ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2020 й. ЎРҚ-660-сон "Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 04.12.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 18.12.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.12.2020 й.

N ЎРҚ-660



БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 4 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 18 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 8, 383-модда, N 9, 510-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 4-модда, N 11, 792-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 9, 537-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 24-модда:

биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадларининг прогнозларини маълумот учун қабул қилиш;

вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорларни тасдиқлаш;

тегишли бюджетлардан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш";

тўртинчи - ўн саккизинчи хатбошилари тегишинча еттинчи - йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тегишли вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ҳамда Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларини кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


2) 25-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, туманлар ҳамда шаҳарлар бюджетларидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджет сўровини тузиш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди";

тўртинчи - ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар;  2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 175-6-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"175-6-модда. Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун

харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини,

шунингдек молиявий ҳисоботни ҳамда давлат

мақсадли жамғармалари бюджетларининг

ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни

тақдим этиш тартибини бузиш


Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) қуйидаги мазмундаги 175-7-модда билан тўлдирилсин:


"175-7-модда. Бюджет жараёнининг очиқлигини

таъминлаш тартибини бузиш


Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш -

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";


3) 245-модданинг биринчи қисми "175-6" рақамидан кейин "175-7" рақами билан тўлдирилсин;


4) 245-6-модданинг биринчи қисми "175-2" рақамидан кейин "175-7" рақами билан тўлдирилсин;


5) қуйидаги мазмундаги 264-2-модда билан тўлдирилсин:


"264-2-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ва ҳудудий молия органлари


Ушбу Кодекснинг 175-6-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва ҳудудий молия органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 5, 265-модда, N 8, 470-модда, N 9, 588-модда, N 11, 791-модда, N 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 203-модда, N 11, 652-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бюджет маблағларини тақсимловчи - биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи";

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Давлат бюджетининг бирламчи профицити - муайян давр учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларидан давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланадиган Давлат бюджети профицити;

Давлат бюджетининг бирламчи тақчиллиги - муайян давр учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларидан давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда ҳисобланадиган Давлат бюджети тақчиллиги";

ўн олтинчи - қирқ олтинчи хатбошилари тегишинча ўн саккизинчи - қирқ саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги қирқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ягона ғазна ҳисобварағи - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очиладиган миллий ёки чет эл валютасидаги махсус банк ҳисобварағи";

қирқ иккинчи - қирқ саккизинчи хатбошилари тегишинча қирқ учинчи - қирқ тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 26-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади";

тўққизинчи хатбошиси ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


3) 27-модда:

биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадларининг прогнозларини маълумот учун қабул қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

тегишли бюджетлардан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади";

тўртинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ҳамда Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларини кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


4) 28-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджет сўровини тузиш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини кўриб чиқади ҳамда тасдиқлайди";


5) 29-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги еттинчи - ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ўрта муддатли бюджетни тайёрлаш жараёнини икки босқичда (тузиш ва тайёрлаш) амалга ошириш бўйича ягона услубий қўлланмалар тўпламини (циркулярни), шунингдек Давлат бюджетини шакллантиришда бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларини етказиш ҳамда қайта кўриб чиқиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг таклифлари асосида Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган тасдиқланган маблағлар доирасида иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг таклифлари асосида иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маъқуллаш учун киритади;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар рўйхатини тасдиқлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига маҳаллий бюджетларнинг лойиҳаларини тайёрлаш бўйича тавсиялар юборади";

еттинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн иккинчи - ўттиз тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


6) 45-моддадаги "(бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бундан мустасно)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 46-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари";

тўртинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


8) 51-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадлари:

1) белгиланган нормативларга мувофиқ:

фойда солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

акциз солиғи;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ мустасно);

2) божхона божлари;

3) қўшилган қиймат солиғи;

4) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Бошқа даромадлар жумласига қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар, товон пуллари, компенсация тўловлари, жарима санкциялари ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, белгиланган нормативлар бўйича давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга беришдан ва сотишдан олинган даромадлар, мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтказилган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушган қайтарилмайдиган пул тушумлари, резидент бўлган юридик шахсларга берилган бюджет ссудаларини, чет давлатларга берилган кредитларни тўлаш ҳисобидан тўловлар, акцияларнинг давлат улуши (пайи) бўйича дивидендлар (даромадлар), бундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) мустасно, маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича фойда келтирадиган маҳсулотдаги давлат улуши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фойдаси ва бошқа даромадлар киради";


9) 52-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари:

1) белгиланган нормативларга мувофиқ:

фойда солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

акциз солиғи;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ мустасно).

2) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

3) мол-мулк солиғи;

4) ер солиғи;

5) қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

6) айланмадан олинадиган солиқ;

7) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушган қайтарилмайдиган пул тушумлари;

8) автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим;

9) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Бошқа даромадларга қонунчиликка мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтириладиган давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, белгиланган нормативлар бўйича давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга беришдан ва сотишдан олинган даромадлар, давлат божлари, йиғимлар, товон пуллари ва жарима санкциялари, эгасиз мол-мулкни, мерос ҳуқуқи бўйича давлат ихтиёрига ўтган мол-мулкни, ҳуқуқ бўйича давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлган хазиналарни реализация қилишдан тушган тушумлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва қонунчиликка мувофиқ бошқа даромадлар киради.

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг даромадлари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тушадиган айрим солиқлар ва бошқа даромадлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига қонунчиликда белгиланган миқдорларда ва тартибда тақсимланиши мумкин.

Солиқлар ва бошқа даромадлар белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида қайта тақсимланиши мумкин";


10) 71-модданинг биринчи қисми:


1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "тиббий ташхис қўйиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини" деган сўзлар "тиббий ташхис қўйиш марказларини ҳамда ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-банди:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларнинг аҳолига кўрсатилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларининг ўрнини қоплаш харажатлари";

олтинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан, шунингдек давлат органларининг ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш харажатлари";


қуйидаги мазмундаги 6-2-банд билан тўлдирилсин:

"6-2) давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртма шаклида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари";


11) 72-модданинг 1-банди:

учинчи хатбошисидаги "пунктларини" деган сўз "пунктларини, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам, шунингдек табиий офатлардан жабрланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш харажатлари";


12) 73-модданинг учинчи қисмидаги "макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳамда Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётганда" деган сўзлар "Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) 85-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджет сўровини тузиш тартиби Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади";


14) 88-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "ва вазифаларини" деган сўзлар "вазифаларини, сифат ва миқдор кўрсаткичларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 90-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"90-модда. Ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни

ишлаб чиқиш тартиби


Ўрта муддатли давр учун фискал стратегия (бундан буён матнда Фискал стратегия деб юритилади):

макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли давр учун прогнозларини;

солиқ ва бюджет сиёсатининг ўрта муддатли давр учун асосий йўналишларини;

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети даромадлари ва харажатларининг солиқ-бюджет сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган ўрта муддатли давр учун прогнозларини;

келгуси молия йили учун бюджет тизими бюджетлари даромадлари прогнозини ва улар асосида келгуси икки йил учун ишлаб чиқилган мақсадли мўлжалларни;

келгуси молия йили учун бюджет тизими бюджетлари харажатлари прогнозини ва улар асосида келгуси икки йил учун ишлаб чиқилган мақсадли мўлжалларни;

Давлат бюджетининг бирламчи профицити ёки бирламчи тақчиллиги прогнозларини;

фискал таваккалчиликлар таҳлилини ўз ичига олади.

Фискал стратегияни ишлаб чиқиш учун:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан - ҳар йили 15 апрелга қадар ўрта муддатли давр учун камида иккита сценарийдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг дастлабки баҳоси;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан - ҳар йили 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорлари, шунингдек давлат дастурлари асосида ўрта муддатли даврда амалга ошириладиган, шунингдек тугаш муддати келган тадбирлар рўйхати ҳисобга олинган ҳолда зарур бўлган маблағлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар тўғрисидаги дастлабки таклифлар;

давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан - ҳар йили 1 майга қадар навбатдаги ўрта муддатли давр учун давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлар прогнозлари ва харажатларнинг дастлабки миқдорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган қарорлари, шунингдек давлат дастурлари асосида келгуси ўрта муддатли даврда амалга ошириладиган, шунингдек тугаш муддати келган тадбирларнинг бажарилишини зарур бўлган маблағлар билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг дастлабки миқдорлари бўйича таклифлар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан - ҳар йили 1 майга қадар даромадлар прогнозлари, харажатларнинг (жорий харажатлар ҳамда объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар) дастлабки миқдорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг дастлабки миқдорлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, шунингдек идоралар томонидан - ҳар йили 15 майга қадар амалдаги солиқ-бюджет сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ўрта муддатли давр учун Давлат бюджетига солиқ ва божхона тушумларининг прогнозлари бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.

Фискал стратегияни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келгусидаги ўрта муддатли давр учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларга ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдорларини белгилайди.

Фискал стратегия Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади";


16) қуйидаги мазмундаги 90-1 ва 90-2-моддалар билан тўлдирилсин:


"90-1-модда. Фискал стратегияни тасдиқлаш


Келгуси йил учун янгиланган Фискал стратегия:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига жорий йилнинг 1 июнига қадар киритилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида жорий йилнинг 15 июнига қадар муҳокама қилинади ва тасдиқланади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига маълумот учун киритилади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


90-2-модда. Давлат бюджетини шакллантиришда бюджетдан

ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган

миқдорларини етказиш тартиби


Фискал стратегия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан кейин беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси молия йили учун:

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағларини олувчиларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини, шунингдек объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича харажатларнинг чекланган миқдорларини;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларини, шунингдек объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича харажатларнинг чекланган миқдорларини;

давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертларнинг чекланган миқдорларини етказади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим этилган келгуси молия йили учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари беш иш куни ичида тегишли бюджетларнинг бюджет сўровларини тузиш ҳамда уларни тақдим этиш муддатларини белгилаш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг бюджет сўровларини тузиш ҳамда уларни тақдим этиш муддатларини белгилаш ҳақида қарор қабул қилинганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари:

туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларини;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга - келгуси молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини етказади.

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларини олганидан кейин уч иш куни ичида тегишли бюджетларнинг бюджет сўровларини тузиш ҳамда уларни тақдим этиш муддатларини белгилаш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари тегишли бюджетларнинг бюджет сўровларини тузиш ва уларни тақдим этиш муддатларини белгилаш ҳақидаги қарорларни олганидан кейин келгуси молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга етказади";


17) 91-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджет сўровларини кўриб чиқиш:

туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича - туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари томонидан;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетлари лойиҳалари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчилар бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича - тегишли биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, шунингдек биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларининг объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қуйидагиларни кўриб чиқади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича бюджет сўровларини;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича умумлаштирилган бюджет сўровларини";


18) 92-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Келгуси йил учун бюджет сўровлари жорий йилнинг 1 августига қадар:

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тегишли молия органларига;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ҳамда жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичларнинг аниқлаштирилган прогнозларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига - жорий йилнинг 15 августига қадар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг прогнози бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга - жорий йилнинг 20 августигача тақдим этади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгусидаги ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий кўрсаткичларнинг аниқлаштирилган прогнозларидан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг янгиланган прогнози бўйича тайёрланган таклифлар асосида қуйидагиларга:

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга келгуси молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, шунингдек биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг келгуси молия йили учун объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича харажатларининг чекланган миқдорларига;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига келгуси молия йили учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларига;

Давлат мақсадли жамғармаларига келгуси молия йили учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорларига ўзгартиришлар киритади.

Бюджет сўровларини кўриб чиқиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет сўровлари олинганидан кейин бир ой муддатда қуйидагиларга билдиришномалар юборади:

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга - келгуси молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига киритилган ўзгартиришлар, амалга ошириш учун асослар мавжуд бўлмаган, ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги паст бўлган, бюджет даромадларининг тегишли ўсиши билан таъминланмаган харажатларни камайтириш тўғрисида, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчилар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичлари пасайган ҳолларда харажатларни мақбуллаштириш ҳақида;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларига ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга - тегишли бюджетларнинг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари ҳамда харажатларининг прогнозлари асоссиз равишда пасайтирилган ёки оширилган ҳолларда мазкур прогнозларга тузатиш киритиш ҳақида, шунингдек бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорлари тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига - Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, шунингдек биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича харажатларига киритиладиган ўзгартиришлар тўғрисида.

Бунда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар, шунингдек объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ҳамда жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ёзма билдиришномаларини олганидан кейин уч иш куни ичида мазкур ёзма билдиришномаларда кўрсатилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган бюджет сўровларини тақдим этиши шарт";


19) 93-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "25 июнидан" деган сўзлар "25 июлидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "1 июлидан" деган сўзлар "1 августидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 94-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг лойиҳалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари томонидан:

даромадлар бўйича - Давлат бюджетига киритиладиган даромадлар прогнозига доир таклифлар ҳамда давлат солиқ инспекциялари, ҳокимликларнинг бўлимлари ва давлат бошқаруви органларининг бошқа туман ҳамда шаҳар бўлинмалари томонидан маъмурий-ҳудудий бирлик иқтисодиётини ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозига мувофиқ тақдим этиладиган бошқа ахборот асосида;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорлари асосида;

харажатлар бўйича - туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет сўровлари асосида ишлаб чиқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан:

даромадлар бўйича - Давлат бюджетига киритиладиган даромадлар прогнозига доир таклифлар ҳамда давлат солиқ бошқармалари ва ҳокимликларнинг бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат бошқаруви органларининг бўлинмалари томонидан маъмурий-ҳудудий бирлик иқтисодиётини ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозига мувофиқ тақдим этиладиган бошқа ахборот асосида;

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорлари асосида;

харажатлар бўйича - Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет сўровлари ҳамда тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган айрим тадбирлар учун харажатларнинг прогноз қилинаётган ҳажми асосида ишлаб чиқилади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳаларини тақчиллик билан ишлаб чиқишга йўл қўйилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сотиб олиш, шунингдек коммунал хизматлар харажатларини назарда тутган ҳолда шакллантиради";


21) 95-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "бюджет маблағларини" деган сўзлар "биринчи даражали бюджет маблағларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 96-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджетнома қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли давр учун прогнозини;

Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг жорий йилдаги ижросининг прогноз баҳосини;

янгиланган Фискал стратегияни;

прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси даромадлари ҳамда харажатларининг лойиҳасини ва келгуси икки йил учун бюджет мўлжалларини;

соҳалар бўйича ривожланишнинг асосий йўналишлари, мақсадлари, вазифалари, сифат ва миқдор кўрсаткичларини;

давлат қарзининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб қилинадиган қарз маблағларининг йиллик чекланган миқдорини";


23) 99-модда биринчи қисмидаги "кучга киргандан" деган сўзлар "расмий эълон қилингандан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 100-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун расмий эълон қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бериладиган бюджетлараро трансфертлар ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари эътиборига - уч иш куни ичида;

биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини уларнинг эътиборига - уч иш куни ичида;

давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар учун белгиланган даромадлар ва харажатларнинг ҳажмларини уларнинг эътиборига - ўн иш куни ичида етказади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тасдиқланганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари:

туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳажмларини, шунингдек уларга тегишинча Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан бериладиган бюджетлараро трансфертлар ҳажмларини туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари эътиборига - уч иш куни ичида;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар эътиборига улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини - бир ҳафталик муддатда етказади.

Туманлар ва шаҳарлар бюджетлари тасдиқланганидан кейин туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар эътиборига улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмларини бир ҳафталик муддатда етказади";


25) 108-модданинг иккинчи қисмидаги "давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


26) 118-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, унда бу турдаги даромад Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилади";


27) 119-модда:

биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар";

олтинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушадиган маблағларнинг миқдорлари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади";

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;


28) 134-модданинг биринчи қисмидаги "маблағлар" деган сўз "маблағлар, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29) 135-модданинг:

иккинчи қисмидаги "асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётганда" деган сўзлар "Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30) 136-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётганда" деган сўзлар "Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31) 137-модда учинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётганда" деган сўзлар "Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


32) 138-1-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётганда" деган сўзлар "Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда белгиланади";


33) қуйидаги мазмундаги 138-2-модда билан тўлдирилсин:


"138-2-модда. Тартибга солувчи бюджетлараро

трансфертлар


Тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар қайтарилмаслик шарти билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг тегишли даромадлар прогнозларидан ошган қисмини қоплаш учун берилади.

Тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларнинг миқдорлари:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига - Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар тасдиқланаётганда белгиланади.

Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорларини, қуйи турувчи бюджетларнинг даромадлари прогнозларининг ижросидан қатъи назар, камайтиришга йўл қўйилмайди";


34) 140-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджет ссудаси шаклидаги бюджетлараро трансферт (бюджет ссудаси) бюджет манбаларининг тўлиқ сафарбар қилиниши тегишли бюджетларда назарда тутилган харажатлар қопланишини таъминламаган тақдирда, қайтариш шарти билан фоизсиз ёки фоиз тўлаш шарти билан берилади.

Бюджет ссудаси:

бир молия йилида прогноз қилинган даромадлар ва режалаштирилган харажатлар ўртасидаги режали вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун - тўққиз ойгача бўлган муддатга фоизсиз асосда;

даромадлар тушумлари ва харажатларни амалга ошириш ўртасида кутилаётган вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун - бир молия йили ичида олти ойгача бўлган муддатга фоизсиз асосда ҳамда бир молия йилидан ортиқ, аммо уч молия йилидан ортиқ бўлмаган муддатга йиллик икки фоизли миқдорда берилади.

Режали бюджет ссудаси даромадларнинг прогноз қилинган тушумлари, назарда тутилган бюджетлараро трансфертлар, айланма касса маблағларидан ва йил бошидаги эркин қолдиқлардан вақтинчалик маблағ жалб қилиш, тегишли тасдиқланган бюджетларда назарда тутилган айрим чораклардаги харажатларнинг қопланишини таъминламаган ҳолларда берилади.

Бюджет ссудаси:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан - Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан - туманлар ва шаҳарлар бюджетларига уларнинг даромадлари ҳамда харажатлари ўртасидаги режали ёки кутилаётган вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун берилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига даромадлар тўлиқ тушмаган ёки уларнинг молия йили учун тегишли бюджетларда назарда тутилган харажатларни муддатидан олдин амалга ошириш зарурати юзага келган, тегишли бюджет даромадлари ва харажатларини мувозанатлаштириш бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш бюджет ссудаси ажратилиши учун асос бўлиши мумкин.

Ажратиладиган бюджет ссудаларининг миқдорлари келгуси молия йили учун алоҳида чораклардаги даромадлар ва харажатлар ўртасида юзага келадиган режали вақтинчалик касса узилишини қоплаш учун тегишли бюджетнинг йиллик режали даромадлари ҳамда харажатлари ҳар чоракда қайта тақсимланаётганда белгиланади.

Бюджет ссудаларини беришнинг мажбурий шарти улардан белгиланган мақсадда фойдаланиш, шунингдек бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатга мувофиқ уларни ўз вақтида қоплашдан иборатдир.

Бюджет ссудаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликларнинг, давлат мақсадли жамғармасини тақсимловчи орган раҳбарининг бюджет ссудасига бўлган эҳтиёжни асословчи ҳисоб-китоблар илова қилинган сўрови асосида берилади.

Бюджет ссудаси олиш тўғрисидаги сўровда сўралаётган бюджет ссудасининг миқдори ва у сўралаётган давр, шунингдек бюджет ссудасини қайтаришнинг кафолатланган манбалари кўрсатилади.

Бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги сўровни кўриб чиқишда молия органи қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ахборот ва ҳисоб-китобларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.

Тақдим этиладиган ахборот ва ҳисоб-китобларда касса узилиши сабабларининг қуйидаги батафсил таҳлили келтирилади:

а) тегишли бюджетнинг йил бошидан охирги ҳисобот давригача бўлган ижроси тўғрисидаги ахборот;

б) ҳисобот даври учун касса узилишларининг юзага келишига сабаб бўлувчи даромадларнинг белгиланган прогноз кўрсаткичлари;

в) солиқ тўловлари бўйича бюджет олдидаги қарздорлик миқдори ва унинг шаклланиш сабаблари, ҳудуд бўйича қарздорликнинг ўсиб бориши;

г) тегишли давр учун бюджетда назарда тутилган бюджет таснифининг тегишли кодлари бўйича биринчи навбатдаги харажатлар миқдори;

д) кутилаётган даромадлар тушуми, шу жумладан солиқ турлари бўйича ва тегишли ҳисобот даври учун кутилаётган харажатлар;

е) касса узилиши юзага келиши сабабларининг изоҳи, сўровнинг асосланганлиги ва бюджет ссудасининг ўз вақтида қайтарилишини таъминловчи чора-тадбирлар режаси.

Бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги мурожаат тегишли молия органи томонидан мурожаат олинган санадан эътиборан беш иш куни ичида кўриб чиқилади ва унинг натижаси тўғрисида мурожаат этувчига хабар қилинади.

Бюджет ссудасини олиш тўғрисидаги сўровни кўриб чиқиш натижаси ижобий бўлган тақдирда тегишли молия органи бир иш куни ичида аризачини ажратиладиган бюджет ссудасининг миқдори, уни ажратишдан мақсад ва белгиланган қайтариб бериш муддатлари тўғрисида хабар қилади.

Бюджет ссудасини бериш рад этилган тақдирда тегишли молия органи бир иш куни ичида бюджет ссудаси бериш рад этилганлиги тўғрисида аниқ сабаблар ва асосларни кўрсатган ҳолда аризачига хабар қилади.

Ахборот ва ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган ёки тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда бюджет ссудасини олиш учун сўров кўриб чиқилмайди ҳамда бюджет ссудасини бериш рад этилганлиги тўғрисида аризачига икки иш куни ичида хабар қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бериладиган бюджет ссудасини ажратиш учун тақдим этиладиган ахборот ва ҳисоб-китоблар:

ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ бошқармалари томонидан тайёрланади ҳамда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан имзоланади;

давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан тайёрланади ва уларнинг раҳбарлари томонидан имзоланади.

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан бюджет ссудасини ажратиш учун тақдим этиладиган ахборот ҳамда ҳисоб-китоблар туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ёки уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан имзоланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликларнинг, давлат мақсадли жамғармасини тақсимловчи орган раҳбарининг сўровини кўриб чиқиш натижалари бўйича беш иш куни ичида қуйидагилардан:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги қарор - Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги қарор - тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари бошлиқлари томонидан қабул қилинади.

Бюджет ссудасини ажратиш бюджет ссудасини бераётган молия органи ва бюджет ссудасини олувчи молия органи (давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи орган) ўртасида тузиладиган бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартнома билан расмийлаштирилади.

Бюджет ссудасини қайтариш муддатларини узайтириш бюджет ссудасини олувчида уни белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаш имкониятини истисно этадиган молиявий қийинчиликлар юзага келган ҳолларда амалга оширилади.

Бюджет ссудасини қайтариш муддатларини узайтириш бюджет ссудасини бериш учун ушбу моддада белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.

Бюджет ссудаларини қайтариш муддатлари келгуси молия йилига узайтирилганда, бюджет ссудаларининг қайтарилмаган қисмидан йиллик икки фоиз миқдорида тўлов белгиланади ва бюджет ссудалари қайси тегишли бюджетлардан берилган бўлса, ўша бюджетларга йўналтирилади.

Бюджет ссудасини олувчи тегишли молия органига бюджет ссудасини тўлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги сўров билан уни тўлаш муддати тугашидан камида беш иш куни олдин мурожаат қилади.

Бюджет ссудасини тўлаш бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда:

маблағларни ўтказиш;

қуйи турувчи бюджетларга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган бюджетлараро трансфертлар эвазига ўзаро ҳисобга олиш;

иш ҳақини тўлаш, ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар, стипендиялар, пенсиялар, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, компенсация тўловлари ва нафақалар тўлаш харажатлари қопланганидан кейин қуйи турувчи бюджетларнинг ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларни сўзсиз ундириб олиш йўли билан амалга оширилади";


35) 141-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётганда" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


36) 142-модданинг иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш манбаси аниқ бўлмасдан бошланган тадбирларни молиялаштиришга ва (ёки) параллель лойиҳалаштириш, тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширилган қуриш ва таъмирлаш ишларини молиялаштиришга";

бешинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


37) 143-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатларни уларнинг тасдиқланган ҳажмларига нисбатан кўпайтириш, уларнинг ўрнини қоплаш манбалари мавжуд бўлган тақдирда, Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади";


38) 145-модданинг:

иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига" ва "мақсадли маблағлар" деган сўзлар тегишинча "биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларга" ва "қайта тақсимланадиган маблағлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағларни ажратиш ҳамда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларни қайта ташкил этиш Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади";


39) 163-модданинг:

иккинчи қисми "раҳбари" деган сўздан кейин "ёки у ваколат берган шахс" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўн иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


40) 166-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:

давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижросининг балансини;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни;

давлат мақсадли жамғармаларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотларини;

давлат мақсадли жамғармалари номолиявий активларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни;

давлат мақсадли жамғармаларининг миллий ва чет эл валютасидаги пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни;

давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни.

Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига таҳлилий мақсадлар учун давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ва харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этади.

Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган муддатларда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни;

давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар тақдим этади";


41) қуйидаги мазмундаги 166-1-модда билан тўлдирилсин:


"166-1-модда. Бюджет жараёнининг очиқлигини

таъминлаш тартиби


Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 25 санасига қадар ўзининг расмий веб-сайтларига:

ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида бюджет маблағларининг тақсимоти;

даврий молиявий ҳисоботлар;

давлат мақсадли жамғармаларидан субсидиялар ва кредит олувчилар;

капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиради.

Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг расмий веб-сайтлари мавжуд бўлмаган тақдирда улар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларига ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотни жойлаштиради.

Давлат молиявий назорат органлари молия йилининг биринчи ойида молия йили учун иш режалари тўғрисидаги маълумотларни, ҳар чорак якунларига кўра эса назорат тадбирлари натижалари бўйича аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликлар ва ижобий натижалар ҳақидаги маълумотларни чоракдан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ҳамда хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунлари бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.

Маълумотни ушбу модданинг биринчи - тўртинчи қисмларида кўрсатилган тегишли ташкилотларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади";


42) 168-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ҳамда шаҳарлар Кенгашлари тегишли бюджетлардан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилиши, шунингдек эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ҳуқуқига эга";


43) 169-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларнинг ўзларига ажратилган бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланилиши, шунингдек эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш ҳуқуқига эга";

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


44) 190-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"190-модда. Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар

сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни

ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси

тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузиш


Молия органларига бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузишдир";


45) қуйидаги мазмундаги 190-1-модда билан тўлдирилсин:


"190-1-модда. Бюджет жараёнининг очиқлигини

таъминлаш тартибини бузиш


Маълумотнинг ушбу Кодекс 166-1-моддасида назарда тутилган муддатлар бузилган ҳолда тегишли ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида мавжуд эмаслиги, тўлиқ жойлаштирилмаганлиги ва (ёки) жойлаштирилмаганлиги бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузишдир".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги 279-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 13 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-404-сонли Қонуни таҳрирда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 4, 124-модда) 22-моддасининг олтинчи қисмидаги "ташкилотларининг" деган сўз "ташкилотларининг, бюджет маблағларини олувчиларнинг ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 2-моддасининг 2-банди 2021 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 31 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 31 декабрь, 52-сон, 570-модда
























































Время: 0.2111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск