ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет /

Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.12.2020 й. 808-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 декабрдаги

808-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

Очиқ маълумотлар портали тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг мақсад ва вазифаларини, унинг оператори, очиқ маълумотларни етказиб берувчилари ва фойдаланувчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали оператори Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталини техник қўллаб-қувватлаш, унинг функционал имкониятларини такомиллаштириш, узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда идоравий ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш бўйича ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали (кейинги ўринларда - Портал) - Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида фаолият кўрсатувчи ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотларини жойлаштириш учун мўлжалланган, очиқ маълумотларни эълон қилишда ва улардан фойдаланишда Портал оператори, очиқ маълумотларни етказиб берувчилар ва фойдаланувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминловчи data.gov.uz электрон манзилида жойлашган ахборот ресурси;


очиқ маълумотлар - кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланиш мақсадида машинада ўқиладиган форматда Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган давлат органлари ва ташкилотларининг ахбороти;


машинада ўқиладиган формат - маълумотларни дастурий қайта ишлашни таъминловчи, ушбу маълумотларни тақдим этишнинг электрон формати;


очиқ маълумотлар тўплами - очиқ маълумотларнинг бир турдаги элементлари ва уларни тавсифловчи атрибутлар мажмуи;


очиқ маълумотлар тўплами паспорти - очиқ маълумотлар тўпламини бир хил идентификация қилиш имконини берувчи ушбу тўплам тўғрисидаги маълумотлар мажмуи;


Портал оператори - давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини (кейинги ўринларда - Рўйхат) шакллантириш, янгилаш ва уларга очиқ маълумотлар соҳасида методологик ёрдам кўрсатувчи ҳамда Порталдан фойдаланиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштирувчи юридик шахс;


очиқ маълумотларни етказиб берувчилар - Порталда очиқ маълумотлар тўпламларини жойлаштирадиган давлат органлари ва ташкилотлари. Очиқ маълумотларни етказиб берувчилар сифатида хўжалик юритувчи субъектлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳам иштирок этишлари мумкин;


фойдаланувчилар - Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлардан фойдалана олувчи жисмоний ва юридик шахслар.


5. Давлат органлари ва ташкилотларида ахборотни тайёрлаш ва Порталда жойлаштириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ ташкил қилинган, халқаро рейтинглар билан ишлаш ва "Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида эълон қилинадиган маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ПОРТАЛНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар Порталнинг мақсади ҳисобланади:

ягона ахборот ресурсида мавжуд бўлган очиқ маълумотлар тўпламлари тўғрисида тўлиқ маълумотни тақдим этиш;

очиқ маълумотларни шакллантириш, эълон қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича ягона алоқа платформасини яратиш;

очиқ маълумотлар соҳасида ягона технологик сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;

фойдаланувчиларга Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги очиқ маълумотлардан фойдаланишнинг ягона электрон майдонини тақдим этиш;

Интернет жаҳон ахборот тармоғида очиқ маълумотларга киришни ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

фойдаланувчиларнинг очиқ маълумотларни етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлигини ошириш;

очиқ маълумотларни етказиб берувчилар ва уларнинг фаолияти тўғрисида ҳамма эркин фойдалана олиши мумкин бўлган ахборотни олишда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқлар ва тўғаноқларни қисқартириш ва бартараф этиш.


8. Қуйидагилар Порталнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

очиқ маълумотларни эълон қилишнинг ягона технологик ва методологик принципларини тарқатиш;

жойлаштирилган очиқ маълумотлардан кўп маротаба, эркин ва бепул фойдаланишни таъминлаш;

фойдаланувчиларнинг очиқ маълумотларни етказиб берувчилар билан, шу жумладан, жойлаштирилган очиқ маълумотларнинг долзарблиги, янги очиқ маълумотларни эълон қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва очиқ маълумотларни олишда фойдаланувчилар учун шарт-шароитларни яхшилаш масалалари юзасидан ўзаро алоқаларини таъминлаш;

маълумотлар янгиланиши устидан назорат қилишнинг ягона технологик платформасини, шунингдек, маълумотларни долзарб ҳолатда сақлаб туриш мақсадида очиқ маълумотларни эълон қилиш натижалари мониторинги олиб борилишини ташкил қилиш.

Порталда жойлаштириладиган маълумотлар билан давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий манфаат мақсадида танишиб чиқиши, юклаб олиши ва улардан фойдаланиши бепул тарзда амалга оширилади. Тижорат ва хўжалик фаолиятини юритиш мақсадида Портал билан электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш (API интерфейсларидан фойдаланган ҳолда) орқали фойдаланиш бундан мустасно.



3-БОБ. ПОРТАЛДА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

ТЎПЛАМЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


9. Очиқ маълумотлар тўпламларини расмийлаштириш лотин алифбосидан фойдаланилган ҳолда давлат тилида ва инглиз тилида, шунингдек, кирилл алифбосидан фойдаланилган ҳолда рус тилида грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига риоя этилган ҳолда тақдим этилади. Очиқ маълумотлар тўпламлари уларни жойлаштириш имконияти ва техник воситалар мавжуд бўлганда қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.


10. Очиқ маълумотлар тўпламлари уларни расмийлаштириш форматлари ва қоидаларининг қуйидаги талабларига жавоб бериши керак:

машинада ўқиладиган форматда (XLSX, CSV, XML, JSON, RDF) эълон қилиниши керак;

очиқ маълумотлар тўпламларидаги маълумотлар улардан дастурий интерфейс орқали автоматик фойдалана олиш имконияти билан таъминланиши керак;

очиқ маълумотлар тўпламининг сақланадиган версиялари сони фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда сақлаш учун ресурс имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади;

очиқ маълумотлар тўпламларининг тузилмаси очиқ маълумотлар тўпламининг ҳар бир ахборот майдони тавсифини намойиш этиши керак;

очиқ маълумотлар тўпламининг тузилмаси ўзгартирилганда тузилманинг версиялилиги ва бу версиянинг очиқ маълумотларнинг кейинги тўпламларига мос келиши таъминланиши керак. Очиқ маълумотлар тўпламлари тузилмасининг ҳар бир сақланадиган версияси ҳаволага эга бўлиши керак.


11. Порталда эълон қилинадиган маълумотлар "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида" ва "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида шакллантирилади.


12. Очиқ маълумотлар тўпламига киритиладиган ахборот қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотларидан фойдалана олишни таъминламаслиги керак;

давлат, банк, тижорат, солиқ сирини ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа сирни ўз ичига олган маълумотларни, шунингдек, махфий ахборотни ошкор қилмаслиги керак;

нотўғри маълумотларни ўз ичига олмаслиги керак;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа маълумотларни ўз ичига олмаслиги керак.


13. Порталдаги ахборотлар:

фақат давлат органлари ва ташкилотларининг республика даражасидаги юқори турувчи тузилмалари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан эълон қилинади;

ўзбек, рус ва инглиз тилларида машинада ўқиладиган ва бошқа форматларда эълон қилинади;

давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинадиган ахборот билан айнан бир хил ва ўзаро боғланган бўлиши лозим.


14. Порталда қуйидаги бирламчи маълумотлар очиқ маълумотлар шаклида мажбурий жойлаштирилиши лозим:

очиқ маълумотларни етказиб берувчи фаолияти тўғрисида эркин фойдаланилиши мумкин бўлган умумий маълумотлар;

очиқ маълумотларни етказиб берувчи фаолиятининг асосий соҳалари бўйича статистик маълумотлар;

давлат ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларида мавжуд бўлган, ошкор этилиши қонун ҳужжатлари билан чекланмаган очиқ маълумотларни етказиб берувчининг маълумотлари ва ахбороти;

фойдаланувчилар ўртасида ҳамда миноритар ва портфел инвесторлари томонидан юқори даражада талаб қилинадиган маълумотлар ва ахборот;

очиқ маълумотларни етказиб берувчи томонидан яратилган ёки ўз ваколатларини амалга оширишда унга келиб тушган эркин фойдаланилиши мумкин бўлган ахборот.


15. Давлат органлари ва ташкилотларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида очиқ маълумотлар шаклида жойлаштирилиши керак бўлган ахбороти ҳамда уларни жойлаштириш муддатлари ва янгилаш даврийлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштириш комиссияси) томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ амалга оширилади.

Рўйхат заруратга кўра, бироқ йилига бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ва соҳадаги нуфузли хорижий ташкилотлар тавсиялари, шунингдек, фойдаланувчиларнинг таклиф ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.


16. Очиқ маълумотлар шаклида жойлаштириладиган ахборотлар қўл меҳнати ёрдамида ҳамда автоматлаштирилган режимда тақдим этилиши мумкин.


17. Порталда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли, тўлиқ бўлиши, шу билан бирга, давлат сирларини ёки қонун билан муҳофазаланган бошқа сирларни ўз ичига олмаган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларидаги ахборот билан айнан бир хил бўлиши керак.



4-БОБ. ПОРТАЛ ОПЕРАТОРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


18. Портал операторининг ҳуқуқлари:

Портални ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш;

Порталнинг функционал имкониятларига ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;

устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ва соҳалар бўйича нуфузли хорижий ташкилотлар тавсиялари, "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари, шунингдек, Порталдан фойдаланувчиларнинг таклиф ва эҳтиёжларини инобатга олиб Рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан, эълон қилинган очиқ маълумотлар тўпламларини янгилаш ва долзарблиги масалалари бўйича таклифларни ўрганиб чиқиш;

Рўйхат асосида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маълумотлар тўлиқ жойлаштирилиши ва уларнинг ўз вақтида Порталда акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

мониторинг натижаларига асосланган ҳолда Порталда очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузган очиқ маълумотларни етказиб берувчилар юзасидан ваколатли органга тақдимнома киритиш.


19. Портал операторининг мажбуриятлари:

етказиб берувчиларнинг расмий веб-сайтларида ва Порталда эълон қилиниши мажбурий бўлган Очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини умумлаштириш ҳамда янгиланишнинг аниқ муддатларини ва даврийлигини белгилаган ҳолда тасдиқлаш учун Мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш;

очиқ маълумотлар мавзуларини оммалаштириш;

Порталнинг функционал имкониятлари ўзгарганлиги тўғрисида Портал фойдаланувчиларини хабардор қилиш;

очиқ маълумотларни етказиб берувчиларнинг Порталга киришини таъминлаш;

Порталда эълон қилинган очиқ маълумотлар тўпламлари долзарблигини доимий мониторингини олиб бориш;

очиқ маълумотларни етказиб берувчилар томонидан бириктирилган масъул шахсларнинг очиқ маълумотлар соҳасига доир ташкил этилган ўқув курсларида малакасини ошириб бориш;

фойдаланувчилардан келиб тушган таклифларни, уларнинг келиб тушган кундан бошлаб бир кун муддатда қайта ишлаш ва тегишли очиқ маълумотларни етказиб берувчиларга кўриб чиқиш учун юбориш;

Порталда очиқ маълумотлар тўпламларига бўлган талаб статистикасини эълон қилишни таъминлаш;

Порталдаги очиқ маълумотлар тўпламларини янгилаш муддати кечиктирилган тақдирда, очиқ маълумотларни етказиб берувчини хабардор қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг Порталдан самарали фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек, ундан фойдаланиш масаласида методологик ёрдам кўрсатиш.



5-БОБ. ПОРТАЛНИ ТЕХНИК ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВЧИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


20. Портални техник қўллаб-қувватловчининг ҳуқуқлари:

очиқ маълумотларни етказиб берувчиларнинг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини Портал билан интеграциялашга қўйиладиган талабларни белгилаш;

кейинчалик Портал операторига хабар қилиш орқали Порталнинг функционал имкониятларига ўзгартиришлар киритиш;

Портал оператори билан келишган ҳолда Портални ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш.


21. Портални техник қўллаб-қувватловчининг мажбуриятлари:

Портални техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, узлуксиз ишлаши ва функционал имкониятларини такомиллаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровига асосан белгиланган тартибда шартнома асосида Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар тўплами маълумотлари электрон ҳамкорлик орқали автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилишни ташкил қилиш;

ахборот хавфсизлиги талабларидан келиб чиққан ҳолда Порталдаги очиқ маълумотларни ҳимоя қилиш ва сақлаш.



6-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ТЎПЛАМИНИНГ

ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


22. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти лотин алифбосидан фойдаланилган ҳолда давлат тилида тузилган бўлиши керак. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тузилиши мумкин.


23. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини расмийлаштириш қуйидаги талаблар асосида амалга оширилади:

шрифти - "Times New Roman";

шрифт ўлчами - 14;

жойлашиши - саҳифанинг чап томони бўйича.


24. Очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини тўлдириш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда амалга оширилади.



7-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ИШЛАШДА ПОРТАЛ

ОПЕРАТОРИ, ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЕТКАЗИБ

БЕРУВЧИЛАР ВА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ

ЎЗАРО МУНОСАБАТИ ТАРТИБИ


25. Очиқ маълумотларни Порталда жойлаштириш ва улар билан ишлашда Портал оператори ва очиқ маълумотларни етказиб берувчиларнинг ўзаро муносабатлари ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


26. Очиқ маълумотларни етказиб берувчи Порталда ўз шахсий кабинетини очиш учун масъул шахснинг маълумотларини кўрсатган ва зарур материалларни илова қилган ҳолда Портал операторига расмий сўров юборади.


27. Очиқ маълумотларни етказиб берувчидан расмий сўровни олгандан кейин Портал оператори масъул шахсга очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш учун Порталда шахсий кабинетга кириш имкониятини тақдим этади.


28. Очиқ маълумотларни етказиб берувчи масъул шахс рўйхатдан ўтиб, шахсий кабинетга кириш имкониятига эга бўлганидан сўнг Порталда очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилади.


29. Ҳар бир фойдаланувчи Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали data.gov.uz веб-сайтида Порталдаги очиқ маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


30. Фойдаланувчилар Портал операторига Порталнинг дастурий-техник воситаларидан фойдаланган ҳолда унинг фаолият кўрсатиш масалалари бўйича ва очиқ маълумотларни етказиб берувчиларга Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлар тўпламлари юзасидан ахборот хабарларини юборишга ҳақлидир.


31. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бириктирилган масъул раҳбар ва ходимларнинг Портал оператори томонидан ташкил этилган Портал билан ишлаш, жумладан, очиқ маълумотлар тўпламларини жойлаштириш бўйича кўникмаларини ҳосил қилиш ва ривожлантиришга қаратилган ўқув курсларида малакасини ошириб боришларига зарур шароит яратиб берилиши лозим.


32. Порталдаги очиқ маълумотлар тўпламларидан фойдаланишда очиқ маълумотлардан фойдаланиш шартлари ёки уларга бўлган ҳаволани кўрсатиш зарур.



8-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ТЎПЛАМИНИ ВА ОЧИҚ

МАЪЛУМОТЛАР ТЎПЛАМИНИНГ ПАСПОРТИНИ

ИНТЕРНЕТ ЖАҲОН АХБОРОТ ТАРМОҒИДА

ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


33. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш, Порталда жойлаштиришдан ташқари, давлат органининг расмий веб-сайтида ҳам амалга оширилади.


34. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштириш учун қуйидагилар зарур:

очиқ маълумотлар тўпламларини машинада ўқиладиган форматда эълон қилиш учун "Очиқ маълумотлар" бўлимини яратиш;

веб-сайтнинг бош саҳифасида "Очиқ маълумотлар" бўлимига визуал фарқланадиган ҳаволани киритиш;

"Очиқ маълумотлар" бўлимида очиқ маълумотлар тўпламларининг алоҳида саҳифаларига ҳаволалардан иборат очиқ маълумотлар тўпламларининг реестрини кўрсатиш.


35. Очиқ маълумотлар тўпламини ва очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш қўшимча равишда бошқа веб-ресурсларда ҳам ихтиёрий шаклда амалга оширилиши мумкин.



9-БОБ. ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЕТКАЗИБ

БЕРУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


36. Очиқ маълумотларни етказиб берувчининг ҳуқуқлари:

эълон қилинган очиқ маълумотлар тўпламларини янгилаш ва долзарблиги масалалари бўйича таклифларни ўрганиб чиқиш ва киритиш;

Портал оператори билан келишган ҳолда Порталда очиқ маълумотларнинг қўшимча тўпламларини эълон қилиш;

Порталда очиқ маълумотларни сақлаш муддатлари, шу жумладан, очиқ маълумотлар тўпламлари такрорланмаслигининг олдини олиш мақсадида Порталда очиқ маълумотларнинг тегишли ҳаволасини яратиш;

очиқ маълумотларни Порталда жойлаштиришда юзага келган техник масалалар бўйича Портал операторига ёки Портални техник қўллаб-қувватловчига мурожаат этиш.


37. Очиқ маълумотларни етказиб берувчининг мажбуриятлари:

Порталда очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш масалалари бўйича масъул раҳбар ва ходим тайинлаш, унинг алоқа маълумотларининг Порталда эълон қилинишини таъминлаш;

ўз расмий веб-сайтларида "Очиқ маълумотлар" бўлимини яратиш ҳамда мазкур бўлимда тасдиқланган Рўйхатга мувофиқ очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиб бориш;

очиқ маълумотларнинг долзарблигини баҳолаш орқали, шу жумладан, фойдаланувчиларнинг ахборот хабарларини қайта ишлаш натижалари бўйича Порталда жойлаштириладиган очиқ маълумотларнинг тўлиқлиги, ишочлилиги ва долзарблигини таъминлаш;

устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ва соҳадаги нуфузли хорижий ташкилотлар тавсияларини инобатга олган ҳолда Рўйхатни янгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва ҳар йилнинг сентябрь ойига қадар Портал операторига киритиш;

тасдиқланган Рўйхатга мувофиқ очиқ маълумотларнинг янгиланишини таъминлаш;

очиқ маълумотларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш;

очиқ маълумотлар тўпламларининг паспортларини тузиш, расмийлаштириш ва Порталда эълон қилиш;

автоматик равишда эълон қилинадиган маълумотлар тўпламлари жойлашган ахборот ресурсларини Портал билан интеграциясини амалга ошириш;

тақдим этилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, Портал операторига ишлаб чиқилган очиқ маълумотлар тўплами билан биргаликда хабарнома юбориш.



10-БОБ. ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


38. Фойдаланувчининг ҳуқуқлари:

Порталдан фойдаланган ҳолда очиқ маълумотларга кириш;

очиқ маълумотларни такрор ишлаб чиқиш, нусха олиш, эълон қилиш ва узатиш;

очиқ маълумотлардан эркин, муддатсиз, бепул ва чегарасиз фойдаланиш (шу жумладан, такроран фойдаланиш);

очиқ маълумотларни тарқатиш ва қайта гуруҳлаш;

очиқ маълумотлар тўпламларидан фойдаланган ҳолда ахборотлар тайёрлаш ва уни мослаштириш, модификациялаш, ўзгартириш ва (ёки) чиқариб олиш;

очиқ маълумотлардан тижорат мақсадларида, шу жумладан, турли хилдаги дастурий маҳсулотлар ва иловалар яратишда фойдаланиш;

товарлар ва молия бозорларининг монополиясини аниқлаш мақсадида очиқ маълумотлардан фойдаланиш;

Портал операторига Порталнинг дастурий-техник воситаларидан фойдаланган ҳолда унинг фаолият кўрсатиш масалалари бўйича ва Очиқ маълумотларни етказиб берувчиларга Порталга жойлаштириладиган очиқ маълумотлар тўпламлари юзасидан ахборот хабарларини юбориш.


39. Фойдаланувчининг мажбуриятлари:

очиқ маълумотлардан фақат қонун ҳужжатларига зид келмайдиган мақсадларда фойдаланиш;

очиқ маълумотлардан фойдаланишда ахборот манбаига ҳаволани бириктириш.



11-БОБ. ПОРТАЛНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА УНИ ТЕХНИК ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ


40. Порталнинг янги версиясини яратиш, жорий этиш ва келгусида уни қўллаб-қувватлашни, шунингдек, очиқ маълумотлар соҳасида ягона методологияни ишлаб чиқиш, маҳаллий ва халқаро эксперт ва консультантларни жалб қилган ҳолда масъул ходимлар малакасини ошириб боришни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағидаги маблағлар;

тижорат ва хўжалик фаолиятини юритиш мақсадида Портал билан электрон ҳамкорликни (API интерфейсларидан фойдаланган ҳолда) йўлга қўйиш учун тузилган шартномалар орқали тушган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


41. Мазкур Низомнинг 40-банди учинчи-бешинчи хатбошиларида кўрсатилган молиялаштириш манбалари томонидан йиғилган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

60 фоизи - Портал фаолиятини такомиллаштириш, унинг моддий-техника базасини, жумладан, сервер ва коммуникация ускуналарининг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларини иш ҳолатида сақлаш учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

40 фоизи - халқаро тан олинган тажрибалар асосида очиқ маълумотларни сифатли тайёрлашга йўналтирилган ягона методикани ишлаб чиқиш, очиқ маълумотларни етказиб берувчилар масъул ходимларининг мунтазам равишда малакасини ошириб бориш ва мазкур жараёнларга маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг эксперт ва консультантларини жалб қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг ҳисобварағига йўналтирилади.



12-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Порталда жойлаштирилган ахборотларнинг ўз вақтида эълон қилиниши, уларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги учун очиқ маълумотларни етказиб берувчилар раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланадилар.


43. Портал оператори ва Портални техник қўллаб-қувватловчи фойдаланувчилар очиқ маълумотлардан фойдаланиши оқибатларига, шу жумладан, Порталда жойлаштирилган очиқ маълумотлардан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарар учун жавобгар эмас.


44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар

порталида эълон қилинадиган маълумотлар

тўпламлари рўйхатини шакллантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Ҳаракатлар



Масъуллар



Муддатлар


1-босқич

Устувор халқаро маълумотлар базалари кўрсаткичлари ҳамда соҳадаги нуфузли хорижий ташкилотлар индекслари ва тавсиялари, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари талабларини инобатга олган ҳолда Очиқ маълумотлар порталида (кейинги ўринларда - Портал) эълон қилинадиган маълумотлар тўпламлари рўйхатига (кейинги ўринларда - Рўйхат) киритиш учун таклифларни Портал операторига тақдим этиш.


Давлат органлари ва ташкилотлари


Ҳар йили 1 сентябрга қадар










2-босқич

1. Давлат органлари ва ташкилотлари таклифларини Порталга жойлаштириш имкони ва самараси нуқтаи назаридан ўрганиб чиқиш.


2. Асосланган таклифларни ўз ичига олган Рўйхатни шакллантириш ва тасдиқлаш учун "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясига киритиш.


Портал оператори


Ҳар йили 1 декабрга қадар









3-босқич

Тасдиқланган рўйхат асосида очиқ маълумотлар тўпламларини белгиланган муддатлар ва шаклларда Порталга жойлаштириб боришни таъминлаш.


Давлат органлари ва ташкилотлари


Рўйхат асосида









4-босқич

Тасдиқланган рўйхат асосида давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларни Порталга жойлаштириб бориши мониторингини олиб бориш.


Портал оператори


Доимо







Низомга

2-ИЛОВА



Очиқ маълумотлар тўпламининг паспортини тўлдириш

НАМУНАСИ

Очиқ маълумотлар тўпламининг паспорти

ТАВСИФИ


1.

Очиқ маълумотлар тўпламининг идентификация рақами (коди).


2.

Очиқ маълумотлар тўплами ҳақида маълумот:



2.1

тўлиқ номи;



2.2

тавсифи;



2.3

таркиби;



2.4

ишлаб чиқиш методикаси.


3.

Очиқ маълумотлар тўпламини етказиб берувчи:



3.1

очиқ маълумотларни етказиб берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи;



3.2

масъул шахс (Ф.И.О.);



3.3

масъул шахснинг телефон рақами;



3.4

масъул шахснинг электрон манзили (етказиб берувчи доменидаги электрон почта манзили).


4.

Очиқ маълумотлар тўплами формати.


5.

Очиқ маълумотлар тўпламларини эълон қилиш:



5.1

биринчи марта эълон қилинган санаси ва вақти;



5.2

охирги киритилган ўзгартиришлар санаси ва вақти;



5.3

охирги киритилган ўзгартириш мазмуни;



5.4

янгилаш даврийлиги;



5.5

ўлчов бирлиги;



5.6

бошқа веб-ресурслардаги очиқ маълумотлар тўпламига ҳавола;



5.7

очиқ маълумотлар тўпламининг аввалги версиясига ҳавола.


6.

Очиқ маълумотлар тўпламининг мазмунига мос келувчи калит сўзлар.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 декабрь













































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск