ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2020 й. 808-сон "Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2020 й.

N 808




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР СОҲАСИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда очиқ маълумотларнинг ошкоралик ва сифати даражасини, уларни фуқароларга ва жаҳон ҳамжамиятига етказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;

2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепциясини 2021 йилда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига (кейинги ўринларда - Портал) эгалик қилувчи, уни техник қўллаб-қувватлаш ва таъминлаш ҳамда узлуксиз ишлаб туриши учун жавобгар ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Порталда ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади;

2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепциясини навбатдаги йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштириш комиссияси) томонидан ҳар йил якунига қадар тасдиқланади.


3. Қуйидагилар Портални юритиш ва уни янада такомиллаштиришда асосий вазифалар этиб белгилансин:

а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Портал фаолиятини қўллаб-қувватлаш, унинг сифатли ва узлуксиз ишлаб туришини таъминлаш;

ахборот хавфсизлиги соҳасидаги талабларга мувофиқ очиқ маълумотларнинг Порталда сақланиши ва ҳимояланишини таъминлаш;

Портални мунтазам такомиллаштириш ва модернизация қилиш;

Порталнинг электрон ҳукумат ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари, шунингдек, Корпоратив ахборот ягона портали билан интеграциясини босқичма-босқич амалга ошириш;

Порталнинг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш, тизимдан фойдаланиш жараёнида давлат органлари ва ташкилотларига техник ёрдам кўрсатиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:

халқаро тажриба ҳамда фойдаланувчиларнинг фикр ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Порталда эълон қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхати (кейинги ўринларда - Рўйхат) мунтазам янгиланиб турилиши;

2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантириш концeпциясини навбатдаги йилда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҳар йилнинг 1 декабрига қадар Мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланиши учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

Рўйхат асосида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумотларнинг тўлиқ жойлаштирилиши ва уларнинг ўз вақтида Порталда акс эттирилиши бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш, жойлаштирилаётган очиқ маълумотлар тўпламларининг долзарблигини баҳолаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг Порталдан самарали фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек, ундан самарали фойдаланиш бўйича методологик ёрдам кўрсатиш;

мамлакатда очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

в) давлат органлари ва ташкилотлари:

очиқ маълумотлар тўпламларини тасдиқланган Рўйхатда белгиланган муддатларга қатъий риоя қилган ҳолда Порталда ва расмий веб-сайтларда жойлаштириб бориш ҳамда уларнинг айнан бир хил ва ўзаро боғлиқлигини таъминлаш;

Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар тўпламларининг долзарблигини таъминлаш;

Рўйхатни янгилашда устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ва соҳадаги нуфузли хорижий ташкилотлар тавсияларини инобатга олган ҳолда таклифлар киритиш;

маълумотларни тайёрлаш ва Порталда жойлаштириш, уни мунтазам янгилаб туришга масъул юқори малакали кадрларни бириктириш ва доимий равишда уларнинг малакасини ошириб боришни таъминлаш;

акциядорлик жамиятлари билан биргаликда Корпоратив ахборот ягона порталига маълумотлар ўз муддатида ва сифатли киритиб борилишини таъминлаш учун масъул этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

а) 2021 йил 1 августга қадар Порталнинг янги талқинини ишлаб чиқиб, ишга туширилишини таъминласин. Бунда қуйидагиларни инобатга олсин:

маълумотларни стандартлаштирилган шаклда юритиш, интерактив харитага объектнинг географик жойлашув маълумотларини киритиш;

очиқ маълумотлар тўпламларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиш механизми;

очиқ маълумотлар тўпламларини ўз вақтида жойлаштириш ва уларни янгилаш устидан назорат қилиш имконияти;

б) уч ой муддатда Портални электрон ҳукумат ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан босқичма-босқич интеграция қилиш бўйича режа-графикни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Мувофиқлаштириш комиссиясига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси уч ой муддатда:

давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда Порталда мажбурий эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар тўпламлари Рўйхатини тасдиқлаш учун Мувофиқлаштириш комиссиясига киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда очиқ маълумотлар соҳасидаги халқаро рейтинглар, хусусан, "Очиқ маълумотлар глобал индекси" ва "Очиқ маълумотлар барометри" рейтингларида Ўзбекистон Республикасининг иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқаро очиқ маълумотлар хартиясига қўшилиши бўйича белгиланган тартибда зарур чораларни кўрсин.


6. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари Рўйхат асосида Порталда эълон қилинадиган ахборотларнинг мазмунига, тўлиқлигига, ишончлилигига, ўз вақтида шакллантирилишига ва янгилаб турилишига ҳамда тегишли ахборотларни шакллантиришда халқаро методологик стандартларни, тавсияларни ўрганишга ва уларнинг амалда қўлланилишига масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 7 августдаги 232-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Давлат статистика қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси Б.А. Бегалов ва Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 декабрдаги

808- сон қарорига

2-ИЛОВА



2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ

маълумотлар соҳасини ривожлантириш концепциясини

2021 йилда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


I. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИНГ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ

МЕТОДИК ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

1

Очиқ маълумотларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш.


"Очиқ" ахборот ва маълумотларни аниқ белгилаш, фрагментлаш, такрорланиш ва бўшлиқлар мавжудлигининг олдини олиш мақсадида давлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот ва маълумотлардан фойдаланишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.


2021 йил

июнь


Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги


2

Очиқ маълумотлар рўйхатини шакллантириш, тасдиқлаш ҳамда тасдиқланган рўйхат асосида давлат органлари томонидан очиқ маълумотлар тўпламлари тўлиқ эълон қилиниши, уларнинг долзарблиги мониторингини олиб бориш.


1. Устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ва нуфузли хорижий ташкилотлар тавсияларини, шунингдек, фойдаланувчиларнинг таклиф ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда очиқ маълумотлар рўйхатини шакллантириш.


2021 йил

январь


Давлат статистика қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2. Очиқ маълумотлар рўйхатини заруратга кўра, бироқ йилига бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш.


Ҳар йили

1 декабрга

қадар


3. Тасдиқланган рўйхат асосида давлат органлари томонидан очиқ маълумотлар тўпламлари тўлиқ эълон қилиниши ҳамда уларнинг долзарблиги мониторингини олиб бориш.


Доимий

равишда


3

Очиқ маълумотларни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳужжатлар имзоланишини ташкил этиш ва уларни амалга ошириш бўйича вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Халқаро очиқ маълумотлар Хартияси"га қўшилиши бўйича ишларни амалга ошириш.


1. Ўзбекистон Республикасининг Халқаро очиқ маълумотлар Хартиясига аъзо бўлиши юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш.


2021 йил

февраль


Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги


2. Ўзбекистон Республикасида Халқаро очиқ маълумотлар Хартияси тамойилларини жорий қилиш бўйича Миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш.


2021 йил

сентябрь

4

Очиқ маълумотлар соҳасини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш.


Методик базани умумэътироф этилган илғор халқаро стандартлар ва тавсиялар, шу жумладан, шартномалар бўйича очиқ маълумотлар стандарти, молиялаштириш бўйича очиқ стандарт, ёрдам кўрсатишнинг шаффофлиги бўйича халқаро ташаббус асосида такомиллаштириш.


2021 йил

декабрь


Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


5

Очиқ маълумотларни баҳолаш механизмини яратиш.


1. Очиқ маълумотлар сифатини баҳолаш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.


2021 йил

май


Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги


2. Эксперт баҳолари, юкламалар бўйича статистик маълумотлар, фойдаланувчиларнинг Интернет сўровлари, қидирув сўровлари натижалари, жисмоний ва юридик шахслардан очиқ маълумотларни олиш бўйича сўровлар асосида жойлаштирилган маълумотлар тўпламига бўлган талабни баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.


2021 йил

сентябрь

6

Ягона маълумотлар тузилмасини шакллантириш.

1. Очиқ маълумотларнинг шаклланишини ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштиришнинг талаб қилинадиган даражаси ва даврийлиги, шу жумладан, очиқ маълумотлар тўпламларида ягона маълумотномалар ва таснифлагичлардан фойдаланишни тартибга солиш масаласини назарда тутган ҳолда очиқ маълумотлар тузилмасининг тавсифини унификация қилиш.


2021 йил

май


Давлат статистика қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Очиқ маълумотларни етказиб берувчиларнинг ушбу яратилган ягона структура орқали маълумотларни шакллантиришни таъминлаш.


Доимий

равишда


II. МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ

ТАШКИЛИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

7

Маълумотлардан фойдалнишни рағбатлантириш ва натижаларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш.

1. Етакчи экспертларни жалб қилган ҳолда очиқ маълумотлар бўйича республика ва халқаро конференциялар ҳамда саммитларни ташкил этишни жорий қилиш.


Доимий

равишда


Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2. Очиқ маълумотлар куни "Open Data Day"ни ўтказиш.


2021 йил

март


3. Очиқ маълумотлар ҳафталиги "Open Data Week"ни ўтказиш.


2021 йил

декабрь


4. Илғор халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда очиқ маълумотлар билан ишловчи масъул раҳбар ва ходимларни ўқитишни ташкил этиш.


Алоҳида

графикка

мувофиқ


5. Очиқ маълумотлар бўйича ҳамжамиятни шакллантириш ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда фаолият юритаётган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар бозорини яратиш ва такомиллаштириш мақсадида "Open Data Challenge" ва "Хакатон" каби тадбирларни ташкил этиш.


Доимий

равишда


6. Ўтказилган тадбирларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ҳамда маҳаллий ва хорижий фойдаланувчилар очиқ маълумотлардан фойдаланишини оммалаштириш.


Доимий

равишда


8

Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар соҳасидаги халқаро нуфузли рейтингларда иштирокини таъминлаш.


Маълумотларнинг очиқлиги, ривожланиш даражаси ва мавжудлиги, жумладан, истиқболли халқаро рейтинг ва ҳисоботларда мамлакатнинг мавқеини яхшилаш ҳисобига халқаро майдонда мамлакат обрўсини мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб бориш.


Доимий

равишда


Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


III. МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ

АХБОРОТ-ТЕХНОЛОГИК ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

9

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш ҳамда Очиқ маълумотлар портали фаолияти сифатини ошириш мақсадида Порталнинг инфратузилмаси ва дастурий платформасини модернизация қилиш.


1. Очиқ маълумотлар порталининг янги талқинини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.


2021 йил

февраль


Ахборот технологиялари вазирлиги


2. Очиқ маълумотлар порталининг янги талқинини ишлаб чиқиш бўйича ижрочини аниқлаш.


2021 йил

март


3. Очиқ маълумотлар порталининг янги талқинини ишга тушириш.


2021 йил

июль


10

Очиқ маълумотлар портали фаолиятини такомиллаштириш.

1. Порталнинг функционал воситаларини ривожлантириш, очиқ маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш учун фойдаланувчилар жамоасини жалб қилишда краудсорсингдан кенг фойдаланиш.


Доимий

равишда


Ахборот технологиялари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

2. Давлат органларининг ахборот тизимларида мавжуд бўлган электрон маълумотларни ўрганиш жараёнида очиқ маълумотлар рўйхатини шакллантириш тартибини қайта кўриб чиқиш.


Заруратга

кўра, йилига

бир марта-

дан кўп

бўлмаган

ҳолда


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 декабрь



































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск