларининг таркиби:

Т/р

Ф.И.О.

(тўлиқ)


Қариндошлик

даражаси


Шахсга оид маълумотлар: паспорт

(ID-карта) серияси, рақами, ким томонидан

ва қачон берилган (16 ёшгача бўлган шахслар

учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома

(ID-карта)га оид маълумотлар)


СТИР

(мавжуд

бўлганда)


1











Гувоҳнома


томонидан берилди.


(рўйхатдан ўтказувчи органнинг тўлиқ номи)


QR-код

";


е) 7-илованинг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

5.

Жойлашган жойининг (почта манзилининг) ўзгариши (базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда).


ўзгарган пайтдан бошлаб

10 кун мобайнида


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар йиғилишини амалга ошириш учун участка солиқ инспекторларини тўлов терминаллари билан таъминлаш тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги 832-сон қарорида:


а) қарорнинг номидан ва 1-бандидан "участка" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан жисмоний шахслардан олинадиган солиқ тўловлари ҳисобига маблағлар электрон платформада ишлашга мослаштирилган кўп функцияли махсус тўлов дастурлари ёхуд тўлов терминаллари орқали бевосита банк пластик карточкалари ва нақд пул шаклида ундирилиши тартиби белгилансин.";


в) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"электрон платформада ишлашга мослаштирилган кўп функцияли махсус тўлов дастурлари ёхуд тўлов терминаллари орқали тўланган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлар бўйича тегишли ғазна ҳисобварақларига кейинги банк иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ўтказилишини таъминласинлар".


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорида:


а) 2-илованинг 4-позицияси "Маълумотлар мазмуни" устунидаги "фуқаролар учун амалдаги вақтинчалик меҳнат гувоҳномасига эга бўлган фуқароларнинг" сўзлари "шахсларнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 3-банди "г" кичик бандига "тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар" сўзларидан кейин "ўзини ўзи банд қилган шахслар" сўзлари қўшилсин;


в) 9-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар" сўзлари "шахслар" сўзи билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорида:


а) 1-илованинг 10-банди 2-кичик бандининг ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўзини ўзи банд қилган шахсларга рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш чораларини кўради".


б) 2-иловада:


6-бандда:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўн биринчи хатбошлари тегишли равишда еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8-банднинг ўттиз тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ўзини ўзи банд қилган шахсларга рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 971-сон қарори билан тасдиқланган Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди олтинчи хатбошисидаги "ўзини ўзи банд қилганнинг вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси олинганлиги" сўзлари "ўзини ўзи банд қилганлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорида:


а) 1-бандга "хўжалик юритувчи субъектлар" сўзларидан кейин "(белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин;


б) 1-илованинг 8-бандига "хўжалик юритувчи субъектларга" сўзларидан кейин "(белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 декабрдаги

806-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 19 июндаги 391-сон қарорига 1-илованинг 23-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 декабрь



































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск