Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Радиоалоқа ва электрон алоқа /

Ўзбекистон Республикаси радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.12.2020 й. 801-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 декабрдаги

801-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси радиочастота бириктиришларини

халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси радиоэлектрон воситаларининг радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадлари ва тартибини, радиочастоталарни халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ишларнинг бажарилиши жараёнида радиочастота спектридан фойдаланувчилар - юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатларнинг консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзаро муносабатлари тартиби ва асосий мажбуриятларини белгилайди.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатилган турли радиохизматлардаги радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда - РЭВ) учун радиочастота бириктиришларга ариза бериш, мувофиқлаштириш, рўйхатдан ўтказиш каби халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган турли мақсадлар учун радиоалоқа воситалари ва тизимларига буюртма берадиган, олиб кирадиган, ишлаб чиқадиган, ишлаб чиқарадиган (сотиб оладиган) ва фойдаланадиган радиочастота спектрининг барча фойдаланувчилари учун мажбурий ҳисобланади.



2-БОБ. РАДИОЧАСТОТА БИРИКТИРИШЛАРИНИ

ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ

АСОСИЙ МАҚСАД ВА ТАМОЙИЛЛАРИ


3. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

а) Ўзбекистон Республикасининг турли радиоалоқа хизматлари томонидан чекланган ресурс ҳисобланган радиочастота спектридан фойдаланишининг ҳуқуқий таъминоти;

б) Ўзбекистон Республикасининг турли мақсадлардаги радиоалоқа воситалари ёки муайян қурилмаларнинг радиочастота полосалари ёки алоҳида радиочастота бириктиришларидан фойдаланиш ҳуқуқининг халқаро миқёсда тан олиниши;

в) Ўзбекистон Республикасининг турли мақсадлардаги воситалари ва тизимларига бошқа давлатларнинг сунъий йўлдош ва ерусти радиоалоқа хизматлари РЭВи томонидан мақсадли қилинмаган халақитларини бартараф этиш;

г) истиқболли алоқа тизимлари учун радиочастота полосаларидан ва ер сунъий йўлдошларининг орбитал позицияларидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси радиоалоқа хизматлари манфаатларини ҳимоя қилиш.


4. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг маҳаллий ва хорижий ерусти ва сунъий йўлдош тизимларининг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, радиохизматларнинг эҳтиёжларини қондириш учун радиочастота спектридан фойдаланишнинг халқаро тартибга солиш механизми таҳлил қилиш асосида мақсадли равишда амалга оширилади.


5. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, Халқаро электралоқа иттифоқининг (кейинги ўринларда - ХЭИ) Низоми ва Конвенцияси, ХЭИ Радиоалоқа регламенти (кейинги ўринларда - Радиоалоқа регламенти), радиочастота спектридан фойдаланиш масалалари бўйича минтақавий келишувлар, шунингдек чегарадош давлатлар билан радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштириш тўғрисидаги келишувлар асосида амалга оширилади.


6. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш ўзаро боғлиқ бўлган ташкилий-техникавий ва халқаро-ҳуқуқий характердаги комплекс чора-тадбирлар ўтказиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг ушбу соҳадаги давлат сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.



3-БОБ. РАДИОЧАСТОТА БИРИКТИРИШЛАРИНИ

ХАЛҚАРО-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

АСОСИЙ ТАДБИРЛАР


7. Радиочастота бириктиришларини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича асосий тадбирлар қуйидагилардан иборат:

а) радиочастота бириктиришларининг халқаро мувофиқлаштирилиши заруриятини аниқлаш ва ўтказиш;

б) ХЭИнинг частоталарни ҳисобга олиш Халқаро маълумот регистрида радиочастота бириктиришларига талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш;

в) талабнома бераётган хорижий РЭВнинг амалдаги ва режадаги маҳаллий РЭВга нисбатан зарарли халақитларни келтириш эҳтимоллиги ва электромагнит мослашувни (кейинги ўринларда - ЭММ) баҳолаш техник экспертизасини ўтказиш;

г) радиочастота бириктиришларидан амалда фойдаланиш тўғрисидаги объектив маълумотларни олиш мақсадида РЭВ нурланишини назорат қилиш;

д) ХЭИда эълон қилинган ва рўйхатдан ўтказилган барча радиочастота бириктиришлари тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;

е) турли хил радиоалоқа воситалари ва тизимларига буюртма бераётган, ишлаб чиқараётган ва фойдаланаётган юридик шахсларни ахборот билан таъминлаш;

ж) Ўзбекистон Республикаси алоқа маъмурияти томонидан ХЭИнинг ваколатли, бутунжаҳон ва минтақавий конференцияларида ва ХЭИ Радиоалоқа секторининг илмий-тадқиқот комиссиялари учун таклифлар (улушлар) тайёрлаш, ушбу конференцияларда иштирок этиш ва бошқа давлатларнинг конференцияларга таклифлари ва ҳиссаларини экспертизадан ўтказиш;

з) ХЭИнинг ваколатли, бутунжаҳон ва минтақавий конференциялари томонидан қабул қилинган тегишли қарорларини бажариш.



4-БОБ. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА

КЕНГАШИ, РАДИОЧАСТОТА ОРГАНЛАРИ

ВА РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ

АСОСИЙ МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Бириктирилган радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш ва ХЭИда рўйхатдан ўтказишга манфаатдор шахслар ҳамда РЭВга буюртма берувчи, ишлаб чиқувчи (модернизацияловчи) ва фойдаланувчи радиочастота спектридан фойдаланувчиларга қуйидагилар юклатилади:

а) ишлаб чиқиладиган (модернизацияланадиган) ёки олиб кириладиган РЭВ учун радиочастота бириктиришга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ариза тайёрлаш ва бериш;

б) РЭВга радиочастоталар бириктиришни мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича ХЭИ ва хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларига материалларни тайёрлаш учун техник асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.


9. Радиочастота органларига (кейинги ўринларда - РЧО) қуйидагилар юклатилади:

а) ишлаб чиқиладиган, олиб кириладиган РЭВ учун радиочастоталар бириктиришга аризаларни кўриб чиқиш, ушбу радиочастота бириктиришни хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш ва ХЭИда рўйхатдан ўтказиш заруриятини аниқлаш;

б) Ўзбекистон Республикаси РЭВга радиочастоталар бириктириш халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш;

в) хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан мувофиқлаштиришга юбориладиган РЭВ радиочастоталар бириктиришни ҳисобга олиш;

г) ХЭИда рўйхатдан ўтказиладиган РЭВ тавсифномалари ҳақидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш;

д) мувофиқлаштиришни ўтказиш учун хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларидан қабул қилинган (келиб тушган) РЭВ радиочастоталар бириктириш, шунингдек ХЭИ ахборот циркулярларида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ва режалаштирилаётган РЭВ билан ЭММни баҳолаш;

е) радиочастоталар бириктиришни мувофиқлаштириш бўйича бошқа давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан музокараларда қатнашиш.


10. Радиочастоталар бўйича Республика кенгашига (кейинги ўринларда РЧРК деб юритилади) қуйидагилар юклатилади:

а) радиочастота бириктиришларнинг халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил этиш;

б) Радиоалоқа регламенти, минтақавий келишувлар ва чегарадош давлатлар билан икки томонлама келишувларда кўзда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси РЭВ радиочастота бириктиришларини хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан халқаро мувофиқлаштириш ва ХЭИда рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш;

в) Радиоалоқа регламентида ва ХЭИнинг бошқа ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда ва муддатларда РЭВ частота бириктиришлар бўйича материалларни ХЭИга тақдим этишни назорат қилиш;

г) радиочастота спектридан фойдаланиш ва режалаштириш масалалари бўйича халқаро ташкилотлар ва ХЭИ билан ўзаро алоқа ва ёзишмалар;

д) халқаро-ҳуқуқий тавсифга эга ХЭИ Низоми ва Конвенцияси ҳамда бошқа халқаро ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларига дахлдор масалаларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишиш;

е) манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан музокаралар ўтказишни режалаштириш, ташкил этиш ва радиочастоталардан фойдаланиш ва мувофиқлаштириш бўйича шартномалар тайёрлаш, шунингдек, амалдаги шартномаларда кўрсатилган қоидаларнинг бажарилишини назоратга олиш;

ж) ХЭИ ҳужжатларини, иш жумладан уларга тегишли ахборот церкулярларини РЧОга РЧРК аъзоларига етказиш.



5-БОБ. РАДИОЧАСТОТА БИРИКТИРИШЛАРНИ

ХАЛҚАРО МУВОФИҚЛАШТИРИШ, ТАЛАБНОМА

БЕРИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


11. ХЭИда радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш, талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг асосий чора-тадбирларидан бири ҳисобланади.


12. ХЭИда радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш, талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишлар Радиоалоқа регламенти ҳамда ХЭИ бошқа ҳужжатлари асосида радиохизматлар томонидан радиочастоталарни тақсимлаш ва фойдаланиш, уларни халқаро-хуқуқий ҳимоялаш масалалари бўйича мазкур Низом ва РЧРКнинг тегишли қарорларига, шунингдек, радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштириш бўйича чегарадош давлатлар билан амалдаги минтақавий ва икки томонлама келишувларига асосан олиб борилиши лозим.


13. ХЭИда радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш, талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича асосий чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

а) радиочастота бириктиришларни мувофиқлаштириш бўйича ишларни тайёрлаш ва амалга ошириш;

б) электромагнит мослашув шартларини белгиловчи, Радиоалоқа регламенти талабларини ва амалдаги ва режалаштирилаётган маҳаллий ва халқаро йўлдошли тизимлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқиш учун РЭВни радиочастота полосалари ва орбитал ҳолатларини ажратиш босқичидаги танлов;

электромагнит мослашув шартларини белгиловчи Радиоалоқа регламенти талабларини, амалдаги ва режалаштирилаётган маҳаллий ва халқаро йўлдошли тизимлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш учун РЭВни радиочастота полосалари ва орбитал ҳолатларини ажратиш босқичида танлов ўтказиш;

в) Ўзбекистон Республикаси РЭВ ини радиочастота бириктиришлари бўйича ХЭИга талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказиш.


14. Қуйидаги режалаштирилаётган частота бириктиришларининг халқаро мувофиқлаштирилиши мажбурийдир:

а) Радиоалоқа регламентининг Частоталар тақсимлаш жадвали изоҳига ёки Ўзбекистон Республикаси ва унга чегарадош давлатларнинг алоқа маъмуриятлари ўртасида имзоланган радиочастота бириктиришларни мувофиқлаштиришнинг техник асослари бўйича амалдаги ҳукуматлараро келишувга киритилган мувофиқлаштирилиши лозим бўлган станциялар;

б) мувофиқлаштириш зонаси хорижий давлатлар ҳудудини ўз ичига олган ва/ёки хорижий давлатларнинг йўлдош ва бошқа хизмат кўрсатувчи станцияларига қарама-қарши йўналишда узатиш ташкил этилган йўлдошли алоқа хизматлари станциялари;

в) мувофиқлаштириш зоналари республика ҳудуди чегараларидан ташқарига чиқувчи халқаро радиоалоқани, шунингдек, тўғридан-тўғри кўринишдаги радиореле линиялари ва тропосфера алоқасини таъминловчи турғун хизмат станциялари;

г) узун, ўрта ва қисқа тўлқинлар диапазонида радиоэшиттириш хизматининг Радиоалоқа регламенти томонидан ажратилган радиочастоталар полосаларидаги радиоэшиттириш хизмати станциялари;

д) мувофиқлаштириш масофаларидан ташқарида Ўзбекистон Республикасининг чегарадош ҳудудда жойлашган ультрақисқа тўлқинлар диапазонидаги радиоэшиттириш хизмати станциялари;

е) денгиздаги кўчма хизмат станциялари;

ж) радиоаниқлаш, радионавигацион ва радиолокацион хизматлар станциялари;

з) кўчма ҳаво хизмати станциялари;

и) ёрдамчи метеорология радиохизмат ва метеорология йўлдош хизмат станциялари.


15. РЭВларнинг қуйидаги радиочастота бириктиришлари ХЭИга талабнома бериш ва рўйхатдан ўтказилиши лозим:

а) агар ушбу бириктиришдан фойдаланиш бошқа маъмурият хизматига зарарли халақитларни келтириб чиқарса;

б) агар ушбу бириктиришлар халқаро радиоалоқа хизматларида фойдаланилиши керак бўлса;

в) агар ушбу бириктиришлар хусусий талабнома бериш тартиби олдиндан назарда тутилмаган, қайсидир бутунжаҳон ёки минтақавий частоталарни ажратиш ёки бириктиришлар режасига тегишли бўлса;

г) агар ушбу бириктиришлар учун мазкур Низомнинг 14-бандига асосан мувофиқлаштириш талаб қилинса ёки агар бундай мувофиқлаштиришга киритилган бўлса;

д) агар бундай бириктиришлар учун халқаро тан олиниш мақсадга мувофиқ бўлса;

е) агар ушбу бириктиришлардан фойдаланиш радиочастоталарнинг тақсимлашни халқаро жадвалига мос келмаса ва алоқа маъмурияти фақат маълумот учун ХЭИда рўйхатдан ўтказишни истаса.


16. Мазкур Низомнинг 14-бандидан фарқли бўлган радиохизматлардаги РЭВнинг частота бириктиришларининг ХЭИда рўйхатдан ўтказилиши зарурлигини мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда ушбу РЭВга буюртма берувчи ва улардан фойдаланувчи радиочастота спектри фойдаланувчилари белгилайди.


17. Ҳукумат томонидан фойдаланиладиган РЭВнинг радиочастота бириктиришларини ХЭИда мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш зарурияти тегишли радиочастота органлари - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.


18. Радиочастота бириктиришларни халқаро мувофиқлаштириш бўйича ишлар РЧРК томонидан Радиочастота органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.



6-БОБ. ХЭИДА РАДИОЧАСТОТА БИРИКТИРИШЛАРНИ

ХАЛҚАРО МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА МАТЕРИАЛЛАР

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


19. ХЭИда Ўзбекистон Республикасининг РЭВ радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш учун зарур материаллар ушбу Низомга мувофиқ тайёрланади.


20. Материалларда матбуотда очиқ-ойдин нашр қилиш тақиқланган маълумотлар бўлмаслиги керак. Ерусти станцияларининг координаталари белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилиши зарур. Ушбу талабларни бажаришда жавобгарлик ХЭИда радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишлар олиб боришда материалларни тақдим этувчи радиочастота фойдаланувчилари зиммасига юклатилади.


21. Материаллар РЭВга талабнома берувчи радиочастота спектрининг фойдаланувчилари томонидан тайёрланади.

Зарур ҳолларда ушбу материалларни тайёрлашда рўйхатдан ўтувчи РЭВни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ёки лойиҳалаш ташкилотларини талабнома берувчи ўз ҳисобидан жалб қилиши мумкин.


22. Радиочастота спектри фойдаланувчилари томонидан тайёрланган материаллар тегишли радиочастота органига кўриб чиқиш учун юборилади.


23. РЧО олинган материалларнинг радиочастота бириктиришларини белгилашда амал қиладиган асосий раҳбарий ҳужжатларга мувофиқлигини кўриб чиқади, ЭММ таҳлилини ўтказади ва бошқа радиочастота органлари билан келишади. Ижобий қарор қабул қилинган ҳолда Радиоалоқа регламентида кўзда тутилган шакл бўйича хорижий давлатларнинг алоқа маъмуриятлари ва ХЭИга юбориш учун РЧРКга тегишли ҳужжатлар ва материаллар тайёрлайди.


24. Космик станциялар тизимларининг радиочастота бириктиришларини халқаро мувофиқлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни олиб бориш учун зарур материаллар космик тизимларни ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан буюртма берувчи вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тайёрланади.


25. Агар космик тизимлар бир нечта вазирлик ва идоралар манфаатлари бўйича режалаштирилган бўлса, кўрсатилган материаллар ушбу тизимни бош ишлаб чиқарувчиси томонидан буюртмачи билан ҳамкорликда ушбу тизимда ишлаш учун мўлжалланган ер станцияларини ишлаб чиқувчи вазирлик ва идоралар, шунингдек, бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида тайёрланади.


26. Хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларидан эътирозлар келиб тушган ҳолда РЧО уларни тегишли вазирлик, идорага ишлаб чиқувчи ва фойдаланувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда ушбу эътирозларни кўриб чиқиш учун юборади ва ушбу эътирозларни ҳисобга олган ҳолда радиочастота бириктиришларнинг техник тавсифларини таклиф қилинаётган ўзгаришлари бўйича бошқа радочастота органлари билан келишилгандан кейин қайта мувофиқлаштириш учун зарур материалларни тайёрлайди.


27. Хорижий давлатлар алоқа маъмуриятларига жавоб учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тайёрланган таклифлар бошқа вазирлик ва идораларга, агар уларнинг манфаатларига таъсир қилмаса, келишиш учун юборилмайди.


28. Хорижий давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан белгиланган тартибда олиб борилаётган ёзишмалар РЭВнинг радиочастота бириктиришларини мувофиқлаштиришга олиб келмаса, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг таклифларига биноан Ўзбекистон ва хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари ўртасида икки томонлама ёки кўп томонлама музокаралар ўтказилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 декабрь



































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск