ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2020 й. ЎРҚ-659-сон "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 04.12.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 18.12.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.12.2020 й.

N ЎРҚ-659



"2021 ЙИЛ УЧУН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ  БЮДЖЕТИ  ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 4 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 18 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-599-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова) 6-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган, тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага, шунингдек уларни олиб киришга қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинмайди".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 72-модданинг:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ ставкалари ушбу Кодекс билан белгиланади. Акциз солиғининг ставкалари, маҳсулот нархи динамикасидан ва уни реализация қилиш, шу жумладан импорт қилиш ҳажмидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин";

учинчи қисми чиқариб ташлансин;


2) 75-модда қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари туристик зоналарда жойлашган алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ер участкаларига нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган солиқ ставкаларини белгилаш ёки солиқ тўлашдан озод қилиш ҳуқуқига эга";


3) 243-модда биринчи қисми:


15-бандининг "а" кичик банди "(бундан такси, шу жумладан йўналишли такси мустасно)" деган сўзлардан кейин "маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


23-бандидаги "агар қарз шартномасида уларни солиқдан озод этиш назарда тутилган бўлса" деган сўзлар "агар уларни солиқдан озод этиш қонунда назарда тутилган бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 246-модданинг:


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда - бошқа ташкилотлар ва шахслар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) учун олиб кириладиган товарлар";


9-бандидаги "агар қарзга доир битимда бу товарлар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши назарда тутилган бўлса" деган сўзлар "агар улар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда назарда тутилган бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 259-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ даври чорак ҳисобланади";


6) 283-модда биринчи қисмининг 3-бандидаги "газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали" деган сўзлар "газни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктлари орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 284-модда иккинчи қисми:


4-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "агар қарз шартномасида уларни солиқдан озод этиш назарда тутилган бўлса" деган сўзлар "агар улар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда назарда тутилган бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдирилсин:

"7) ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинадиган табиий вино (шиша идишдагилардан ташқари) маҳсулотларига";


8) 289-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"289-модда. Солиқ ставкалари


Солиқ ставкалари товарнинг ёки хизматнинг қийматига нисбатан фоизларда (адвалор), натурада ифодаланган ўлчов бирлигига нисбатан мутлақ суммада (қатъий белгиланган), шунингдек адвалор ва қатъий белгиланган солиқ ставкаларини ўз ичига олган аралаш ставкада белгиланади";


9) қуйидаги мазмундаги 289-1, 289-2 ва 289-3-моддалар билан тўлдирилсин:


"289-1-модда. Тамаки маҳсулотларига доир

солиқ ставкалари


Тамаки маҳсулотларига солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Тамаки маҳсулотлари

турлари

Солиқ ставкалари

импорт қилинганда

ишлаб

чиқариладиган

1.


Фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретек


400 000 сўм/1 000 дона + 10 фоиз

2021 йил 1 январдан: 163 500 сўм/1000 дона + 9 фоиз

2021 йил 1 февралдан: 172 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз

2021 йил 1 октябрдан: 185 000 сўм/1000 дона + 10 фоиз

2.

Сигара

4 700 сўм/1 дона

3.

Чилим учун тамаки

280 000 сўм/кг


4.

Чекиладиган, ўрама тамаки

280 000 сўм/кг


5.

Чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган тамаки

280 000 сўм/кг


6.

Қиздириладиган тамаки таёқчаси, қиздириладиган тамакили капсула ва таркибида тамаки бўлган ўхшаш тамойил билан фойдаланиладиган бошқа маҳсулотлар

280 000 сўм/кг


7.

Никотинли тамакисиз снюс

112 000 сўм/кг


8.

Таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик (картриджларда, резервуарларда ва электрон сигаретларда фойдаланиш учун бошқа контейнерларда)

500 сўм/мл

Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида акциз солиғининг қатъий белгиланган ставкаси натура ифодаланган акциз тўланадиган товарлар ҳажмига нисбатан қўлланилади, акциз солиғининг адвалор солиқ ставкаси ишлаб чиқарувчининг акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғи қўшилмаган ҳолда сотилган товарлар қийматига нисбатан қўлланилади. Товар импортида адвалор солиқ ставкаси божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ аниқланадиган божхона қийматига нисбатан қўлланилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 3-6-бандларида солиқ ставкаси тамаки маҳсулотидаги тамаки хом ашёси массасига нисбатан тамаки хом ашёси массаси тўғрисидаги ахборотни истеъмол қадоғида (идишда) кўрсатиш шарти билан қўлланилади. Агар чилим учун тамаки бўйича тамаки хом ашёси массаси нетто оғирлигининг 20 фоиздан камни ташкил этган тақдирда, у ҳолда акциз солиғи нетто оғирлигининг 20 фоизидан ҳисоблаб чиқарилади. Истеъмол қадоғида (идишида) тамаки хом ашёсининг оғирлиги тўғрисида ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида солиқ ставкаси товарнинг нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади, бунда истеъмол қадоғининг (пластик банканинг, картон қутисининг ва шу кабиларнинг) оғирлиги ҳисобга олинмайди. Истеъмол қадоғида (идишида) товарнинг оғирлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ставкаси истеъмол қадоғини (идишини) ҳисобга олган ҳолда нетто оғирлигига нисбатан қўлланилади.


289-2-модда. Алкоголь маҳсулотларига доир

солиқ ставкалари


Алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Алкоголь маҳсулотлари турлари

Солиқ ставкалари

импорт қилинганда

ишлаб чиқариладиган

(1 дал тайёр маҳсулот учун)

2021 йил

1 январдан

2021 йил

1 февралдан

2021 йил

1 октябрдан

1.

Озиқ-овқат хом ашёсидан ректификацияланган этил спирти, ректификацияланган ва эфироальдегидли фракциядан техник этил спирти ва этил спиртининг бошланғич фракцияси

70%

10 800 сўм

12 500 сўм

13 500 сўм

2.

Ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари

50 000 сўм/

1 литр учун

98 000 сўм

116 400 сўм

125 100 сўм

ҳажмий улушда спирт 40 фоиздан кўп бўлган ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари

70 000 сўм/

1 литр учун

162 700 сўм

192 300 сўм

206 700 сўм

3.

Вино:





табиий равишда ачитилган табиий винолар (этил спирти қўшилмаган ҳолда)

35 000 сўм/

1 литр учун

7 700 сўм

8 300 сўм

8 700 сўм

бошқа винолар, шу жумладан вермут

50 000 сўм/

1 литр учун

14 500 сўм

16 800 сўм

18 000 сўм

4.

Пиво

50%, бироқ 1 литр учун/15 000 сўмдан кам бўлмаган

10 600 сўм

11 700 сўм

12 600 сўм

289-3-модда. Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган

товарлар ва хизматларга доир солиқ ставкалари


Нефть маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Товарлар (хизматлар) номи

Солиқ ставкаси

2021 йил

1 январдан

2021 йил

1 февралдан

1.

Нефть маҳсулотлари:



Аи-80

200 000 сўм/тонна

240 000 сўм/тонна


Аи-90 ва ундан юқори

250 000 сўм/тонна

275 000 сўм/тонна


авиакеросин (синтетикдан ташқари)

180 000 сўм/тонна

200 000 сўм/тонна


дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)

200 000 сўм/тонна

240 000 сўм/тонна


ЭКО дизель ёқилғиси (синтетикдан ташқари)

180 000 сўм/тонна

216 000 сўм/тонна


дизель ёки карбюратор (инжектор) двигателлари учун мотор мойи

280 000 сўм/тонна

340 000 сўм/тонна

2.

Полиэтилен гранулалар

20%

3.

Табиий газ, шу жумладан экспорт

20%

4.


Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газ (бундан "Ҳудудгазтаъминот" АЖ орқали аҳолига сотиладиган ҳажмлар мустасно), шу жумладан экспорт

30%

5.

Якуний истеъмолчига сотиладиган:



бензин

1 литр учун

285 сўм/1 тонна учун 378 480 сўм

1 литр учун

350 сўм/1 тонна учун 465 530 сўм


дизель ёқилғиси

1 литр учун 285 сўм/1 тонна учун 346 275 сўм

1 литр учун 350 сўм/1 тонна учун 425 918 сўм


суюлтирилган газ

1 литр учун

285 сўм/1 тонна учун 540 645 сўм

1 литр учун 350 сўм/1 тонна учун 665 493 сўм


сиқилган газ

1 куб метр учун 435 сўм

1 куб метр учун 500 сўм

6.

Мобиль алоқа хизматлари

15%

7.

Хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакар

20%

Ушбу модда биринчи қисмининг 2, 3, 4 ва 6-бандларида солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) акциз тўланадиган товарларга (хизматларга) белгиланган, ва мазкур товарларни олиб киришда қўлланилмайди.

Ушбу модда биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган олиб кирилган (импорт қилинган) акциз тўланадиган товарларни ўз эхтиёжлари учун ишлатилганда, солиқ тўловчилари бўлиб ушбу товарларни ўз эҳтиёжлари учун олиб киришни амалга оширган шахслар эътироф этилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг 7-бандида белгиланган солиқ ставкаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга қўлланилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шакар хом ашёсини олиб киришга акциз солиғи солинмайди";


10) 306-модда:

иккинчи қисмининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11) ушбу Кодекс 304-моддасининг 8, 9, 14, 15 ва 17-бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган), шунингдек солиқ ва божхона имтиёзлари берилганлиги натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулк";

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар мазкур модданинг олтинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, амортизацияланадиган активнинг қиймати қайта баҳолашни ҳисобга олмаган бошланғич қийматидан ҳисобланадиган амортизация ажратмалари орқали харажатлар жумласига киритилади";

қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Амортизацияланадиган активларнинг бошланғич қиймати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ тўловчи томонидан капитал қўйилмалар амалга оширилган тақдирда ўзгаради.

2021 йил 1 январь ҳолатига кўра бухгалтерия ҳисоби маълумотларига асосан солиқ тўловчида мавжуд бўлган, илгари ўтказилган қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда амортизацияланадиган активлар қиймати солиқ солиш мақсадида бошланғич қиймат ҳисобланади.

2021 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи томонидан кейинги ҳисобот (солиқ) даврларида амортизацияланадиган активлар қийматини қайта баҳолаш амалга оширилганда, бундай қайта баҳолаш натижаси амортизация ажратмаларини ҳисоблашда солиқ солиш мақсадлари учун ҳисобга олинмайди";

бешинчи - ўн тўртинчи қисмлари тегишинча саккизинчи - ўн еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


11) 340-модданинг ўн биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳар ойлик бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш солиқ органлари томонидан амалга оширилади. Бунда солиқ тўловчи келгуси чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда, бўнак тўловлари суммаси тўғрисида солиқ органларига маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга. Кутилаётган фойда суммаси асоссиз камайтириб кўрсатилган тақдирда солиқ органлари солиқ тўловчилар томонидан тақдим этиладиган солиқ бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномага ўзгартиришлар киритишга ҳақли";


12) 365-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу Кодекснинг 392-моддасида белгиланган тартибда солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлаш хоҳишини билдирган якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиққа тортиш объекти бўлиб амалга оширилаётган фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткичлар ҳисобланади";


13) 383-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"383-модда. Қатъий белгиланган миқдорлардаги

солиқ ставкалари


Қатъий белгиланган миқдорларда солиқни тўловчи жисмоний шахслар учун солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Фаолият тури

Бир ойлик солиқ ставкалари (сўмда)

Тошкент шаҳри

Нукус шаҳри ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар

бошқа

шаҳарлар

бошқа аҳоли пунктлари

1.

Чакана савдо:





озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан

750 000

600 000

300 000

200 000

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

250 000

150 000

100 000

50 000

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

250 000

150 000

100 000

50 000

2.

Маиший хизматлар

250 000

150 000

100 000

50 000

3.

Бошқа фаолият турлари

225 000

150 000

100 000

50 000

4.

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

150 000

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

225 000

Солиқ тўловчи:

бир нечта фаолият тури билан шуғулланганида, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлайди, фаолият билан икки ва ундан ортиқ аҳоли пунктларида шуғулланганида эса, ушбу аҳоли пунктлари учун ўрнатилган юқори ставкада солиқ тўланади;

тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналарда ва бинода амалга оширган тақдирда, яшаш жойидаги солиқ органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этишга мажбур;

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланганида фаолият туридан ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, ойига қатъий белгиланган миқдордаги солиқнинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди;

"Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлган ва ҳунармандчилик маҳсулотларини (товарларини, хизматларини) ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилишни амалга оширганида қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилади;

болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатса, ҳар бир жиҳозланган жой (бирлик) учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлайди.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинган даромадларига ушбу Кодекснинг 381-моддаси биринчи қисмида белгиланган ставкада солиқ солинади.

Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқ суммаларига фаолият амалга ошириладиган жойларнинг хусусиятларига, шунингдек фаолият амалга ошириладиган турларининг мавсумийлиги қараб 0,7 дан 1,3 гача камайтирувчи ёки оширувчи коэффициентлар белгилашга ҳақли";


14) 385-модда:

учинчи қисмининг 2-банди чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган солиқ солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўлов манбаида ушлаб қолинади";


15) 408-модда:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар:

1) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

2) якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар томонидан (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари деб юритилади) - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;

3) фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзолари томонидан:

якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган оила аъзоси томонидан - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

оиланинг бошқа аъзолари томонидан (бундан ўн саккиз ёшга тўлмаганлар мустасно) - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;

4) қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари томонидан ўз фаолиятининг дастлабки икки йилида - ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида мажбурий тартибда тўланади.

Меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан чет давлатларда ташкил этилган (очилган) савдо уйларида, ваколатхоналарда (шу жумладан юридик шахс ташкил этмасдан), ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда, қуйидаги солиқ тўловчилар томонидан эса мажбурий тартибда тўланади:

"Уста-шогирд" мактаблари ўқувчилари - улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврда;

деҳқон хўжаликлари, шунингдек майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд эллик бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган жисмоний шахслар. Бунда деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари ва кўрсатилган жисмоний шахслар эса ихтиёрий асосда тўлайди";

тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан - ҳар ойда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;

ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар томонидан - ҳисобот йилининг 1 декабригача амалга оширилади. Бунда солиқнинг миқдори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади";

ўн биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ тўловчилар солиқни ушбу Кодекснинг 405-моддасида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича жами йиллик даромад тўғрисида декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинган даромадлар суммасидан келиб чиқиб, бироқ ушбу моддада белгиланган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда, солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида тўлашга ҳақли. Бунда тўланиши лозим бўлган солиқнинг узил-кесил суммаси ушбу модданинг биринчи - бешинчи қисмларига мувофиқ тўланган суммаларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади".


16) 414-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари мустасно), жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг";


17) 415-модданинг тўртинчи қисми биринчи хатбошидаги "0,2 фоиз" деган сўзлар "0,4 фоиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 419-модданинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар";


19) 422-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ солиш объектлари

Солиқ ставкалари (фоизларда)


1.

Уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари (бундан умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлганлари мустасно), кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари, шунингдек бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар

0,23


2.

Шаҳарларда жойлашган уй-жойлар ва квартиралар, умумий майдони:




200 кв.м дан ва 500 кв.м га қадар бўлганлари

0,3



500 кв.м дан ортиқ бўлганлари

0,4


3.

Бошқа аҳоли пунктларида жойлашган, умумий майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган уй-жойлар ва квартиралар, дала ҳовли иморатлари

0,3


4.

Тадбиркорлик фаолияти учун ёхуд юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари

2



";

20) 426-модда иккинчи қисмининг:


4-бандидаги "дам олиш уйлари, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


11-бандидаги "маиший чиқиндилар" деган сўзлар "маиший, қурилиш ва бошқа чиқиндилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 427-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эгаллаган ерлар учун эса - ер участкасининг умумий майдони" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


22) 428-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маданият, таълим, соғлиқни сақлаш (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно) ва ижтимоий таъминот объектлари эгаллаган ерлар;

спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, ўқув-машқ базалари ва болалар-соғломлаштириш оромгоҳлари эгаллаган ерлар";

саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"сувни тежайдиган (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа) суғориш технологиялари жорий этилган ерлар - сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга. Ушбу имтиёз сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли органнинг хулосаси асосида берилади. Агарда сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан бошлаб беш йил давомида фойдаланишга яроқсиз бўлган ёки демонтаж қилинган бўлса, солиқ имтиёзи бутун солиқ даври учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг тикланиши билан бекор қилинади";


23) 429-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкаси республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Республика ҳудудлари

1 гектар учун базавий

солиқ ставкаси (млн сўмда)


Тошкент шаҳри

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона

208,2

166,5

124,9

83,3

41,6


Қорақалпоғистон Республикаси

26,2


Андижон вилояти

33,0


Бухоро вилояти

26,7


Жиззах вилояти

26,7


Қашқадарё вилояти

26,7


Навоий вилояти

26,7


Наманган вилояти

33,0


Самарқанд вилояти

33,0


Сурхондарё вилояти

23,5


Сирдарё вилояти

20,8


Тошкент вилояти

27,6


Фарғона вилояти

26,7


Хоразм вилояти

26,7

";

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларининг аниқ миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди;

туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари, ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига, Тошкент шаҳри учун эса - ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади.

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади. Ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органлари ушбу солиқ ставкаларини беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказишлари керак";

иккинчи - ўн биринчи қисмлар тегишинча тўртинчи - ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади";

бешинчи қисм биринчи хатбошидаги "0,1 коэффициент" деган сўзлар "0,25 коэффициент" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмдаги "учинчи" деган сўз "бешинчи" деган сўз билан алмаштирилсин";

ўн биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган майдонлар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, самарали фойдаланилмаётган балиқ етиштириш (ўстириш) учун мўлжалланган сунъий сув ҳавзалари жойлашган ер участкаларига нисбатан қонунчиликда оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин. Бундай ер участкаларига солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди";

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган конлар ва карьерлар банд этган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига 0,1 коэффициентини қўллаган ҳолда тўланади";


24) 431-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектлари билан банд бўлган ер участкалари бўйича солиқ турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектининг қаватлар сонига бўлинган майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади";


25) 434-модда биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги ва жамоа гаражлари эгаллаган ер участкалари";


26) 435-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ базаси ушбу Кодекс 428-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қиймати";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмдаги "якка тартибдаги гаражлар" деган сўзлар "якка тартибдаги ва жамоа гаражлари" деган сўз билан алмаштирилсин";


27) 437-модданинг:

биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв. м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно):

Республика ҳудудлари

1 кв. м учун базавий

солиқ ставкаси (сўмда)

Тошкент шаҳри

1 зона

2 зона

3 зона

4 зона

5 зона

1193,6

1013,2

832,6

652,3

471,8

Қорақалпоғистон Республикаси

245,0

Андижон вилояти

297,6

Бухоро вилояти

245,0

Жиззах вилояти

245,0

Қашқадарё вилояти

245,0

Навоий вилояти

245,0

Наманган вилояти

297,6

Самарқанд вилояти

297,6

Сурхондарё вилояти

221,6

Сирдарё вилояти

191,8

Тошкент вилояти

252,2

Фарғона вилояти

245,0

Хоразм вилояти

245,0

Солиқ ставкаларини аниқ миқдори қуйидаги тартибда белгиланади:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди;

туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига Тошкент шаҳри учун эса - ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади";

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади";

учинчи - еттинчи қисмлар тегишинча бешинчи - тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахсларга якка тартибдаги турар жой қуриш ва ободонлаштиришга берилган томорқа ер участкаларига якка тартибдаги уй-жой қуришга берилган ер участкалари учун белгиланган ставка қўлланилади";


28) 439-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича эса - қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқловчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектлари билан банд бўлган ер участкалари бўйича солиқ турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектининг қаватлар сонига бўлинган майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади";


29) 442-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

"8) коллектор ва дренаж тармоқларидан ишлатиладиган сув ресурслари";


30) 444-модданинг:

тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 декабридан кечиктирмай қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқчилик хўжалигида, сув ресурсларидан фойдаланувчи юридик шахсларга, деҳқон хўжаликлари бўйича эса - ҳисобот даври учун келгуси йилнинг 20 январидан кечиктирмай сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш жойи бўйича солиқ органларига - солиқ базасини аниқлаш учун улар томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажмини тақдим этади.

Деҳқон хўжаликлари учун солиқ базаси солиқ органлари томонидан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли соҳасидаги ваколатли орган тақдим этган маълумотлар асосида аниқланади";

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштирувчи балиқчилик хўжаликлари солиқ базасини табиий ва сунъий сув объектларидан олинган ва ушбу сув объектларига қайтариб қуйиладиган сув ҳажми, бундан коллектор-дренаж тармоқларига қайтариб қуйиладиганлар мустасно, ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқлайдилар.

Қишлоқ хўжалигида, шу жумладан балиқ етиштиришда сув ресурсларини ҳисобга олиш воситалари мавжуд эмаслиги ва фойдаланиладиган сув ресурсларининг ҳақиқий ҳажмини аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, солиқ базаси сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш соҳасидаги ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув ресурслари истеъмолининг нормативларига кўра аниқланади.

Ишлаб чиқариш жараёнида сувни махсус ускуналарни (турбиналарни) совитиш учун ишлатадиган солиқ тўловчилар солиқ базасини табиий сув объектларидан махсус ускуналарни (турбиналарни) совитиш учун олинган ва табиий сув объектларига қайтариб қуйиладиган сув ҳажми ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқлайди. Ушбу норма сувнинг ҳақиқий ҳисоби ёки сувдан махсус фойдаланиш рухсатнома мавжуд бўлганда қўлланилади";

ўн биринчи ва ўн иккинчи қисмлари тегишинча ўн тўртинчи ва ўн бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Солиқ солиш объекти ва (ёки) солиқ ставкаси турли хил бўлган бир неча турдаги фаолият билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар бундай фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва тегишли солиқ ставкалари бўйича солиқ тўлашлари шарт";


31) 445-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгиланган лимитлар доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари бир куб метр учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Т/р

Солиқ тўловчилар ва солиқ

солиш объекти

1 куб. м учун солиқ

ставкаси (сўмда)


ер усти сув ресурслари манбалари

ер ости сув ресурслари манбалари


1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналар (бундан 2-6-бандларда кўрсатилганлари мустасно), шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар

182

221


2.

Саноат корхоналари

472

564


3.

Электр станциялари ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари

70

90


4.

Қишлоқ хўжалик ерларини суғориш ва балиқларни ўстириш (етиштириш) учун фойдаланилган сув ҳажми қисми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари

40

40


5.

Автотранспорт воситаларини ювиш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

1 990

1 990


6.

Алкоголсиз ичимликлар ҳамда пиво ва винодан ташқари алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми

25 185

25 185


";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модда биринчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган солиқ ставкаси 0,7 камайтирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда, сув ўлчаш ускуналари асосида аниқланадиган, фойдаланилган сув ҳажмига қўлланилади";

иккинчи ва учинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


32) 452-модда иккинчи қисмининг:


81, 82 ва 83 қаторлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Қурилиш қуми

5, бироқ 7 500 сўм/куб. м дан кам бўлмаган



Қум-шағал аралашмаси

5, бироқ 7 500 сўм/куб. м дан кам бўлмаган



Қумтошлар

5, бироқ 7 500 сўм/куб. м дан кам бўлмаган

";

85 ва 86 қаторлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Қурилиш майда тошлар (карбонат жинслари)

5, бироқ 7 500 сўм/куб. м дан кам бўлмаган



Қурилиш майда тошлар (гранитлар, порфиритлар ва сланец жинслари)

5, бироқ 7 500 сўм/куб. м дан кам бўлмаган

";

33) 461-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 9 ва 10-бандлар билан тўлдирилсин:

"9) алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шахобчаларига;

10) бозорларга ва савдо комплексларига";


34) 467-модданинг:


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

6.

Суғурта агентлари, шунингдек суғурта, қимматли қоғозлар бозори ва товар-хомашё биржаларида брокерлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар, шунингдек риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи кўрсатувчи шахслар.

13

";

9.2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

9.2.

жойлашган жойидан қатъи назар, тамаки маҳсулотлари реализациясидан товар айланмаси бўйича:

4

".

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органларининг ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 31 декабрь
































































Время: 0.1507
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск