Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2020 й. ПҚ-4938-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2020 й.

N ПҚ-4938



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"2021 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ ИЖРОСИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


"2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:


1. 2021 йил 1 февралдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари - 434 000 сўмдан 1 085 000 сўмгача этиб белгилансин.

2. 2021 йилда иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши юзасидан барча зарур чораларни кўрсин.


4. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:


а) бюджет ташкилотлари бўйича:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига - 99,2 фоиз;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига - 0,4 фоиз;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига - 0,4 фоиз;


б) бошқа тўловчилар бўйича:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига - 98,4 фоиз;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига - 0,8 фоиз;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига - 0,8 фоиз.


5. Фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми тўлиқ ҳажмда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қолдирилсин:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

қўшилган қиймат солиғи (мазкур қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно);

фойда солиғи (мазкур қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек, норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғи бундан мустасно).

Бунда, солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ҳисоблашда йирик солиқ тўловчилардан тушумлар (мазкур қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно) инобатга олинади.

Молия вазирлигига нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки, 2020 йил 4-чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ўтказиш 2021 йил январь ойида амалга оширилади ва 2020 йил учун ҳисоботларда акс эттирилади.


7. 2021 йил учун олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим миқдори 1 граммига 1 000 (бир минг) сўм миқдорида сақлаб қолинсин.


8. Белгилансинки, 2021 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини беш кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди.


9. 2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий фондларнинг ҳар йиллик, микрофирма ва кичик корхоналар учун 3 йиллик мажбурий қайта баҳолаш тартиби бекор қилинсин.


10. 2021 йил 1 январдан бошлаб:

"Навоий кон-металлургия комбинати" ДК ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси олтин, палладий, кумуш ва мис бўйича 15 фоиз миқдорида;

рентабеллик даражасидан келиб чиқиб "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ учун фойда солиғи ставкалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


11. 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятининг самарадорлиги индикаторлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси:

мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижросини таъминласин ва мониторингини юритсин;

ҳисобот чораги якуни бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 20 санасига қадар мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни шакллантириш ҳамда кейинчалик Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот бериш учун Молия вазирлигига киритсин.

Белгилансинки, мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижросини баҳолаш вазирлик ва идораларнинг Ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.

Молия вазирлиги 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда барча вазирлик ва идораларнинг бюджетлари харажатларининг самарадорлик индикаторларини белгилаган ҳолда мақсадли режалаштириш тизимини жорий қилсин ҳамда 2022 йил учун Бюджетномада акс эттирсин.

Ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги натижаларини таҳлил қилиш мақсадида вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг марказий аппаратлари тузилмасида белгиланган штат бирликлари доирасида ички аудит хизматларини жорий қилсин.


13. Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижроси устидан қатъий назорат ўрнатсин.


14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Кадастр агентлиги, "Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳа институти, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 апрелгача қишлоқ хўжалиги ерлари бор юридик шахслар, жумладан деҳқон хўжаликларига ерларни солиққа тортиш учун норматив қийматини етказсин.


15. Молия вазирлиги:

а) 2021 йил 1 апрелга қадар:

Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш тартибини;

Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар асосида янгиланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) 2021 йил 1 июлга қадар Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини, шунингдек, ушбу жамғармалар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;


16. 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилсин, жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилиши таъминлансин.

Белгилансинки, 2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5978-сон Фармонига 1-иловада назарда тутилган товарларни (оқ ва бошқа шакардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси 2021 йил 31 декабрга қадар қўлланилсин.


22. Молия вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида белгиланадиган дастурларда иштироки натижасида 2021 йил 1 январдан бошлаб олинган бонуслар, мукофотлар кўринишидаги пул тўловларининг жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


23. Давлат солиқ қўмитасига 2021 йилда ажратилган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6098-сон Фармонида кўзда тутилган онлайн назорат-касса машиналарининг чеклари асосида совринли ўйинларни 2021 йилда ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга рухсат берилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2021 йил 1 январдан 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


26. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги

ПҚ-4938-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021 йилда иккинчи даражали бюджет

маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган

бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари


млн. сўм

Т/р

Бюджет маблағлари тақсимловчиларининг номи


Сумма


1.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


3 691 921,3


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



1.1.

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси


39 743,0

1.2.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази


4 098,7

1.3.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати


265 571,0

2.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


852 040,3


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



2.1.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги


94 353,9


шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


7 547,7

2.2.

Ўзбекистон Бадиий академияси


92 023,7


шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


18 208,5

2.3.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси


17 015,1

3.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


1 313 140,0


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



3.1.

Ўзбекистон Футбол федерацияси


2 220,6

3.2.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси


180 000,0

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси


1 095 539,9


...
Время: 0.0126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск