ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Республика бюджети /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2020 й. ПҚ-4938-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2020 й.

N ПҚ-4938



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"2021 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ ИЖРОСИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


"2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:


1. 2021 йил 1 февралдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари - 434 000 сўмдан 1 085 000 сўмгача этиб белгилансин.

2. 2021 йилда иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши юзасидан барча зарур чораларни кўрсин.


4. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:


а) бюджет ташкилотлари бўйича:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига - 99,2 фоиз;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига - 0,4 фоиз;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига - 0,4 фоиз;


б) бошқа тўловчилар бўйича:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига - 98,4 фоиз;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига - 0,8 фоиз;

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига - 0,8 фоиз.


5. Фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми тўлиқ ҳажмда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қолдирилсин:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

қўшилган қиймат солиғи (мазкур қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно);

фойда солиғи (мазкур қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек, норезидентларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғи бундан мустасно).

Бунда, солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ҳисоблашда йирик солиқ тўловчилардан тушумлар (мазкур қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно) инобатга олинади.

Молия вазирлигига нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки, 2020 йил 4-чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмини ўтказиш 2021 йил январь ойида амалга оширилади ва 2020 йил учун ҳисоботларда акс эттирилади.


7. 2021 йил учун олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим миқдори 1 граммига 1 000 (бир минг) сўм миқдорида сақлаб қолинсин.


8. Белгилансинки, 2021 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини беш кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солинмайди.


9. 2021 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун асосий фондларнинг ҳар йиллик, микрофирма ва кичик корхоналар учун 3 йиллик мажбурий қайта баҳолаш тартиби бекор қилинсин.


10. 2021 йил 1 январдан бошлаб:

"Навоий кон-металлургия комбинати" ДК ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси олтин, палладий, кумуш ва мис бўйича 15 фоиз миқдорида;

рентабеллик даражасидан келиб чиқиб "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ учун фойда солиғи ставкалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


11. 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятининг самарадорлиги индикаторлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси:

мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижросини таъминласин ва мониторингини юритсин;

ҳисобот чораги якуни бўйича кейинги чорак биринчи ойининг 20 санасига қадар мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни шакллантириш ҳамда кейинчалик Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот бериш учун Молия вазирлигига киритсин.

Белгилансинки, мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижросини баҳолаш вазирлик ва идораларнинг Ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.

Молия вазирлиги 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда барча вазирлик ва идораларнинг бюджетлари харажатларининг самарадорлик индикаторларини белгилаган ҳолда мақсадли режалаштириш тизимини жорий қилсин ҳамда 2022 йил учун Бюджетномада акс эттирсин.

Ривожлантириш дастурларининг самарадорлиги натижаларини таҳлил қилиш мақсадида вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг марказий аппаратлари тузилмасида белгиланган штат бирликлари доирасида ички аудит хизматларини жорий қилсин.


13. Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 7-иловасида назарда тутилган самарадорлик индикаторларининг ижроси устидан қатъий назорат ўрнатсин.


14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Кадастр агентлиги, "Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳа институти, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 апрелгача қишлоқ хўжалиги ерлари бор юридик шахслар, жумладан деҳқон хўжаликларига ерларни солиққа тортиш учун норматив қийматини етказсин.


15. Молия вазирлиги:

а) 2021 йил 1 апрелга қадар:

Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириш тартибини;

Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар асосида янгиланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) 2021 йил 1 июлга қадар Давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари бўйича харажатлар сметаларини, шунингдек, ушбу жамғармалар бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;


16. 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилсин, жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилиши таъминлансин.

Белгилансинки, 2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5978-сон Фармонига 1-иловада назарда тутилган товарларни (оқ ва бошқа шакардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси 2021 йил 31 декабрга қадар қўлланилсин.


22. Молия вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида белгиланадиган дастурларда иштироки натижасида 2021 йил 1 январдан бошлаб олинган бонуслар, мукофотлар кўринишидаги пул тўловларининг жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


23. Давлат солиқ қўмитасига 2021 йилда ажратилган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6098-сон Фармонида кўзда тутилган онлайн назорат-касса машиналарининг чеклари асосида совринли ўйинларни 2021 йилда ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга рухсат берилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 8-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2021 йил 1 январдан 9-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


26. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги

ПҚ-4938-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021 йилда иккинчи даражали бюджет

маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган

бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари


млн. сўм

Т/р

Бюджет маблағлари тақсимловчиларининг номи


Сумма


1.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


3 691 921,3


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



1.1.

"Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси


39 743,0

1.2.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази


4 098,7

1.3.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати


265 571,0

2.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


852 040,3


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



2.1.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги


94 353,9


шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


7 547,7

2.2.

Ўзбекистон Бадиий академияси


92 023,7


шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


18 208,5

2.3.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси


17 015,1

3.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


1 313 140,0


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



3.1.

Ўзбекистон Футбол федерацияси


2 220,6

3.2.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси


180 000,0

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси


1 095 539,9


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



4.1.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги


87 723,9


шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


14 000,0

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


1 759 501,6


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



5.1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси


6 050,4

5.2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси


14 761,3

5.3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази


11 514,0

5.4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси


2 113,4

5.5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита


68 429,1

5.6.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси


2 990,9

5.7.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи


2 252,2

5.8.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


11 058,2


шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


356,2

5.9.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги


3 640,0

5.10.

"Нурлы жол" ва "Овози тожик" газеталари таҳририятлари


1 172,2

5.11.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази


3 962,4

5.12.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази


8 566,7

5.13.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази


7 590,3

5.14.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси


5 000,0

5.15.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги


3 063,7

5.16.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги


416 963,0


шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


225 000,0

5.17.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази


2 210,2

6.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


832 245,9


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



6.1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси


19 842,1

6.2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси


8 630,6

6.3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти


20 965,9

6.4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги


29 188,6

6.5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


53 575,5

6.6.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


7 149,4

6.7.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси


111 197,1


шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


23 000,0

7.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси


199 627,3


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



7.1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди


45 782,2

7.2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти


8 856,3

8.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси


1 375 709,6


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



8.1.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси


602 289,5


шундан объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


259 500,0

8.2.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти


161 718,5

            

Изоҳ. Мазкур иловада кўрсатилган маблағларнинг чекланган миқдорларини тасдиқлаш ва уларни ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кириши маълумот учун қабул қилинсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги

ПҚ-4938-сон қарорига

3-ИЛОВА



2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети даромадлари прогнози


млрд сўм

Т/р

Кўрсаткичлар


Сумма


Жами - даромадлар


147 202,3

1

Бевосита солиқлар


46 845,2

1.1

Фойда солиғи


27 779,4

1.2

Айланмадан олинадиган солиқ


2 160,0

1.3

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи


16 905,8

2

Билвосита солиқлар


62 526,7

2.1

Қўшилган қиймат солиғи


46 955,4

2.2

Акциз солиғи


11 820,1

2.3

Божхона божи


3 751,2

3

Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи


19 426,8

3.1

Мол-мулк солиғи


2 510,3

3.2

Ер солиғи


2 941,0

3.3

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ


13 588,2

3.4

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ


387,3

4

Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган бошқа тушумлар


18 403,6

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги

ПҚ-4938-сон қарорига

4-ИЛОВА



Фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси

республика бюджетига йўналтириладиган йирик

солиқ тўловчилар рўйхати

Т/р

Солиқ тўловчиларнинг номи


Солиқ тўловчининг

идентификация

рақами (СТИР)


1

"Andijon gidroelektrstansiya" УК


200248365

2

"Angren issiqlik elektr stansiyasi" АЖ


200595949

3

"Asia trans gas" МЧЖ


206948470

4

"Baraka holding" МЧЖ


305162024

5

"Bekobodsement" АЖ


200459808

6

"Buxoro neftni qayta ishlash zavodi" МЧЖ


202080378

7

"Chirchiq gidroelektrstansiyalar kaskadi" УК


200942018

8

"Chirchiq transformator zavodi" АЖ


200941525

9

"Coca-cola ichimligi Uzbekiston, Ltd" МЧЖ


200798458

10

"Coscom" МЧЖ


201788904

11

"Epsilon development company" МЧЖ


305922787

12

"Ertoshsoy gidroelektrstansiya" УК


207151221

13

"Farg`ona issiqlik elektr markazi" АЖ


200202146

14

"Fargona neftni qayta ishlash zavodi" МЧЖ


200202099

15

"Farg`onaazot" АЖ


200202240

16

"Farxod GES" УК


202256591

17

"Gissarneftgaz" МЧЖ


205678302

18

"GM O`zbekiston" АЖ Хоразм филиали


207228908

19

"Hisorak gidroelektrstansiya" УК


206976058

20

"International beverages Tashkent" МЧЖ


301975029

21

"Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti" МЧЖ


200640719

22

"Issiqlik elektr stansiyalari" АЖ


306349304

23

"JV MAN Auto-Uzbekistan" МЧЖ


301305243

24

"Ketring" МЧЖ


201676062

25

"Ko`kdumaloqgaz" МЧЖ


205222807

26

"Maxam-Chirchiq" AЖ


200941518

27

"Jarkurgonneftqaytaishlash" МЧЖ


204917978

28

"Muborak issiqlik elektr markazi" АЖ


200698044

29

"Natural gas-stream" МЧЖ


207245357

30

"Navoiy issiqlik elektr stansiyasi" АЖ


200850647

31

"Navoiy kon-metallurgiya kombinati" ДК


201204514

32

"Navoiy xalqaro aeroporti" МЧЖ


200003243

33

"Navoiyazot" АЖ


200002933

34

"O`ztemiryo`lkonteyner" АЖ


203607858

35

"Ohangaronsement" АЖ


200463344

36

"Olmaliq kon-metallurgiya kombinati" АЖ


202328794

37

"O`zaeronavigatsiya" markazi" ДУК


201052000

38

"O`zavtosanoat" АЖ


201053918

39

"Andijon gidroelektrstansiya-2" УК


207068774

40

"Katta Farg`ona kanalidagi kichik gidroelektrostansiyalar kaskadi" УК


305909492

41

"O`rta chirchiq gidroelektrstansiyalari kaskadi" УК


200439436

42

"Oxangaron gidroelektrostansiya" УК


301266689

43

"Tuyabo`g`iz kichik gidroelektrstansiya" УК


305916113

44

"Tuyamo`yin gidroelektrostansiyasi" УК


200209151

45

"Qodiriya gidroelektrstansiyalar kaskadi" УК


200605332

46

"O`zbekgidroenergo" АЖ


304952767

47

"O`zbekiston metallurgiya kombinati" АЖ


200460222

48

"O`zbekiston milliy elektr tarmoqlari" АЖ


306347741

49

"O`zbekiston Respublikasi tovar-xomashyo birjasi" АЖ


200933985

50

"O`zbekiston temir yo`llari" АЖ


201051951

51

"O`zbekneftgaz" АЖ


200837914

52

"O`zbektelekom" АЖ


203366731

53

"O`zelektroapparat-electroshield" АЖ


201052167

54

"O`ztransgaz" АЖ


200626188

55

"Perfect plast profil" АЖ


303431839

56

"Qizilqumsement" АЖ


200002878

57

"Quvasoycement" АЖ


200124805

58

"Quyi-bo`zsuv gidroelektrstansiyalar kaskadi" УК


200588275

59

"Rubicon wireless communication" МЧЖ


201501439

60

"Samarqand avtomobil zavodi" МЧЖ ҚК


202137344

61

"Samarqand gidroelektrstansiyalari kaskadi" УК


205240509

62

"Samarqand xalqaro aeroporti" МЧЖ


200791776

63

"Shahrixon gidroelektro stansiyalar kaskadi" УК


205244122

64

"Shurtan gaz kimyo majmuasi" МЧЖ


203195074

65

"Sirdaryo issiqlik elektr stansiyasi" АЖ


201169179

66

"Tahiyatosh issiqlik elektr stansiyasi" АЖ


200366401

67

"Talimarjon issiqlik elektr stansiyasi" АЖ


201284979

68

"Tashkent tobacco" МЧЖ


205442074

69

"To`palang gidroelektrostantsiya" УК


206695638

70

"To`raqo`rg`on issiqlik elektr stansiyasi" УК


306455520

71

"Toshkent gidroelektrstansiyalari kaskadi" УК


200796373

72

"Toshkent issiqlik elektr stansiya" АЖ


200605388

73

"Toshkent issiqlikelektrmarkazi" АЖ


200624673

74

"Toshkentvino kombinati" АЖ


200547634

75

"Unitel" МЧЖ


201838002

76

"Universal mobile systems" МЧЖ


303020732

77

"Uzauto motors" АЖ


200244767

78

"Uzauto trailer" МЧЖ


302320834

79

"Uzbat" АЖ


200987017

80

"Uzbekistan airways" АЖ


306628114

81

"Uzbekistan airways technics" МЧЖ


200640797

82

"Uzbekistan GTL" МЧЖ


207041936

83

"VL Galperin nomidagi Toshkent truba zavodi" МЧЖ


200897524

84

"Yangi Angren issiqlik elektr stansiyasi" АЖ


200595838

85

"Jizzakh petroleum" МЧЖ


304936120

86

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ


306605769


32 та тижорат банклари



               

УК - унитар корхона, ДУК - давлат унитар корхона, ДК - давлат корхонаси, АЖ - акционерлик жамият, МЧЖ - масъулияти чекланган жамият, ҚК - қўшма корхона.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги

ПҚ-4938-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Навоий кон-тоғ металлургия комбинати" ДК

ва "Олмалиқ кон-тоғ металлургия комбинати"

АЖ учун фойда солиғи ставкалари

Т/р

Солиқ солиш объекти


Солиқ ставкаси,

фоизда


1

Солиқ солиш базасининг, товар (иш, хизмат) реализация қилишдан тушган тушумнинг 15 фоизига тенг миқдордаги қисмига


15

2

Солиқ солиш базасининг қолган қисмига


75

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги

ПҚ-4938-сон қарорига

6-ИЛОВА



2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг

республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси

бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий

бюджетларининг айланма касса маблағларининг

йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари


млн. сўм

Бюджетлар номи


Айланма касса

маблағлари


Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети


1 000 000,0

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети


28 200,0

Андижон вилоятининг маҳаллий бюджети


21 714,0

Бухоро вилоятининг маҳаллий бюджети


24 828,0

Жиззах вилоятининг маҳаллий бюджети


13 157,0

Қашқадарё вилоятининг маҳаллий бюджети


22 709,0

Навоий вилоятининг маҳаллий бюджети


12 100,0

Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети


19 524,0

Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети


36 279,0

Сурхондарё вилоятининг маҳаллий бюджети


17 260,0

Сирдарё вилоятининг маҳаллий бюджети


12 078,0

Тошкент вилоятининг маҳаллий бюджети


32 417,0

Фарғона вилоятининг маҳаллий бюджети


26 900,0

Хоразм вилоятининг маҳаллий бюджети


17 747,0

Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети


34 324,0

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги

ПҚ-4938-сон қарорига

7-ИЛОВА



2021 йил учун Давлат дастурлари ва бюджет

харажатларининг мақсадли индикаторлари

Т/р

Давлат дастури ва индикаторлар номи


Ўлчов бирлиги


2021 йил



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


млрд. сўм

2 151,6

1.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда ногиронликнинг олдини олиш Давлат дастурлари


млрд. сўм

321,3

1.1.

Болаларни вакцинация қилиш дастури


млрд. сўм

198,6


Иммунизация миллий дастурига асосан 12 турдаги вакцина билан эмланадиган болаларнинг қамрови


фоизда

100


Одам папилломаси вируси (HPV) га қарши вакцина билан эмланадиган 9 - 12 ёшдаги ўсмир қизларнинг қамрови


фоизда

50

1.2.

Нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш дастури


млрд. сўм

27,8


Кохлеар имплантатлар билан таъминланадиган нейросенсор карлик ва (ёки) заиф эшитадиган болалар миқдори


нафар

350

1.3.

Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш дастури


млрд. сўм

4,4


1000 нафар тирик туғилганларга нисбатан чақалоқлар ўлими коэффициенти


промилле

9,5


Туғма ногиронлик билан туғилган болаларни соғломлаштириш даражаси


фоизда

18

1.4.

2017-2021 йилларда оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури


млрд. сўм

14,0


100 минг аҳолига нисбатан анемия билан касалланадиган беморлар миқдори


нафар

527

1.5.

Кам учрайдиган ва бошқа ирсий генетик касаллиги бўлган болаларни тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастури


млрд. сўм

37,2


1000 нафар тирик туғилганларга нисбатан 5 ёшгача болалар ўлими коэффициенти


промилле

12,6

1.6.

Болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш дастури


млрд. сўм

39,3


Ирсий касалликларни эрта аниқлаш мақсадида неонатал скринингдан ўтказиладиган ҳомиладор аёллар сони


минг нафар

770


Туғма нуқсони эрта аниқлаш мақсадида оммавий пренатал скринингдан ўтказиладиган ҳомиладор аёллар сони


минг нафар

780


Туғма нуқсонни эрта аниқлаш мақсадида селектив пренатал скринингдан ўтказиладиган ҳомиладор аёллар сони


минг нафар

250

2

Ижтимоий ва оғир касалликларни даволаш ҳамда уларнинг профилактикасини амалга ошириш бўйича Давлат дастурлари


млрд. сўм

579,1

2.1.

Аҳолига онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш дастури


млрд. сўм

61,7


Ёмон сифатли ўсмаларни беморларда эрта аниқлаш қамрови


фоизда

98


Онкологик беморларни ўсмага қарши дори воситалар билан таъминлаш даражаси


фоизда

98

2.2.

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш дастури


млрд. сўм

90,9


ОИВ инфекциясининг 100 минг аҳолига нисбатан янгидан юқиш даражаси


промилле

11,2


ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш даражаси


фоизда

55

2.3.

Нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш сифатини ошириш дастури


млрд. сўм

137,8


Гемодиализ муолажасини ўтказиш учун сарфлов воситалари ва тиббий ускуналари билан қамраб олиш


фоизда

100,0


Гемодиализ муолажасини олаётган беморларни яшаш давомийлигини ўзайтириш


йил

9

2.4.

Республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатиш сифатини ошириш дастури


млрд. сўм

25,8


Қандли диабетининг 1 ва 2 тури билан касалланган беморларни одам инсулини билан таъминлаш


фоизда

100


Қандли диабетининг 1 чи тури билан касалланган болалар ва ўсмирларни аналогли инсулин билан таъминлаш


фоизда

75

2.5.

Сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишига қарши курашиш дастури


млрд. сўм

24,7


Туберкулёз касаллигига чалинган беъморларни 2-қатор дори воситалар билан таъминлаш даражаси


фоизда

30


100 минг аҳолига сил касаллиги билан касалланиш даражаси


промилле

41

2.6.

Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш Давлат дастури


млрд. сўм

91,4


Гематологик касалликларни даволаш учун зарур бўлган дори воситалари билан таъминланганлик даражаси


фоизда

40

2.7.

Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштириш дастури


млрд. сўм

126,0


Юқори технологик бирламчи ташхис қўйиладиган ва бирламчи индукцион терапиядан ўтказиладиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган болалар сони


нафар

600


Юқори технологик бирламчи ташхис қўйиш ва бирламчи индукцион терапия ўтказиладиган онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган катта ёшли беморлар сони


нафар

600

2.8.

Давлат тиббиёт ташкилотлари ҳамда республика аҳолисини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш дастури


млрд. сўм

17,3


Буйрак ва жигар трансплантацияси жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларни дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш даражаси


фоизда

100

2.9.

"Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги дастур


млрд. сўм

3,6


Республика бўйича қон хизматини қон ва унинг компонентларини йиғиш, сақлаш ва ташиш учун пластик контейнерлар билан таъминлаш даражаси


фоизда

100

3.

Юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш бўйича Давлат дастурлари


млрд. сўм

16,6

3.1.

Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш дастури


млрд. сўм

2,4


Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган, "Меҳрибонлик" уйлари, қариялар ва ногиронлик уйларида яшаётган шахслар контингентини мавсумдан олдин вақтда эмлашдан ўтказиладиган беморлар қамрови


фоизда

100

3.2.

Юқумли касалликларга, шу жумладан вирусли гепатитларга ташхис қўйиш, уларнинг профилактикаси ва уларни даволаш усулларини янада такомиллаштириш дастури


млрд. сўм

14,2


Аҳолини ўткир вирусли гепатит "В" ва "С" касалликларини эрта аниқлаш ва ташхислаш даражаси


фоизда

10,00


Сурункали гепатит "С" беморларига вирусга қарши даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш даражаси


фоизда

2,5

4.

Малакали хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш ҳамда кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш дастури


млрд. сўм

6,6


Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва хорижий тиббиёт мутахассисларини жалб этиш асосида қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини ошириладиган ходимлар сони


нафар

300

5.

Соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимларини яратиш, такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек, ахборот коммуникация ва технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш


млрд. сўм

28,0


Сирдарё вилоятида синов тарзида барча тиббий ҳужжатлар ва тиббий маълумотлар айланишини онлайн платформада юритишни ишга тушириш


фоизда

100

6.

Тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция дастури


млрд. сўм

1 200,0


Янги қуриладиган объектлар


объект сони


24

ўрин (койка)


1 370

қатнов


1 950


Реконструкция қилинадиган объектлар

объект сони


99

ўрин (койка)


6 774

қатнов


900


Мукаммал таъмирланадиган объектлар


объект сони


8


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги


млрд. сўм

3 313,6

1.

Халқ таълимида ўқитиш самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг сифат таркибини яхшилаш ва ривожлантириш дастури


млрд. сўм

593,9


Инглиз тилини билиш Европа Иттифоқи талаблари C1-CEFR даражасига мувофиқ билимга эга бўлган инглиз тили ўқитувчиларнинг улуши


фоизда (жами инглиз тили ўқитувчилари сонига нисбатан)


10


Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчилар орасида олий тоифали ўқитувчиларнинг улуши


фоизда (жамига нисбатан)


4


Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчилар орасида биринчи тоифали ўқитувчиларнинг улуши


фоизда (жамига нисбатан)


15


Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчилар орасида иккинчи тоифали ўқитувчиларнинг улуши


фоизда (жамига нисбатан)


35


Умумтаълим мактабларидаги малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ўқитувчиларнинг улуши


фоизда (жамига нисбатан)


39


Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчилар орасида ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларнинг улуши


фоизда (жамига нисбатан)


7

2.

Сифатли таълим олиш шароитларини яхшилаш


млрд. сўм

325,6


Аниқ ва табиий фанларга ихтисослашган умумтаълим муассасаларининг улуши


фоизда (жамига нисбатан)


3

мактаб сони


296


шу жумладан:





Математика фанига ихтисослашган мактаблар


дона

113


Кимё ва биология фанларига ихтисослашган мактаблар


дона

87


Ахборот коммуникация технологияларига ихтисослашган мактаблар


дона

96

3.

Таълимда замонавий информацион технологияларини қўллаш


млрд. сўм

98,0


Умумтаълим мактабларини кенг полосали Интернет тармоғига улаш


фоизда (жамига нисбатан)


32

4.

Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш дастури


млрд. сўм

146,1


Халқ таълими соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича лойиҳалар


сони

25

5.

Халқ таълими муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича инвестиция дастури


млрд. сўм

2 150,0


Дарс жараёнини ташкил этишнинг навбатлилик коэффициенти


(бино қувватига нисбатан смена)


1,2


Кимё, биология ва физика хоналарини махсус лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш даражаси


фоизда (жамига нисбатан)


23


Умумтаълим мактабларини компьютер синфлари билан таъминлаш даражаси


фоизда (жамига нисбатан)


63


Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги


млрд. сўм


5 056,7

1.

Сув хўжалиги соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш дастури


млрд. сўм


254,6


Насос станцияларининг эски насосларини янги насосларга алмаштириш


дона


163

фоизда (жамига нисбатан)


3,1


Насос станцияларининг эскирган электр двигателларини янги электр двигателларига алмаштириш

дона


219

фоизда (жамига нисбатан)


4,2


Насос агрегатлари ва электр двигателлар янгисига алмаштирилиши натижасида иқтисод қилинадиган электр энергияси


млн.кВт.с


13,3


Сув омборларда ва бошқа йирик иншоотларда назорат-ўлчаш ускуналар ҳамда хабар бериш тизимларини модернизация қилинадиган, тикланадиган ва янгиланадиган объектлар


дона


5

фоизда (жамига нисбатан)


0,03


Реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун "Smart Water" ("Ақлли сув") тизими жорий этиладиган сув хўжалиги иншоотлари


дона


3 099

фоизда (жамига нисбатан)


16,7


Сув хўжалиги объектларини бошқариш жараёнларини автоматлаштириш


дона


16

фоизда (жамига нисбатан)


16


Мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказиш. Ер ости сизот сувлари сатҳи тўғрисидаги маълумотларни автоматик равишда олиш


дона


2 435

фоизда (жами қудуқларга нисбатан)


8,9


Насос станцияларида электр энергияси истеъмоли ва сув миқдорини "онлайн" режимда мониторинг қилиш тизими жорий этиладиган объектлар


дона


426

фоизда (жамига нисбатан)


0,08

2.

Қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш дастури


млрд. сўм


8,7


Электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун янгидан ўрнатиладиган жиҳоз ва ускуналар (қуёш батареяси, частота ўзгартирувчи қурилма, конденсатор қурилмаси ва бошқалар) миқдори


дона


241


Ўрнатиладиган юқори кучланишли кабеллар узунлиги


метр


19 644


Янгидан ўрнатиладиган жиҳозлар ва ускуналар ҳисобига иқтисод қилинадиган электр энергия миқдори


млн. квт.соат

17,8

3.

Насос станцияларининг электр энергия истеъмолини тартибга солиш дастури


млрд. сўм

3 129,2


Насос станциялари томонидан чиқариб бериладиган сув миқдори


млн. куб.м

57 975


Суғориш учун сув билан кафолатли таъминланадиган майдон миқдори


минг гектар

1 971


Жами суғориладиган майдонга нисбатан насос станциялари орқали суғориладиган ер майдоннинг улуши


фоизда

46

4.

Пахта хомашёси етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш дастури


млрд. сўм

198,9


Томчилатиб суғориш тизими жорий этиладиган майдон миқдори


минг. гектар

24,8


Томчилатиб суғориш тизими жорий этиш ҳисобига иқтисод қилинадиган сув миқдори


млн. куб.м

72,1


Томчилатиб суғориш тизими жорий этиш ҳисобига иқтисод қилинадиган электр энергия миқдори


млн. квт.соат

22,26


Қўшимча етиштириладиган пахта ҳосили миқдори


минг тонна

30,8


Иқтисод қилинадиган минерал ўғитлари миқдори


минг тонна

4,6


Иқтисод қилинадиган ёқилғи мойлаш материаллар миқдори


минг тонна

3,3

5.

Инвестиция дастури орқали амалга ошириладиган давлат дастурлари


млрд.сўм

1 100,0


Сув билан таъминлаш даражаси паст бўлган суғориладиган ер майдонларини камайтириш


минг. гектар


492

фоизда (жамига нисбатан)


11,4


Ирригация тизимларини модернизация қилиш ва бетон қопламали каналлар улушини ошириш


км


326,1

фоизда (жамига нисбатан)


1,15


Мавжуд сув омборлар ва сел сув омборлар сони ва йиғиладиган сув ҳажмини ошириш


сув омборлари сони


75

йиғиладиган сув ҳажми млрд. куб.м


20,3


Шўрланган ер майдонларининг умумий суғориладиган майдонлардаги улушини камайтириш


минг. гектар


1 901

фоизда (жамига нисбатан)


44,2


Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиладиган миқдори


минг. гектар


41,5

6.

Мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш дастури


млрд. сўм

365,2


Таъмирланадиган ва тикланадиган мелиорация объектлари


коллектор-

дренаж тармоғи, км


14 200

жами коллектор-

дренаж тармоғига нисбатан фоиз


9,6


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси


млрд. сўм

4 400,0

1.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, технологик асбоб-ускуналар, техника ва машина-механизмлар харид қилиш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва саноат базаларини модернизация қилиш дастури


млрд. сўм

1 865,0


Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш


км


90

метр


906


Таъмирланган 90 км автомобиль йўлларида автотранспорт воситаларининг қулай ва хавфсиз ҳаракатланиши (ўртача суткасига)


минг дона

9 мингдан 14,8 мингга ошади



Автотранспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушадиган юк кўтарувчанлик қобилиятининг 8-10 тоннадан 13 тоннагача кўпайтириладиган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг узунлигининг кўпайиши


км

90


Автотранспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушадиган юк кўтарувчанлик қобилиятининг 10 тоннагача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг жами умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига нисбатан улуши


фоиз

95,0


Автотранспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушадиган юк кўтарувчанлик қобилиятининг 13 тонна бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг жами умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига нисбатан улушининг кўпайиши


фоиз

5,0


Автотранспорт воситаларининг ўртача ҳаракатланиш тезлигининг ошиши


км/соат

20-30


Автотранспорт воситаларининг 100 км масофага нисбатан ҳаракатланиш вақтининг қисқариши


минут

26


Эксплуатация ишлари учун харид қилинадиган ва ишлаб чиқариш қувватлари янгиланадиган автотранспорт воситалари, машина-механизмлари миқдори


дона

35

2.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, эксплуатация қилиш ҳамда табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш дастури


млрд. сўм

2 200,0


Мукаммал таъмирланадиган йўл узунлиги


км

100


Автотранспорт воситаларининг қулай ва хавфсиз ҳаракатланиши (ўртача суткасига)


минг дона

5 мингдан 8 мингга ошириш



Жорий таъмирланидиган йўл узунлиги


км

1 500


Автомобиль йўлларида ўрнатиладиган интенсив нур қайтарувчи йўл белгилар миқдори


дона

4 800


Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиль йўлларида ўрнатиладиган 1-тоифадаги йўл тўсиқлар узунлиги


км

35


Пиёдалар йўлакчаларини қуриш ва таъмирлаш


км

180


Янгидан қуриладиган ва таъмирланадиган автопавильонлар сони


дона

200


Янгидан ўрнатиладиган ва жорий таъмирланадиган қордан доимий ҳимоя қилиш иншоотлари (қорни ушлаш тўсиқлар) сони


дона

1 350


Автомобиль йўллари бўйларига экиладиган манзарали дарахт, бута ва гул кўчатлар сони


дона

436 000

3.

Шаҳар кўчалари ва бошқа йўлларни қуриш, реконструкция қилиш, ички хўжаликлараро автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, саноат зоналарининг кириш ва ички йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш дастури


млрд. сўм

335,0


Қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳар кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, туманлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари узунлиги


км

65


Қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳар кўчалари, ички ва бошқа кўчалар узунлиги


км

22


Қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, кичик индустриал иқтисодий зоналар, эркин иқтисодий фармацевтик зоналарга кириш ва ички йўллари узунлиги


км

32


Намунавий уй-жой ва хизмат уйларига борувчи қуриладиган ва таъмирланадиган ички йўлларнинг узунлиги


км

11

        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги

ПҚ-4938-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 19-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 2-банди учинчи хатбоши "Бунда" сўзидан кейин "қонун ҳужжатларига асосан юридик хизмат ходими фаолият юритаётган ташкилотда мазкур қарорда белгиланган миқдордан юқори устама белгиланган тақдирда, худди шу шаклдаги устама тўлаш юқори миқдор бўйича амалга оширилади ҳамда" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнининг 17-бандида:

иккинчи хатбошидаги "территориальных финансовых органов" сўзлари "территориальных органов" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошининг иккинчи жумласи тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 3-иловасидан 52-позиция чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори 1-иловасининг рус тилидаги матнининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Средства республиканского бюджета Республики Узбекистан, выделяемые распоряжениями Кабинета Министров Республики Узбекистан".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПҚ-3694-сон "Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сон "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида:


а) 2-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 3-банднинг бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари" сўзлари "қонун ҳужжатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) рус тилидаги матнининг 1-иловасининг "2308 00" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2308 00

Продукты растительного происхождения и растительные отходы, растительные остатки и побочные продукты, негранулированные или гранулированные, используемые для кормления животных, в другом месте не поименованные или не включенные

0

".

г) рус тилидаги матнининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон "Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори 8-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик субъектлари томонидан "Хавфсиз дарё" ДУКга дарё ўзанларини тозалаш натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳар бир куб метри учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларига шартнома тузилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи ва республиканинг бошқа ҳудудлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 фоиз миқдоридаги тўловлар".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори иловасининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Фавқулодда ҳолатларда ваколатли идоралар томонидан тасдиқланадиган табиат ҳодисалари, эпидемиялар ва касалликлар тарқалишининг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш учун бошқа зарур товарлар (ишлар, хизматлар)".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПҚ-3989-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори 3-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40 фоиз - йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига, шундан (100 фоиз деб ҳисобланганда) 50 фоизи миқдорида йўл инфратузилмасини ривожлантириш мақсадларида фойдаланилади".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон "Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон "Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида:


а) 26-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи - тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"2021 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотлари, вазирликлар, идоралар ва давлат мақсадли жамғармаларининг:

хорижий валютадаги бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби фақат Ягона ғазна ҳисобварағида юритилади;

вақтинча бўш турган хорижий валютадаги маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, уларнинг сўровлари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан электрон аукцион орқали амалга оширилади;

тижорат банклари депозитларига 2021 йилгача жойлаштирилган хорижий валютадаги маблағлари депозит муддати тугагандан сўнг, муддат узайтирилмасдан Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилади. Бунда тижорат банклари депозитларига кредит ресурси сифатида мақсадли жойлаштирилган маблағлар мазкур ресурс ҳисобига берилган кредитлар сўндирилгандан сўнг Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилади".


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2020 йил учун иккинчи даражали бюджет

маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган

бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари


млн. сўм

Т/р

Бюджет маблағлари тақсимловчиларининг номи


Сумма


1.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


5 719 017,6


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



1.1.

Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси


45 007,4

1.2.

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази


4 035,2

1.3.

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси


1 459,3

1.4.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги


1 623 963,8

2.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги


627 414,3


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



2.1.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги


80 391,1

2.2.

Ўзбекистон Бадиий академияси


71 801,0


шундан, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


927,5

2.3.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси


10 099,6

3.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


678 038,6


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



3.1.

Ўзбекистон Футбол федерацияси


4 338,9

3.2.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси


100 000,0

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


885 675,9


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



4.1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси


5 194,7

4.2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси


3 491,8

4.3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази


10 706,7

4.4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси


1 892,6

4.5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита


54 067,6

4.6.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатларва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси


3 742,2

4.7.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи


2 062,7

4.8.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


15 981,2


шундан, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар


5 850,0

4.9.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги


1 568,1

4.10.

"Нурлы жол" ва "Овози тожик" газеталари таҳририятлари


1 079,9

4.11.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази


3 081,7

4.12.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази


7 569,2

4.13.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази


4 728,9

4.14.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази


927,9

4.15.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги


124 515,9

4.16.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази


2 029,9

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси


886 352,8


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



5.1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси


17 215,6

5.2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси


8 141,6

5.3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти


19 222,6

5.4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги


101 940,1

5.5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


57 669,7

5.6.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


4 947,0

5.7.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси


122 919,4

6.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси


129 059,0


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



6.1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди


43 033,9

6.2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти


7 560,7

7.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси


932 609,7


шундан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар маблағлари:



7.1.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси


271 624,4

7.2.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти


105 195,9

      

Изоҳ. Мазкур иловада кўрсатилган маблағларнинг чекланган миқдорларини тасдиқлаш ва уларни ўзгартириш Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кириши маълумот учун қабул қилинсин";


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 1-иловасида:


39-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 39-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

39-1

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги


Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти


";

52-позиция чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон "Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида:


4-банддаги "Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан" деган сўзлар "2020 йилда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банднинг учинчи хатбошидаги "2020-2021 йилларда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан" деган сўзлар "2020 йилда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида:


а) 1-банднинг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбоши "қиймати" сўзидан кейин "бир шартнома бўйича" сўзлари билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган ва умумий қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 500 бараваридан ортиқ бўлган давлат харидлари бўйича тендер комиссиялари таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари мажбурий тартибда киритилади";


б) 4-банднинг тўртинчи хатбошида "қиймати" деган сўздан кейин "бир шартнома бўйича" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг "Б" бўлимида:


1.3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ажратмалар" деган сўз "харажатлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


1.3.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонун ҳужжатлари билан белгиланган ставкалар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ижтимоий солиқ";


1.5.1.2-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори 12-бандининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 1-бандида:

учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори 1-иловасининг 11-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

11.

Молия вазирлиги

Бюджет ташкилотларини ва бюджет маблағларидан фойдаланувчиларни тафтиш қилиш ва текширишлар натижалари бўйича Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган растраталар, талон-торож, камомад, ноқонуний харажатлар суммалари, шунингдек тафтиш ва текширишлар натижалари бўйича пахта тозалаш корхоналаридан ундирилган растраталар, талон-торож ва камомад суммалари


8

Акцияларнинг давлат улушидан дивидендлар ўз вақтида бюджетга ўтказилмаганлиги учун жарималар суммаси


Хизматлар кўрсатилганлиги учун божхона йиғимлари ва тўловлари кўринишида келиб тушган тушумлар


2,5

Бюджет сўровини, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузиш учун жарималар суммаси


100

Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш учун жарималар суммаси


100

Тайёрлов ташкилотларининг фоизсиз қарз ажратиш тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасининг мақсадли маблағларини қайтариш билан боғлиқ ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки тегишли равишда бажармаганлиги учун жарималар ва пенялар суммаси


100

      

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ягона ер солиғини" деган сўзлар "қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғини (кейинги ўринларда - ер солиғи)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 2-банднинг ўн биринчи хатбоши "юридик шахс" деган сўзлардан кейин "шунингдек деҳқон хўжаликлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


в) 8-банд ва 34-банднинг биринчи хатбошидаги "ягона ер солиғини" деган сўзлар "ер солиғини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 1-иловада:


номланишида, "Тадбирлар" графасининг "5-босқич", "6-босқич" позицияларида ва "Муддатлар" графасининг "7-босқич" позициясидаги "ягона ер солиғини" деган сўзлар "ер солиғини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"8-босқич" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

8-босқич

Ер солиғини ҳисоблаш ва унинг тушишини назорат қилиш.


Давлат солиқ қўмитаси


Ҳисоблаш, тўлов муддатлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган.


".

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 августдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг - ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди "битимларига" деган сўзидан кейин "давлат харидларига" деган сўзлари билан тўлдирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхатида:


15-позициядаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16-позициядаги "жамоат фонди" деган сўзлар "давлат мақсадли жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 924-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-банди "а" кичик бандидаги "80 фоизи" деган сўзлар "20 фоизи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда:


4-банддан "банк ҳисобварақларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


25-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


26-банддаги "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида белгиланган тартибда очиладиган валюта ҳисобварақларига" деган сўзлар "чет эл валютасидаги Ягона ғазна ҳисобварақларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги "Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 459-сон қарорида:


а) 3-банднинг учинчи хатбошидаги "2020-2021 йилларда Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан" деган сўзлар "2020 йилда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан" деган сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддан "Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


в) илованинг 2-бандида:


"с" кичик банднинг:

ўн биринчи хатбошидаги "2020-2021 йилларда Инқирозга қарши кураш жамғармаси" деган сўзлар "2020 йилда Инқирозга қарши кураш жамғармаси, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари" деган сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан зарур маблағларни талабгор жойлашган ҳудуддаги туман бюджети" деган сўзлар "Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" деган сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн бешинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


"х" кичик бандида:


"8-босқич" позициясининг "Тадбирлар" устунидаги "2020-2021 йилларда Инқирозга қарши кураш жамғармаси" деган сўзлар "2020 йилда Инқирозга қарши кураш жамғармаси, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари" деган сўзлари билан алмаштирилсин;


"9-босқич" позициясининг "Тадбирлар" устунидаги "талабгор жойлашган ҳудуддаги туман бюджети" деган сўзлар "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси" деган сўзлари билан алмаштирилсин;


"10-босқич" позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


"11-босқич" позициясининг "Босқич" устунидаги "11-босқич" деган сўзлар "10-босқич" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон қарори билан тасдиқланган Божхона йиғимлари ставкаларининг 3-позицияси "Божхона йиғими тури" устуни "б" кичик бандининг биринчи хатбошидаги "кўздан кечирувни" деган сўзлар "божхона назорати остидаги товарларни декларант томонидан кўздан кечирувни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 718-сон қарори 5-банди "а" кичик бандининг учинчи хатбошидаги "маҳаллий бюджетининг" деган сўзлар "ҳокимлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари бўлинмаларини сақлаш харажатларини ўз ичига олган ҳолда Наманган шаҳар бюджетининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 декабрдаги

ПҚ-4938-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг 6-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг 37-иловаси 29-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 10-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги ПҚ-4022-сон "Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги қарори 33-иловасининг 10-банди "б" кичик банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 октябрдаги ПҚ-4470-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори иловасининг 2-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сон "Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 11-банди ва 9-иловаси.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги ПҚ-4406-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг 14-банди.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 апрелдаги ПҚ-4665-сон "Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 3-банди ва иловаси.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июндаги ПҚ-4739-сон "Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорининг 1-1-банди.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 812-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида"ги қарори.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 октябрдаги 643-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташувчилар фаолиятини ҳамда уларни молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 31 декабрь, 52-сон, 573-модда

















































Время: 0.1510
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск