Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Радиоалоқа ва электрон алоқа /

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.12.2020 й. 801-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 декабрдаги

801-сон қарорига

5-ИЛОВА



Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали

қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш),

хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя

қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик

ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этишда вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.


2. Ушбу Низом қуйидагиларга тааллуқли эмас:

а) телевидение, радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиш учун мўлжалланган қурилмалар, маиший радиоэлектроника маҳсулотлари, агар бундай қурилмалар ва маҳсулотларни савдо тармоғи орқали сотишга рухсат берилган бўлса ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда - РЭВ) ва юқори частотали қурилмалар (кейинги ўринларда - ЮЧҚ);

б) Ўзбекистон Республикасининг мудофааси ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Давлат божхона қўмитаси томонидан фойдаланиладиган ёки фойдаланишга мўлжалланган РЭВ ва ЮЧҚ;

в) парвозлар ва ҳаво ҳаракатдаги хизматининг радионавигациясини таъминлаш мақсадида фуқаролик авиацияси корхоналари томонидан фойдаланиладиган ёки фойдаланишга мўлжалланган, Халқаро электралоқа иттифоқининг тавсияларига ва Фуқаролик авиацияси халқаро ташкилотининг стандартларига мос келадиган бортдаги ва ерусти РЭВ;

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан ўтадиган, божхона назорати остида бўладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақти давомида фойдаланилмайдиган РЭВ ва ЮЧҚ.


3. Радиочастота спектри, РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланишни мониторинг қилиш ишларини ўтказиш, шунингдек, радиохалақитларни, шу жумладан, индустриал радиохалақитларнинг олдини олиш “Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - ЭМММ) томонидан амалга оширилади.




2-БОБ. РЭВ ВА ЮЧҚНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА СОТИБ ОЛИШ (БЕРИШ), СОТИШ ВА (ЁКИ)

ЎРНАТИШ (ҚУРИШ), ХОРИЖДАН ОЛИБ КИРИШ ВА

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ

УСТИДАН НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ


4. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиниши устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) томонидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиш (бериш) белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат Инспекция билан биргаликда Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси назорати остидаги автомобилларда ва бошқа транспорт воситаларида РЭВни ўрнатиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар борлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ноқонуний равишда фойдаланилаётган РЭВ ва ЮЧҚни, шунингдек радиобошқарув мосламаси билан таъминланган учувчисиз учадиган аппаратларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


8. РЭВ ва ЮЧҚнинг божхона чегараси орқали ҳаракатланишининг назорати амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


9. Вазирлик ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари радиочастота спектридан фойдаланиш тартибининг бузилишларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича мониторингни амалга оширишда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилмаган маълумотлар билан ёки ўрнатилган қоидаларни бузган ҳолда узатувчи РЭВлардан фойдаланиш, шунингдек, белгиланган талабларни бузган ҳолда давлат сирини ташкил қилувчи ахборот билан ишлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан амалга оширилади.



3-БОБ. НОҚОНУНИЙ ИШЛАТИЛАЁТГАН

РЭВ ВА ЮЧҚНИ АНИҚЛАШ


11. Ноқонуний ишлатилаётган РЭВ ва ЮЧҚни аниқлаш қуйидаги ташкилотлар томонидан амалга оширилади:

ЭМММ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан - радиочастота спектрининг мониторингини ўтказишда;

Инспекция томонидан - алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини белгиланган тартибда мониторинг қилиш, ўрганиш ва текширишда;

Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан - автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказганда;

Ички ишлар органлари томонидан - белгиланган тартибда текширувларни, шунингдек, тезкор-қидирув чора-тадбирларини ўтказишда.

Назорат самарадорлигини таъминлаш учун Вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармалари юқорида кўрсатилган органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шунингдек, ўрнатилган тартибда келишилган режа бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни ўтказади.


12. ЭМММ радиочастота спектрининг мониторингини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Радиочастота спектрининг мониторинги бўйича маълумотлар ушбу Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ расмийлаштирилади, таҳлил қилингандан ва умумлаштирилгандан кейин Вазирликка тақдим этилади.


13. Ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган органлар ҳар йили биргаликда ўтказиладиган чора-тадбирлар режасини тасдиқлайди, бу чора-тадбирларнинг бажарилиши Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.


14. Радиочастота спектрининг мониторинги маълумотлари, шунингдек, ушбу Низомда белгиланган тартибда аниқланган ноқонуний ишлатилаётган узаткичлар бўйича маълумотлар асосида ушбу Низомнинг 2-бобида кўрсатилган органлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳуқуқбузарларга нисбатан чоралар кўради. Бунда РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибининг бузилиши бўйича аниқланган ҳуқуқбузарлик фактлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 281-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома белгиланган тартибда тузилади.


15. РЭВ ва ЮЧҚни тайёрлаш, олиш ёки доимий ёхуд вақтинча фойдаланишга беришда белгиланган тартибнинг бузилишлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги органлари ва Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 281 ва 290-моддаларига мувофиқ, ускунани олиб қўйган ҳолда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома белгиланган тартибда тузилади.


16. Зарурий ҳолда олиб қўйилган РЭВ ва ЮЧҚ эксперт хулосасини тайёрлаш учун ЭМММга юборилиши мумкин. Бунда ЭМММ ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга кўра далолатномани расмийлаштирган ҳолда РЭВ ва ЮЧҚ тақдим этилган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай РЭВ ва ЮЧҚни техник экспертизадан ўтказади. Бунда техник экспертиза хулосасини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар мол-мулкни олиб қўйган органлар маблағлари ҳисобига қопланади.


17. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома иш бўйича бошқа ҳужжатлар ва ашёвий далиллар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 282-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган ваколатли органга юборилади.


18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни олиш (бериш), қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш ҳамда дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари - радиочастота спектридан фойдаланувчилар томонидан уларни чет элдан олиб кириш тартибининг бузилишлари аниқланган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги назорат қилувчи органларининг тақдимоти бўйича бу ташкилотларни аниқланган бузилишлар тўғрисида хабардор қилади.

Юқорида кўрсатилган тартибнинг бузилишига йўл қўйган хорижий юридик шахслар ва фуқароларга, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилади.



4-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

ҲИСОБОТ БЕРИШ


19. Йилнинг ҳар чорагида, чоракдан кейинги ойнинг бешинчи санасигача Ички ишлар органлари, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси, шунингдек, Инспекция ҳудудий бўлинмалари ва Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ўзаро солиштиришларни амалга оширади.


20. Ўзаро солиштириб чиқиш якунлари бўйича Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича умумлаштирилган ахборот тайёрланади.


21. Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилиш ишларининг якунлари бўйича умумлаштирилган ахборот чоракдан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай Вазирликка тақдим этилади.


22. Ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим этилган ахборот бўйича Вазирлик чоракдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилинишининг назорати бўйича ишлар ҳолати тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясига тақдим этади.


23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ахборот фаолияти ҳамда маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ярим йилда камида бир марта Вазирлик, шунингдек, зарур бўлганда, РЭВ ва ЮЧҚдан белгиланган фойдаланиш тартибига риоя қилиш назоратини амалга оширувчи бошқа давлат бошқаруви органларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида РЭВ ва ЮЧҚ ни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибига риоя қилинишини таъминлаш ишларини ўтказиш якунлари тўғрисидаги ахборотни тинглайди.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.




Низомга

1-ИЛОВА



Намуна



Ўрта тўлқинлар, қисқа тўлқинлар ва ультра қисқа

тўлқинлар диапазонларида радиомониторинг қилиш

натижасида ва жамоавий радиоҳаваскорлик станциялари

томонидан қайд қилинган ноқонуний радиоузатиш

қурилмаларининг ишлаши тўғрисидаги

маълумотлар


1. Эфирга чиқишлар, рўйхатга олинган радионазорат пунктлари (РНП) сони, жами _____________________________________________________________________________________

шу жумладан:

Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда   _______________________________________

Ультра қисқа тўлқинли диапазонда                            _______________________________________

чегарадош давлат (республика)лар ҳудудидан, жами ______________________________________

2. Чақирув сигналлари, рўйхатга олинган РНП сони, жами ______________________

шу жумладан:

Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда   ________________________________________

Ультра қисқа тўлқинли диапазонда               _______________________________________________

чегарадош давлат (республика)лар ҳудудидан, жами ________________________________________

3. Аниқланган ноқонуний ишлатилаётган узаткичлар сони, жами _______ шу жумладан:

Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда ишлатилаётган (радиоҳаваскорлик, ясама тайёрланган) ________________________________________________________________________________________

Ультра қисқа тўлқинли диапазонда ишлатилаётган, жами ____________________________________

шу жумладан:

чегарадош давлат ҳудудидан (республика), жами    ___________________________________________

радиотелефонлар, радиоузайтиргичлар             _____________________________________________

радиостанциялар (радиотармоқ) __________________________________________________________

бошқа узатиш қурилмалари (ТВ узаткичлар, КТВТ узаткичлари ва ҳ.) _________________________

____________________________________________________________________

Бошлиқ



(Ф.И.Ш.)

сана





Низомга

2-ИЛОВА



Намуна



Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни

техник экспертизадан ўтказиш

__________-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ


сана


Ушбу далолатнома "Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар

    

корхонасининг

мутахассислари томонидан тузилди


(далолатномани тузган шахсларнинг Ф.И.Ш, лавозими)


__________________________________________________________________________________________

га мувофиқ

(ҳужжат номи (хат, ариза, РЭВдан фойдаланиш бузилганлиги аниқланганлиги далолатномаси); ҳужжат рақами, сана)


туридаги

(номи ва маркаси; завод рақами)


га тегишли РЭВ ва/ёки ЮЧҚ техник экспертизадан ўтказилди.

га тегишли

(РЭВ ва/ёки ЮЧҚ эгасининг Ф.И.Ш.)


туридаги

(номи ва маркаси; завод номери)


ва натижада шу аниқландики:

1. Қабул қилиш/узатишнинг ишчи частоталари (каналлари)

2. РЭВ ёки ЮЧҚ қуввати

Кўрсатилган қурилмадан радиоузатишларни олиб бориш учун фойдаланилган, фойдаланилиши мумкин (кераклисини тагига чизилсин).


Техник экспертиза хулосаси:


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқорида кўрсатилган РЭВ ва/ёки ЮЧҚдан фойдаланишга (рухсат берилади* ёки тақиқланади**)

(сўзлар билан ёзилади)

*) Белгиланган тартибда РЭВ ва/ёки ЮЧҚни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш учун тегишли рухсатномани расмийлаштириш зарур.


**) Назорат қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.

(Бўлинма раҳбарининг фамилияси ва исм-шарифи, имзоси)




Низомга

3-ИЛОВА



Намуна



________________ ҳисобот даври учун


Ноқонуний ишлатилаётган узаткичларни аниқлаш

бўйича бажарилган иш тўғрисида маълумотлар

Т/р

Бажарилган ишлар

Кўрсаткич

(бирликда)

1

Ўтказилган рейдлар сони


2

Аниқланган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар (кейинги ўринларда РЭВ ёки ЮЧҚ деб аталади) сони


шулардан:


олиб киришда


Сотишда


сотиб олиш (бериш), ўрнатиш (қуриш), эксплуатация қилишда


2.1

Шу жумладан ЎТ ва ҚТ диапазонда ишлатилаётган


2.2

УҚТ диапазонда ишлатилаётган


2.2.1

радио телефонлар, р/узайтиргичлар


2.2.2

р/станциялар ва бошқа алоқа воситалари


3

Аниқланган РЭВ ёки ЮЧҚга нисбатан қуйидаги чоралар кўрилди


3.1

РЭВ ёки ЮЧҚ олиб қўйилган сони


3.2

РЭВ ёки ЮЧҚ эгалари маъмурий жавобгарликка (жарима) тортилди


3.3

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тегишли рухсатномалари берилган сони


3.4

РЭВ ёки ЮЧҚдан кейинчалик фойдаланиш тақиқланган сони


3.5

Материаллар Вазирлик томонидан расмийлаштириш босқичида


3.6

Судга берилган материаллар


Вазирликнинг ҳудудий

бошқармаси бошлиғи


сана

(имзо, Ф.И.Ш.)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 декабрь






























Время: 0.0403
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск